Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти /

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

595-сон қарорига

4-ИЛОВА



Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари шаклини ва мазмунини, шунингдек улари ҳисобга олиш, сақлаш, очиш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан бериладиган, фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишга ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ҳамда ушбу ҳисобварағидаги маблағлар ҳаракати, шу жумладан киритилган бадаллар, улар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича операциялар акс эттирилади.



II. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ДАФТАРЧАСИ БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ ВА МАЗМУНИ


3. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг формати 100 мм х 140 мм.


4. Муқовасининг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва "Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси" ёзуви бўлади.


5. Муқованинг иккинчи бетида "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан қуйидаги кўчирмалар келтирилган:

"5-модда. Давлат жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқароларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида жамғарилган маблағлари сақланиши ҳамда тўланишини кафолатлайди.

16-модда. "Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга.

17-модда. Фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади".


6. Муқованинг учинчи бетида қуйидаги мазмундаги эслатмалар мавжуд:

"Иш берувчи ва фуқаронинг ўзи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш ҳуқуқига эга.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шунингдек фуқаролар томонидан олинган суммалар солиққа тортилмайди.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ҳолати ва ундаги маблағлар ҳаракати тўғрисида ёзувлар киритиш учун Халқ банки филиалига исталган вақтда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этишга оид барча масалалар бўйича Халқ банкининг яқин жойдаги филиалига мурожаат қилиш мумкин.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, яроқсиз бўлиб қолганда) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий аризаси асосида, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг айнан ўша доимий шахсий тартиб рақами билан унинг дубликати берилади".


7. Муқованинг тўртинчи бетида ёзувлар бўлмайди.


8. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг биринчи бетида қуйидагилар кўрсатилади:

а) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи доимий шахсий тартиб рақами;

б) олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

в) олувчининг "йил - кун - ой" шакли бўйича туғилган санаси;

г) жамғариб бориладиган пенсия тизимида "йил - кун - ой" шакли бўйича ҳисобга олиш санаси;

д) "йил - кун - ой" шакли бўйича Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси берилган сана;

е) Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиалининг номи;

ж) Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиали ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда шахсий имзоси.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг биринчи бетидаги ёзувлар халқ банки филиалининг юмалоқ муҳри билан тасдиқланади. Биринчи бетнинг намунаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


9. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг иккинчи ва кейинги бетларида қуйидаги ёзувлар бўлади:

ҳар қайси бетнинг юқориги қисмида жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи доимий шахсий номери кўрсатилади;

ҳар қайси саҳифа қуйидаги мазмундаги жадвал шаклида 6 та устунга бўлинган бўлади:

Сана

Тушумлар

Берилди

Қолдиқ

Имзо

ҳар қайси бетнинг пастки қисмида Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади.

Иккинчи ва кейинги бетлар намунаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.


10. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, махсус қоғоздан босмахона усулида тайёрланади, шахсий тартиб рақамига ва сохталаштиришдан ҳимоялашнинг зарур даражасига эга бўлади.



III. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ДАФТАРЧАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


11. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ҳар қайси фуқаро учун, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур ҳужжатлар олинган ва Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Халқ банки филиали томонидан:

ёзма равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида;

Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети" орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади.

12. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олувчига беришдан олдин Халқ банки филиали томонидан унинг биринчи бети тўлиқ тўлдирилади ва унда ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ёзувлар қайд этилади.


13. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсияни олувчига қуйидаги тартибда берилади:

а) жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Халқ банкининг тегишли филиалида расмийлаштирилган Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ишончнома бўйича оладиган иш берувчи томонидан берилади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси иш берувчига Бериш далолатнмаси асосида берилади, Бериш далолатномасига Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бериш ведомости (кейинги ўринларда Ведомость деб юритилади) икки нусхада илова қилинади, унда тартиб рақами, ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари доимий шахсий тартиб рақами, уларнинг фами лияси, исми, отасининг исми ҳамда Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлик тўғрисидаги имзо учун жой кўрсатилган бўлади.

Иш берувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ходимларга Ведомостга имзо қўйдирган ҳолда уч иш куни мобайнида беради.

Тўлдирилган Ведомостлар иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва уларнинг бир нусхаси Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиалига юборилади. Иккинчи нусхаси иш берувчида қолади.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини айрим ходимларга уларнинг узоқ вақт жойида бўлмаганлиги сабабли бериш мумкин бўлмаган тақдирда иш берувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини уларни бериш вақтигача ўзида сақлайди, Ведомостда эса иш берувчининг мансабдор шахси имзоси билан тасдиқланадиган тегишли ёзув қайд этилади;

б) жамғариб бориладиган пенсия тизимига ихтиёрий асосда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари Халқ банки филиали томонидан, ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган, Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини беришни ҳисобга олиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда берилади.



IV. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ДАФТАРЧАСИГА ЁЗУВЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ


14. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг иккинчи ва кейинги бетларига ёзувларни қайд этиш жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи Халқ банки филиалига бевосита келганда ва Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатган тақдирда, маълумотларнинг ягона электрон базасидаги мавжуд маълумотлар асосида амалга оширилади.


15. Ёзувларни қайд этишда қуйидагилар кўрсатилади:

а) олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига олдинги ёзувлар қайд этилган вақтдан бошлаб тушган бадаллар миқдори;

б) ёзувлар қайд этилган санагача берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори;

в) календарь йил учун ҳисоблаб чиқилган фоизлар миқдори;

г) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар миқдори.

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ҳар бир ёзув Халқ банки филиали ходимининг имзоси билан тасдиқланади.


16. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида ёзувларни қайд этиш учун жой етишмаган тақдирда (барча бетлар тўлдириб бўлинганда) олувчига ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган Суқма варақ берилади. Суқма варақни бериш тартиби Халқ банки томонидан белгиланади.


17. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганда (йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз бўлиб қолганда) олувчининг аризаси асосида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг айнан ўша доимий шахсий тартиб рақами билан, маълумотларнинг ягона электрон базасидаги маълумотлар асосида унинг дубликати берилади.



V. ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ

ДАФТАРЧАЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


18. Халқ банки филиали томонидан олинган Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари бланкалари олинган куннинг ўзида масъул ходимлар томонидан қайта санаб чиқилади ва кирим қилинади.


19. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиш ва беришнинг ҳисобини юритиш ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган ҳисобга олиш дафтарида, қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли бухгалтерия ҳисоб варағи ва шартли қийматда олиб борилади.





Низомга

1-ИЛОВА



№ _______________________________________________________________

(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами)


Фамилияси ________________________________________________________

Исми ______________________________________________________________

Отасининг исми ____________________________________________________

Туғилган санаси ____________________________________________________

(йил, кун, ой)


Жамғариб бориладиган пенсия

тизимида ҳисобга олинган сана _____________________________________

                                          (йил, кун, ой)


Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси _______________________ да

                                                                               (йил, кун, ой)


Халқ банкининг __________________________________________________

(филиал номи)


_______________________________________ филиали томонидан берилди.

М.Ў.


_________________________________________________________________

(Халқ банки филиали мансабдор шахсининг имзоси)


АА № 000000





Низомга

2-ИЛОВА



__________________________________________________-сон

шахсий жамғариб бориладиган пенсия

ҳисобварағидаги жамғармалар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Сана

Тушумлар

Берилди

Қолдиқ

Имзо


















































































АА № 000000



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 516-модда.




























Время: 0.1687
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск