ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

"Оқила аёллар" ҳаракати тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 08.08.2022 й. 437-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 августдаги

437-сон қарорига

ИЛОВА



қила аёллар" ҳаракати тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом (кейинги ўринларда - Низом) "Оқила аёллар" ҳаракати (кейинги ўринларда - Ҳаракат)нинг мақсади ва асосий вазифаларини, Ҳаракатнинг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита)да, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида доимий асосда фаолият юритувчи юридик шахс бўлмаган жамоатчилик тузилмаси ҳисобланади.

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари ташкил этилади.


3. Ҳаракат жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни сингдириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёллар орасидан шакллантирилади.


4. Ҳаракат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


5. Ҳаракат ўз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, коллегиаллик, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик асосида амалга оширади.



2-БОБ. ҲАРАКАТНИНГ МАҚСАДИ, АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Ҳаракатнинг мақсади - жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғояларни сингдириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш ишларининг самарадорлигини оширишдан иборат.


7. Ҳаракатнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;

аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, "одобли қиз" ва "маърифатли она" қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда "Оила - муқаддас" тушунчасини кенг тарғиб қилиш;

хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш.


8. Ҳаракат ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:


а) Қўмита даражасида:

Ҳаракатнинг асосий вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича республика ва халқаро тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;


б) Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари даражасида:

Ҳаракатнинг асосий вазифалари бўйича туман (шаҳар)лар ва маҳаллаларда чора-тадбирларни амалга оширади;

туман (шаҳар)лар ва маҳаллалар даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда туман (шаҳар)лар ва маҳаллаларга етказади;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;


в) туман (шаҳар)оила ва хотин-қизлар бўлимлари даражасида:

Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича туман (шаҳар)даги ташкилотларда, шунингдек маҳаллаларда чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳалла даражасида Ҳаракат фаолиятини мувофиқлаштиради, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракатни самарали ташкил этиш билан боғлиқ методик тавсияларни ишлаб чиқади ва маҳаллаларга етказади;

Ҳаракат таркибига киритилган, шунингдек, маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор аёллар учун ўқув курслари, давра суҳбатлари ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш бўйича бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўради;


г) маҳалла даражасида:

Ҳаракатнинг асосий йўналишлари бўйича маҳаллада "хонадонбай" манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маҳаллада оила вакиллари ва хотин-қизлар ўртасида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;

Ҳаракатнинг асосий вазифалари бўйича маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш чораларини кўради.



3-БОБ. ҲАРАКАТНИНГ ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Ҳаракат, қоида тариқасида, Қўмитада - 50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида - 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида - 30 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилади.

Бунда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан иборат Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари ташкил этилади.


10. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳароила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимларидаги ҳаракатлар ҳамда уларнинг маҳаллалардаги бошланғич гуруҳлари таркиби тегишлича Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар уч йилда камида бир маротаба кўриб чиқилади.

Ҳаракат таркибига киритиш учун номзодлар вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тавсия этилиши мумкин.


11. Ҳаракат етакчиси ҳар уч йилда Ҳаракат таркибига киритилган аёллар орасидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.

Ҳаракат етакчиси уч ой давомида Ҳаракатга юклатилган вазифалар ижросини ташкил этмаган тақдирда, Ҳаракат фаолиятининг натижаларини муҳокама қилиш бўйича ўтказиладиган Ҳаракатнинг навбатдаги мажлиси якунида унинг ўрнига Ҳаракат таркибидан бошқа номзодни сайлаш масаласи кўриб чиқилади, узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий шароит ва бошқалар) бундан мустасно.


12. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимлари тегишлича Ҳаракатнинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда Ҳаракатга юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашга доимий равишда кўмаклашиб боради.

Маҳаллалардаги Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, иш юритиш ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштиришга маҳалладаги хотин-қизлар фаоли масъул ҳисобланади.


13. Ҳаракатнинг иш режаси, қоида тариқасида, ҳар олти ой (ярим йиллик) учун тузилади.

Иш режасида Ҳаракат ва "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар алоҳида белгиланади.

Ҳаракатнинг иш режаси республика даражасида - Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида - Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар ва маҳаллалар даражасида - туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан тасдиқланади.

Республика даражасида, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар, маҳаллалардаги Ҳаракат фаолиятининг натижалари унинг мажлисларида, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида ҳар уч ойда камида бир маротаба муҳокама қилиб борилади.



4-БОБ. ҲАРАКАТ ВА УНИНГ БОШЛАНҒИЧ

ГУРУҲИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Ҳаракат ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш;

ўз фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тавсиялар бериш;

оила ва хотин-қизларни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига таклифлар киритиш.


15. Ҳаракат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни манзилли ва самарали амалга ошириши;

қонунчилик ҳужжатларида ўзига юкланган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.


16. Ҳаракат етакчиси ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Ҳаракатнинг манфаатларини ифодалаш;

Ҳаракат фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан Ҳаракат йиғилишига таклифлар киритиш;

Ҳаракат фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш масаласини Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш;

оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан таклифларни Ҳаракат йиғилишига муҳокама қилиш учун киритиш.


17. Ҳаракат етакчиси:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий вазифалари бўйича чора-тадбирларнинг манзилли ва самарали амалга оширилишини таъминлаши;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлиши, уларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўймаслиги, шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслиги;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги ҳуқуқий билимларини ошириб бориши;

Ҳаракатнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаши шарт.


18. Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳи таркибига киритилган шахслар ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал этиш учун зарур маълумотларни ваколатли давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда олиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш;

ўз фаолияти давомида аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш, давлат органлари ва ташкилотлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига таклифлар киритиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига тавсиялар бериш;

оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, Ҳаракат фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш;

ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан учрашув, йиғилишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларга оммавий ахборот воситаларини жалб этиш юзасидан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисига таклифлар киритиш.


19. Ҳаракат таркибига киритилган шахслар:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиши;

Ҳаракат фаолиятида фаол иштирок этиш, тегишлича юқори турувчи Ҳаракат қарорларини амалиётга татбиқ этиши;

Ҳаракат фаолиятининг асосий вазифалари бўйича чора-тадбирларни манзилли ва самарали амалга ошириши;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлиши, уларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўймаслиги, шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслиги;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги ҳуқуқий билимларини ошириб бориши шарт.



5-БОБ. ҲАРАКАТ ВА УНИНГ БОШЛАНҒИЧ

ГУРУҲИ ТАРКИБИГА КИРИТИЛГАН

ШАХСЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


20. Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахслар Ҳаракат ва "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш йўналишида амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра рағбатлантирилиши (шу жумладан, фахрий ёрлиқлар, пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар кабилар билан тақдирланиши) мумкин.

Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахслар амалга оширган ишларининг натижадорлигини аниқлашда ҳудудда истиқомат қилаётган оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг камайиши (олди олиниши) билан боғлиқ кўрсаткичлар инобатга олинади.

Шунингдек, Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича Қўмита раиси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти раиси ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг тавсиясига асосан давлат мукофотлари, "Мўътабар аёл", "Маҳалла ифтихори", "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши ҳамда санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.


21. Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) таркибига киритилган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.



6-БОБ. ҲАРАКАТНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР, МАҲАЛЛАЛАРДАГИ "АЁЛЛАР

МАСЛАҲАТ КЕНГАШЛАРИ" ВА БОШҚА ЖАМОАТЧИЛИК

ТУЗИЛМАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


22. Ҳаракат фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича чора-тадбирларни самарали амалга ошириш борасида маҳалладаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, "Ота-оналар университети", "Аёллар маслаҳат кенгаши" ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан тизимли ҳамкорликни амалга оширади.

Ҳаракатнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, маҳаллалардаги "Аёллар маслаҳат кенгашлари" ва бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги натижалари қўшма йиғилишларда ҳар уч ойда камида бир маротаба муҳокама этиб борилади.


23. Ҳаракат Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август

















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск