ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Болалар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2022 й. 437-сон "Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2022 й.

N 437




ҚИЛА АЁЛЛАР" ҲАРАКАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Оилава хотин-қизлар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳамда кенг жамоатчиликнинг Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида доимий асосда фаолият юритувчи юридик шахс бўлмаган жамоатчилик тузилмаси - "Оқила аёллар" ҳаракатини (кейинги ўринларда - Ҳаракат) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ҳаракатнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;

аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, "одобли қиз" ва "маърифатли она" қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда "Оила - муқаддас" тушунчасини кенг тарғиб қилиш;

хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тушунтириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ҳаракат, қоида тариқасида, Қўмитада - 50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида - 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида - 30 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилади.

Бунда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан иборат Ҳаракатнинг бошланғич гуруҳлари ташкил этилади;

б) Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларда "Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан масъул ҳисобланади;

в) Ҳаракат ўз фаолиятини мазкур қарор билан маъқулланаётган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ҳамда тегишлича Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади;

г) Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар Ҳаракат томонидан "Маърифат" тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш йўналишида амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича тегишлича Қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тавсиясига асосан давлат мукофотлари, "Мўътабар аёл", "Маҳалла ифтихори", "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, шу жумладан, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин;

д) Кинематография агентлиги томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган фильмлар орқали оилавий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш, эзгу ғояларни сингдириш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, фарзанд тарбиясида оила ва аёлларнинг ролини ошириш мақсадида Ҳаракатдан малакали мутахассисларни эксперт сифатида жалб этиш чоралари кўрилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Оқила аёллар" ҳаракати тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин:

қила аёллар" ҳаракатини фаол ва ташаббускор аёллардан иборат (Қўмитада 50 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида 30 нафардан, шунингдек, ҳар бир маҳаллада 15 нафардан иборат бошланғич гуруҳлар) таркибда шакллантириш;

Ҳаракат таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар ичидан очиқ овоз бериш йўли билан Ҳаракат (бошланғич гуруҳ) етакчисини сайлаш;

Қўмита, ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибини қайта кўриб чиқиб, заруратга кўра, янгилаб бориш, Ҳаракатнинг ярим йилликка мўлжалланган иш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби.


5. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари 2022 йил 1 сентябрга қадар мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида тегишлича "Оқила аёллар" ҳаракати тўғрисидаги низом ҳамда Ҳаракатнинг 2022 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқласин.

Бунда иш режасини шакллантиришда Ҳаракат ва "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг ўзаро ҳамкорлигида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилашга алоҳида эътибор қаратилади.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини ҳамда Ҳаракат фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август













































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск