ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2022 й. 450-сон "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2022 й.

N 450




МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН (ШАҲАР)

ҲОКИМЛАРИНИНГ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепция (кейинги ўринларда - Концепция) ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - тадбирлар режаси) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолининг камбағал қатлами даромадини, "маҳаллабай" ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш;

ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланиш;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Концепция асосида ҳар бир ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича концепция туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланиши таъминласин.

Белгилансинки:

ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича концепция ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ихтисослашуви ва маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни инобатга олган ҳолда маҳаллар бўйича ишлаб чиқилади ҳамда ҳудуддаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳар бир шахс билан индивидуал тарзда ишлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирларни назарда тутади;

ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича концепция ҳар йили январь ойида, 2022 йилда, истисно тариқасида, сентябрь ойида ҳоким ёрдамчиси томонидан ишлаб чиқилади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳар томонлама муҳокама қилинади ҳамда тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига киритилади;

ҳоким ёрдамчилари тасдиқланган концепциянинг ижроси юзасидан ҳар ойда - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғинларида, ҳар чоракда - тегишли туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда йил якуни бўйича - халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсин ҳамда вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирсин;

тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан 2022 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 августдаги

450-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда ҳоким ёрдамчилари фаолияти

самарадорлигини янада оширишга қаратилган

намунавий концепцияни амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

           

Т/р

        

Тадбирлар номи

      

Амалга ошириш

шакли

        

Бажариш муддатлари

         

Масъуллар

    

1.

Маҳалла ҳудудида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари каби инфратузилмани яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни аниқлашда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик қилиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2022 йил

август-декабрь

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


2.

Ҳоким ёрдамчиларига маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилма объектларини яратиш фаолияти бўйича методик қўлланма тайёрлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2022 йил

20 сентябрь

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


3.

Ҳар бир маҳалла бўйича инфратузилма объектларини хатловдан ўтказиш.

Хатлов натижасига кўра маҳалланинг эҳтиёжи ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга мувофиқ келадиган инфратузилма объектларининг рўйхатини шакллантириш.

Шакллантирилган рўйхат ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2022 йил

10 октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

      

4.

Ҳоким ёрдамчилари учун давлат-хусусий шерикликнинг мазмун-моҳияти бўйича масофадан онлайн тарзда ўқув-семинарларини ташкил этиш.


Ташкилий тадбирлар

2022 йил

август-сентябрь

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

        

5.

Маҳаллалар ҳудудида инфратузилма объектларини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилиш учун тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш.


Ташкилий тадбирлар

2022 йил

август-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


6.

Маҳаллалар ҳудудида давлат-хусусий шериклик бўйича инфратузилма яратишда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2022 йил

август-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2022 йил

август-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


8.

Маҳаллалар ҳудудидаги бўш турган бинолар ва ерлар тўғрисидаги маълумотларни келгусида маҳалланинг эҳтиёжи ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда истиқболли давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ҳоким ёрдамчиларига тақдим қилиб бориш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2022 йил

август-декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

      

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август

































































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск