ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий Концепция (ЎзР ВМ 16.08.2022 й. 450-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 августдаги

450-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли

бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш

масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг

ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини

янада ошириш бўйича намунавий

КОНЦЕПЦИЯ

        

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Концепция (кейинги ўринларда - Концепция) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) томонидан маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали уларнинг камбағалликни қисқартириш йўналишларидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Концепция қонунийлик, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг ижтимоий мақсадларга йўналтирилганлиги, бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги ва холислик каби асосий принципларга таянган ҳолда амалга оширилади.


3. Ҳар бир ҳоким ёрдамчисининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича Концепция туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланди.



2-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Концепциянинг асосий мақсади ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва "драйвер" лойиҳаларни аниқлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришдан иборат.


5. Концепция белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги устувор вазифалар доирасида амалга оширилади:

ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳолининг камбағал қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш, "маҳаллабай" ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш;

ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланиш;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш.



3-БОБ. ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:


а) маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш йўналишида:

маҳаллалардаги хонадонлар, оилалар, аҳоли сони, ёш ва гендер таркиби, банд бўлганлар ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари ва касб малакаси, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари, ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари (газ, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув тизимлари, йўл), тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг паспортини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

маҳаллалардаги мавжуд имкониятлар, хомашё ресурслари, инфратузилма ҳолати, ишчи кучининг ихтисослашуви ва сифатидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маҳаллани ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш;

маҳаллаларни ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб уларнинг ихтисослашувини аниқлаш ва "драйвер" лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

маҳаллаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида уни ўрта ва қисқа муддатда ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш;


б) маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳолининг камбағал қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш, "маҳаллабай" ишлаш тизими орқали камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш йўллари самарадорлигини ошириш йўналишида:

оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини "хонадонбай" ўрганиш;

аҳолини камбағалликдан чиқариш дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;

маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишда тавсия бериш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;

тадбиркорлик ишчи кучига талаб юқори бўлган соҳаларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига ёки янги бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш;

устоз-шогирд анъанаси асосида банд бўлмаган аҳолини улар яшаётган маҳаллада фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳамда ҳунармандларга бириктириш;

хонадонларда ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилиш;

тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур чораларини кўриш;


в) ҳар бир маҳалла инфратузилмасини шакллантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, давлат тасарруфидаги инфратузилма объектлари, ер участкалари, бўш турган объектлардан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланиш йўналишида:

маҳалла ҳудудида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари каби инфратузилмани (кейинги ўринларда - инфратузилма объектлари) яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни аниқлаш;

маҳалла ҳудудидаги инфратузилмани давлат-хусусий шериклик лойиҳаси билан ривожлантиришга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида амалга оширилиши мўлжалланаётган истиқболли лойиҳаларни, ер участкаларини тегишли ҳудуднинг эҳтиёжларини ҳамда салоҳиятини инобатга олган ҳолда ўрганиш;

маҳалла ҳудудида инфратузилма объектларини яратиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаш учун тадбиркорларни жалб қилиш чораларини кўриш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш;


г) "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш йўналишида:

банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш билан боғлиқ талабини аниқлаш;

маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

маҳаллалардаги банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича аниқ манзилли чораларни амалга ошириш



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ


7. Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Концепция асосида ўз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ихтисослашувидан келиб чиқиб ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада оширишга шахсан масъул бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ҳар йили ҳоким ёрдамчисининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича концепциялар ишлаб чиқилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиниши ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланишини ташкил этиш;

тасдиқланган концепция асосида ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти мониторингини олиб бориш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;

ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлиги, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда етакчи тадбиркорлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш;

ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларни ўрганиш натижасида ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлари дастурларини ишлаб чиқиш, уларни халқ депутатлари Кенгашига тақдим этиш ва ижросини назорат қилиш;

ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва маданий иншоотлар, ижодий клублар, бандликка кўмаклашиш ва ўқитиш марказлари каби инфратузилмани яратиш;

ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш, амалга оширилган ишлар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот бериб бориш.



5-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


8. Концепцияни амалга ошириш доирасида қуйидагилар кутилмоқда:

ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари янада такомиллаштирилади;

маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳоким ёрдамчиларининг ўзаро самарали ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилади;

ҳар бир маҳалладаги иқтисодий ҳолат, шу жумладан, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилишлари ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш имкониятлари яратилади;

ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолияти янада такомиллаштирилади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммолар тезкорлик билан ҳал этилади;

тадбиркорлик ва хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратилади ҳамда аҳоли бандлиги ва аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланади;

давлат-хусусий шериклик фаолиятини амалга ошириш орқали маҳаллаларда бўш турган объектлар ва бўш ерлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август








































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск