ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2004 й. 607-сон "2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2004 й.

N 607



2005-2007 ЙИЛЛАРДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ  ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича махсус комиссия тузиш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги Ф-2069-сон Фармойишини бажариш юзасидан ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва юритишнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган:

Зарар кўриб ишлайдиган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини 2005-2007 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

2005 йилда фермер хўжаликларига айлантириладиган зарар кўриб ишлайдиган ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2005-2007 йиллар даврида қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2005 йилда фермер хўжаликларига айлантириладиган зарар кўриб ишлайдиган ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари рўйхати жойлардан тушган таклифларга кўра улар сонини кўпайтириш томонига ўзгартирилиши мумкин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда:

ғолибларни аниқлашда холисликни таъминлашни, талабгорлар ўртасида очиқ ва ошкора танловлар ўтказишни назарда тутган ҳолда 2-иловага мувофиқ ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;

майда пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжаликларининг ер майдонларини белгиланган тартибда мақбуллаштириш ва йириклаштириш, уларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда 2005 йилда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари 3-иловага қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини белгиласин ҳамда уларнинг ташкил этилиши устидан назоратни таъминласин;

2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда зарар кўриб ишлайдиган ва истиқболсиз ихтисослаштирилган чорвачилик, қоракўлчилик ва мева-сабзавотчилик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2005 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йилда фермер хўжаликларига айлантириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари рўйхатини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. "Ўздонмаҳсулот" компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қайта ташкил этилаётган ширкат хўжаликлари билан илгари тузилган контрактация шартномаларига мутаносиб ҳажмда давлат эҳтиёжлари учун 2005 йил ҳосилидан бошоқли экинлар донини харид қилишга янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш ишларини ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилда 2-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги корхоналари фермер хўжаликларига айлантирилиши, фермерларга ер участкалари беришда қонунийликка риоя этилиши ва талабгорлар ўртасида танловлар ўтказилишининг холисоналиги, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши механизмини такомиллаштириш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

уч ой муддатда фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплам шаклида нашр этсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда хорижий инвестицияларни, шу жумладан фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш бўйича бозор инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида етказиб беришни кўпайтиришга ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга йўналтирилган имтиёзли кредитларни жалб этиш чора-тадбирларини кўрсинлар. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги банд)


13. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш масалаларини ёритиш бўйича телевидение ва оммавий ахборот воситаларида махсус кўрсатувлар ва рукнлар ташкил этсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

607-сон қарорига

1-ИЛОВА



Зарар кўриб ишлайдиган, паст рентабелли ва истиқболсиз

ширкат хўжаликларини 2005-2007 йилларда

фермер хўжаликларига айлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Минтақалар


Ширкат

хўжаликлари

сони, ҳаммаси


2005-2007 йилларда

фермер хўжаликларига

айлантириладиган зарар

кўриб ишлайдиган, паст

рентабелли ва истиқболсиз

ширкат хўжаликлари сони


Шу жумладан:


2005

йил


2006

йил


2007

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


90

74

40

14

20


вилоятлар:







2

Андижон


186

117

28

45

44

3

Бухоро


118

76

32

23

21

4

Жиззах


53

33

33



5

Қашқадарё


100

75

31

22

22

6

Навоий


66

31

10

12

9

7

Наманган


135

109

30

45

34

8

Самарқанд


197

137

41

50

46

9

Сурхондарё


133

82

22

31

29

10

Сирдарё


32

20

20



11

Тошкент


194

123

16

53

54

12

Фарғона


156

145

56

54

35

13

Хоразм


90

88

47

21

20

Жами


1550

1110

406

370

334





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

607-сон қарорига

2-ИЛОВА



2005 йилда фермер хўжаликларига

айлантириладиган зарар кўриб ишлайдиган

ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжаликлар номи


Туманлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1

Ғалаба"


Тўрткўл

2

Ш. Рашидов номли


Тўрткўл

3

"Намуна"


Тўрткўл

4

А. Дурдиев номли


Тўрткўл

5

Я. Иламонов номли


Тўрткўл

6

“Ўзбекистон"


Тўрткўл

7

"Э.Уллибоғ"


Тўрткўл

8

"Шоббоз"


Беруний

9

Навоий номли


Беруний

10

"Гулистон"


Беруний

11

"Азат“


Беруний

12

"Махтумқули"


Беруний

13

"Бийбазар"


Беруний

14

Беруний номли


Беруний

15

Ал-Хоразмий номли


Элликқалъа

16

"Наврўз"


Хўжайли

17

Ойбек номли


Хўжайли

18

Охунбобоев номли


Хўжайли

19

"Бекжап"


Хўжайли

20

"Айбуйир"


Шуманай

21

Мусаев номли


Шуманай

22

"Шоманой"


Шуманай

23

Абуллаев номли


Шуманай

24

"Хоразм"


Қўнғирот

25

"Кўкдарё"


Қўнғирот

26

"Қонликўл"


Қонликўл

27

"Жайхун"


Қонликўл

28

"Киндикозек"


Қонликўл

29

М.Нурмухаммедов номли


Қонликўл

30

“Орол“


Мўйноқ

31

"Нукус"


Нукус

32

“Оқманғит"


Нукус

33

Қаттиагар"


Нукус

34

"Дарсан"


Нукус

35

"Кегайли"


Кегайли

36

"Халқобод"


Кегайли

37

Қамисариқ"


Чимбой

38

"Кенсо"


Чимбой

39

П. Сейтов номли


Чимбой

40

"Бахитли"


Чимбой


Жами: 40



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1

"Шаҳрихон"


Улуғнор

2

қолтин"


Улуғнор

3

"Истиқлол"


Улуғнор

4

"Андижон"


Улуғнор

5

“Ўзбекистон"


Улуғнор

6

Н.Мирзааҳмедов номли


Улуғнор

7

"Мингбулоқ"


Улуғнор

8

"Гулистон"


Улуғнор

9

"Гулистон"


Бўз

10

"Янги турмуш"


Бўз

11

М.Жалолов номли


Бўз

12

"Янгиҳаёт"


Бўз

13

"Озод"


Бўз

14

"Балиқчи"


Балиқчи

15

"Бўстон"


Балиқчи

16

"Куртки"


Жалолқудуқ

17

Ғайрат"


Жалолқудуқ

18

Ҳақиқат"


Жалолқудуқ

19

Қаҳрамон"


Қўрғонтепа

20

"Норбўта"


Қўрғонтепа

21

Охунбобоев номли


Марҳамат

22

А. Паттаев номли


Андижон

23

Ҳақиқат"


Пахтаобод

24

Охунбобоев номли


Пахтаобод

25

"Озод"


Пахтаобод

26

"Гулистон"


Пахтаобод

27

Р. Жўраев номли


Шаҳрихон

28

"Иттифоқ"


Хўжаобод


Жами: 28



БУХОРО ВИЛОЯТИ

1

У. Юсупов номли


Бухоро

2

"Янгиҳаёт“


Вобкент

3

Ибн Сино номли


Жондор

4

Навоий номли


Жондор

5

Охунбобоев номли


Жондор

6

Ш.Рашидов номли


Когон

7

З. Қобилов номли


Когон

8

"Мустақиллик"


Когон

9

"Меҳнатобод"


Қоракўл

10

А. Раҳимбердиев номли


Қоракўл

11

"Тошкент"


Қоракўл

12

"Мустақиллик"


Қоровулбозор

13

"Жаркок"


Қоровулбозор

14

А. Ғиждувоний номли


Қоровулбозор

15

"Дўстлик"


Қоровулбозор

16

Ал-Фарғоний номли


Қоровулбозор

17

“Ўзбекистон"


Қоровулбозор

18

"Пахтакор"


Қоровулбозор

19

"Денов"


Олот

20

"Зарафшон"


Олот

21

"Бахт"


Олот

22

"Мустақиллик"


Пешку

23

Навоий номли


Пешку

24

Ш.Рашидов номли


Шофиркон

25

"Шофиркон"


Шофиркон

26

И. Мўминов номли


Шофиркон

27

А. Навоий номли


Ғиждувон

28

"Меҳнатобод"


Ғиждувон

29

Ғиждувон"


Ғиждувон

30

"Жилвон-2"


Ғиждувон

31

“Халқобод"


Ғиждувон

32

С. Жабборов номли


Ғиждувон


Жами: 32



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1

"Туркистон"


Арнасой

2

"Санзар"


Бахмал

3

Ғаллакон"


Бахмал

4

“Ўзинбулоқ"


Бахмал

5

"Турон"


Бахмал

6

"Танготар"


Бахмал

7

"Деҳқонобод"


Бахмал

8

С. Айний номли


Бахмал

9

"Боғишамол"


Бахмал

10

Қатортол"


Бахмал

11

Т. Худоёров номли


Ғаллаорол

12

"Соҳибкор"


Ғаллаорол

13

"Музбулоқ"


Ғаллаорол

14

"Зарбулоқ"


Ғаллаорол

15

М. Коризий номли


Ғаллаорол

16

Қипчоқсув"


Ғаллаорол

17

"Ровот"


Жиззах

18

С. Нуриев номли


Жиззах

19

"Истиқлол"


Дўстлик

20

"Бешкуби"


Зомин

21

"Еттикечув"


Зомин

22

"Янги ҳаёт-2"


Зомин

23

"Култепа"


Зомин

24

Э.Холматов номли


Зомин

25

"ХРУ-17"


Зомин

26

"Тараққиёт"


Зарбдор

27

П. Умурзоқов номли


Зарбдор

28

"Меҳнатобод"


Фориш

29

"Нарвон"


Фориш

30

"Гараша"


Фориш

31

"Ҳавотоғ"


Янгиобод

32

"Ниҳол"


Янгиобод

33

"Чимқўрғон"


Зафаробод


Жами: 33



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

"Ипак йўли"


Қарши

2

"Агросаноат"


Қарши

3

"Косон"


Косон

4

Ғаллакор"


Қамаши

5

"Улуғбек"


Китоб

6

Ж. Турдиев номли


Китоб

7

М. Бобоев номли


Китоб

8

Ш. Умаров номли


Китоб

9

"Наврўз"


Китоб

10

"Майманок"


Касби

11

"Комилон"


Касби

12

"Пахтакор"


Касби

13

Ғалабанинг 45 йиллиги"


Чироқчи

14

қчава"


Чироқчи

15

"Шўрқудуқ"


Чироқчи

16

Ҳайитқул"


Чироқчи

17

"Зарбдор"


Чироқчи

18

Д. Сафаров номли


Чироқчи

19

Ф. Хўжаев номли


Чироқчи

20

Қалқама"


Чироқчи

21

Ҳазара"


Шаҳрисабз

22

"Наврўз"


Шаҳрисабз

23

Ҳисор"


Шаҳрисабз

24

қдарё"


Шаҳрисабз

25

Б Худоёров номли


Яккабоғ

26

У. Мирзаев номли


Яккабоғ

27

Ж. Михлиев номли


Яккабоғ

28

"Наврўз"


Яккабоғ

29

"Турон"


Яккабоғ

30

"Турнабулоқ"


Яккабоғ

31

Қизилсув"


Яккабоғ


Жами: 31



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1

Қуйимозор"


Қизилтепа

2

"Истиқлол"


Навбаҳор

3

Охунбобоев номли


Навбаҳор

4

"Наврўз"


Навбаҳор

5

Ҳ. Олимжон номли


Конимех

6

“Ўзбекистон"


Хатирчи

7

А. Ёрлақабов номли


Хатирчи

8

А. Темур номли


Хатирчи

9

Ш. Рашидов номли


Хатирчи

10

"Кўксарой"


Хатирчи


Жами: 10



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1

"Наманган"


Мингбулоқ

2

"Хоразм"


Мингбулоқ

3

"Испарон"


Косонсой

4

"Деҳқонобод"


Косонсой

5

"Намуна"


Косонсой

6

Р. Турсунов номли


Наманган

7

"Тошкент"


Норин

8

К. Улсам номли


Норин

9

Ғалаба"


Норин

10

“Ўзбекистон"


Норин

11

"Бўстон"


Норин

12

Шамсиддинов номли


Норин

13

қолтин"


Норин

14

"Норин"


Норин

15

"Иттифоқ"


Поп

16

"Водий"


Поп

17

Ш. Мирсултонов номли


Поп

18

Ғурумсарой"


Поп

19

"Ш. Юлдузи"


Тўрақўрғон

20

Ғайрат"


Тўрақўрғон

21

"Зарбдор"


Уйчи

22

Охунбобоев номли


Уйчи

23

"Учқўрғон"


Учқўрғон

24

"Мустақиллик 7 йиллиги"


Учқўрғон

25

"Чорвадор"


Учқўрғон

26

"Дўстлик"


Чортоқ

27

“Ўзбекистон"


Чортоқ

28

“Ўзбекистон"


Чуст

29

"Чуст"


Чуст

30

"Поромон"


Янгиқўрғон


Жами: 30



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1

"Дўстлик"


Жомбой

2

Эсонтурдиев номли


Жомбой

3

А.Қурбонов номли


Жомбой

4

А.Навоий номли


Жомбой

5

М.Бозоров номли


Жомбой

6

"Гулистон"


Жомбой

7

қолтин"


Жомбой

8

А.Йўлдошев номли


Иштихон

9

Д.Очилов номли


Иштихон

10

"Уч қаҳрамон"


Иштихон

11

Й.Охунбобоев номли


Иштихон

12

А.Навоий номли


Иштихон

13

Р.Исломов номли


Каттақўрғон

14

"Янгиҳаёт"


Каттақўрғон

15

У.Юсупов номли


Каттақўрғон

16

КЖПК


Каттақўрғон

17

"Бўстон"


Каттақўрғон

18

Қорадарё"


Каттақўрғон

19

"Самарқанд"


Нарпай

20

Ҳақиқат"


Нарпай

21

қолтин"


Нарпай

22

"Туркистон"


Нарпай

23

"Бўстон"


Нарпай

24

Ойбек номли


Нарпай

25

"Самарқанд"


Оқдарё

26

"Кумушкент"


Оқдарё

27

Р.Ҳамроев номли


Оқдарё

28

Амир Темур номли


Пастдарғом

29

С.Турсунов номли


Пастдарғом

30

Ш.Рашидов номли


Пастдарғом

31

"Навбаҳор"


Пастдарғом

32

"Янгиобод"


Пастдарғом

33

"Самарқанд"


Пастдарғом

34

"Илм"


Пастдарғом

35

М.Дангалов номли


Пастдарғом

36

Охунбобоев номли


Пахтачи

37

"Зарафшан"


Пахтачи

38

"Деҳқонобод"


Пахтачи

39

Зиёвуддин номли


Пахтачи

40

"Элипок"


Тойлоқ

41

“Оққўрғон"


Ургут


Жами: 41



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

"Мустақиллик 10 йиллиги"


Ангор

2

"Мустақиллик"


Ангор

3

Ш.Рашидов номли


Ангор

4

Ойбек номли


Бандихон

5

"Тошкент"


Бандихон

6

"Амударё"


Денов

7

“Халқобод"


Жарқўрғон

8

ққўрғон"


Жарқўрғон

9

"Гиламбоп"


Қизириқ

10

Охунбобоев номли


Қизириқ

11

"Истиқлол"


Қизириқ

12

Қизириқ"


Қизириқ

13

"Навбаҳор"


Музработ

14

"Янги авлод-Нур"


Музработ

15

"Гулбаҳор"


Термиз

16

"Наврўз"


Термиз

17

Б.Омонов номли


Узун

18

"Шеробод"


Шеробод

19

У.Юсупов номли


Шеробод

20

“Ўзбекистон"


Шеробод

21

"Ялти"


Шўрчи

22

Хўжамиёров номли


Шўрчи


Жами: 22



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

Т. Латипов номли


Боёвут

2

А. Навоий номли


Боёвут

3

"Тараққиёт"


Боёвут

4

"Деҳқонобод"


Боёвут

5

У. Юсупов номли


Боёвут

6

"Боёвут-3"


Боёвут

7

Ғаллакор"


Боёвут

8

"Уч қаҳрамон"


Гулистон

9

“Ўзбекистан"


Гулистон

10

"Дўстлик"


Гулистон

11

"Янгиҳаёт"


Гулистон

12

"Истиқлол"


Гулистон

13

“Ўзбекистон"


Сайхунобод

14

"Работ"


Сайхунобод

15

А. Темур номли


Сайхунобод

16

"Пахтакор"


Сайхунобод

17

Фарҳод номли


Ховос

18

"Чамбил"


Ховос

19

"Туркистон"


Ховос

20

“Ўзбекистон 5 йиллиги"


Ховос


Жами: 20



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1

"Султонобод"


Оққўрғон

2

Бобур номли


Бекобод

3

Фарҳод номли


Бекобод

4

Т. Ражабов номли


Бўка

5

Қашқадарё“


Бўка

6

"Пахтачи"


Қуйи Чирчиқ

7

"Юлдуз"


Қуйи Чирчиқ

8

Абай номли


Қуйи Чирчиқ

9

"Туркистон"


Юқори Чирчиқ

10

“Ўзбекистон"


Пискент

11

Қодиров номли


Пискент

12

Ким Пен Хва номли


Ўрта Чирчиқ

13

“Ўзбекистан"


Ўрта Чирчиқ

14

ТДАУ "ўқув-тажриба ишлаб чиқариш хўжалиги*


Ўрта Чирчиқ

15

Ниёзов номли


Янгийўл

16

"Янгиҳаёт"


Янгийўл


Жами: 16



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1

Мелиев номли


Бешариқ

2

Содиқов номли


Бағдод

3

“Ўзбекистон"


Бағдод

4

Ҳамзаобод"


Бағдод

5

"Бағдод"


Боғдод

6

"Дўстлик"


Бағдод

7

"Мирзаобод"


Бағдод

8

"Намуна"


Бағдод

9

Охунбобоев номли


Бағдод

10

"Пахтакор"


Бағдод

11

Усмонхўжаев номли


Бағдод

12

Ҳазиний номли


Бағдод

13

А. Навоий номли


Бувайда

14

А.Алиқулов номли


Бувайда

15

"Бувайда"


Бувайда

16

"Дўстлик"


Бувайда

17

"Мулкобод"


Данғара

18

"Чинобод"


Данғара

19

"Дўстлик"


Қува

20

М. Обидов номли


Қува

21

"Наврўз"


Қува

22

"Бўстон"


Қува

23

"Янги қишлоқ"


Қува

24

"Иттифоқ"


Олтиариқ

25

"Пахтаобод"


Олтиариқ

26

"Тонг"


Олтиариқ

27

А. Алигавҳаров номли


Охунбобоев

28

Т Бобоев номли


Охунбобоев

29

"Дўрмон"


Охунбобоев

30

"Пахтакор"


Охунбобоев

31

А. Яссавий номли


Охунбобоев

32

"Гулистон"


Риштон

33

М. Келдиев номли


Риштон

34

С Ражабов номли


Риштон

35

М. Топиволдиев номли


Риштон

36

“Ўзбекистон 5 йиллиги"


Риштон

37

“Ўрикзор"


Риштон

38

М. Ҳасанов номли


Риштон

39

"Кичик карвон"


Риштон

40

"Истиқлол"


Риштон

41

"Риштон"


Риштон

42

М. Эргашев номли


Тошлоқ

43

А. Навоий номли


Тошлоқ

44

Шерматов номли


Тошлоқ

45

"Фарғона"


Тошлоқ

46

"Заркент"


Тошлоқ

47

"Конизар юлдузлари"


Ўзбекистон

48

Ғаниобод"


Ўзбекистон

49

Ғ. Ғулом номли


Ўзбекистон

50

"Наврўз"


Учкўприк

51

Отажонов номли


Учкўприк

52

Т. Назаров номли


Фарғона

53

“Ўзбекистон"


Фарғона

54

Ҳ. Турсунқулов номли


Фарғона

55

"Чимён"


Фарғона

56

"Томоша"


Фурқат


Жами: 56



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1

"Туркистон"


Боғот

2

Ғалаба"


Боғот

3

"Зарбдор"


Боғот

4

"Хоразм"


Боғот

5

А.Навоий номли


Боғот

6

"Тошкент"


Боғот

7

А.Навоий номли


Гурлан

8

Қорақалпоғистон"


Гурлан

9

"Гулистон"


Гурлан

10

"Чинобод"


Гурлан

11

"Намуна"


Гурлан

12

М.Раҳимов номли


Қўшкўпир

13

"Гулистон"


Қўшкўпир

14

"Иттифоқ"


Қўшкўпир

15

И.Ибрагимов номли


Қўшкўпир

16

"Обод"


Қўшкўпир

17

И.Бекманов номли


Қўшкўпир

18

О.Жуманиёзов номли


Қўшкўпир

19

“Ўзбекистон"


Қўшкўпир

20

"Хоразм"


Қўшкўпир

21

"Зарбдор"


Қўшкўпир

22

"Замахшарий"


Қўшкўпир

23

"Истиқбол"


Урганч

24

Охунбобоев номли


Урганч

25

"Пахтакор"


Урганч

26

"Дўрмон"


Урганч

27

Ж.Мангуберди номли


Урганч

28

Ғалаба"


Урганч

29

"Урганч"


Урганч

30

"Шарқ юлдузи"


Ҳазорасп

31

"Эркин"


Ҳазорасп

32

"Хоразм"


Ҳазорасп

33

“Ўзбекистон"


Ҳазорасп

34

Ҳазорасп"


Ҳазорасп

35

"Дўстлик"


Ҳазорасп

36

"Чорвадор"


Ҳазорасп

37

Мирзо Улуғбек номли


Ҳазорасп

38

"Хива"


Ҳазорасп

39

"Хоразм"


Хонқа

40

Огаҳий номли


Хива

41

П. Маҳмуд номли


Хива

42

Р.Мадаминов номли


Хива

43

К.Отаниёзов номли


Шовот

44

"Меҳнатобод"


Шовот

45

О. Хидиров номли


Шовот

46

"Наврўз"


Янгиариқ

47

М.Маткаримов номли


Янгиариқ


Жами: 47




Республика бўйича ҳаммаси: 406



Изоҳ. *) Талабаларнинг пухта касбий малакасини шакллантириш, тажриба-ишлаб чиқариш синовлари ўтказиш ҳамда илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш учун олий қишлоқ хўжалиги таълим муассасалари ҳузуридаги ўқув-тажриба хўжаликларига 300 гектар доирасида экин майдонлари бириктирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

607-сон қарорига

3-ИЛОВА



2005-2007 йилларда қишлоқларда ишлаб чиқариш ва

бозор инфратузилмасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Минтақалар

Муқобил

МТПлар


Сувдан

фойдаланувчилар

уюшмалари


Ёнилғи-мойлаш

материаллари сотиш

шохобчалари


Минерал ўғитлар

сотиш шохобчалари


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


61

33

13

15

60

30

14

16

61

36

10

15

25

14

5

6


вилоятлар:


















2

Андижон


112

27

41

44

112

25

43

44

65

15

26

24

39

9

15

15

3

Бухоро


73

29

23

21

72

28

23

21

38

16

12

10

26

11

8

7

4

Жиззах


24

24



21

21



27

27



15

15



5

Қашқадарё


74

31

21

22

71

30

21

20

69

27

21

21

30

14

8

8

6

Навоий


28

7

12

9

22

6

7

9

28

7

12

9

16

5

6

5

7

Наманган


104

28

43

33

98

25

40

33

80

20

35

25

37

10

16

11

8

Самарқанд


125

38

45

42

122

33

45

44

75

28

25

22

46

14

17

15

9

Сурхондарё


57

12

21

24

51

13

18

20

40

11

16

13

28

8

10

10

10

Сирдарё


20

20



20

20



15

15



12

12



11

Тошкент


117

14

53

50

115

14

52

49

79

14

16

49

41

7

18

16

12

Фарғона


140

53

52

35

139

53

51

35

111

38

40

33

49

18

17

14

13

Хоразм


83

42

21

20

87

46

21

20

100

40

47

13

30

16

7

7


Жами


1018

358

345

315

990

344

335

311

788

294

260

234

394

153

127

114

3-илованинг давоми

Т/р

Минтақалар

Мини-банклар

(банк филиаллари)


Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари тайёрлаш

шохобчалари


Зотли молларни

сотиш ва зооветеринария

хизматлари шохобчалари


Ахборот таъминоти

ва консалтинг

шохобчалари


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005-2007

йилларда

ҳаммаси


шу жумладан:


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


2005

йил


2006

йил


2007

йил


1

Қорақалпоғистон Республикаси


59

30

12

17

27

15

5

7

24

15

4

5

19

9

4

6


вилоятлар:


















2

Андижон


65

20

23

22

37

9

16

12

13

3

5

5

27

6

11

10

3

Бухоро


37

16

12

9

23

11

6

6

24

11

7

6

18

7

6

5

4

Жиззах


23

23



10

10



11

11



7

7



5

Қашқадарё


37

16

11

10

27

17

5

5

22

11

6

5

19

7

6

6

6

Навоий


17

5

6

6

9

3

4

2

12

5

4

3

10

4

3

3

7

Наманган


65

20

24

21

33

11

12

10

23

7

9

7

22

6

9

7

8

Самарқанд


60

20

25

15

40

12

15

13

25

7

10

8

15

5

6

4

9

Сурхондарё


37

10

16

11

18

6

7

5

19

6

7

6

20

5

8

7

10

Сирдарё


10

10



4

4



4

4



4

4



11

Тошкент


59

10

26

23

22

4

10

8

22

6

8

8

22

6

8

8

12

Фарғона


65

25

23

17

45

16

15

14

30

12

10

8

27

11

9

7

13

Хоразм


54

27

15

12

23

12

6

5

29

14

8

7

18

9

5

4


Жами


588

232

193

163

318

130

101

87

258

112

78

68

228

86

75

67

Изоҳ: Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Республика комиссияси қарорига кўра ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

607-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда):


а) Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги Намунавий низомда:

1.2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҳокимининг биринчи ўринбосари-Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи" сўзлари "ҳоким ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ер ресурслари туман хизмати" сўзлари "туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

1.3-банддаги "бошқармаси" сўзи "бўлими" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги барпо этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш тартибида:

2.3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг туман хизматлари" сўзлари "туманлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

5.3-банддаги "Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантиришда мазкур Тартибга 2-иловага биноан шакл бўйича ижара шартномаси ер участкасини узоқ муддатли ижарага беришнинг Намунавий шартномасига" сўзлари "Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг Намунавий шартномасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

Тартибга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) 5-бандда:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори билан ташкил этилган Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан қабул қилинган ҳужжатлар амалга оширилишининг мониторинги бўйича Ҳукумат комиссиясига" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ҳукумат комиссияси (Азимов Р.С.) сўзлари Республика комиссияси (Мирзиёев Ш.М.) сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Фермер хўжалигининг намунавий уставида:

1-банд "танлов асосида" сўзларидан кейин ва "ижара шартномасига кўра" сўзлари билан тўлдирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлаш юзасидан мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.

Фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулки билан субсидиар жавоб беради";

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Уставда:

фермер хўжалигининг номи;

фермер хўжалиги раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;

фермер хўжалиги жойлашган жой ва унинг почта манзили;

фермер хўжалигининг ихтисослашуви ва фаолиятининг асосий турлари;

утав фондининг миқдори кўрсатилиши керак.

Фермер хўжалигининг уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин";

11-бандда:

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш";

ўн еттинчи хат бошидаги "бирлашиш" сўзи "қўшилиш" сўзи билан алмаштирилсин;

12-бандда:

"ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларда" сўзлари "қонун ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган шартларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши "ва ер участкасидан фойдаланиш шартларига" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш";

ўн учинчи хатбошидаги "стандартлар" сўзи "агротехника" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш";

банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш";

13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Уставда фермер хўжалигининг пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ёки пул баҳосидаги мулкий ҳуқуқлардан ҳосил бўлиши мумкин бўлган устав фонди миқдори кўрсатилади";

банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фермер хўжалигининг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш фермер хўжалиги раҳбарининг қарорига кўра фермер хўжалиги уставига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади";

19-банд биринчи хатбошининг иккинчи жумласи "қонун ҳужжатларига" сўзларидан кейин "ер участкасини ижарага олиш шартномасига" сўзлари билан тўлдирилсин";

36-бандаги "бирлашиш" сўзи "қўшилиш" сўзи билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 521-модда.





























































Время: 0.1736
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск