Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2004 й. 609-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2004 й.

N 609



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ

ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2004 ЙИЛ 25

МАРТДАГИ 140-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"Товарлар ёки бошқа бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганлиги натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;

20 фоизи - бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

10 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 522-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 12, 111-модда.




















































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск