ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 й. 481-сон "Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2022 й.

N 481




ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЎТА ХАВФЛИ

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ

ВАКЦИНАЦИЯ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда вакцинация жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси"да ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш ҳамда замонавий ва шаффоф механизмлар асосида молиялаштиришни назарда тутувчи янги тизим жорий этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва фойдаланиш учун рухсат этилган вакциналар билан ўтказиш;

вакцинация тадбирларини ўтказиш ва мазкур жараённи давлат ветеринария хизмати томонидан мониторинг қилиб бориш;

вакцинация тадбирларини ҳар бир туман (шаҳар)да махсус эмлаш гуруҳлари томонидан клиник жиҳатдан соғлом ҳайвонларда ўтказиш;

вакциналарни ҳар йили шакллантириладиган рўйхат асосида ҳайвон турлари ва вакциналар қўлланадиган ҳудудлар бўйича белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

икки ой муддатда Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти талаблари ҳамда унга аъзо бўлган хорижий давлатлар тажрибаси асосида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш бўйича тегишли йўриқномаларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдикласин;

2022-2024 йилларда халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари ҳисобидан давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда зарур жиҳоз ва техникаларни харид қилиш ишларини амалга оширсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларининг ташкил этилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август




































Время: 0.1564
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск