ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (ЎзР АВ 05.04.2000 й. 916-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2000 й.

N 916

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

(2000 йил 22 февралдаги

3/6-сон Баённома)

466-СОН БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН



Марказий банк томонидан тижорат

банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига

қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом тижорат банкларининг банк операциялари билан боғлиқ бўлган ички меъёрий ҳужжатларига Марказий банк томонидан қўйиладиган талабларни белгилаб беради.

1.2. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банк амалиётларини қонунчилик ҳужжатлари доирасида амалга оширишнинг батафсил, аниқ тартибини ўрнатиб, мазкур банк раҳбарлари ва ходимлари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қўлланма вазифасини бажаради.

1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари ва улар ўртасида тузилган шартномалар, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.

1.4. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликни самарали бошқариш (таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш, кузатиш)ни, хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.


1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий характерга эга бўлган ички меъёрий ҳужжатларни низом, йўриқнома, кўрсатма, тартиб, қоида, буйруқ шаклида қабул қиладилар.


1.6. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари амалда белгиланган тартибда банк кенгаши ёки банк Бошқарувлари томонидан тасдиқланади.


1.7. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоидалар уларнинг мижозлари билан тузилган шартномаларда кўрсатиб ўтилган тақдирдагина, мижозлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлади.


1.8. Банк ички меъёрий ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мос келиши бўйича жавобгарлик банк кенгаши ва банк бошқаруви зиммасига юкланади.


2. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ИЧКИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ

МАТНИ БАЁНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан меъёрий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб бериши шартдир.

Тижорат банклари меъёрий ҳужжатларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.


2.2. Ички меъёрий ҳужжатда мазкур ҳужжат қайси қонунчилик ҳужжати (унинг моддалари ёки бандлари) ижроси юзасидан қабул қилинаётганлиги кўрсатилиши шарт.

2.3. Ички меъёрий ҳужжатнинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш мавзусининг мантиқан ривожланиб боришини, шунингдек бўлажак ҳужжатнинг бир мазмунда тушунилиши ва амалда қўлланилишини таъминлаш лозим.


2.4. Ички меъёрий ҳужжат, унинг мазмунига мос келувчи қисқача номга эга бўлиши, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳужжат алоҳида сарлавҳали боб, бўлим ва бандларга бўлиниши ҳамда рақамланиши лозим.


2.5. Ички меъёрий ҳужжатдаги қоидалар адабий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички меъёрий ҳужжатда ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.

Зарур ҳолларда, махсус иборалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи бериб ўтилади, умум томонидан қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади. Бунда эскирган ҳамда кўп маъноли сўзлар ва сўз бирикмалари, нисбий ўхшатишларни ишлатиш мумкин эмас.


2.6. Ички меъёрий ҳужжатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларнинг сўзма-сўз қайтарилишига йўл қўйилмайди. Ички меъёрий ҳужжатларни матнда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ҳавола этишга истисно тариқасидагина рухсат этилади.

Мазкур ички меъёрий ҳужжатнинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.


2.7. Ички меъёрий ҳужжатнинг ҳар бир банди битта меъёрий қоидадан иборат бўлиши ҳамда ҳар бир алоҳида банд тўла ва тугалланган мазмунни ўз ичига олган бўлиши керак.


2.8. Агар ички меъёрий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжат ва бланкалар намуналарини келтириш зарурати бўлса, улар, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилади. Зарур ҳолларда ички меъёрий ҳужжатнинг тегишли бандларига уларга ҳавола этилади.


2.9. Ички меъёрий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:

- ҳужжатнинг тартибга солиш предметини ёритувчи қисқача номи ва ҳужжатнинг тури;

- ҳужжатнинг қабул қилган банк бошқаруви органи қарори рақами ва санаси;

- ҳужжатнинг рўйхат рақами;

- мазкур банкнинг муҳри билан тасдиқланган ҳамда банк кенгаши ёки бошқаруви аъзоларининг имзолари.



3. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИЧКИ МЕЪЁРИЙ

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, ТАСДИҚЛАШ,

УНГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


3.1. Ички меъёрий ҳужжатлар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғма жилдларга тикиб қўйилади.

Юридик хулосада ички меъёрий ҳужжат лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низомда белгиланган ички меъёрий ҳужжатларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.

Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

3.2. Ички меъёрий ҳужжат, агар унда бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, банк кенгаши ёки банк бошқаруви томонидан тасдиқланган куннинг эртасидан амалга киритилади.


3.3. Тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш банкнинг тегишли бошқарув органлари (банк кенгаши ёки банк бошқаруви)нинг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий меъёрий ҳужжат расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.


3.4. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатига тааллуқли қонун ҳужжатларида ўзгаришлар юз берса ва унда муддат белгиланмаган бўлса, банк, бир ҳафта муддат ичида ўзининг меъёрий ҳужжатига тегишли ўзгартириш киритиши шарт.

3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларининг қонун хужжатларига мувофиқлиги ўрганилади.

Ўрганиш давомида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатлари қонун ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида тижорат банклари кенгашлари ёки бошқарувларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

3.6. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкнинг қайси бошқарув органи томонидан тасдиқланган бўлса, мазкур бошқарув органининг тегишли қарори билан бекор қилинади.


3.7. Тижорат банклари улар томонидан қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестрини юритиб бориши лозим.

Ички меъёрий ҳужжатлар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.


5. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


5.1. Тижорат банкларининг меъёрий ҳужжатлари Марказий банк томонидан тасдиқланмайди ёки келишилмайди ва рўйхатга олинмайди.


5.2.

Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан Марказий банкнинг 1997 йил 28 февралдаги 315-сонли "Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларни келишиш, ҳисобга олиш ва амалга киритиш тартиби" ўз кучини йўқотади.






























Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск