ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2022 й. 479-сон "Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2022 й.

N 479



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШНИНГ

МОБИЛ-ID ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократии тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони 1-бандига мувофиқ:

а) давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими (кейинги ўринларда - Мобил-ID тизими) жорий этилиши;

б) қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Мобил-ID тизими "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда - ЯИДХП) мобил иловаси орқали амалга оширилади;

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади;

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади;

бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фойдаланувчиларни ўз хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга тушириш, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиш) ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси (фуқарони масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда маълумотларни тасдиқлаш) орқали идентификациялаш тартиби;

бевосита давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификациялашни 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундириш орқали амалга ошириш;

Мобил-ID тизимидан фойдаланишнинг мақсадларини белгилаш, ушбу тизимни жорий қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.


3. Белгилансинки, Мобил-ID тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг биргаликдаги вазифалари ҳисобланади ҳамда Мобил-ID тизими оператори вазифасини бажариш Адлия вазирлиги "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси зиммасига юклатилади.


4. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялашни йўлга қўйиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини таъминласин.


5. Адлия вазирлиги 2022 йил 1 сентябрга қадар:

а) ушбу қарор билан тасдиқланаётган Низомга мувофиқ:

марказлар ва нотариал идораларни жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялашни йўлга қўйиш бўйича зарур моддий-техник база (фуқароларнинг юзини рақамли форматда расмга тушириш ва электрон шаклда қўл бармоғи изини олишга мўлжалланган воситалар) билан таъминласин;

марказлар ва нотариал идораларда жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификация қилишни йўлга қўйсин;

б) давлат хизматлари марказлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

а) 2022 йил 1 сентябрга қадар:

жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялашни ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали жорий этилишини;

Мобил-ID тизими орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга SMS-хабар юборишни йўлга қўйишни;

б) бир ой муддатда Мобил-ID тизимида масофавий идентификациялашда электрон рақамли имзо маълумотларини солиштириш учун Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини;

в) "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотлардан фойдаланилганда, бу ҳақида шахсга доир маълумотлар субъектининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига хабарнома ҳамда сўровлар юборилишини доимий таъминласин.


7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август








































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск