ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган отинойиларига махсус лицензиялар бериш Тартиби (АВ томонидан 16.10.2000 й. 978-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2000 й

N 978

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ

ИДОРАСИ


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА


ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН ҚИЗЛАР

ҚЎМИТАСИ

РЕСПУБЛИКА МАҲАЛЛА ҲАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИ

КЕЛИШИЛГАН




Ўзбекистон Республикасида

фаолият юритаётган отинойиларига

махсус лицензиялар бериш

ТАРТИБИ


(2000 йил 26 октябрдан кучга киради)


1-БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур тартиб билан отинойилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш белгиланади.


1.2. Отинойи-ҳаёт тажрибасига эга бўлган, диний ва дунёвий билмларни биладиган, миллий урф одатларни ханафия мазҳабига мувофиқ тушунадиган, ўз жамоаси орасида обрў эътиборга эга бўлган оқила аёл тушунчасини билдиради.


Отинойилар:

- жойларда тўй ва маракаларни тартибли равшда ўтказиш, ўзининг маслаҳати ва иштироки билан ханафия мазҳабига мувофиқ равшда диний ва миллий урф одатларни бажаради:

- Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан чиқарилган барча фатволарни жойларга етказишда яқинда кўмак беради:

- Миллий урф одатларимиздан ҳамда оилаларнинг иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, жойларда тўй ва маракаларни ихчам, камхарж ва рисоладагидек ўтказишда оилаларга яқиндан маслаҳат беради:

- диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларинингислом динига мутлақо зид эканлиги тушунтириш йўли билан хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади.


1.3. Отинойилик фаолияти билан шуғулланувчи аёлларни рўйҳатдан ўтказиш Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.


1.4. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакиллари ва ҳамда ўз-ўзини бошқариш оргонлаи вакилларидан иборат бўлган Ҳайъат отинойилик фаолияти билан шуғилланиш истагида бўлган хотин қизлар рўйҳатини олиб боради.


1.5. Ушбу ҳайъат отинойилик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган хотин қизлар шахсини ўрганиш, диний ва дунёвий билм даражасини белгилаш, аҳлоқий ва маънавий ҳислатларини умумлаштириш ишларини бажаради.


1.6. Маҳсус диний маълумотларга ёки дунёвий маълумотларга эга бўлган, 25 ёшга тўлган, ижобий ҳислатларни ўзида мужассамлаштирган, Ўзбекистон Республикаси Фуқороси бўлган, хотин-қизлар Ўзбекитон Мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари ва фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш оргонларининг вакиллари томонидан биргаликда берган тавсияномаси асосида вилоят, туманлар бўйича рўйҳат тузилади.


1.7. Улар маҳсус лицензия бериш масаласини хал қилиш учун тегишли хужжатлар билан бирга Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига тақдим қилинади.



2-БЎЛИМ. ОТИНОЙИЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒИЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ТАРТИБИ


2.1. Отинойилик фаолияти билан шуғилланишга лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

- Ариза (биринчи илова)

- яшаш жойидан маълумотнома (оилавий аҳволи кўрсатилган)

- диний ёки дунёвий маълумоти ҳақидаги хужжатнинг асл нусҳаси

- тавсиянома

- 3Х4 хажмдаги олти дона сурат.


2.2. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоятлардан рўйҳат асосида келиб тушган аризаларни ҳисобга олиб отинойилик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдириб ариза ёзган хотин-қизларнинг махсус дастур асосида 3 кунлик ўқишни ташкил қилади.


2.3. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ҳисобга олиниб, ўқишда қатнашган хотин қизларнинг аризалари илова қилинган хужжатлари билан биргаликда отинойилик фаолиятига махсус лицензия бериш масаласини хал қилиш учун малака хайъатига тақдим қилинади.


2.4. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекитсон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси вакилларидан 7 аъзодан иборат таркибда малака ҳайъати тузилади.


2.5. Малака ҳайъати отинойилик билан шуғилланиш учун ариза берган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб натижаси бўйича ханафия мазҳабига мувофиқ отинойилик фаолияти билан шуғилланишга тегишли хулоса беради.


2.6. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси малака ҳайъатини хулсасига асосланиб, отинойиликфаолияти билан шуғилланиш учун махсус лицензияни 3 йил муддатга беради.(2-илова лицензия нусҳаси)


2.7. Маҳсус лицензия Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланиб отинойилик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга тилхат орқали топширилади.


2.8. Махсус лицензияга тегишли тартибдаги рақам берилиб, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан отинойиларга махсус лицензиялар бериш реестрига киритилади.Реестирда отинойининг насл-насаби, лицензиянинг рақами, манзили, реестрига киритилган сана қўйилади.



3-БЎЛИМ. ОТИНОЙИЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒИЛЛАНУВЧИ ХОТИН ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3.1. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонитдан берилган махсус лицензия отинойилик фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқини беради.


3.2. Махсус лицензияга эга бўлган отинойилар ўз фаолиятларини яшаш жойлари бўйича тегишли туман (шаҳар) ҳудудида амалга оширилади.


3.3. Отинойиларга хотин-қизлар орасида хусусий тартибдаги диний таълим бериш ман этилади.


3.4. Отинойилар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Ўзбекистон республикасининг ”Виждон эркинлиги ва диний ташкилтлар тўғрисида”ги қонуни, амалда бўлган қонунларда шунингдек мазкур тартибга мувофиқ ҳолда олиб борадилар.


3.5. Отинойилик фаолияти билан шуғиланувчи хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ЎзбекистонМусулмонлари идораси ҳамда фуқороларнинг ўзиниўзи бшқариш оргонлари зиммасига юкланади.


3.6. Отинойилик фаолияти билан шуғилланувчиларқонун талабларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



4-БЎЛИМ. ОТИНОЙИЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒИЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ТАРТИБИ


4.1. Қонун талабларини бузган, ножўйа харакатлар содир этган отинойилар аниқланган тақдирда фуқороларнинг ўзини ўзи бошқариш оргонлари ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан уларга нисбатан маълака хайъати номига махсус лицензияни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилади. Малака хайъати ушбу киритилган тақдимномани кўриб чиқиб, тегишли хулоса беради.


4.2. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Малака хайъатининг хулосасига асосланган ҳолда отинойилик фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқини берувчи маҳсус лицензияни бекор қилади.


4.3. Отинойиларининг махсус лицензиясиз фаолият кўрсатиши тегишли жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.


4.4. Отинойилик фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқини берувчи маҳсус лицензия бекор қилингач, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан отинойиларга махсус лицензия бериш реестиридан чиқарилади.





1-ИЛОВА




Ўзбекистон Мусулмонлари

Идораи раисига

(ариза берувчининг И.Ш.Ф.       манзилгоҳи ва телефони)

АРИЗА


Мен___________________________________________________,

(исми шарифи)


______________________________________________________ни

(диний ёки дунёвий илмгоҳ номи)


__________________йилда битириб,________________________

мутахасисликка эга бўлганман.

Яшаш жойим худудида отинойилик фаолияти олиб боришим учун лицензия беришингизни сўрайман.

Тегишли хужжатлар илова қилинади.


_____  _________200__й.                     ________________________

(исм шарифи)

2-ИЛОВА




ЛИЦЕНЗИЯ   N_____


________________________________________га диний ва дунёвий билимларини ҳамда ижобий фазилатларини инобатга олиб, ханафия мазхабига мувофиқ отинойилик фаолияти билан шуғилланиш ҳуқуқи 3 йил муддатга берилади.


Мазкур лицензия____  ___________________200___й.гача


___  ____________ 200___й.



Ўзбекистон Мусулмонлари

Идораси раиси, муфтий                                          А. Баҳромов
























Время: 0.2127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск