ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва Марказий банк ҳисоб-китоб касса марказларида электрон имзо ва шифрация калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.12.2000 й. 991-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.12.2000 й.
N 991
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ТЕХНИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ |
02.09.2000 й.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ва
Марказий банк ҳисоб-китоб касса марказларида
электрон имзо ва шифрация калитларидан
фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2000 йил 26 декабрдан кучга киради)
1.1. Ушбу низом “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, Банклар ва банк фаолияти тўғрисида ”Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунлар асосида ишлаб чиқилади.
1.2. Мазкур хужжат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки глобал тармоғи орқали ёпиқ турдаги ахборотларнинг узатилиши ва қабул қилинишида электрон маълумотларни мухофаза қилиш, электрон имзо, шифрация калитларидан фойдаланиши ва уларнинг сақланишини тўғри ташкил этиш тартибини белгилайди.
1.3. Барча глобал тармоқ иштирокчилари (банклари) учун мазкур тартибга риоя қилиниши мажбурийдир.
2.1. Мазкур низомни баён этишда қуйидаги қисқартирма ва тушунчалардан фойдаланилади:
Электрон имзо-криптографик методлар ёрдамида электрон хужжатларнинг муаллифлик ва асиллилигини ишончли аниқлаш учун ишлатилувчи белгилар кетма кетлиги.
Электрон индинтификатор-электрон имзони ўз ичига олган жисмоний қурилма.
Шифрлаш-ахборотни махсус алгоритм ёрдамида ўзгартириш.
Шифрация калити- Ахборотларни шифрлаш ва шифрдан ечиш учун ишлатиладиган белгилар кетма кетлиги.
Ёпиқ турдаги электрон ахборотлар-Марказий банк томонидан электрон тизм томонидан электрон тўлов тизимида узатилаўтганда шифрланиши ва электрон имзо муҳофазаланиши зарур деб топилган электрон ахборотлар.
Бош муҳосиб электрон имзоси-банкларда электрон тўлов хужжатларини тасдиқлаш учун қўлланиладиган электрон имзо.
Захира электрон имзо-Бош муҳосиб электрон имзоси ишдан чиққанда вақтинча қўлланиладиган электрон имзо.
КАЛИТЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
3.1. Электрон имзо ва шифрация калитлари ёпиқ турдаги электрон ахборотларининг аслига тўғрилигини таъминлаш ва ташқи муҳит таъсиридан муҳофазалаш мақсадида қўлланилади.
Бош муҳосиб электрон имзоси электрон идентификатор ёки бошқа турдаги махсус қурилма бўлиши керак. Марказий банк электрон тўлов тизими орқали узатилаётган ёпиқ турдаги электрон ахборот махсус техник дастурий мухофазалаш қурилмаси ёрдамида электрон имзо ва шифрация калитлари қўлланилган ҳолда муҳофазаланади.
4. ЭЛЕКТРОН ИМЗО ВА ШИФРАЦИЯ КАЛИТЛАРИНИ
ВУЖУДГА КЕЛТИРИШ ВА ТАРҚАТИШ
4.1. Электрон имзо ва шифрация калитлари Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларининг ваколатга эга бўлган бўлими томонидан махсус дастурлар ёрдамида вужудга келтирилади.
4.2. Марказий банк худудий бош бошқармаларининг ваколатга эга бўлган бўлими электрон имзо ва шифрация калитлари тарқтилиши ҳақида банк раҳбарларига олдиндан хат бериладиУшбу хатда электрон имзо ва шифрация калитларини тарқатиш ва ишга тушириш муддатлари кўрсатилган бўлиши лозим.
КАЛИТЛАРИНИ СОЗЛАШ
5.1. Шифрловчи ва электрон имзо билан тасдиқловчи дастурий мажмуа ёпиқ турдаги ахборотни қайта ишловчи ёки ахборотни электрон тўлов тизими орқали узатувчи ва қабул қилувчи дастур таркибида ишлашини банкларда дастур ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминланади. Белгиланган даврда электрон имзо ва шифрация калитлари ўзгартирилганда созлаш ишларини амалга ошириш банк ходимлари (дастурчи оператор) томонидан қўлланилаётган тегишли дастурнингйўриқномаи бўйича амалга оширилади.
КЛИТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
6.1. Марказий банк электрон тўлов тизими орқали амалга оширилаётган ёпиқ турдаги электрон ахборотлар электрон имзо билан тасдиқланган ва имзоланган бўлиши шарт.
6.2. Электрон имзо билан тасдиқланмаган ёпиқ турдаги электрон ахборотлар ишлаш учун қабул қилинмайди.
6.3. Электрон тўлов тизими иштирокчиси ўзидан жўнатилган ёпиқ турдаги электрон ахборотни электронимзосиз ёки электрон имзоси мос келмаганлиги ҳақида маълумот олганда, зудлик билан муаммони хал этиш ва ёпиқ турдаги электрон ахборотни қайтадан жўнатиш лозим.
6.4. Бош муҳосиб электрон имзоси ва заҳира электрон имзо сейфда сақланиши шарт.
6.5. Электрон архивлар учун жавобгар ходим муддати тугаган ёки кучини йўқотган шифрлаш калитларини ташқи сақловчи қурилмага кўчириб, архивлаштириш шарт.
6.6. Бош муҳосиблар Марказий банкдан олган янги электрон имзонинг кучга киргунига қадар аввалги электрон имзодан фойдаланадилар.
6.7. Ёпиқ турдаги электрон ахборотни тегишли электрн имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаганда (масалан: электрон имзо бузилганда) банкнинг бош муҳосиби томонидан Марказий банк Ҳудудий бош бошқармаларининг ваколатга эга бўлган бўлимига аввал телефон орқали, сўнгра ёзма равшда маълумот беради. Ушбу маълумотда электрон имзонинг бузилиши сабабларини аниқ кўрсатиладива заҳира дискетаси ёки заҳира электрон индентификатордан фойдаланишга руҳсат сўралади.
6.8. Заҳира электрон имзодан уч кундан узоқ муддатга фойдаланиш тақиқланади.
6.9. Банк электрон имзони (электрон имзо калити бузилганда, йўқотилган ва шу каби ҳолатларда) белгиланган даврдан ташқари янгилаш учун Марказий банк Ҳудудий бош бошқармаларининг ахборотни муҳофаза қилиш шўбасига тушунтириш хати билан ёзма мурожаат қилади.
6.10. Электрон имзодан мазкур низом асосида фойдаланиш ва унинг сақланиши учун глобал тармоқ иштирокчиси раҳбарияти жавобгардирлар.