Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14.12.2000 й. 635-сон "Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисидаги"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2000 й. 996-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2000 й.

N 996




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.12.2000 й.

N 635


БУЙРУҒИ



Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда

Трамадол дори воситасини сақлаш,

ҳисобини олиб бориш ва бериш

қоидалари тўғрисидаги

(2001 йил 8 январдан кучга киради)


Трамадол дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида БУЮРАМАН:

1. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситаларини сақлаш, ҳисобини олиб бориш, беришнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинсин:

1.1. Барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий-буюм ҳисобини жорий этиш:

1.2. Трамадол дори воситасининг тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда қулфланадиган муассасаларда сақлаш:

1.3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини шифокор имзоси ва муҳри қўйилган, тиббиёт муассасаси тамғаси босилган рецептлар асосида бериш:

1.4. Бир рецептдаги Трамадол дори воситасининг миқдори унга бўлган 10 кунлик тиббий эхтиёж меъйёридан ошмаслиги,рецептларнинг амал қилиш муддати эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслигини кўзда тутиш бунда саратон касалига дучор беморларга ёзиладиган рецептларда Трамадол миқдорини 20-кунлик эхтиёж меъёрига оширишга руҳсат этиш:


1.5. Трамадол дори воситасига берилган рецептларни дорихонада бир ой муддат давомида сақлаш ва бу муддат ўтгач белгиланган тартибда далолатнома асосида йўқ қилиш:

1.6. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий буюм хисобини рақамланган, боғичланган, муассаса бошлиғи имзоси ва муҳри билан тамғаланган махсус дафтарларда олиб бориб, ҳар ой бошида Трамадолнинг хисобдаги ва амалдаги миқдорини солиштиришни жорий этиш:

1.7. Тиббиёт муассасалари бўлимларида Трамадол дори воситаси миқдорининг унга бўлган 10 кунлик тиббий талаб меъёридан, қабул бўлимларида эса 15 кунлик талаб меъёридан ошмаслиги кўзда тутиш:


1.8. Трамадол дори воситасининг сақланиши, сотилиши ва берилишини фақат гиёҳванд ва психатроп моддалар билан муомала ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ва даволаш муассасалари дорихоналари орқали амалга ошириш.

Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётида қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади.

2. Трамадол дори воситасини гиёҳвандлик хасталигига дучор беморларга буюриш қатъиян ман этилсин.


3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини ветеринар врачлар рецептлари асосида бериш тақиқлансин.

4. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналардан Трамадол дори воситаси ўғирланган ва йўқолган вазиятларда, зудлик билан ушбу холат хақида тегишли юқори ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оргонларга хабар берилиши жорий этилсин.

5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 18 ноябрдаги 764-сон ва 2000 йил 31 октябрдаги 564-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати Вазирнинг биринчи муовини Д.А. Асадов зиммасига юклатилсин.















































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск