Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.12.2004 й. 1438-сон билан рўйхатга олинган ХТВ 07.12.2004 й. 82-сон, ОЎМТВ 286-сон, ИВ 46-сон ва МАИМКВ 95-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 29 декабрда 1438-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2004 йил 7 декабрдаги

82, 286, 46, 95-cонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Олий таълим муассасаларининг педагогика

ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат

грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни

умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига

ишга тақсимлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сонли "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 294-сонли "2004-2005 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарорини бажариш ҳамда таълим муассасалари, айниқса умумтаълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланишини яхшилаш, ишга тақсимланадиган ёш мутахассисларни (бундан кейин битирувчилар) ишга жойлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини, уларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан, таълим муассасаларига, биринчи навбатда умумтаълим мактабларига ишга тақсимлаш қоидалари ва тартибини ўз ичига олади.


2. Олий таълим муассасаларига педагогика ва касбий таълим йўналишлари бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан ректор ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома ўқув йили бошида яъни сентябрь ойида имзоланади.


3. Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида бакалавриятни тамомлаган битурувчилар магистратурага тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.


4. Агар битирувчи Олий таълим муассасаларини педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда унинг ишлаб бериш мажбурияти уч йил деб ҳисобланади.


5. Педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчилари доимий яшаш жойига қараб ишга тақсимланади.


6. Битирувчиларни эгаллаган таълим йўналиши ва касбий тайёргарлигига кўра доимий яшаш жойига қараб, аниқ бир мактабларга, коллежларга тақсимлашни мувофиқлаштириш учун Халқ таълими вазирлиги қошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Махсус комиссия тузилади (бундан кейин Махсус комиссия).



II. БИТИРУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ

АНИҚЛАШ ВА БУЮРТМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


7. Тассарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд иш жойлари ҳақидаги маълумотларни, таълим муассасаларининг фанлар, тиллар кесимидаги олий маълумотли педагогларга бўлган эҳтиёжни ҳар йили 1 апрелга қадар аниқлайдилар ҳамда Махсус комиссияга иш жойи кўрсатилган ҳолда, кафолатланган талабнома(буюртма) ни тақдим этадилар.


8. Махсус комиссия олий маълумотли педагогларга бўлган эҳтиёж ҳамда уларга бўлган буюртмаларни умумлаштириб, Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тасарруфидаги олий таълим муассасалари битирувчилари тақсимоти кўрсаткичларини шакллантиради.


9. Махсус комиссия томонидан буюртмалар асосида шакллантирилган тақсимот кўрсаткичлари олий таълим муассасаларига юборилади.


10. Битирувчиларни ишга тақсимлаш улар олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин ўтказилади.



III. БИТИРУВЧИЛАРНИ ИШГА ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ


9. Битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори тасдиқлаган тақсимот комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига: олий таълим муассасаси ректори - комиссия раиси, факультет декани, кафедра мудирлари, ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари вакиллари аъзо қилиб киритилади.


10 Олий таълим муассасаси томонидан битирувчилардан доимий яшаш жойидаги қайси таълим муассасасида ишлашни хоҳлаши тўғрисида сўров-анкеталари тўлдириб олинади ва улар битирувчиларни ишга тақсимланиш жараёнида инобатга олинади.


11. Тақсимот комиссияси:

а) Битирувчиларни олий таълим муассасасида эгаллаган таълим йўналишлари ва малакасига, педагог кадрларга бўлган буюртмага асосан ҳамда уларнинг рейтинги, оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагини ҳисобга олган ҳолда ишга тақсимлайди.

б) Ҳар бир битирувчини таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлар, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради;

в) Мажлис баённомаси ва битирувчилар шахсий тақсимоти қайдномасини юритади (1-илова).


12. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок этиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф этилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.


13. Агар тақсимот комиссияси битирувчини иш билан таъминлай олмаса, унга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади (2-илова).


14. Комиссия ишини тугатгандан сўнг битирувчиларни, уларнинг саломатлиги, оилавий шароити ўзгариши асосида, қайта тақсимлаш ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


15. Олий таълим муассасалари тақсимот комиссияси иши тугагач бир ҳафталик муддатда таълим муассасаларига юборилаётган ҳар бир битирувчига ишга юборилганлиги тўғрисидаги йўлланмани (3-илова) тўлдириб, уни тасдиқлаб бериш учун комиссия қарори ва тақсимот рўйхатидан кўчирма билан бирга тегишли ҳудудий халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқарув органига юборадилар.

Ўз навбатида тегишли ҳудудий таълим бошқарув органлари томонидан ўн кун муддатда йўлланма тасдиқланиб, олий таълим муассасасига қайтарилади.


16. Битирувчига олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмани топшириш ўқишни тугатганидан сўнг уч кундан кечиктирмасдан амалга оширилади. Олий таълим муассасаси ректори битирувчига дипломдан кўчирма, ишга юборилаётганлик тўғрисида йўлланмани ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир. Битирувчига белгиланган нусхадаги йўлланма ўрнига бошқа ҳужжатлар берилишига рухсат берилмайди.


17. Мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олган битирувчиларга тегишли олий таълим муассасасининг дипломини асл нусхаси берилади.


18. Умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари директорлари Олий таълим муассасаси битирувчилари билан ўрнатилган тартибда ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмага мувофиқ меҳнат шартномаси тузади.


19. Битирувчилар ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмада кўрсатилган муддатда иш жойларига етиб боришлари шарт.



IV. БИТИРУВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


20. Ишга тақсимланган битирувчи мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига ишга жойлашгач, таълим муассасаси унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади.


21. Олий таълим муассасаларини тугатган ва таълим муассасасига ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси тегишли бўлган вазирликка ҳамда судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Битирувчи узрсиз сабабларга кўра тайинланган жойда ишлашни хоҳламаса, унга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.





Низомга

1-ИЛОВА

200__ й. __________ да _________________________ ни

(олий таълим муассасаси номи)



БИТИРУВЧИЛАР ШАХСИЙ ТАҚСИМОТИ ҚАЙДНОМАСИ

Т/р

Фамилияси, исми шарифи

жинси

туғилган йили

миллати

оилавий аҳволи

доимий яшаш жойи (ота-онасининг манзили)

Битирувчи тугатган таълим йўналиши

Қаерга ишга юборилади

Битирувчи имзоси

вилоят халқ таълими бошқармаси (номи)

муассаса (ташкилот) номи

лавозими




























































































Низомга

2-ИЛОВА

МУСТАҚИЛ ИШГА ЖОЙЛАШИШ ИМКОНИЯТИ

БЕРИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА №___ МАЪЛУМОТНОМА


200__ й. "____" ______________________________ да

____________________________________________ ни

қув юрти номи тўлиқ ёзилади)


___________________________________________

мутахассислиги бўйича тамомлаган


___________________________________________ га

(исми, шарифи тўлиқ ёзилади)


Педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини, уларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, биринчи навбатда умумтаълим мактабларига ишга тақсимлаш ҳақидаги Низомнинг III бўлим, 13-бандига биноан мустақил ишга жойлашиш имконияти берилди.


Олий ўқув юрти ректори _______________         М.Ў.

(имзо)

э

Битирувчи ишга қабул қилингандан сўнг 5 кунлик муддатда тўлдирилиб ўқув юртига қайтарилиши лозим.


МУСТАҚИЛ ИШГА ЖОЙЛАШИШ

ИМКОНИЯТИ БЕРИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ №___

МАЪЛУМОТНОМАГА ТАСДИҚ


200__й. "___" ____________________________ да


_________________________________ тамомлаган

қув юрти номи)


___________________________________________

(исми, шарифи)


_________________________________ лавозимига

ишга қабул қилинди.


____________________________ ______________

туман халқ таълими бўлими мудири (имзо)


М.Ў.





Низомга

3-ИЛОВА


________________________

(Вазирлик номи)


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

№_____ йўлланма бўлаги


200___ й. ________ да ____

________________________

қув юрти номи

______________________ ни

тўлиқ ёзилади)

________________________

мутахассислиги бўйича тамомлаган

________________________

(исми шарифи тўлиқ ёзилади)

_________________________

лавозимида ишлаш учун ________________________

________________________

(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи)

_________________________

ихтиёрига юборилади



Етиб келиш муддати 200__й. "___" ___________


М.Ў. "___" _______ 200__ й.

э

_______________________

(Вазирлик номи)


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

№_____ йўлланма


200___ й. _______ да _______________________

қув юрти номи

______________________ ни

тўлиқ ёзилади)

________________________

мутахассислиги бўйича тамомлаган

________________________

(исми шарифи тўлиқ ёзилади)

________________________

лавозимида ишлаш учун ________________________

________________________

(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи)

________________________

ихтиёрига юборилади



Етиб келиш муддати 200____ й. "__" __________


Кадрлар бошқармаси ____

(бўлими) бошлиғи (имзо)


М.Ў.

"____" _________ 200___ й.

э

______________________

(ихтиёрига битирувчи юборилган бошқарма номи)


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

№_____ йўлланма

200___ й. _______ да _______________________

қув юрти номи

____________________ ни

тўлиқ ёзилади)

_______________________

мутахассислиги бўйича тамомлаган

______________________

(исми шарифи тўлиқ ёзилади)

_______________________

лавозимида ишлаш учун _______________________

_______________________

(халқ таълими бошқармаси ёки муассаса номи)

_______________________

бўлими ёки муассаса номи ва манзили)


ихтиёрига юборилади



Етиб келиш муддати 200__ й. "___" _________


Вилоят халқ таълими ___

бошқармаси бошлиғи (имзо)


М.Ў.

э

Битирувчи иш жойига келгач 5 кунлик муддатда тўлдирилиб, вилоят халқ таълими бошқармасига қайтарилади.


ИШГА ЮБОРИЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

№_____ йўлланма


________________________

(туман халқ таълими бўлими номи)

________________________

маълум қиладики, _______

қув юрти

______________________ ни

номи кўрсатилади)


тамомлаган

ўрт. ________________________

(исми шарифи тўлиқ ёзилади)


200__ "___" ___________ да

иш жойига етиб келди ва __ лавозимига тайинланди



М.Ў. _______________________

туман халқ таълими бўлими мудири _____________

(имзо)


"____" _________ 200___ й.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 529-модда.















Время: 0.2296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск