Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2004 й. 610-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2004 й.

N 610



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2005 ЙИЛГИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2004 йил 2 декабрдаги 701-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ 2005 йил учун:

юридик шахслардан даромад (фойда) солиғи ставкалари 5-иловага мувофиқ;

савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромаддан солиқ ставкалари 6-иловага мувофиқ;

солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари 7-иловага мувофиқ;

микрофирмалар, кичик корхоналар ва алоҳида ташкилотлар учун ягона солиқ тўлови 7-1-иловага мувофиқ;

лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 8-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 9-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари 10 ва 11-иловаларга мувофиқ;

рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 12-1* ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага* мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 15-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 17-иловага* мувофиқ;

ягона ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўлашга ўтган тўловчилар учун ягона ер солиғи ставкалари 18-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган тўловчилар учун ер солиғи ставкалари 19-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага мувофиқ;

меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкалари 21-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. 2005 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун, экспериментни давом эттириш доирасида, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш татбиқ этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2005 йил 1 апрелгача Сурхондарё вилояти барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини қайта баҳолаш, шунингдек Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини, ушбу вилоятларда ўтказилаётган эксперимент натижаларини таҳлил қилиш асосида аниқланган ерлар баҳосига таъсир қилувчи қўшимча омилларни ҳисобга олган ҳолда, аниқлаштириш ишларини амалга оширсин;

2005 йил 1 майгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматининг аниқлаштирилган баҳоси натижаларига кўра, зарурат бўлганда, ягона ер солиғининг белгиланган ставкасига тузатишлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. 2005 йил 1 январдан бошлаб барча корхоналар ва ташкилотлар учун, шу жумладан солиққа тортишнинг алоҳида тартиби қўлланаётган корхоналар учун мактаб таълимини ривожлантиришга 22-иловада* кўрсатилган кўрсаткичларнинг 1 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш даври учун жорий этилади ҳамда давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. 2005 йилда:

барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиз миқдорида;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан товарлар, ишлар, хизматларни сотиш (товар айланмаси) ҳажмидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда) 0,7 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 23 ва 24-иловаларга* мувофиқ миқдорда сақлаб қолинсин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

2005 йил 1 январдан бошлаб сув, иссиқлик ва газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун "ноль ставкаси" қўлланади;

коммунал хўжалиги тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқаришда иссиқлик энергияси, сув ва табиий газ харид қийматининг корхона фаолияти спецификасига мувофиқ бўлган ҳажмлари солиқ солиш объектига киритилмайди.


10. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

экология солиғи;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларини амалга оширишдан оладиган даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар ва спирт, пиво, ўсимлик ёғи, кир совунга акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг амал қилиши 2008 йил 1 январгача узайтирилсин.


12. Белгилансинки, 2005 йил 1 январдан бошлаб 25-иловага* мувофиқ фаолият турлари фақат юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2005 йил 1 апрелгача ушбу қарорга 25-иловада кўрсатилган фаолият турларини юридик шахс бўлган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.

2005 йил 1 январгача белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар 2005 йил январь-март ойларида фаолият турларини амалга оширадилар ҳамда улар учун 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ставкалар бўйича ушбу қарорга 25-иловада кўрсатилган фаолият турларидан олинган даромаддан белгиланган солиқ тўлайдилар.


16. Жойларда мактабгача тарбия болалар муассасалари шохобчалари ва контингентини мақбуллаштириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ўзларига идоравий бўйсунишда бўлган мактабгача тарбия болалар муассасаларини бир ой муддатда тегишли маҳаллий ҳокимият органлари таъминотига берсинлар.


17. 2005 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган мактабгача тарбия болалар муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 30-иловага* мувофиқ табақалаштирилган миқдорлари белгилансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йил 1 январдан бошлаб олий ўқув юртларининг даромадлар ва харажатлар сметаларини талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ноль ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий тафовутини хўжалик юритувчи субъектларга тўлаш тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

Бунда қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий тафовутнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган корхоналарга ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.


20. Давлат бюджети ижросининг ғазна тизимига ўтиш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Самарқанд вилоятида, шу жумладан республика бюджетидан молиялаштириладиган айрим бюджет ташкилотлари иштирокида, тажриба лойиҳасини 2005 йилдан бошлаб амалга оширишга рухсат берилсин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 32-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


25. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 523-модда.

































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск