Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2000 й. 195-сон "Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2000 й.

N 195



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КИЧИК

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ҚАТНАШИШИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонини бажариш ҳамда тижорат банкларининг кичик бизнесни, хусусий тадбиркорларни ривожлантиришда фаол қатнашишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш- тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари, асосан узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектларининг юқори технологияли ва инновацион лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

тижорат банклари кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорининг 2-иловасида кўрсатилган узоқ ва бориш қийин бўлган, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманларда янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда кредитлар ажратилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун хужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси илгари қабул қилинган қарорларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Қўйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 3-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сон қарори 1-бандининг "а", "б" ва "в" кичик бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 августдаги 342-47-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 5, 25-модда.










































Время: 0.1971
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск