Юрист Предприятия

Корхона юристи / Ҳуқуқий атамалар луғати /

Ҳуқуқий атамалар луғати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172


ҲУҚУҚИЙ АТАМАЛАР ЛУҒАТИ


А _____________________________________________________________________________

Адвалор ставка солиқ солиш объекти қийматига нисбатан фоизларда белгиланган солиқ ёки божхона ставкаси. Деярли барча кенг тарқалган солиқлар, жумладан, ЖШДС, фойда солиғи, ҚҚС ва бошқалар адвалор ставкаларга эга, чунки улар пулга нисбатан фоизларда белгиланган.


Айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар - айбдор шахсни ижобий тавсифловчи ёки қонунга хилоф қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини камайтирувчи юридик фактлар ва ҳолатлар бўлиб, улар айбдор шахсга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш имконини беради. Қонунда жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати берилмаган, улар муайян қилмиш учун ўзига хос бўлиши мумкин.


Айбсизлик презумпцияси - суд муҳокамасининг асосий тамойилларидан бири бўлиб, шахс унинг айби очиқ суд муҳокамасида ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан ўрнатилмагунча жиноят содир этишда айбсиз ҳисобланишида ифодаланади.


Алоҳида судловга тегишлилик муайян тоифадаги ишларни қонунда аниқ кўрсатиб қўйилган судларда кўриб чиқишни белгиловчи судловга тегишлиликнинг алоҳида тури. Бу, иш фақат бундай низони кўриб чиқишга ваколатли бўлган аниқ белгиланган суд органида кўриб чиқилиши мумкинлигини англатади. Шу тариқа, алоҳида судловга тегишлилик регламенти анча содда ва томонлар ўртасидаги шартнома ёки келишув доирасида, масалан келишилган судловга тегишлилик каби, ўзгартирилиши мумкин эмас.


Анча миқдор (зарар) базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор.


Aпостиль - легаллаштиришнинг ушбу шаклини тан олувчи мамлакатлар ҳудудида тақдим этиш учун ҳужжатнинг қонунийлиги тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришнинг халқаро стандартлаштирилган шакли. “Aпостиль” штампи фақат давлат намунасидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларига ва ушбу ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларига қўйилади.


Аралаш даъво талаблари бир даъво аризаси доирасида даъвогар томонидан моддий тусдаги талабларнинг (яъни даъвонинг нархи бор) ва номулкий талабларнинг (ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва муайян давр учун ижара тўловини қайтариш) қўйилиши.


Aсослантирилган фикр солиқ органининг солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) тўғрисидаги фикри. У солиқ мониторинги олиб борилаётган ташкилот бўйича тузилади ва унга юборилади.


Аутентлик етказишнинг ишончлилиги, намунанинг ҳақиқийлиги. Баъзи ҳолларда ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, асл манбага мувофиқликни аниқлаш учун ишлатилади.


Аутсорсинг - ташкилот томонидан шартнома асосида ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари ёки вазифаларини керакли соҳага ихтисослашган бошқа компанияга топширилиши. Алоҳида тизимлар ва инфратузилманинг узлуксиз ишлашини профессионал қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар одатда узоқ муддатли шартнома асосида аутсорсингга берилади. Унинг турларидан бири - бухгалтерия ҳисоби аутсорсинги. Бундай ҳолатда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузиш компаниядан ташқарига кўчирилади ҳамда бу мажбуриятлар шартнома бўйича учинчи шахсга ўтади.


Аффилланган шахслар юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар орқали ёки қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида бир-бирининг фаолиятига таъсир қилиш қобилиятига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар. Улар мол-мулк орқали бир-бирига боғланган бўлиши мумкин. Иккита ёки бир нечта компания битта мулкдорга тегишли бўлиши ёки улардан бири бошқасига эгалик қилиши мумкин.


Aхборотга доир ҳамкорлик регламенти ахборот тизимлари ўртасидаги алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали маълумотларни электрон шаклда қабул қилиш ва узатиш жараёнлари билан боғлиқ қоидаларни, тартибни ва асосий тартиботларни белгилайдиган

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск