ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Нафақаларни тайинлаш ва тўлашда умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 й. 515-сон "Давлат ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2022 й.

N 515



ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, халқаро стандартларга мувофиқ ижтимоий суғурта орқали ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаб бериш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (кейинги ўринларда - нафақа) тўланиши белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта Жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа Жамғарма ҳисобидан тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

ходимнинг фарзанди туғилгунга қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида нафақа тўланиши;

нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Тиббиёт" ахборот тизимидан олинган электрон маълумотлар асосида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) томонидан фуқароларнинг мурожаатларисиз "проактив шакл"да тайинланиши ва тўланиши;

"Ягона реестр" АТ томонидан AT "Халқ банки"га тақдим этилган нафақа бўйича тўлов рўйхатлари асосида Жамғармадан зарур маблағларнинг мазкур банкка ўтказилиши ҳамда банк ва унинг бўлимлари томонидан нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига ёки нақд пул кўринишида тўлаб берилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жамғарма маблағлари Молия вазирлигининг республика миқёсида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилиши;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар Молия вазирлиги департамента директори томонидан тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган даромадлар ҳамда харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилиши;

Жамғарма маблағларининг бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун йўналтирилиши;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб, ҳисоботлар ва мониторинг Молия вазирлиги томонидан юритилиши.


3. 2022 йил 20 сентябрдан бошлаб:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги - ҳудудий амбулатор-поликлиникалар ва туғруқхона муассасалари томонидан ҳомиладорлик ҳамда туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган маълумотларнинг;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали аёлларнинг бандлиги ва иш стажи тўғрисидаги маълумотларнинг;

Адлия вазирлиги - "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали туғилган болалар, шу жумладан, ўлик туғилган болалар ҳамда фарзандликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг;

Давлат солиқ қўмитаси - аёлнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали "Ягона реестр" АТга онлайн режимда тақдим этиб борилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молил вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь





































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск