ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 531-сон "Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 531




ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИХТИСОСЛАШГАН КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмасининг иловага мувофиқ туман (шаҳар)лар ҳудудларида транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонларида:

терини қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зоналарини;

тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларии ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда - кичик саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари кенгашларининг тегишли қарорлари асосида иловада кўрсатилган туман (шаҳар) ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун транспорт ва муҳандислик-коммуникациялар тармоқлари мавжуд ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонлари ажратилишини таъминласин.

Бунда, янгидан ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ҳудудида ер майдонларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ электрон онлайн- аукцион савдолари орқали амалга оширилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда кичик саноат зонасининг архитектура-режалаштириш ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, белгиланган тартибда келишилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" AK ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда:

бир ой муддатда кичик саноат зоналарининг жойлашув манзиллари аниқланганидан сўнг муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

қиймати 90,0 млрд сўм бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш ишларининг 2022-2023 йиллар кесимидаги манзилли дастури амалга ошириладиган ишлар ҳажми, масъул ижрочилар, муддатлар ва талаб этиладиган маблағларни кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини ҳамда маблағ ажратиш учун Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилишини;

кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сон қарори 3-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган молиялаштирувчилар маблағлари ҳисобидан кичик саноат зонасининг бўлиниш чегарасига қадар зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш ишлари бажарилишини таъминласин.

Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури дойрасида зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳа ташаббускорлари билан келишган ҳолда Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари ҳисобидан терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал кичик саноат зоналарида барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, уларни қуришни молиялаштириш ҳамда қурилган бино ва иншоотни тегишли қувватларни яратиш учун тадбиркорлик субъектларига сотиш, улуш билан иштирок этиш ёки ижара ҳукуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Қурилиш вазирлиги кичик саноат зонаси ҳудудидаги объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмаси билан биргаликда:

кичик саноат зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар (чарм ва чармдан тайёрланган маҳсулотлар, сунъий чарм ва сунъий чармдан тайёрланган маҳсулотлар, пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва жундан тайёрланган маҳсулотлар, желатин, фурнитуралар, аксессуарлар, бутловчи маҳсулотлар) турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

кичик саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;

кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш юзасидан тегишли чоралар кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

531-сон қарорига

ИЛОВА



Терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр

чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб

чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари

ташкил қилинадиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд


Туман (шаҳар)


Ташкил қилинадиган кичик

саноат зонаси майдони (га)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус тумани


3

2.

Андижон вилояти


Шаҳрихон тумани


8

3.

Олтинкўл тумани


10

4.

Бухоро вилояти


Бухоро тумани


5

5.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳри


10

6.

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳри


1

7.

Наманган вилояти


Наманган шаҳри


10

8.

Уйчи тумани


15

9.

Самарқанд вилояти


Ургут тумани


2

10.

Самарқанд тумани


6

11.

Сурхондарё вилояти


Ангор тумани


15

12.

Тошкент вилояти


Юқоричирчиқ тумани


20

13.

Нурафшон шаҳри


20

14.

Фарғона вилояти


Марғилон шаҳри


13

15.

Қўқон шаҳри


12

16.

Хоразм вилояти


Ҳазорасп тумани


5

       

Изоҳ. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан, ўсиш нуқталаридан ҳамда Маъмурий-ҳудудий бўлиниши жиҳатидан келиб чиқиб, ташкил қилинадиган кичик саноат зоналари ер майдонларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ўзгартириш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь














































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск