Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

195-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан Имтиёзли

кредит бериш махсус жамғармасини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини шакллантириш тартибини ва бу Жамғармага банклар фойдасидан ажратмалар нормаларини белгилайди.



II. ЖАМҒАРМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

2. Тижорат банклари Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, деҳқон ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ва микрокредитлар бериш учун ташкил этадилар.


III. ЖАМҒАРМАГА АЖРАТМАЛАР

4. Жамғармага ажратмалар ҳар чоракда банкнинг бизнес-режасида назарда тутилган солиқлар тўлангандан сўнг ҳар чоракдаги соф фойданинг прогноз суммасидан келиб чиққан ҳолда ажратилади.

Чорак мобайнида амалда ажратилган ажратмалар миқдори ҳар чорак солиқлар тўлангандан сўнг амалда олинган фойдадан келиб чиққан ҳолда, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқарилади.

Жамғармага ажратмалар нормалари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган банк фаолиятининг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар чоракда Банк Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда тасдиқланади.


IV. ЖАМҒАРМАГА АЖРАТИЛГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

5. Жамғармага ажратилган маблағлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ҳисоб рақамлари режасига мувофиқ тижорат банкининг алоҳида баланс ҳисоб рақамида ҳисобга олинади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 5, 25-модда.




























































Время: 0.1858
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск