язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Меҳнат муносабатлари/ Алоҳида тоифадаги ходимларнинг меҳнат шароитлари/ Вахта усулидаги ишларда иш вақтининг ҳисоби қандай юритилади (НМ, 37-сон 2022 йил 27 сентябрь)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ВАХТА УСУЛИДАГИ ИШЛАРДА ИШ

ВАҚТИНИНГ ҲИСОБИ ҚАНДАЙ

ЮРИТИЛАДИ


Ишларни вахта усулида ташкил қилишда, одатда, бир ой, бир чорак ёки бошқа узоқ муддатли, лекин 1 йилдан ортиқ бўлмаган давр учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади.


Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш кунлик ва ҳафта давомида белгиланган иш вақтининг давомийлигидан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин. Бунда бир кун (ҳафта) қўшимча ишлаб бериш бошқа кун ёки ҳафтада кам ишлаган ҳолда қоплаб берилиши мумкин. Aсосийси - ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш вақтининг умумий давомийлиги белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслиги керак.


Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш, ҳар бир ходимнинг ҳисобга олинган даврда иш вақтининг давомийлиги нормал иш вақти соатлари сонидан ошиб кетмаслигини назорат қилиш учун юритилади.

Вахта усулидаги ишларда ҳисобга олинадиган давр қуйидагиларни ўз ичига олади:

иш вақтини;

ташкилот жойлашган жойдан ёки йиғилиш пунктидан иш жойигача етиб олиш ва қайтиш вақтини;

вақтнинг ушбу календарь оралиқ даврига тўғри келадиган дам олиш вақтини.


Ҳисобга олинадиган давр - бу

...