ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 539-сон "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 539




КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЯГОНА ДАВЛАТ РЕГИСТРИНИ ЮРИТИШ ВА

УНИНГ АСОСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Расмий статистика тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда - КТЯДР) бўйича маълумот тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш;

рўйхатдан ўтказувчи органлардан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш тартиби.

3. Белгилансинки, хизматдан фойдаланувчилар КТЯДР бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти орқали сўралаётган юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами кодини киритган ҳолда реал вақт режимида бепул олишлари мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланаётган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти бўйича давлат хизматининг ЯИДХП орқали жорий этилишини;

давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

539-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 70-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 3 июлдаги 179-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) 4-илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)" 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда) 1-илованинг 23-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2022 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 7 февралдаги 61-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 290-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь


































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск