Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 539-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

539-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона

давлат регистри бўйича маълумот тақдим

этиш хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (кейинги ўринларда - КТЯДР) базасидан маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматини кўрсатиш хизматидан фойдаланувчиларнинг сўровларига кўра, КТЯДР базасида давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик шахслар тўғрисидаги маъмурий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, статистика таснифлагичларига асосан шакллантирилган рўйхат асосида маълумотлар тақдим этилади.


3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


КТЯДР - ахборот-маълумотнома тусидаги, реал вақт режимида янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган, ягона таснифлагичлар тизими асосида корхона ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - ташкилот) давлат ҳисобини юритувчи ҳамда уларни идентификациялашни таъминловчи автоматлаштирилган тизим;


КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш хизматини тақдим этувчи ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси;


маъмурий маълумотлар - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ шакллантириладиган маълумотлар;


таснифлаш - расмий статистика соҳасида қабул қилинган усуллар ва белгиларга мувофиқ объектлар тўпламини ўхшашлиги ёки фарқи бўйича алоҳида кичик тўпламларга ажратиш.


4. КТЯДР бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати доирасида мазкур Маъмурий регламентга 1-иловадаги рўйхат асосида маълумотлар олиниши мумкин.

Бунда маълумотлар юридик шахсларнинг фаоллик ҳолати (фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган) бўйича тақдим этилади.



2-БОБ. КТЯДР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш давлат хизмати ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


6. Хизматдан фойдаланувчи заруратга кўра, КТЯДР бўйича маълумотларни олиш учун тегишли ташкилот хусусиятларини (асосий фаолият тури, жойлашуви ва ташкилий-ҳуқуқий шакллари) аниқлайди.

Хизматдан фойдаланувчи КТЯДР бўйича маълумотларни олиш давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган давлат хизматлари марказларига бевосита ўзи келиб ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


7. КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш давлат хизматидан ушбу Маъмурий регламентга 3-иловадаги шаклга мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдириш орқали фойдаланилади.

Мазкур сўровномага хизматдан фойдаланувчилар қуйидаги маълумотларни киритади:

ариза берувчи жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

ариза берувчи юридик шахслар учун - номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИРи, жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари, электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.


8. Сўровнома давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, хизматдан фойдаланувчилар ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, хизматдан фойдаланувчилар томонидан зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг тегишли маълумот идентификациялашнинг замонавий воситалари билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Хизматдан фойдаланувчи давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, хизматдан фойдаланувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - сўровнома хизматдан фойдаланувчи томонидан мустақил равишда тўлдирилгандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юбориш учун тайёрланади.


9. Сўровнома тайёрлангандан сўнг давлат хизматлари маркази ходими хизматдан фойдаланувчи билан биргаликда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - хизматдан фойдаланувчининг ўзи қуйидаги таснифлагичлар ёрдамида тегишли ташкилотнинг хусусиятлари тўғрисида зарур маълумотларни шакллантиради:

иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг иқтисодий фаолият тури;

маъмурий - ҳудудий объектни белгилаш тизимига мувофиқ ташкилот жойлашган ҳудуд;

ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичига мувофиқ ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома ва унга асосан талаб этилаётган маълумотларнинг хусусиятлари белгилангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда сўров юборилади.

Бунда давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўров автоматик тарзда шакллантирилади.


10. Сўров ваколатли органнинг ахборот тизимига келиб тушгандан сўнг тизим томонидан маълумотнинг қиймати ҳисоблаб чиқилади ва тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдалунувчига автоматик равишда ЯИДХП орқали маълум қилинади.


11. Хизматдан фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра, сўров ва унга илова қилинган ташкилотнинг хусусиятларини қамраб олган таснифлагичлар асосида шакллантирилган маълумотлар ҳажми билан танишиб чиқиб, тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган йиғим суммасини тўлайди.


12. КТЯДР базасидан ҳар бир ташкилот бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун:

ташкилот сони 100 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,1 фоизи миқдорда;

ташкилот сони 100 тадан 10 000 тагача бўлганда, БҲМнинг 0,02 фоизи миқдорда;

ташкилот сони 10 000 тадан ортиқ бўлганда, БҲМнинг 0,01 фоиз миқдорида йиғим ундириш белгиланади.

Хизматдан фойдаланувчилар давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Хизматдан фойдаланиш учун тўловлар амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


13. Хизматдан фойдаланиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


14. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


15. Ваколатли орган ахборот тизими томонидан КТЯДР бўйича маълумотларни сотиб олиш қиймати ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда, КТЯДР бўйича маълумотлар ЯИДХП орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдалунувчига белгиланган тартибда юборилади.

Бунда КТЯДР бўйича маълумотлар:

давлат хизматлари марказига юборилганда, улар марказ томонидан хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тақдим этилади.

хизматдан фойдалунувчининг ўзига юборилганда, маълумотлар унинг шахсий кабинетида намоён бўлади ва электрон шаклда юклаб олиш имконияти яратилади.

Бунда давлат хизмати тўлов амалга оширилгандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда кўрсатилади.


16. Хизматдан фойдаланувчилар томонидан ушбу Маъмурий регламентга асосан сўровномага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, тегишли равишда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


17. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг талабномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш хизматини кўрсатиш натижасида хизматдан фойдаланувчи ҳақида олинган аризада келтирилган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ушбу Маъмурий регламент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг КТЯДР бўйича маълумот тақдим этиш юзасидан қилинган мурожаатларига нисбатан татбиқ этилмайди ҳамда мазкур органларга маълумотлар уларнинг давлат статистика органларига мурожаатлари асосида бепул тақдим этилади.


20. Фойдаланувчилар бевосита ваколатли органнинг ахборот ресурслари ёрдамида реал вақт режимида сўралаётган алоҳида юридик шахснинг СТИР кодини киритиб, мазкур Маъмурий регламентга 1-иловада кўрсатилган маълумотларни бепул олишлари мумкин.


21. Давлат органлари ва ташкилотлари КТЯДРга тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.

Олинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, хизматдан фойдаланувчи томонидан уларга аниқлик киритиш мақсадида ваколатли органга мурожаат қилиниши мумкин.


22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий тузилмалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


23. Хизматдан фойдаланувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.


24. Ушбу Маъмурий регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган давлат органининг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри

бўйича маълумотларни тақдим этиш хизмати

доирасида тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумот номи

Маълумотнинг таснифи

1.

Ташкилот номи

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахснинг индивидуал номи.

2.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР рақами)

Солиқ органлари томонидан юридик, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига бириктириладиган такрорланмайдиган рақам.

3.

Ташкилотнинг асосий иқтисодий фаолият тури

Ташкилот қўшимча қиймат ҳажмида ҳиссаси юқори бўлган фаолиятнинг Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичга кўра коди.

Мазкур код рўйхатдан ўтиш вақтида белгиланади ва йиллик статистика ҳисоботларига асосан ўзгартирилиши мумкин.

4.

Маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизими коди ҲОБТ)

МҲОБТ коди давлат рўйхатидан ўтиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзилига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бириктирилади.

5.

Жойлашган жойи (почта манзили)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган манзил ҳисобланади.

6.

Телефон рақами (мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган телефон рақами.

7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахс томонидан сўровнома шакллантирилганда кўрсатилган электрон почта манзили.

8.

Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича коди ва номи ҲШТ)

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташкилотлар тузилиши мумкин бўлган шаклнинг (тижорат (масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти ва бошқалар), нотижорат (муассаса, жамоат фонди, жамоат бирлашмаси ва бошқалар) коди бўлиб, юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан белгиланади.

9.

Рўйхатдан ўтказувчи орган номи

Қонунчиликда белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки).

10.

Давлат рўйхатидан ўтказилган сана

Юридик шахс ташкил этилган сана

11.

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақам

Юридик шахс ташкил этилган реестр рақами

12.

Кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги

Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 1-иловага мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар.

13.

Фаоллик ҳолати

Фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва тугатилган юридик шахсларнинг ҳолати

14.

Устав фонди

Тижорат ташкилотларида улушларга ёки муассисларнинг акцияларига бўлинган фонд.

15.

Таъсисчилар

Юридик шахсларнинг таъсисчилари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар.

16.

Раҳбар

Корхона ва ташкилотда ижро этувчи органи функциясини амалга ошираётган жисмоний шахс




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат

регистри бўйича маълумот тақдим этиш

хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати








1-босқич


Хизматдан фойдаланувчи (юридик ёки жисмоний шахс)


Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.


Хизматдан фойдаланувчи хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки хизматдан фойдаланувчи


Хизматдан фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар киритиладиган сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда Давлат статистика қўмитасига юбориш учун тайёрлайди.

Тайёрланган саволномага қўшимча равишда ахборот тизимида тегишли ташкилот тўғрисидаги зарур бўлган маълумот турларини белгилайди.

Зарур маълумотлар турларини белгилагандан сўнг Давлат статистика қўмитасига электрон шаклда сўров юборади.


Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда, реал вақт режимида








3-босқич


Давлат статистика қўмитаси


Электрон сўровга кўра маълумотнинг қийматини ҳисоблаб чиқади ва хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдаланувчининг шахсий кабинетига маълум қилади.


Автоматик равишда








4-босқич


Хизматдан фойдаланувчи


Тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган суммада тўловни амалга оширади.


Уз хоҳишига кўра








5-босқич


Давлат статистика қўмитаси


Тўлов амалга оширилгандан сўнг сўралган маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки хизматдан фойдаланувчининг шахсий кабинетига юборади.


3 иш кунидан ошмаган муддатда








6-босқич


Давлат хизматлари маркази


Тўлов амалга оширилгандан сўнг давлат хизматлари марказига юборилган маълумотларни хизматдан фойдаланувчига электрон шаклда тақдим этади.


3 иш кунидан ошмаган муддатда


Хизматдан фойдаланувчи


Давлат статистика қўмитаси томонидан хизматдан фойдаланувчининг ўзига юборилган маълумотларни ўз шахсий кабинетида электрон шаклда юклаб олади.





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат

регистри бўйича маълумот тақдим этиш давлат

хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

___________________


___________________

(сана)


(рақами)

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

    

1. Фамилияси, исми, отасининг исми


2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари)


3. Телефон рақами:


4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:


2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Жойлашган жойи (почта манзили):


5. Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


7. Телефон рақами:


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь














































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск