ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 539-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

539-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг

ягона давлат регистри тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Расмий статистика тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг (кейинги ўринларда - КТЯДР) ахборот фондини ташкил этиш ҳамда юритиш тартибини белгилайди.


2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, реал вақт режимида янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлайди.

КТЯДР давлат статистикасининг ягона ахборот тизими таркибидаги давлат ахборот ресурси ҳисобланади.

КТЯДР давлат тилида юритилади.


3. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг мақсади ҳисобланади:

ягона таснифлар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялашни таъминлаш;

рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек, уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;

статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;

республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборот алмашиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.


4. Қуйидагилар КТЯДРни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:

КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;

статистика таснифлагичларидан фойдаланган ҳолда, КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган юридик шахсларни тўлиқ қамраб олиш;

ягона дастурий-техник воситани қўллаш ва доимий равишда янгилаб бориш;

КТЯДР ахборотларидан фойдаланишнинг қулайлиги ва уни Миллий ахборот тизимига интеграциялаш.



2-БОБ. КТЯДР АХБОРОТ ФОНДИНИНГ МАЗМУНИ


5. КТЯДР ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

идентификациялаш кўрсаткичлари - юридик шахснинг номи, корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (кейинги ўринларда - КТУТ), солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами (кейинги ўринларда - СТИР);

юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари - асосий фаолият турининг хусусияти, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;

маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар - почта манзили, телефонлар рақами, таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотлар, раҳбари, устав фонди, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (фаолият кўрсатаётганлиги, фаолият кўрсатмаётганлиги ва тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.


6. КТУТ - КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.

КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).

КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.


7. Таснифлаш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлари қўлланади.

Статистика органлари ўртасида ахборот алмашишни бирхиллаштириш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда СТИРдан фойдаланилади.



3-БОБ. КТЯДРНИ ЮРИТИШ


8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:

а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;

б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;

г) Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;

д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;

е) юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;

ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда - йиллик статистика ҳисоботи асосида ҳамда юридик шахслар ва (ёки) рўйхатдан ўтказувчи органларнинг мурожаатлари асосида қуйидаги ҳолларда:

юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;

юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;

юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;

юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда;

з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда - унинг муассислари ҳамда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан тушган маълумотлари асосида.


9. КТЯДРни юритиш учун:

рўйхатдан ўтказган органлардан тушадиган маълумотлардан;

статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотларидан;

солиқ ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.


10. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.


11. КТЯДР миллий статистика тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон шаклда юритилади.

КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра, унинг захира нусхаси шакллантирилади, унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.



4-БОБ. КТЯДРНИ ЮРИТИШДА ҚАТНАШАДИГАН

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


12. КТЯДР Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:

КТЯДРни ривожлантиришнинг методологик асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш;

КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ушбу базани юритишда қатнашувчи органлар томонидан ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;

юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;

статистика таснифлагичлари тизимини юритиш;

КТЯДРнинг захира нусхаларини сақлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

давлат органлари билан идоралараро ахборот алмашиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.


14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:

рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини қайта ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;

КТЯДРдаги таснифлаш кўрсаткичларини статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;

тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

КТЯДРдан фойдаланувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.


15. Қуйидаги маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда бепул тақдим этилади:

КТЯДРдаги маълумотлар - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига;

КТЯДРдаги маълумотлар - юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар.


16. Қуйидагилар:

юридик шахслар - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда ушбу Низом 8-бандининг "б" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади;

юридик шахслар - давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органлар ушбу Низом 8-бандининг "а" - "е" кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ маълумотлар юборади.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.


17. КТЯДРдаги идентификациялаш, таснифлаш кўрсаткичлари, шунингдек, юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақамлари, юридик шахсларнинг таъсисчилари (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно), раҳбари (солиқ органлари маълумотлари асосида), давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (устав фонди ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, КТЯДРдаги бошқа кўрсаткичлар махфий тусдаги ахборот ҳисобланади.

Бунда юридик шахсларнинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар фақатгина энг юқори улушга эга 5 та таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар ҳамда 5 тадан кўп таъсисчиси бўлган юридик шахсларда бешинчи сатрда қолган таъсисчиларнинг йиғиндиси акс эттирилади.


18. КТЯДРдан олинган маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ахборотнинг манбаини кўрсатмасдан тарқатишга ва (ёки) КТЯДРдаги маълумотларни учинчи шахсларга тижорат мақсадларида беришга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. КТЯДРНИ ТУГАТИШ


19. КТЯДР қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.

Тугатишда, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, КТЯДР маълумотлари базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига берилади.




Низомга

ИЛОВА



Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат

реестридаги юридик шахс тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

1. Юридик шахснинг номи

Тўлиқ:

Қисқача:

2. Жойлашган ери (почта манзили)

Телефон рақами:

Электрон манзили (ташкилот ёки муассиснинг):

3. Янги ташкил этилган:


қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган:


фаолияти тикланган (тугатиш тартиботи тўхтатилган):


таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:


жойлашган ерига (почта манзилига) ўзгартириш киритилган:


белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ёки устав жамғармаси шакллантирилмаган, ихтиёрий тугатиш жараёнида:


4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди: _____________________________________

мулкчилик шакли коди: _______________________________________________

МҲОБТ коди: _______________________________________________________

КТУТ коди:__________________________________________________________

фаолиятининг асосий тури: ____________________________________________

СТИР: _______________________________________________________________

5. Муассислар ҳақидаги маълумотлар:

Муассислар

Таъсисчиларнинг устав жамғармасидаги улуши

Т.р.

Мамлакат коди

Номи (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.)

минг сўм

%

1.




2.




3.




4.




5.




Жами устав жамғармаси



         

6. Ходимларнинг мўлжалланаётган сони*: _________________________ киши

) янги ташкил этилган юридик шахслар учун

7. Рўйхатдан ўтказган органнинг номи: _________________________________

8. Рўйхатдан ўтказилган

______________

______________


(рақами)

(санаси)

9. Тугатилган (фаолияти тўхтатилган**)

__________

(рақами)

________

(санаси)

*) қўшиш ёки бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахслар учун

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск