ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 542-сон "Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 542




ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

БЎЛМАГАН АЙРИМ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШГА ДОИР

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

          

           

Юртимизда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмларини янада такомиллаштириш, бу соҳада ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини йўлга қўйиш, барча юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни ягона маълумот базасига бирлаштириш орқали статистик маълумотларнинг тизимлаштирилишига эришиш ҳамда тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларини, шу жумладан бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотларни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар бирлашмаларини, адвокатлик тузилмаларини ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Адлия вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган юридик шахсларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш имкониятини яратсин;

уч ой муддатда давлат рўйхатидан ўтган барча адвокатлик тузилмаларининг давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳужжатларининг рақамлаштирилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб адвокатлик бюросини композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш йўлга қўйилсин.

2022 йил 1 ноябрга қадар адвокатлик бюросини адвокатлик фаолиятини бошлашда малака имтиҳонини топшириш ва адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш жараёнида композит шаклда давлат рўйхатидан ўтказишни йўлга қўйиш бўйича ташкилий ҳамда техник тадбирларни амалга оширсин.


4. Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, шу жумладан бошқа давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган ташкилотлар икки ой муддатда мазкур қарорга 1-илова билан белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилиши учун ўзлари ҳақидаги маълумотларнинг (номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва таъсис ҳужжатлари) тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

         

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 6-банди.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь






























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск