ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва муассасаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш

бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва муассасаларини (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш (кейинги ўринларда - давлат рўйхатидан ўтказиш) ҳамда давлат органини юридик шахс сифатида тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали амалга оширилади.


3. Давлат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН (ҚАЙТА РЎЙХАТДАН) ЎТКАЗИШ


4. Давлат ташкилоти вакили (кейинги ўринларда - ариза берувчи) Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ёхуд ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатида (қарор, буйруқ ва б.) назарда тутилган муддатларда, агар бундай муддат назарда тутилмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ва ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда, ариза берувчи Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.


5. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.


6. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжати (қарор, буйруқ ва б.);

юқори турувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат ташкилотининг устави.

Агар давлат ташкилоти тўғрисидаги низом ёки устав норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланиши белгиланган бўлса, низом ёки уставни илова қилиш талаб этилмайди.


7. Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.


8. Ариза берувчи мазкур Регламентнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 2 иш куни давомида олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ёки мазкур Регламентнинг 10-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.


9. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни амалга оширади;

давлат рўйхатидан ўтказилган давлат ташкилотини Тизим орқали автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди ва бу ҳақида давлат активларини бошқариш органларига хабарнома юборади;

мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

Давлат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади.


10. Мазкур Регламентнинг 6-бандига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилмаганлиги, давлат ташкилотининг устави ёки низоми юқори турувчи орган томонидан тасдиқланмасдан тақдим этилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.

Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


11. Давлат рўйхатидан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим қилади.


12. Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчи хабарномада кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


13. Давлат ташкилотлари қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) улар ўн кунлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақида хабардор қилишлари шарт.

Бунда, рўйхатдан ўтказувчи органга фақат ўзгартириш учун асос бўлган ҳужжат тақдим этилиб, янги таҳрирдаги устав ёки низом талаб этилмайди.


14. Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза берувчидан хабарнома ва илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг 2 иш куни ичида Давлат ташкилотларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда Тизим орқали давлат солиқ, статистика ва давлат активларини бошқариш органларини хабардор қилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИ ЮРИДИК

ШАХС СИФАТИДА ТУГАТИШ


15. Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш бу ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки ваколатли давлат органларининг тегишли ҳужжатига (қарор, буйруқ ва б.) асосан амалга оширилади.


16. Давлат органларини юридик шахс сифатида тугатиш унинг вакили рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу регламентнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжат билан мурожаат этади.


17. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжат қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига давлат органини юридик шахс сифатида тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида ёзув киритади, Тизим орқали давлат солиқ, статистика, давлат активларини бошқариш органларини ва тегишли банкни хабардор қилади ҳамда бир иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида ушбу юридик шахс тугатилаётганлиги ҳақида эълон жойлаштиради.

Тугатилаётган давлат органини жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида давлат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга киришади, унинг муддати ўн календарь кундан ошмаслиги керак.

Текширишда давлат органининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (давлат органининг текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) давлат органини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.

Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.

Солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин, давлат солиқ хизмати органи давлат органининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган хулосани олгандан сўнг бир иш куни мобайнида давлат органининг вакилига ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат органини тугатилганлиги тўғрисида хабарнома тақдим этади ҳамда Тизим орқали давлат солиқ хизмати, банк ва статистика органларини хабардор қилади.


18. Кредиторлар давлат органининг тугатилиши ҳақида хабар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтидан жойлаштирилган вақтдан бошлаб 2 ой муддатда давлат ташкилотининг муассиси ёки вазифа ва функцияларини қабул қилиб олган бошқа идорага ўз талабларини тақдим этишлари мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат ташкилоти почта манзили ва раҳбари ўзгарган тақдирда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат ташкилотининг почта манзили ва раҳбари ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.


20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган давлат ташкилоти устави ёки низомининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.


21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

      


     

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи


     

Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

        


10 кун ичида











2-босқич


Давлат хизматлари

маркази


         

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш.

Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига номувофиқ бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилиш.

        


2 иш куни мобайнида











3-босқич


Давлат хизматлари

маркази


       

Давлат органлари ва ташкилотлари таъсис ҳужжатларини (низом) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлаш.

Давлат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилиш.

        


Давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисида қарор

қабул қилинганидан сўнг

реал вақт режимида




         

            




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотларини давлат

рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

          

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР.:



3. Ариза берувчининг давлат органлари ва ташкилотларига алоқадорлиги:



II. Давлат органлари ва ташкилотлари тўғрисида маълумот:


1. Давлат органлари ва ташкилотларининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса):



2. Давлат органлари ва ташкилотларининг почта манзили:



3. Алоқа боғланиш учун телефон рақами:



4. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса):



III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. Давлат ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарори.


2. Юқори турувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат ташкилотининг низоми.


3. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат.


Изоҳ:

1. Агар Давлат ташкилотининг низоми норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланиши лозим бўлса, низомни илова қилиш талаб этилмайди.


2. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.


Сўровнома тўлдириш сабаби:


янги рўйхатдан ўтиш


қайта рўйхатдан ўтиш


         

        




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан

ўтказиш ҳақидаги

ГУВОҲНОМА

            

O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri

        




Davlat organlari va tashkilotlarining

davlat ro`yxatidan o`tkazilganligi to`g`risida

      

GUVOXNOMA

      




Ro`yxatdan o`tkazilgan sana va raqam

      




Davlat organlari va tashkilotlarining nomi

     



Tashkiliy-huquqiy shakli

     

STIR:

         







Guvohnomani bergan ro`yxatdan o`tkazuvchi organ nomi: ___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________




         


QR-kod

         





         

          




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Давлат ташкилотини давлат рўйхатидан

(қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА

        

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


қонунчилик ҳужжатларида

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

             (йил, кун, ой)

         


-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

         


рад этилганлигини маълум қилади.

(давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш)


      

Рад этиш асослари:

1.

2.

3.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асослари бартараф этилган тақдирда ариза берувчи Давлат органлари ва ташкилотларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун 5 иш куни ичида қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

           

           




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

           




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Давлат органи тугатилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

          

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


томонидан

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

             (йил, кун, ой)

         


-сон қарорга асосан,

(тугатишга асос бўлган ҳужжат)


      


(тугатилаётган юридик шахс номи)

         

СТИР __________________________;

тугатилганлиги ҳақидаги ёзув 20__ йил "___" _________________даги _______-сон билан Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилганлигини маълум қилади.

           

           




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь



























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск