ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган

айрим юридик шахсларни тугатиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

        

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом давлат муассасалари, таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларини (кейинги ўринларда - юридик шахслар) ихтиёрий тугатиш тартибини белгилайди.

Юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш уларни ташкил этган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаларининг қарорини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш ва рўйхатдан ўтказувчи орган ходими Реестрга уларнинг фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида ёзув киритиши орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.

Адвокатлик бюросининг раҳбари бўлган адвокатнинг лицензияси "Адвокатура тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида назарда тутилган асосларга кўра тугатилганда адвокатлик бюросини тугатиш суд томонидан амалга оширилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

рўйхатдан ўтказувчи орган - Давлат хизматлари маркази;

тугатиш - рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларининг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) юридик шахсларни тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;

тугатувчи - юридик шахслар аъзо(лари) ёки у(лар) томонидан тайинланган шахс(лар) (тугатиш комиссияси).


3. Юридик шахсларни тугатиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - Бюро) ҳамда тижорат банклари билан ўзаро маълумот алмашиниш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) воситасида амалга оширилади.



2-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ТУГАТИШ


4. Юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган юқори органи томонидан қабул қилинади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

тугатилаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);

тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);

юридик шахсни тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.


6. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб юридик шахслар ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.

Тугатувчи тайинлангандан сўнг юридик шахслар бошқарув органлари томонидан икки кун муддатда унга юридик шахслар фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар, юридик шахсларнинг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки топширилади.


7. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунидан кечикмай қуйидагиларни амалга оширади:

а) рўйхатдан ўтказувчи органга - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

б) юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига (кейинги ўринларда - асосий ҳисобварағи) хизмат кўрсатувчи банкка - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

в) юридик шахсларнинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига (агар мавжуд бўлса) хизмат кўрсатувчи банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;

г) юридик шахсларнинг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисобварақлари (агар мавжуд бўлса) очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган банкда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.

Бунда, тугатувчи рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат этган тақдирда, эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси илова қилинади.


8. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:

а) юридик шахс ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги ваколатли органларни хабардор қилади:

юридик шахслар рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати, статистика ва давлат активларини бошқариш органларини;

Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлимини;

б) Тизимга юридик шахслар тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълонни жойлаштиради.

Эълонда кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати кўрсатилади, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.


9. Юридик шахсларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб юридик шахсларнинг фаолияти, шунингдек, барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилади.


10. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:

а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;

б) юридик шахсларнинг активлари ва мажбуриятларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;

в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда юридик шахслар томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;

г) агар юридик шахснинг текин фойдаланишида давлат мулки бўлган мол-мулклари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу мол-мулкларни икки ҳафта муддат ичида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Давлат активларини бошқариш агентлигига топширади;

д) юридик шахсларнинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва юридик шахсларнинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради.


11. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаётган юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро ишини тугаллайди ва белгиланган тартибда тугатишни амалга ошириш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.


12. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахслар фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.


13. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:

биринчи навбатда - фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун тижорат ташкилоти тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;

иккинчи навбатда - Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;

учинчи навбатда - бошқа кредиторларнинг талаблари.


14. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан юридик шахслар мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва мазкур мол-мулкни очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.

Муомаласи чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.

Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш қиймати бўйича, мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.


15. Кредиторлар талабларини қондириш аъзолар ёки бошқа шахслар томонидан тугатилаётган юридик шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.


16. Кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин юридик шахсларнинг мол-мулки ортиб қолган ҳолларда, тугатувчи томонидан улар юридик шахсларни тугатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган усулларда ва йўналишларда, шунингдек юридик шахслар устав мақсадларида фойдаланилади.


17. Тугатувчи:

кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан;

солиқлар ва йиғимлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан текширишлар якунлари бўйича тўлангандан;

кредиторларнинг талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади.


18. Давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.

Бюро юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни мобайнида хабарнома юбориши шарт.


19. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этилган юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида юридик шахсларга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома беради.


20. Тугатувчи асосий ҳисобварағи ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.


21. Тугатувчи юридик шахсларни Реестрдан чиқариш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали қуйидагиларни тақдим этади:

юридик шахсларнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;

юридик шахслар ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Агар юридик шахсларнинг юридик шахсларнинг муҳр ва штамплари мавжуд бўлганда тугатувчи уларни рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келган ҳолда тақдим этади.


22. Рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 18-19-бандлари ижроси таъминланганлигини Тизим орқали текширади ҳамда Реестрга юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади ҳамда юридик шахсларнинг вакилига ушбу регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида хабарномани тақдим этади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Низомнинг 18-19-бандларида назарда тутилган маълумотлар Тизимда мавжуд бўлмаса ёки 21-банддаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган Реестрга ёзувлар киритишни рад этади.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади. Реестрга ёзув киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.


23. Рўйхатдан ўтказувчи орган Реестрга юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин уч иш куни ичида:

юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилади;

тугатилган юридик шахсларнинг муҳр ва штампларини белгиланган тартибда йўқ қилиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг юридик шахслар жойлашган жойдаги филиалини юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


24. Юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.

Кўрсатилган муддат ўтгунга қадар ушбу Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тўлиқ тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабар беради ҳамда ёпилган банк ҳисобварақлари қайта тикланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Юридик шахсларнинг тугатилганлиги ҳақида Реестрга ёзув киритилишидан олдин ихтиёрий тугатишнинг бошқа ҳар қандай босқичида юридик шахсларнинг ваколатли органи томонидан фаолиятни тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.


26. Юридик шахсларнинг тугатилганлиги суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.


27. Юридик шахслар аъзолари, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказувчи органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, аъзоларга ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

           

          




Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган

айрим юридик шахсларни тугатиш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

    


        

Субъектлар

      


         

Тадбирлар

       


       

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Юридик шахслар

бошқарув органлари


           

Тугатувчи тайинлангандан сўнг юридик шахслар бошқарув органлари томонидан унга юридик шахслар фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, юридик шахсларнинг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулкни топшириш.

         


2 (икки) кун

муддатда











2-босқич


Тугатувчи


       

Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор нусхасини Рўйхатдан ўтказувчи органга ва юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиш.

        


1 (бир) иш куни

ичида











3-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


        

Тугатиш тўғрисида қарор тақдим қилингандан сўнг юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритиш ва бу тўғрисида тегишли идораларни Тизим орқали хабардор қилиш ҳамда ўзининг расмий сайтига юридик шахслар тугатилаётганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштириш.

      


1 (бир) иш куни

ичида











4-босқич


Мажбурий ижро

бюроси


         

Рўйхатдан ўтказган органнинг хабарномасини олгандан бошлаб иш юритишда ижро ҳужжатини давлат ижрочиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро ишини тугаллаш ва белгиланган тартибда тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юбориш.

       


10 (ўн) кунлик

муддатда











5-босқич


Давлат солиқ

хизмати органи


      

1. Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи органнинг хабарномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахслар фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.



1. 3 иш кунида,

30 календарь кундан

кўп бўлмаган



2. Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин юридик шахсларнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш.

         


2. 1 (бир) иш куни

ичида







6-босқич


Мажбурий ижро

бюроси


        

Юридик шахслар қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юбориш.

         


3 (уч) иш куни

ичида











7-босқич


Тугатувчи ва банк


       

Давлат солиқ хизмати органи ва Мажбурий ижро бюросининг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилиш ва юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш.

      


1 (бир) иш куни

ичида











8-босқич


Тугатувчи


         

Юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағи ёпилгандан сўнг давлат архивига юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топшириш.

       


3 (уч) иш куни

ичида











9-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


         

1. Барча ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда давлат реестрига юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритиш.

       


1. 2 (икки) иш куни

ичида;



2. Қарор қабул қилинган кундан кейин уни тугатувчига бериш ёки унга почта орқали жўнатиш. Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса) қайтариш.

        


2. 1 (бир) иш куни

ичида








10-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи

орган


         

Давлат реестрига юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин давлат солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилиш.

       


3 (уч) иш куни

ичида




           

           




Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим

юридик шахсларни ихтиёрий тугатиш бўйича

СЎРОВНОМА

             

I. Тугатувчи (вакил) жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР.:



3. Телефон рақами.:



4. электрон почтаси (мавжуд бўлса).:



II. Тугатилаётган юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар:


1. Юридик шахснинг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)).:



2. Юридик шахснинг СТИРи.:



3. Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш ҳақидаги қарор реквизитлари (рақами, санаси).:



4. Тугатилаётган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.:


тижоратчи юридик шахслар бирлашмалари


уй-жой мулкдорлари ширкатлари


адвокатлик тузилмалари:


адвокатлик бюроси


адвокатлик фирмаси


адвокатлик ҳайъати


юридик маслаҳатхона


III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:


1. юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси.


2. ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат.


Изоҳ: сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади.


           

           




Низомга

3-ИЛОВА



Юридик шахслар тугатилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

           

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

          

      





            


томонидан

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


         

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20__ йил "___" _________________даги

              (йил, кун, ой)

         


-сон қарорга асосан,

(тугатишга асос бўлган ҳужжат)


         


(тугатилаётган юридик шахс номи)

      

СТИР ___________________________;

           

тугатилганлиги ҳақидаги ёзув 20__ йил "___" _________________даги _______-сон билан Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилганлигини маълум қилади.

           

             




(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.О.)

            

         

         

QR-код

          










           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь






























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск