ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахсларни вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 542-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

542-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим

юридик шахсларнинг давлат реестрини

юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

           

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан давлат органлари ва муассасалари, таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда адвокатлик тузилмаларининг (кейинги ўринларда - юридик шахслар) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) юритиш ҳамда ундаги мавжуд маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини белгилайди.

Реестр қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

давлат органлари ва муассасалари;

таркибига тижоратчи юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар;

уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

адвокатлик тузилмалари.


2. Реестр юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳамда бошқа маълумотларни ўз ичига олган, барча танишиб чиқиши учун очиқ бўлган давлат электрон ахборот ресурсидир.


3. Реестр рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.


4. Реестрдаги маълумотлар ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда - ЯИДХП) жойлаштирилади.



2-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ВА УНИНГ

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Реестрда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ой, йил;

юридик шахсларнинг давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (мавжуд бўлганда) номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

фаолият муддати (юридик шахс белгиланган муддатга тузилганда);

юридик шахсларнинг қайта ташкил этиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);

тугатиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар (у амалга оширилганда);

уни амалга ошириш усули кўрсатилган ҳолда фаолият тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

таъсис ҳужжатлари;

таъсис ҳужжатлари тасдиқланган (тузилган) сана;

таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилган сана.

Реестрда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар бўлиши мумкин.


6. Реестр Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - Тизим) воситасида электрон кўринишда, марказлаштирилган тартибда юритилади.



3-БОБ. РЕЕСТРГА ЁЗУВЛАР КИРИТИШ


7. Реестрга ёзувлар давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Реестрда назарда тутилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тақдим этилганда киритилади.


8. Қуйидаги ҳолатларда маълумотлар бир-биридан фарқ қилган тақдирда:

Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар юридик шахсларда мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари билан фарқ қилса, Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатлари нисбатан юқори кучга эга бўлади (бундан давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган низомлари мустасно);

Реестр маълумотлар базасидаги тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар Реестр маълумотлар базасида электрон файл кўринишида мавжуд бўлган таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар билан фарқ қилса тегишли рўйхатдан ўтказиш ёзувлари кўринишидаги маълумотлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Реестрнинг, 2022 йил 1 июлга қадар юритилиши амалга оширилган, тегишли давлат реестрларидаги юридик шахсларга нисбатан маълумотлар билан фарқ қилса, Реестрдаги ёзувлар нисбатан юқори кучга эга бўлади.

Кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг нисбатан юқори кучи юридик шахсларни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибида номутаносиблик бартараф этилгунга қадар сақланиб қолади.


9. Қуйидагилар Реестрга ёзув киритиш учун асос бўлади:

белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, юридик шахсларни Реестрдан чиқариш;

давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни ёки тугатишни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд қарори мавжудлиги;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар.


10. Ушбу Низом 9-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ёзув киритилиши учун асослар юзага келганда Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида Реестрга тегишли ёзув киритади.



4-БОБ. РЕЕСТРДАН АХБОРОТ

ТАҚДИМ ЭТИШ


11. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлар очиқ бўлиб, исталган манфаатдор шахс учун эркин фойдаланиш имкони мавжуд, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чеклаб қўйилган маълумотлар бундан мустасно.


12. Реестрда мавжуд бўлган ахборот ва ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имконияти тегишли ахборотни ЯИДХПга жойлаштириб бориш йўли билан, шунингдек сўралаётган ҳужжат кўчирмасини, сўралаётган ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва (ёки) Реестрдаги ҳужжатни бериш йўли билан, бунда Реестрга киритиб борилаётган тегишли маълумот ва ҳужжатлар киритилиши биланоқ ҳар кун янгилаб бориш йўли билан амалга оширилади.


13. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.


14. Жисмоний шахслар, давлат ёки хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва ташкилотлари ёхуд бошқа ташкилотларнинг (ушбу Низомнинг 13-бандида келтирилган давлат органлари ва ташкилотларидан ташқари) ёзма сўровномаси бўйича Реестрдан ушбу Низомга иловага мувофиқ электрон шакл бўйича аниқ юридик шахслар тўғрисидаги ахборот кўчирмалар кўринишида сўралган ҳужжат, юридик шахсларнинг рўйхати ёки сўралаётган ахборот ва (ёхуд) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома (QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда) тақдим этилади.

Маълумотнома давлат ёки хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларига бепул, жисмоний шахслар ва бошқа ташкилотларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги йиғим эвазига берилади.

Йиғимлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли сўровнома олинган пайтдан бошлаб бир иш куни муддатда тақдим этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

             

             




Низомга

ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

   

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим

юридик шахсларнинг давлат реестридан

юридик шахслар тўғрисида

КЎЧИРМА

          

20__ йил "___" _________

_______-сон



Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирмани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: ______________________________________________________________________________________________________________________

            

1.

Юридик шахслар тўлиқ номи



2.

Юридик шахслар қисқартирилган номи



3.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли



4.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)



5.

Аъзолар сони*:



7.

Жойлашган жойи (почта манзили)



8.

Таъсис этилган сана (йил, ой, сана)



9.

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига ёзув киритилган сана ва рақами



10.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг идентификация рақами



11.

Асосий фаолият тури:



12.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи орган номи



13.

Юқори турувчи ташкилот номи (давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари учун, агар уларнинг юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлганда)



14.

Ҳуқуқий вориси тўғрисидаги маълумотлар



15.

Юридик шахсларнинг мақоми (фаолият юритаётган, тугатиш жараёнида, тугатилган)



16.

Фаолият муддати (агар юридик шахслар аниқ вақтга ташкил этилган бўлса)



17.

Боғланиш маълумотлари (телефон, факс, электрон почта, веб-сайт - мавжуд бўлганда)



18.

_____________________________________________________________

(кўчирмани берган масъул шахснинг лавозими)

______________________

______________________________

(фамилияси, инициаллари)


19.





       

       

        

        

QR-код

        

       

           

       







         

          

Изоҳ. *) Давлат органлари ва ташкилотлари, адвокатлик бюролари ва юридик маслаҳатхоналардан ташқари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь



























































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск