ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 543-сон "2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 543




2022-2026 ЙИЛЛАРДА

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 184-бандига мувофиқ Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш, унда:

2022 - 2026 йилларда хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 5 млн нафарга, экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш;

вилоятдаги 800 дан зиёд маданий объектларни бирма-бир реставрация қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни назарда тутиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ;

Бухоро шаҳрида "Street Food" гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 3-иловага мувофиқ;

Бухоро вилоятининг туризм маршрутига кирган маданий мерос объектларига олиб борувчи йўлларга ўрнатиладиган йўл кўрсаткичи белгиларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ;

"Қадимги Пойкент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш, музейлаштириш ҳамда археология паркини яратиш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:

а) Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастур ҳамда Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликда иш юритишларини таъминлаш, бу борада юзага келган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш чораларини кўрсин;

б) Маданий мерос агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги "Бухоролик бой савдогар уй музейи" ёдгорлик мажмуасини "Файзулла Хўжаев уй-музейи" деб қайта номлаб, унинг янги экспозицияси яратилишини таъминласин;

в) Маданий мерос агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бухорода илмий туризмнинг манбашунослик йўналишини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш, ушбу йўналишда манбаларни таржима қилиш, илмий ишларда фойдаланиш учун тақдим қилиш ва нусха кўчириш, саҳҳофлик, муқовасозлик, қадимий ёзма манбаларнинг муляжларини тайёрлаш, кўргазмалар ўтказиш каби хизматларнинг ташкил этилишини таъминласин. Бунда:

Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни алоҳида коллекция ҳолида Бухорода сақланиши ва муҳофаза қилиниши масаласини ҳал этишни;

2022 - 2026 йилларда Бухоро давлат музей қўриқхонаси ҳамда Бухоро вилоят ахборот кутубхона маркази фондидаги қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни таҳлил қилишни;

қўлёзмалар, ноёб ва алоҳида қийматга эга бўлган нашрларни ЮНЕСКОнинг "Жаҳон хотираси" рўйхатига киритилиши бўйича зарур чораларнинг кўрилишини назарда тутсин.


4. Бухоро вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда "Туризм маҳалласи", "Туризм овули", "Туризм қишлоқлари"нинг ички йўллари, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш ишларини кейинги йиллардаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига киритилишини ҳамда унинг доирасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

543-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм

соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

2026 й.

1.

Ички туристлар ташрифи сони (млн киши)

2,4

2,9

3,4

3,8

4,1

2.

Хорижий сайёҳлар сони (минг киши)

450,0

900,0

1,200

1,500

1 800

3.

Хизматлар экспорти (млн АҚШ долл)

121

200

230

270

300

4.

Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг)

5,399

6,131

6,721

7,336

7,976

5.

Меҳмонхоналар номер фондининг бандлик даражаси

45,0

51,0

61,0

71,0

93,0

6.

Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг)

12,147

13,672

14,902

16,182

17,512

7.

Меҳмонхоналар сони (дона)

178

198

218

238

258

8.

Оилавий меҳмон уйлари сони (дона)

264

314

325

335

345

9.

Хостеллар сони (дона)

55

61

66

71

76

10.

Интернет (4G ва 5G технологияларини ҳисобга олган ҳолда) қамрови даражасини ошириб бориш

7

8

9

10

11

      

Изоҳ. Прогноз қилинаётган мақсадли кўрсаткичларга туризмни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

543-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 - 2026 йилларда Бухоро вилоятида

туризмни янада ривожлантириш

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Ҳисоб-китоб қиймати

Молиялаштириш манбалари

(млн.сўм)

Масъул ижрочилар

I. ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги "Қўрғон" ва "Чорсу" маҳаллаларида "Туризм маҳалласи", Вобкент туманидаги Ширин қишлоғида "Ширин туризм этно қишлоғи", Аҳмад Дониш кўчасида "Туризм кўчаси", Бухоро шаҳридаги "Турки Жанди" маҳалласида "Туризм маҳалласи"ни ташкил қилиш.

Бунда, "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоқлари" ва "Туризм кўчаси" ички йўлларини, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма тармоқларини таъмирлаш ишларини 2023 йилдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига киритиш.

1. Ушбу ҳудудларда "Туризм қишлоғи", "Туризм маҳалласи"ни ташкил қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. "Туризм маҳаллалари"да замонавий хизмат кўрсатиш марказлари ва хизмат кўчаларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш.


3. Ҳар бир лойиҳани ташкил этилишини мувофиқлаштириб бориш.


4. Лойиҳаларни 2023 йилдаги "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларига киритиш.

2022 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

2.

Бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказган ҳолда салоҳиятли ҳудудлардан меҳмонхона ва хостеллар қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонлари "E-AUKSION" ким ошди савдоларига қўйиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.


2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб топотасвирларни тайёрлаш


3. E-AUKSION" ким ошди савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўриш. қўйиш.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар чоракда


Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

3.

Бухоро шаҳридаги бўш турган 24 та таъмирталаб бўлган маданий мерос объектларини белгиланган тартибда туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш.

1. Таъмирталаб объектларда туризм хизматларини ташкил этиш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш.


2. Аниқланган тадбиркорлик субъектларига объектларни инвестиция киритиш шарти билан узоқ муддатли ижарага бериш.


3. Объектларда туризм хизматларини ташкил қилиш бўйича тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш.

2023 йил январь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

4.

Вилоятдаги туризм маршрутларидаги объектларга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида қўшимча 50 нафар гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон)лар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Вилоят ҳудудидаги туризм объектлари ва зиёратгоҳлар ҳудудида гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон) хизматини йўлга қўйиш.


2. Туризм маршрутлари бўйлаб ташкил этиладиган саёҳатларга гид-экскурсовод (ҳамроҳ таржимон)лар томонидан доимий равишда сифатли хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш.

2023 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

5.

Жондор туманида жойлашган қадимий "Варахшо" қалъаси ва Қоракўл туманида жойлашган "Қадимги Пойкент" археологик ёдгорлигини консервация қилиш, археологик ўрганишларни ўтказиш ҳамда ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилишини таъминлаш.

1. Қадимий "Варахшо" қалъаси ва "Қадимги Пойкент" археологик ёдгорликларини консервация қилиш ва археологик ўрганишларни ўтказиш бўйича соҳага оид мутахассисларни жалб қилиш.


2. "Қадимги Пойкент" археологик ёдгорлигида "Очиқ осмон остидаги" музей археологик паркини ташкил этиш.


3. Ўрганиш натижалари юзасидан ушбу тарихий объектларни ЮНЕСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.


4. Белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

2025 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига ажратилган маблағлар

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

6.

Бухоро вилоятида 2022 - 2026 йилларда жами жойлаштириш воситалари сонини 679 тага, улардаги ўринлар сонини эса 17512 тага етказиш.

Бунда, 2026 йилга келиб:

меҳмонхоналар сони - 258 тага;

оилавий меҳмон уйлари сони - 345 тага;

хостеллар сони - 76 тага етказилишини назарда тутиш.

1. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.


2. Лойиҳанинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Тармоқ жадваллари асосида мониторинг олиб бориш.


4. Белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш.

2026 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва тижорат банки кредитлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

7.

Вилоятнинг туристик салоҳияти юқори ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан енгил конструкцияли 18 та туризм ахборот марказини ташкил этиш жойини белгилаб, дислокациясини тасдиқлаш.

1. Енгил конструкцияли 18 та туризм ахборот марказини ташкил этиш жойини белгилаш.


2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан келишилган намунавий лойиҳа асосида туризм ахборот маркази ташкил этиш учун ташаббускор тадбиркорни аниқлаш.

2026 йил сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банки кредитлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

8.

Пешкў туманидаги "Абу Али Ибн Сино" музейидаги экспонатлар ва тарихий ашёлар сонини кўпайтириш, жумладан, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган қўлёзма ва экспонатлар нусхаларини кўчириб олиб келиш ва жойлаштириш юзасидан музейларга таклиф киритиш.

1. Музейдаги экспонатлар рўйхатини шакллантириш.


2. Абу Али ибн Сино ҳаётига алоқадор бўлган ноёб экспонатлар мавжуд хорижий музейларни аниқлаш.


3. Ушбу музейларга ноёб экспонатлардан нусха кўчириш бўйича таклиф юбориш.

2026 йил сентябрь

-

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

9.

Вилоятдаги 800 дан ортиқ маданий мерос объектларини бирма-бир реставрация қилиш.

1. Вилоятдаги мавжуд маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш.


2. Таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассисларни жалб қилиш.


3. Тегишли тартибда реставрация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига ажратилган маблағлар

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги

II. ИЧКИ ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ЯНГИ ТУРИСТИК МАРШРУТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

10.

Бухоро аэропорти орқали мунтазам халқаро авиақатновлар сонини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

1. Бухоро халқаро аэропорти имкониятларини ўрганиш.

2022 йил ноябрь

-

-

Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2. Халқаро авиаташувчилар ва хорижий туристик компаниялар билан 2022 - 2026 йилларда авиақатновларни ташкил этиш ва улар сонини ошириб бориш бўйича музокаралар олиб бориш ва самарали келишувларга эришиш.

Ҳар ярим йилликда

11.

Фанлар академияси Археология институтининг Бухоро филиалини ҳамда Бухоро давлат университетида Археология кафедрасини ташкил қилиш.

1. Ишчи гуруҳ ташкил этиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил март

-

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси

12.

Бухоро ихтисослаштирилган жайрон питомнигини 2022 - 2026 йиллар давомида замонавий туристик объектга айлантириш.

Бунда, ушбу питомникнинг ташриф марказини (музейи, кузатиш минораси ва конференциялар зали) жиҳозлаш, автомобилда ва пиёда саёҳат қилиш маршрутларини ташкил қилиш, кузатиш минорасини барпо этиш, мобиль алоқа тизими орқали "Wi-Fi" ҳудудини ташкил қилиш ва экотуристик хизматларни жорий қилишни назарда тутувчи "Йўл харитаси"ни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


3. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси киритиш.

2023 йил июль

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

13.

Тасаввуф оламида машҳур бўлган "Қасри орифон" номи бренди остида "Етти пир" зиёратгоҳлари бўйича туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тарғибот қилиш.

1. Баҳовуддин Нақшбанд ҳаётлари ва тасаввуф тарихи билан боғлиқ "Қасри орифон" номини тасаввуф олами харитасига киритиш учун илмий асосланган тарғибот босма материаллари, қисқа метражли ҳужжатли фильм тайёрлаш ва хорижий диний илмий марказларга тақдим қилиш.


2. "Қасри орифон" номи бренди остида зиёрат туризм маҳсулотлари ва маршрутларини кўпайтириш ва тарғиб қилиш.


3. Бухоро шаҳрини хорижий мамлакатлардаги тасаввуф марказлари бўлган шаҳарлари билан "биродар шаҳарлар" келишувига эришиш.

2024 сентябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази

14.

Бухоро шаҳрида ўтказиладиган "Халқаро ёшлар туризми форуми"ни ташкил қилиш, республиканинг иқтидорли ёшларини танлаб, "Start-up" лойиҳалари билан иштирок этишини таъминлаш.

1. Халқаро ёшлар туризми форуми ўтказилишидан 2 ой олдин иқтидорли ёшларни танлов асосида танлаб олиш.


2. Танлов комиссияси таркибини шакллантириш.


3. Иқтидорли талабаларнинг "Start-up" лойиҳаларини танлаб олиш.

Ҳар йили июнь ойида

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

15.

"Арк қўрғони"нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмларини қайта тиклаш, консервация қилиш.

1. "Арк қўрғони"нинг вайрон қилинган қисмларининг пойдевор қисмини аниқлаш, археологик парк ташкил қилиш лойиҳасини хорижий малакали соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳаларни тегишли хорижий ҳамда маҳаллий тузилмалар билан келишилишини таъминлаш ҳамда экспертлар хулосалари асосида ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида

-

Давлат бюджетидан Маданий мерос агентлигига ажратилган маблағлар доирасида

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА МАДАНИЙ

ТУРИЗМ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

16.

Бухородан чиққан алломалар, хусусан, "Етти пир" уламоларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш.

1. "Етти пир" уламоларининг илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича соҳа мутахассислари ва уламолар иштирокида онлайн давра суҳбатларини ташкил этиш.


2. "Етти пир" алломалари илмий меросини ўрганиш, асарларини нашр этиш ва халқимизга етказиш чораларини кўриш.


3. "Етти пир" уламоларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган ҳужжатли филм ва кўрсатувлар яратиш ва интернет сайтларида жойлаштириш.

2023 йил август

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлар

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Кинематография агентлиги

17.

Бухоро вилояти зиёрат туризм имкониятларини www.ziyаrattour.uz сайтини такомиллаштириш орқали кенг тарғиб қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

1. Зиёрат объектлари ҳақидаги маълумотларни (инглиз, рус ва бошқа тилларда) жойлаштириш.


2. Етти пир зиёратгоҳлари харитаси ва геолокациясини киритиш.


3. Етти пир ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи аудиолавҳалар жойлаштириш.


4. Етти пир асарлари ва уларнинг фаолияти ҳақида проспект, рисола ва бошқа презентацион нашрлар, китобларнинг хорижий тилларда PDF форматида жойлаштириш.

2023 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

-

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси,

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

IV. ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИШ

18.

Иркутск вилояти Братск шаҳрининг Бухоро шаҳри билан биродарлашганлигини инобатга олиб, мазкур ҳудуддан туристик алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Бухоро ва Братск шаҳарлари ўртасида туризм соҳасида сайёҳлик алмашинуви бўйича учрашувлар ташкил этиш.


2. Братск шаҳридан Бухоро шаҳрига сайёҳларни жалб қилиш бўйича келишувларга эришиш.

2022 йил ноябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

19.

Россия Федерацияси вакиллари учун туризмнинг агро-эко, эно, гастрономик шоппинг, зиёрат каби йўналишларида саёҳат қилишлари учун махсус турпакетлар тайёрлаш.

1. Вилоятдаги мавжуд туризм йўналишлари (агро-эко, эно, гастрономик шоппинг, зиёрат каби) тўғрисида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.


2. Турпакетлар таркибига вилоятдаги эко туризм марказлари: Бўрон тепа, Зикри кўли, Жайрон қўриқхонаси, Олот туз кони, "Bukhara Oasis desert&SPA" Жилвон жилоси, "Тўдакўл" сув омбори, Жонгелди, "Bukhara hunting" туризм марказларини киритиш.

2022 йил ноябрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, туроператорлар

20.

Бухородаги Мир Араб мадрасасини боғлаган ҳолда "Аҳмад Ҳожи Қодиров изидан" номли махсус турпакетлар ишлаб чиқиш орқали чечен халқи учун саёҳатларни ташкил қилиш.

1. Туроператорлар томонидан имтиёз ва чегирмаларга эга турпакетлар тайёрлаш.


2. Чеченистон ва Бухоро вилоятидаги туроператорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.


3. Бухоронинг туристик салоҳиятини Чечинистон Республикасининг ОАВ ва интернет тармоқлари орқали кенг тарғиб қилиш.

2022 йил декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, туроператорлар

21.

Бухорода таҳсил олган Маржонийнинг номини боғлаган ҳолда "Шаҳобутдин Маржоний изидан" номли махсус турпакет ишлаб чиқиб Татаристонда кенг тарғиб қилиш.

1. Туроператорлар томонидан имтиёз ва чегирмаларга эга турпакетлар тайёрлаш.


2. Татаристон ва Бухоро вилоятидаги туроператорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича учрашувлар ташкил этиш.


3. Бухоро вилоятидаги туроператорлар томонидан ишлаб чиқилган турпакетларни Татаристон Республикасининг ОАВ ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилиш.

2023 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

22.

Бухоро вилоятининг зиёрат туризми салоҳиятини кенг ёритиш орқали россиялик зиёратчилар сонини ошириш.

1. Вилоятда жойлашган "Етти Пир", "Абу Ҳафс Кабир Бухорий", "Сайфиддин Бохарзий", "Хўжа Булғор" ва бошқа зиёратгоҳлар ва уларнинг тарихини ўзида мужассамлаштирган рус тилидаги материаллар тайёрлаш ва россиялик саёҳатчилар орасида тарғиб қилиш.


2. Бухоронинг зиёрат туризми салоҳиятини ўзида мужассам этган видеоролик ва тарғибот материалларини ишлаб чиқиш ва Россиянинг ОАВ ҳамда машҳур блогерларнинг ижтимоий тармоқларида тарғиб қилиш.

Доимий

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, туроператорлар

23.

Бухоро ва Қозон шаҳарларига биродарлашган шаҳарлар мақомини бериш бўйича таклиф тайёрлаш.

1. Қозон шаҳар мэриясига Бухоро ва Қозон шаҳарларига биродарлашган шаҳарлар мақомини бериш юзасидан таклиф хатини жўнатиш.


2. Татаристон Республикаси Ҳукумати ва Қозон шаҳар мэрияси вакилларини Бухорога ташрифини ташкиллаштириш.


3. Белгиланган тартибда Бухоро ва Қозон шаҳарлари ўртасида биродарлашган шаҳар мақомини берилишига доир ўзаро келишув битимини имзолаш.

2023 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

24.

"Татспиртпром" АЖ ва "Шохруд" АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали вино туризми (энотуризм)ни ривожлантириш.

1. Татаристон Республикаси "Татспиртпром" АЖ ва "Шохруд" АЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2. "Татспиртпром" АЖ вакилларининг Бухорога ташрифини ташкил қилиш ва вино туризми йўналишида келишувларга эришиш.

2023 йил май

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

"Шохруд" АЖ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тара?қиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

V. ИНФО-ТУРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ

25.

Россия Федерациясидаги, хусусан, Татаристон Республикаси ҳамда Владимир вилоятидаги сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакиллари учун Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрига инфо-турларни ташкил қилиш.

1. Сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакилларини Бухоро вилояти билан таништириш бўйича таклиф хатларини жўнатиш.


2. Сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакилларини Бухорога ташрифини ташкиллаштириш, Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи сайёҳлик компаниялари ва ОАВ вакиллари билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиш бўйича шартномалар имзолаш.

2023 йил апрель

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

    

Изоҳ. Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси, Владимир вилоятидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

543-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бухоро шаҳрида "Street Food" гастрономик

кўчасини ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. "STREET FOOD" ГАСТРОНОМИК КЎЧАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,

ҲУДУДИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

1.

Ислом Каримов кўчасида "Street Food" гастрономик кўчасини (кейинги ўринларда - Гастрономик кўча) ташкил этиш мақсадида унинг ҳудудини белгилаш.

1. Гастрономик кўчаникириш ва чиқиш нуқталарини аниқлаш.


2. Гастрономик кўча харитасини тайёрлаш ва аниқланган нуқталарга ўрнатиш.

2022 йил 1 ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2.

Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Гастрономик кўчанинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича паспорт лойиҳасини тайёрлаш, тасдиқлаш ва ҳудуднинг бош режа дастурига киритиш ҳамда кўчанинг ташқи кўриниши ва намунавий эскиз лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

1. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.


2. Паспорт лойиҳаларини тайёрлаш.


3. Бош режа дастурига киритиш.


4. Эскиз лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 10 ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

3.

Гастрономик кўчанинг топотасвирини тайёрлаш.

1. Топотасвир қилинадиган ҳудудларни аниқлаш.


2. Топотасвир тайёрлаш.

2022 йил 20 ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

4.

Тайёрланган топотасвир асосида ҳудудда аниқланган бўш ер майдонларига енгил конструкцияли овқатланиш нуқталари, салқин ичимликлар, кофетерий, санитария-гигиена шохобчалари ва туризм ахборот марказлари фаолияти савдосини ташкил этиш учун ушбу ер майдонларини лотларга ажратиш.

1. Топотасвир асосида бўш ер майдонларини аниқлаш.


2. Аниқланган бўш ер майдонларини лотларга ажратиш.


3. Лойиҳани белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли комиссиялар фаолиятини ташкил этиш.


4. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.

2022 йил 1 декабрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

5.

Кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар) учун махсус ҳудуд ажратилишини таъминлаш.

1. Мос келадиган ер участкаларини аниқлаш ва танлаш.


2. Ҳудудни ажратиш.

2022 йил 1 декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги

6.

Гастрономик кўчани ташкил қилиш учун мўлжалланган кўча ва ер майдонларини тадбиркорларга муайян муддатга ўрнатилган тартибда вақтинчалик ижарага бериш чораларини кўриш.

Белгиланган ҳудудларда овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш бўйича ташаббускор тадбиркорларни аниқлаш.

1. Ер майдонларини тадбиркорларга муайян муддатга вақтинчалик ижарага бериш юзасидан аукцион савдоларига қўйиш.


2. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш.


3.Савдо ғолиблари билан ижара шартномалари расмийлаштирган ҳолда овқатланиш шаҳобчаларини ташкил қилиш.


4. Тадбиркорлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш.

2022 йил 10 декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги

7.

Гастрономик кўчада ташкил этиладиган умумий овқатланиш шохобчалари менюсини учта (ўзбек, рус ва инглиз) тилда тайёрлаш.

1. Ресторанлар менюсидаги таомлар рўйхати ва унда фойдаланадиган асосий масаллиқларни хорижий тилларда таржима қилиш.


2. Ресторанлар менюсига таомларнинг хорижий тилларда чоп этилишини таъминлаш.

2022 йил 10 декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

8.

Гастрономик кўчага ташриф буюрувчилар учун вино (Бухоро виноси) дегустациясини ташкил этиш.

1. Вино дегустацияси учун жой ажратиш.


2. Вино дегустациясини ташкил этиш.

Доимий

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Шохруд" АЖ

II. ГАСТРОНОМИК КЎЧАНИНГ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

9.

Ташкил этиладиган гастрономик кўчада туристик ахборот марказлари ва санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштирилишини таъминлаш.

1. Мос келадиган ер участкаларини аниқлаш.


2. Қурилиш ишларини амалга ошириш.

2022 йил 1 ноябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат хавфсизлиги хизмати, Бухоро вилояти ҳокимлиги

10.

Гастрономик кўчада мавжуд электр тармоқлари ҳолатини яхшилаш.

1. Мавжуд инфратузилмани хатловдан ўтказиш.


2. Дастур асосида ускуналарни янгилаш.

2022 йил 10 ноябрь

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги

11.

Ташкил этилган гастрономик кўчада жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар объектларда "Хавфсиз шаҳар" концепциясини қўллаган ҳолда уларда қўшимча ички ишлар органларининг таянч пунктлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Кўча ҳудудида "Хавфсиз шаҳар" концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Ички ишлар органларининг таянч пункти жойлашувини белгилаш.


3. Таянч пункти фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил 20 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

12.

Гастрономик кўчада махсус миллий таомлар образини яратган ҳолда селфи-зоналарни ташкил этиш.

1. Селфи-зоналар ўрнатиладиган жойларни аниқлаш.


2. Селфи-зона лойиҳаларини тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш.


3. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш.

2022 йил 1 декабрь

"Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

III. ГАСТРОНОМИК КЎЧАНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

ВА ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШ

13.

Ташкил этилган Гастрономик кўча тўғрисида республика оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълонлар бериш.

1. "Гастрономик кўча"ларни тарғиб қилувчи ахборот материаллари (баннер, видео, афиша)ни тайёрлаш.


2. Республика бўйлаб оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш.

Доимий равишда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ислом Каримов кўчаси "Гастрономик кўча" мақомини олганлиги тўғрисидаги баннер ва тарғибот воситаларини ўрнатиш.

1. Тарғибот баннерларининг дизайнини ишлаб чиқиш.


2. Тарғибот баннерларини ўрнатиладиган жойларни аниқлаш.


3. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш.

2022 йил 1 декабрь

"Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

15.

Гастрономик кўчада "Bukhara food caravan" гастрономик сайилини ташкил этиш.

1. Сайл сценарийсини ишлаб чиқиш.


2. Сайил ўтадиган кунларни белгилаш ва ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб режа асосида

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

16.

Сайил муносабати билан тадбир ўтадиган жойларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериш ҳамда тартибга келтириш, шунингдек, турар жой биноларининг фасад қисмини тартибга келтириш чораларини кўриш.

1. Кўча ва унга туташ бўлган ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, дарахтларга шакл бериб, тартибга келтириш бўйича гуруҳларни шакллантириш.


2. Турар жой биноларининг фасад қисмини тартибга келтириш бўйича мутасадди билан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Доимий равишда

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

17.

Сайил ўтказиш жараёнида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

1. Жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлиги таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ва амалга ошириш.


2. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли схемаларни тайёрлаган ҳолда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Фестивал кунлари

Ички ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

18.

Сайил ўтказиладиган ҳамда аҳоли гавжум жойларда карантин қоидалари, санитария-гигиена талабларига амал қилинишини таъминлаш.

1. Ҳудудни санитария-гигиена талабларига риоя этилиши бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш.


2. Ишлаб чиқиладиган йўриқномалар асосида иш ташкил этилишини таъминлаш ва самарали назоратини амалга ошириш.

Доимий

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат хавфсизлиги хизмати, Бухоро вилояти ҳокимлиги

19.

Гастрономик кўчада миллий тасвирий ва амалий санъат кўргазмасини ташкил этиш.

1. Кўргазмада иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш.


2. Кўргазма ташкил этиладиган жойларни, танлаш ва ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2022 йил 20 ноябрь

Ўзбекистон Бадиий академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

20.

Гастрономик кўчада миниатюра ва рассомчилик маҳорат дарсларини ташкил этиш.

1. Маҳорат дарслари ўтувчилар рўйхатини шакллантириш.


2. Кўргазма ташкил этиладиган жойларни аниқлаш.


3. Концепциясини ишлаб чиққан ҳолда ташкил этиш.

2022 йил 20 ноябрь

Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

21.

Гастрономик кўчада халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ҳамда фольклор жамоаларининг чиқишларини ташкил этиш.

1. Тадбирлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш.


2. Жамоалар рўйхатини шакллантириш.


3. Жамоалар чиқишлари учун етарли шарт-шароит яратиш.

2022 йил 20 ноябрь

Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

22.

Гастрономик кўчада масхарабоз, гитарачи, саксофончи, скрипкачи ва бошқа мусиқа асбоблари ҳамда "Street dancer"ларнинг чиқишларини ташкил этиш.

1. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш.


2. Чиқишлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш, тадбирлар ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Доимий

Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

23.

Гастрономик кўчада ҳавода муаллақ турувчи "Дарвеш", "Афсунгар", "Бухоро Амири" ва "Насриддин Афанди" масхарабозлар ва бошқа тарихий ҳамда афсонавий образларини яратиш.

1. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш.


2. Чиқишлар ташкил этиладиган жойларни аниқлаш.


3. Образларни яратиш ва ташкил этиш.

2022 йил 30 ноябрь

Маданият вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

24.

Хар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари кечки соат 19:00 дан 24:00 гача шоу, концерт, театрлашган томошалар ва спортчилар маҳорат намойишларини ташкил этиш.

1. Тадбирда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш.


2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни аниқлаш.


3. Репертуар ва сценарийлар рўйхатини шакллантириш.


4. График асосида тадбир ўтказилишини таъминлаш.

Доимий

Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

25.

Гастрономик кўчада ҳудудларида ахлат ташламаслик ва атроф муҳитни озодалигини таъминлашга қаратилган тарғибот баннерларини жойлаштириш, шунингдек, қўшимча чиқинди қутилар ҳамда кузатув камераларни ўрнатиш чораларини кўриш.

1. Тарғибот баннерларини ўрнатиладиган жойларни аниқлаш.


2. Ўрнатиш ишларини амалга ошириш.

Доимий

Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

26.

Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижроси мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

1. Чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни назорат қилиш ва сифатли бажарилишини таъминлаш.


2. Бажарилган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиб бориш.

Ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

543-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бухоро вилоятининг туризм маршрутига

кирган маданий мерос объектларига олиб

борувчи йўлларга ўрнатиладиган

йўл кўрсаткичи белгиларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Маданий мерос объекти номи

Объектнинг жойлашган манзили

Маданий мерос объектига олиб борувчи автомобиль йўли номи

Ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Бухоро тумани

1.

"Чор Бакр" ансамбли

"Шергирон" МФЙ

4Н162 "Бухоро ш-Чорбакр қ -Юринпоён қ" автомобиль йўлининг 5 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ғиждувон тумани

2.

"Абдухолиқ Ғиждувоний" ансамбли

"Абдухолиқ Ғиждувоний" МФЙ

4К151 "Ғиждувон ш - Янгиработ қ - Ёсиман қ -Бешработ қ - Қулхатиб қ" автомобиль йўлининг 0,5 км.да

Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 4 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

3.

"Ғиждувон қўрғони"

Ғиждувон тумани, "Қўрғон" МФЙ

4К147 "Ғиждувон - Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0,5 км.да

4.

"Эски ҳаммом"

Ғиждувон тумани, "Қўрғон" МФЙ

4К147 "Ғиждувон - Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0-0,5 км. Оралиғида

5.

"Бозори қаймоқ" масжиди

Ғиждувон тумани, Арабон кўчаси

4К147 "Ғиждувон Шофиркон қ" автомобиль йўлининг 0-0,5 км. Оралиғида

Вобкент тумани

6.

"Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий"

"Пирмаст" МФЙ

4К149 "Новхар қ - Хонобод қ - Лабируд қ - Жангари қ - Янгиработ қ" автомобиль йўлининг 9 км.да

Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

7.

Вобкент минораси

Вобкент тумани

4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да

8.

"Абдулазизхон" масжиди

Вобкент тумани

4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" - А380 автомобиль йўлининг 25,6 км.да

9.

"Эски ҳаммом" биноси

"Вобкент" МФЙ, И.Бухорий кўчаси

4Р-66 "Азизобод қ - Вобкент ш" - А380 автомобиль йўлининг 25,0 км.да

4Р-66 "Азизобод қ.-Вобкент ш.- А380" автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

10.

"Чашмаи Аюб" қадамжоси

"Хайработча" МФЙ

4К212 "Ромитан - Харгўш-Хайработ" автомобиль йўлининг 25 км.да

Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Шофиркон тумани

11.

"Хўжа Ориф Моҳитобон ар-Ревгарий"

Шофиркон тумани

4К168 "г" "4Р48 автойўлидан 4Р220 автойўлига шахобча" автомобиль йўлининг 0,8 км.да

Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

12.

"Вардонзе қўрғон"

Шофиркон тумани, Вардонзе қишлоғи

4К155 "б" Вардонзе қишлоғига автомобиль йўлининг 4 км.ида

Ромитан тумани

13.

"Хўжа Али Ромитаний Азизон"

Ромитан қўрғони

4К168 "б" "4Р48 автойўлидан Қўрғон қишлоғига шахобча" автомобиль йўлининг 0,5 км.да

Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

14.

"Хўжа Мухаммад Бобойи Сомосий"

"Боғи туркон" МФЙ

4К164 "г" автомобиль йўлининг 0,4 км.да

15.

"Чориқулбой кўприги"

Ромитан тумани

4Р68 "Галаосиё қ - Ромитан ш - А380 автойўли" автомобиль йўлининг 8,5 км.да

Умумий фойдаланишдаги М-37 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

16.

"Хоки Мулломир" масжиди

"Челонғу" МФЙ

4н-227 "Челонгу қ - Урганжи қ - Чандир қ - 4к-189" автомобиль йўлининг 0-1 км.да

3 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

17.

"Хўжа Ўббон" зиёратгоҳи

"Боғи туркон" МФЙ

4Р75 "4Р66 автойўли - А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 15 кмда

Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2024 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

18.

"Бўронтепа археологик ёдгорлиги"

Ромитан тумани Чўл ҳудудида

4н-223 "А-380 - Ромитан ж/х - 4к-157" автомобиль йўлининг 1 км.да

19.

"Хўжа Заффарон" зиёратгоҳи

"Боғи туркон" МФЙ

4н-223 "А-380 айланма йўли - Ромитан ж/х - 4 к-157" автомобиль йўлининг 0-1 км.да

20.

"Хўжа Ниёз Хоразмий" зиёратгоҳи

Ромитан тумани

4н-157 "а" шахобча Хавлогарон қишлоғига автомобиль йўлининг 2-3 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Когон тумани

21.

"Саид Амир Мир Кулол"

"Янги ҳаёт" МФЙ

4Р65 "4Р63 автойўли (49 мк) - Азизобод қ - Когон ш" автомобиль йўлининг 42,5 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

22.

Хўжа каъбул Аҳрор Вали

"Сиёз Поён" МФЙ

4Р69 "Бухоро ш - 41-темир йўл разъезди - Навоий ш" автомобиль йўлининг 19 км.да

Жондор тумани

23.

"Шабурғон ота" ансамбли

"Зиёрат" МФЙ

4Р75 "4Р66 автойўли - А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси-Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 72 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

24.

"Қизбиби ансамбли"

"Ромиш" МФЙ

4Р72 "Далмун қ - Қизбиби қ - Чортут қ - А380 автойўли" автомобиль йўлининг 28 км.да

25.

"Варахша"

"Ромиш" МФЙ

4Р75 "4Р66 автойўли -А380 автойўли - Варахша қ - Мохонкўл даҳаси -Қоракўл ш" автомобиль йўлининг 31 км.да

Қоровулбозор тумани

26.

"Сардобаи Қоровулбозор"

"Чўлқувар" МФЙ

Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг 1 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

27.

"Бўзачи сардобаси"

"Бўзачи" МФЙ

Қоровулбозор шох кўчаси автомобиль йўлининг 0.5 км.да

Қоракўл тумани

28.

"Пойкент археологик ёдгорлиги"

"Шўробод" МФЙ

4К200 "Қоракўл темир йўл станцияси - Сайёт қ - Яккатут темир йўл станцияси" автомобиль йўлининг 21 км.да

2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

29.

"Шибирдон ота" тепа

Қоракўл тумани, Қадимги Пойкент шаҳридан 12 км жануби-ғарбда

4Р-226 "М-37-Самарқанд-Ашхабод" автомобил йўли

Пешку тумани

30.

"Хўжа Пешку ансамбли"

Б. Нақшбанд кўчаси

4к-168 автомобиль йўлининг 1 км.да

4Р48 автомобиль йўлининг 320 км.га 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Когон шаҳар

31.

"Амир саройи"

"Темир Йулчи" МФЙ, Когон шаҳри

Когон шаҳри темир йўл вокзали ёнида

Умумий фойдаланишдаги А-380 автомобиль йўлига 2 дона (инглиз, рус, ўзбек тилларда) зиёратгоҳни кўрсатувчи йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш

2023 йил декабрь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

  

Изоҳ. Туризм маршрутлари ўзгарган тақдирда, йўл кўрсаткичлари ва белгиларига Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

543-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Қадимги Пойкент" археология мероси

объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш

ва музейлаштириш ҳамда археология

паркини яратиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. "ҚАДИМГИ ПОЙКЕНТ" АРХЕОЛОГИЯ ОБЪЕКТИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА АСРАШГА ДОИР ИШЛАР

1.

"Қадимги Пойкент" археология объектининг (кейинги ўринларда - объект) муҳофаза ҳудуди бўйлаб сим тўр ёки тўсиқлар билан ўраб олиш.

2023 йил март

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

2.

Объект ва унинг муҳофаза ҳудуди бўйлаб ўтган маҳаллий йўлларда бошқа айланма йўллар қурилиши ҳисобига ҳаракатланишни чеклаш.

Объектга олиб борувчи йўл ва пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш.

2023 йил апрель

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги

3.

Объект ва унинг муҳофаза ҳудуди бўйлаб муҳофаза белгиларини ўрнатиш.

2023 йил май

Бухоро вилояти ҳокимлиги

4.

Объектнинг кириш қисмига объект тарихи ҳақида қисқа маълумот берувчи пешлавҳа ўрнатиш.

2024 йил май

Бухоро вилояти ҳокимлиги

II. ОБЪЕКТДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ

5.

Объектда археологик тадқиқот ишларини олиб бориш.

2023 йил ноябрь

Фанлар академияси

6.

Объектда археологик тадқиқот ишларини олиб бориш учун хорижий тадқиқот институтларини жалб қилиш.

Ҳар йили

Фанлар академияси

7.

Объектдаги тадқиқот ишлари олиб борилган бино ва иншоотларнинг сақланиб қолган қисмларида консервация ишларини амалга ошириш.

Ҳар йили

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

8.

Объектни музейлаштириш ва археология парки лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

9.

Объектдаги тадқиқот ишлари олиб борилган бино ва иншоотларнинг сақланиб қолган қисмларини музейлаштириш.

2025 йил август

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

10.

"Қадимги Пойкент" ҳудудида археология паркини барпо этиш.

2026 йил октябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

11.

Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларини реставрация қилиш.

Доимий

Фанлар академияси

12.

Объектнинг ҳозирги ва тикланган кўринишларининг 3D моделларини яратиш.

2026 йил октябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

13.

Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларининг 3D моделларини яратиш.

Доимий

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

14.

Қазишмалар натижасида қўлга киритилган археология ашёларининг каталогини яратиш.

2025 йил март

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

III. ОБЪЕКТ БИЛАН БОҒЛИҚ ИНФРАТУЗИЛМА

ТАШКИЛ ЭТИШ

15.

Объектга ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш.

2023 йил август

Бухоро вилояти ҳокимлиги

16.

Объектни туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш.

Объект музейлаштирилгандан кейин

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

17.

Ташриф буюрувчилар учун соябон ва атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш.

2023 йил ноябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь


































Время: 0.0343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск