ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 й. 608-сон "Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2022 й.

N 608




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ОБЪЕКТЛАРИДА

ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электр энергетикаси объектлари таркибига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотлардан фойдаланувчи ва уларни назорат қилувчи ташкилот ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартибини белгилаш;

ташкилотнинг барча ходимларини, шу жумладан, раҳбар ходимларини ўз касби ва иш тури бўйича белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш, уларга йўл-йўриқ бериш ва уларнинг техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимларини синовдан ўтказиш;

зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимларнинг ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида уларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун чоралар кўриш.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 октябрь





















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск