ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2022 й. 612-сон "Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2022 й.

N 612




НОДАВЛАТ СЕКТОРДА ПРОФЕССИОНАЛ

ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИЛИШИ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда профессионал таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ёшларга касб-ҳунар ўргатишнинг бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимдан иборат уч босқичли самарали тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, нодавлат секторда ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини рағбатлантириш механизмларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги нодавлат профессионал таълим ташкилотларининг фаолияти ташкил этилишига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат секторда профессионал таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддатини беш йилдан ўн йилгача узайтириш;

нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдорини 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартларини соддалаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасинииг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 октябрдаги

612-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи хатбошиси "беш йилни" сўзларидан кейин ", нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун ўн йилни," сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 826-сон қарорига 1 ва 2-иловалар қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ушбу иловада кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

a) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1-3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

в) жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, "Беш ташаббус олимпиадаси", олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (l-3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1-3-урин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

г) халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

д) олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга - олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)";


б) 9-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда мазкур Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади";


в) 10-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 31-банднинг иккинчи хатбошиси "ўтказиш" сўзидан кейин "шакли ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;


д) 32-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "10 кун" сўзлари "20 кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Биринчи босқичда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади.

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳар бир аттестация учун алоҳида баҳоланади. Бунда олдинги аттестация жараёнида баҳолаш объекти бўлган кўрсаткичлар кейинги аттестациянинг педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш босқичида ҳисобга олинмайди.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида ўрганиш ва баҳолаш учун ўз тизимидаги муассасаларни ёки мазкур фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган бошқа ташкилотларни, шунингдек, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишлари мумкин.

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда, Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилади.

Педагог кадрлар педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотномада неча балл кўрсатилганидан қатъи назар, аттестациянинг кейинги босқичида иштирок этишлари мумкин.

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим";


ж) 36-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади";


з) 37-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қув (махсус) фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилади.";


и) қуйидаги мазмундаги 43-1 - 43-10-бандлар билан тўлдирилсин:

"43-1. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синовлари қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) "тинглаб тушуниш" бўлими оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

б) "ўқиш" бўлими ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

в) "ёзма иш" бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнларни тузиш маҳоратини текширади;

г) "гапириш" бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.

43-2. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови қоғоз бланкаларда ёки компьютерда (онлайн платформа орқали) ўтказилиши мумкин. Малака синовини ўтказиш жойи Таълим инспекцияси томонидан белгиланади.

Ёзма ёки оғзаки малака синови учун имтиҳон комиссияси ташкил этилади.

Имтиҳон комиссиясининг таркиби Таълим инспекцияси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унга Таълим инспекцияси ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.

Малака синови қоғоз бланкаларда ўтказилганда, икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич "тинглаб тушуниш", "ўқиш", "ёзма иш" бўлимларидан, иккинчи босқич "гапириш" бўлимидан ташкил топади.

Малака синови тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда, барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.

43-3. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синовларига жалб этиладиган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.

43-4. "Тинглаб тушуниш", "ўқиш" бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. "Ёзма иш" ва "гапириш" бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида Таълим инспекциясининг масъул таркибий бўлинмаси назорати остида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.

43-5. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови жараёнида:

"тинглаб тушуниш" учун - 30 дақиқа;

қиш" учун - 45 дақиқа;

"ёзма иш" учун - 30 дақиқа;

"гапириш" учун - 10 дақиқа вақт ажратилади.

43-6. Малака синовида:

"тинглаб тушуниш", "ўқиш" бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;

"ёзма иш" бўлими 120 - 150 та сўздан иборат топшириқдан;

"гапириш" бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

43-7. Таълим инспекцияси малака синови натижаларини синов якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.

43-8. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фанидан малака синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 20 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 80 баллни ташкил этади.

43-9. Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фанидан малака синовини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этадиган Таълим инспекцияси ходимлари, имтиҳон комиссияси аъзолари, синов материалларини тайёрлайдиган экспертлар ва мутахассисларни халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар томонидан ўқитиш ҳамда методик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Таълим инспекциясининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

43-10. Педагог кадр қуйидаги ҳолларда ўқув (махсус) фани бўйича малака синовларидан четлаштирилади:

синов ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига халақит қилса;

синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишдан бош тортса;

синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса";


к) қуйидаги мазмундаги 44-1-банд билан тўлдирилсин:

"44-1. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади";


л) 1-илованинг "1-босқич" позицияси "Муддатлар" устунидаги "Ҳар йили ноябрь - февраль ва июнь - сентябрь ойларида" сўзлари "Ҳар йили апрель - июль ва сентябрь - декабрь ойларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 5-илованинг 4-боби номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4-боб. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда спорт мактаблари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш мезонлари";


н) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Pedagog kadrning pedagogik mahorati va psixologik

tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan

MA'LUMOTNOMA


(respublika, viloyat, tuman (shahar) nomi)




fani o'qituvchisi

(ta'lim tashkilotining nomi va raqami)


(fan nomi)



ning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi

(pedagog kadrning F.I.O.)



ball bilan baholandi.

(to'plangan ball raqam va so'z bilan)


Mazkur ma'lumotnoma 20__ yil ________ ___________dagi

raqamli sertifikat asosida


(sertifikat seriyasi va raqami)


(malaka toifasi (lavozimi) nomi)

malaka toifasiga (lavozimiga) ega pedagog kadrga 20__ yil ________ ___________ oylarida

o'tkaziladigan


attestatsiyada


(attestatsiya turi)


ishtirok etish uchun berildi.


Pedagog kadr 20__ yil ________ ___________da navbatdagi majburiy attestatsiyadan o'tkazilgan.

Asos:



(pedagogik (kuzatuv) kengashining qarori yoki jalb qilingan


tashkilot (mutaxassisning) xulosasi)

Ta'lim tashkiloti rahbari:





(imzo)


(rahbarning F.I.O.)

M.O'.

Ro'yxatdan o'tkazish raqami:



Berilgan sanasi:


".


(kun, oy, yil)


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 19 январдаги 34-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду ҳинд) тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-илованинг 9-позицияси "Профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари" бўлимининг 1-позицияси "Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар" устунидаги "50 минг" сўзлари "25 минг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 октябрь















































Время: 0.2229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск