Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Предпринимательство /

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2022 й. 596-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 октябрдаги

596-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га

киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да

бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган

фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб

бериш харажатлари учун субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга (кейинги ўринларда - касаначилар) асбоб-ускуналар харид қилиб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Талабгорларга касаначилар учун асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.


3. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органлари) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчилари) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида касаначиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, тадбиркорлик субъектининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.

Бунда талабгор мурожаатда касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинадиган асбоб-ускуна номи ва тури, аниқ харид нархини кўрсатиши лозим.


5. Маҳаллий меҳнат органи талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга 3 иш куни ичида ўрганиб чиқади.

Бунда субсидия бериш учун тадбиркорлик субъекти ва касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Давлат солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида (кейинги ўринларда - Ягона электрон шартномалар ахборот портали) рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, касаначи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилганлиги ёки "Ижтимоий ҳ

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск