ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2022 й. 633-сон "Маданият ва санъат муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларни давлат томонидан тизимли қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2022 й.

N 633




МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МУАССАСАЛАРИНИ

МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТИЗИМЛИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Бахшичилик, анъанавий хонандалик, созандалик ва фортепиано ижрочилик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш ва таҳсил олаётган талабаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2022 йил 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқларнинг 54-сонли баёни 3-бандига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилиши;

фортепиано ижрочиларини тайёрлаш бўйича қабул квотасини 3 бараварга кўпайтириб, талабаларнинг контракт тўловларини тўлиқ қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

иловага мувофиқ тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга янги қабул қилинган биринчи босқич талабаларининг (кейинги ўринларда - талабаларнинг) 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт (стипендиясиз) суммаси 2022 йил 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида;

келгуси ўқув йилидан бошлаб эса 15 сентябрга қадар Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган қўшимча маблағлар ҳисобидан қопланади;

талабаларнинг тўлов-контракт суммаси учун ажратиладиган маблағлар ҳажми Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича 48 21 190 "Бошқа харажатлар" моддасида бир сатрда режалаштирилган ҳолда акс эттирилади;

талабаларнинг тўлов-контракт суммаси учун ажратилган маблағлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда сарфланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч кун муддатда тўлов-контракт суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга янги қабул қилинган талабаларнинг рўйхатини шакллантирсин ҳамда тўлов-контракт суммаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўтказиб берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб Ўзбекистон давлат консерваториясига "Фортепиано (орган)" бакалавриат таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул параметрини 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб уч бараваргача оширган ҳолда тасдиқласин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 ноябрдаги

633-сон қарорига

ИЛОВА



Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим

муассасаларининг кундузги таълим шаклида

тўлов-контракт асосида ўқишга янги қабул

қилинган биринчи босқич талабаларининг

тўлов-контракт суммаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган

бакалавриат таълим йўналишлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Таълим йўналиши шифри


Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари


1.

60112400


Профессионал таълим:

- вокал санъати (анъанавий хонандалик)

- чолғу ижрочилиги (анъанавий чолғулар)


2.

60211400


Вокал санъати (анъанавий хонандалик)


3.

60211500


Чолғу ижрочилиги:

(анъанавий чолғулар)


4.

60211900


Бахшичилик ва достончилик


5.

60211501


Фортепиано (орган)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь










































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск