Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2005 й. 1-сон "Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси) фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2005 й.

N 1



КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

(ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ) ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, уларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибларига риоя этиш юзасидан масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат кимё комиссияси ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга йўналтирилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;

республика вазирликлари ва идораларининг кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш, препаратларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда республика қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия қилинган кимёвий ва биологик препаратларга доир илмий-техникавий ҳужжатлар экспертизасини амалга ошириш, уларнинг биологик самарадорлигини, токсик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш юзасидан синовлар ўтказиш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича четдан келтириладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, биопрепаратлар сифатини назорат қилиш, уларни қўллаш юзасидан хулосалар бериш ҳамда инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири аниқланганда улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш.


3. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" МЧЖ Давлат кимё комиссиясининг ишчи органи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссиясининг эксперт гуруҳи белгиланган тартибда тугатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда мазкур эксперт гуруҳни тугатиш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат кимё комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 4 январдаги

1-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш

маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни

ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси

(Давлат кимё комиссияси)

ТАРКИБИ

Юсупов Б.Т.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири, комиссия раиси

лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, комиссия раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" МЧЖ директори, комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:


Алихонов Б.Б.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Ниёзматов Б.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи


лавозимига кўра


-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси

Яқубов Р.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


ЎзР ВМ 07.12.2018 й. 995-сон Қарорига мувофиқ саккизинчи хатбоши чиқариб ташланган


Бобобеков К.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази бош директори ўринбосари


Умаров С.Ж.

-

Миллий хавфсизлик хизмати бўлинмаси бошлиғи


Раҳимжонов М.А.

-

Давлат божхона қўмитасининг экспертиза қилиш марказий лабораторияси бошлиғи


Умаров С.Э.

-

"Ўздонмаҳсулот" компаниясининг Дон тайёрлашни ташкил этиш ва элеватор-омбор хўжалиги бошқармаси бошлиғи


Умархўжаев Х.Х.

-

"Ўзпахтасаноат" уюшмасининг Пахта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи


Абдусаматов Б.Х.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг "Ўзтендерконсалтинг" агентлиги директори


Ҳусанов Б.

-

"Электркимёзавод" АЖ қўшма корхонаси бошқаруви раиси, Навоий шаҳри


Абдуллаев Н.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директорининг ўринбосари

             

Изоҳ. Давлат кимё комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 1-сон, 5-модда.

























Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск