ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.11.2022 й. ПФ-244-сон "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.11.2022 й.

N ПФ-244



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИШНИ   СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг аниқ мақсад ва чегараларини белгилаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги маҳсулот ва хизмат турларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар учун тартибга солиш юкини камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини фақатгина қуйидаги воситалар орқали тартибга солиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг айрим турлари бўйича лицензиялаш, рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш;

тариф ва нотариф тартибга солиш;

қонунда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

давлат назорати;

рақобатни ҳимоя қилиш;

қонун билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини ўрнатиш;

ҳисоботларни жорий этиш;

ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзолик (иштирок этиш) асосида ўзини ўзи бошқаришни жорий этиш.

Қонунлар билан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг бошқа воситалари ҳам белгиланиши мумкин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлигини, унинг қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фақат норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади;

норматив-ҳуқуқий ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларда белгиланган тартибга солиш воситалари ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.


3. Қуйидаги талаблар 2023 йил 1 январдан бекор қилинсин:

тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 мартдан:

солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;

ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади. Бунда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нодавлат хизматлар кўрсатиш тартиби Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи юридик шахс томонидан белгиланади;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди;

вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.


5. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2023 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ соҳалар бўйича юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг замонавий технологияларга асосланган янги маҳсулот ва хизматларни ёки бошқа интеллектуал фаолият натижаларини назорат қилинадиган чекланган муҳитда синовдан ўтказиш бўйича фаолиятини махсус тартибга солишни назарда тутувчи "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини (кейинги ўринларда - Махсус ҳуқуқий режим) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан:

а) Махсус ҳуқуқий режим доирасида тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларга рухсат этилади:

янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш, апробация қилиш ва жорий қилиш йўналишларидаги фаолиятини чекланган вақт, ҳудуд ва шахслар доирасида махсус тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмаслик;

лицензиясиз ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириш, бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно;

б) Махсус ҳуқуқий режим тегишли ваколатли орган ва ташаббускор ўртасида ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида тузиладиган келишувга асосан жорий этилади. Бунда:

келишувда лойиҳани амалга оширишнинг талаб ва шартлари, шу жумладан муддати, ҳудуди ва шахслар доираси, ташаббускорга татбиқ этилмайдиган қонунчилик нормалари рўйхати ҳамда лойиҳа натижаларини баҳолаш мезонлари (индикаторлари) белгиланади;

ҳар бир лойиҳа бўйича Махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилиш муддати кўпи билан уч йилни ташкил этади;

в) Махсус ҳуқуқий режим якунлари бўйича тегишли ваколатли орган томонидан бир ой муддатда:

синовдан ўтказилган маҳсулот ва хизматларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади;

маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил 1 январга қадар "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни, шу жумладан уни аниқ йўналишлар кесимида амалиётга татбиқ этиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.

Адлия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда тегишли ваколатли органлар билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар Махсус ҳуқуқий режим жорий этилган лойиҳалар таҳлили натижалари бўйича "Махсус ҳуқуқий режим тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тадбиркорликка оид барча мажбурий талабларни Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига (кейинги ўринларда - Ягона реестр) киритиш, такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Белгилансинки:

а) Ягона реестр тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича ўрнатилган барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, назорат қилувчи органлар, текширув шакллари ҳамда жавобгарлик чораларини ўз ичига олади;

б) Ягона реестрга маълумотлар тегишли соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади;

в) Адлия вазирлиги Ягона реестрнинг оператори ҳисобланади, Ягона реестр юритилишини услубий таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

г) Ягона реестр қуйидаги босқичларда шакллантирилади:

биринчи босқичда (2023 йил) - қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, таълим ва транспорт соҳаларидаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;

иккинчи босқичда (2024-2025 йиллар) - барча соҳалардаги мажбурий талаблар рўйхати шакллантирилади;

д) Ягона реестрни шакллантириш жараёнида мажбурий талабларнинг долзарблиги танқидий таҳлил қилинади, тартибга солиш таъсири баҳоланади ва уларнинг сони қисқартирилади;

е) Ягона реестр 2025 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади. Бунда, Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларнинг бажарилишини текшириш тақиқланади.

Ягона реестрни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Адлия вазирлиги икки ой муддатда Ягона реестрни шакллантириш, юритиш ва маълумотларни янгилаб бориш тартибини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


9. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев) тегишли ташкилотлар мутахассисларидан иборат кичик ишчи гуруҳларни тузган ҳолда мазкур Фармоннинг 8-бандига мувофиқ тартибда ва муддатларда мажбурий талабларни қисқартириш, уларнинг ягона реестрини шакллантириш ишларини ташкил этсин.


10. Тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

мазкур Фармон билан жорий этилган янги тартиб-таомилларни амалга ошириш механизмларининг Тадбиркорлик кодекси лойиҳасида назарда тутилишини таъминласин;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Касимов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 ноябрдаги

ПФ-244-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий

режими жорий этиладиган соҳалар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

       

Соҳа номи

        

Ваколатли орган номи

        

1.

Электрон тижорат (муомаласи чекланган ёки тақиқланган товарлар (ишлар, хизматлар) билан савдо-сотиқ қилишдан ташқари)


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

2.

Транспорт ва логистика


Транспорт вазирлиги

3.

Саноат ишлаб чиқариши


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги

 

4.

Қишлоқ хўжалиги


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Қурилиш


Қурилиш вазирлиги

         

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасига мазкур рўйхатга келгусида бошқа йўналишларни ҳам киритиш ҳуқуқи берилади.

      

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 ноябрдаги

ПФ-244-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик соҳасидаги

мажбурий талаблар ягона электрон

реестрини шакллантириш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

       


Масъуллар


Тадбирлар


       

Бажариш

муддатлари

      








1-босқич


Давлат органлари

ва ташкилотлари


         

1. Ўз соҳасидаги мажбурий талаблар ўрнатилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантиради.


2. Ушбу ҳужжатлардаги мажбурий талабларни уларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга белгиланган шаклда Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳга (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) киритади.

       


3 ой











2-босқич


Ишчи гуруҳ


        

1. Ишчи гуруҳ масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, йирик давлат корхоналарининг малакали мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда кичик ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - кичик ишчи гуруҳлар) тузади.



1 ой


Кичик ишчи гуруҳлар


2. Кичик ишчи гуруҳлар соҳага тегишли мажбурий талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблигини танқидий таҳлил қилган ҳолда, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ва ушбу талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни Ишчи гуруҳга киритади.

        


4 ой








3-босқич


Ишчи гуруҳ


        

Мажбурий талабларни қисқартириш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқади ва кичик ишчи гуруҳларга уларни амалга ошириш бўйича топшириқ беради.

       


1 ой











4-босқич


Кичик ишчи гуруҳлар


         

Тегишли соҳага оид мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ишчи гуруҳга киритади.

      


1 ой











5-босқич


Ишчи гуруҳ


        

Реестрни шакллантириш доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати ҳақида ахборот ҳамда мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

      


1 ой











6-босқич


Давлат органлари

ва ташкилотлари


        

Қайта кўриб чиқилган ва қисқартирилган мажбурий талаблар асосида соҳалар бўйича мажбурий талаблар реестрини шакллантиради ҳамда Адлия вазирлигига реестрга жойлаштириш учун киритади.

         


1 ой




         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 ноябрдаги

ПФ-244-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга

солиш юкини камайтириш бўйича

ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

           

1. Ж.А. Ходжаев


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Д.С. Касимов


-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Д.А. Ваҳобов


-

Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


4. Р.Қ. Давлетов


-

адлия вазири


5. Т.А. Ишметов


-

молия вазири


6. Ш.Х. Шерматов


-

aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


7. Б.И. Закиров


-

қурилиш вазири


8. Ш.Д. Кудбиев


-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


9. Ш.Ш. Шарахметов


-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

10. Л.Ш. Кудратов


-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


11. М.М. Убайдуллаев


-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


12. Б.К. Юсупалиев


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи


13. Лавозими бўйича


-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Ишчи гуруҳ котиби

            

Изоҳ. Ишчи гуруҳнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифани бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 ноябрдаги

ПФ-244-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига қўшимча

қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик

тўсиқларни қисқартириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

           

Т/р

    

Чора-тадбир номи

         

Амалга ошириш

механизми

         

Ижро

муддати

      

Масъул ижрочи

1.

Тадбиркорлик субъектларига ўзининг телефон ҳамда электрон почта манзили ҳақидаги маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида исталган вақтда бепул ўзгартириш имкониятини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

май

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

2.

Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида давлат хизматлари марказлари томонидан тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни янгидан давлат рўйхатидан ўтказишда уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини шакллантириш ва бериш имкониятини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

июнь

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


3.

Давлат органлари ва ташкилотларининг сўровларига асосан божхона юк декларацияси маълумотлари ҳамда экологик экспертиза хулосалари ва уларнинг нусхаларини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этишни йўлга қўйиш, бундан давлат сирлари билан боғлиқ маълумотлар мустасно.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

июль

Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломуродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


4.

Тадбиркорлик субъектларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хизматлар кўрсатиш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш (тизимга кириш, ундан фойдаланиш, хавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш).


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)

5.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларни (банклар ва кредит бюроларидан ташқари) ихтиёрий тугатиш бўйича мурожаатларни электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш ҳамда юридик шахс тугатишга тайёр ҳолга келганлиги ҳақида ариза берувчига смс-хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

6.

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг ихтиёрий тугатиш жараёнига ўтказилганлиги ҳақида коммунал ташкилотларга (электр, газ, сув таъминоти) хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2. Коммунал ташкилотларнинг ахборот тизимларини Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига интеграция қилиш.


2023 йил

февраль

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.Хидоятов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедхаджаев)


7.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизматлар натижасини смс-хабарномадаги ҳавола орқали олиш ҳамда смс-хабарномада ариза рақамини акс эттириш имкониятини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

март

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


8.

Кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари маркази ҳамда Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайти орқали кўрсатишни йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

март

Кадастр агентлиги (Ф.Пўлатов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


9.

Аудиторлик ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишда уни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш хизматини композит усулида кўрсатишни йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

май

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

10.

Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, Экологик аудиторларнинг реестрини юритишни тартибга солиш асосларини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

август

Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломуродов)


11.

Ҳунармандчилик субъектлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида Ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида мурожаат қилиш имкониятини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ҳунармандлар уюшмаси (У.Абдуллаев)


12.

Барча турдаги малака сертификатларининг муддати тугашидан олдин сертификат эгаларини малака сертификати муддатини узайтириш (малака ошириши) лозимлиги ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

июнь

Малака сертификатини берувчи органлар

13.

Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш орқали автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

январь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев)


14.

Шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини ўз ичига олган умумий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон орқали шарбат маҳсулотларини йўқ қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

январь

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломурадов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И.Эргашев)


15.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган ёпиқ муз қопламали майдонларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартиб-таомилини бекор қилиш орқали лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича талабларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгилаш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

январь

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (З.Бозоров), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б.Шахриёров)


17.

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун мўлжалланган, санитария қоидалари ҳамда нормаларига мувофиқ бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки улардан озиқ-овқат эҳтиёжларидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш усуллари ва шартларини электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)


18.

Ёғ-мой маҳсулотларини қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) шарт-шароитларини белгилаган тартибда электрон тарзда келишиш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров)


19.

Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш усуллари ва шартларини келишиш тартиб-таомилларини электрон тарзда амалга ошириш тартибини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров)


         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 ноябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 10 ноябрь























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск