ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2022 й. 658-сон "Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2022 й.

N 658




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЧУВЧИСИЗ

УЧАДИГАН АППАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

        

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сон Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сон Қонунига мувофиқ:

учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш;

учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно;

б) Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин;

в) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш жараёнида вақтинча олиб қўйилган фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида сақланади;

г) учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) топшириш, сотиш ёки утилизация қилиш терговдан олдинги текширувни амалга оширувчи орган, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори, шунингдек, суд қарори асосида тегишли далолатнома тузиш орқали амалга оширилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар вазирлиги учувчисиз учадиган аппаратлар, шунингдек, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб қириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган амалий чораларни кўриб борсин.


6. Транспорт вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, белгиланган тартиб бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот материаллари давлат ва хорижий тилларда тайёрланишини;

тайёрланган ахборот материалларини ва видеороликларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали кенг ёритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, ҳаво кемаларида ва поездларда, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтишда назорат-ўтказиш пунктларида намойиш этилишини таъминласин.


7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 майдаги 150-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

       

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 ноябрдаги

658-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида

учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2016 йил 12 майдаги 150-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

         

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат хавфсизлик хизмати, "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) сотиб олиш, олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилсин.".


2. 4-банд чиқариб ташлансин.

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 ноябрдаги

658-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

          

1. Вазирлар Маҳқамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 48-сон, 2016 й., 19-сон).


2. Вазирлар Маҳқамасининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 36-сон).


3. Вазирлар Маҳқамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқларида фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3639-сон қарори)" 2018 йил 15 августдаги 663-сон қарорига илованинг 2-банди.

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 ноябрь



























































Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск