ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2022 й. 658-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 ноябрдаги

658-сон қарорига

2-ИЛОВА



Учувчисиз учадиган аппаратларни

вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш

учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга оид илтимосномалар тақдим қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


илтимоснома берувчи - белгиланган тартибда республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учадиган аппаратларини вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан, хорижий ижодий гуруҳларнинг вакиллари;


ваколатли давлат органлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;


илтимоснома киритувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва ариза берувчи томонидан улардан фойдаланиш бўйича илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар;


учувчисиз учадиган аппаратлар оператори - учувчисиз учадиган аппаратларни бевосита бошқарувчи жисмоний шахс;


ягона идоралараро электрон платформа - хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланишлари бўйича вазирлик ва идоралар томонидан аризаларни тақдим этиш ва келишиш бўйича ахборот тизими;


ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими - идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган орган.



2-БОБ. УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРНИ

ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИШ, САҚЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ИЛТИМОСНОМА

КИРИТУВЧИ ОРГАНГА МУРОЖААТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш истагида бўлган ариза берувчи ягона идоралараро электрон платформа орқали (масалан, ариза шаклида) мурожаат қилади.


4. Сўровда ариза берувчи учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кирувчи ва улардан фойдаланувчи шахслар, учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник хусусиятлари ва тасвирга оладиган ҳудуд (жой) тўғрисидаги маълумотларни илова қилади.


5. Илтимоснома киритувчи орган сўровни (масалан, ариза шаклида) келиб тушган кундан бошлаб икки кун ичида ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқади.

Ариза берувчининг сўровини кўриб чиқиш натижаларига кўра, илтимоснома киритувчи орган ваколатли давлат органига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида илтимоснома киритиши ёки киритишни рад этиши мумкин.

Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илтимосномани рад этиш асосли бўлиши керак.


6. Тақдим этилаётган ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ёки бузиб кўрсатилган бўлса, ариза берувчига учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилиши мумкин.


7. Ариза берувчи учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рад жавоб олган кундан эътиборан ўн кун ичида рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва илтимоснома киритувчи органга қайта мурожаат қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда такрорий сўров илтимоснома киритувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган муддатда кўриб чиқилади.


8. Сўровни, шу жумладан, учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги такрорий сўровни кўриб чиқиш учун илтимоснома киритувчи орган томонидан йиғим олинмайди.


3-БОБ. УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРНИ

ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИШ, САҚЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ИЛТИМОСНОМА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Илтимоснома киритувчи орган томонидан ариза берувчига республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материалларни тайёрлаш учун учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш бўйича ваколатли давлат органларига ягона идоралараро электрон платформа орқали тақдим этилади.


10. Илтимосномага илтимоснома киритувчи орган учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кирувчи ва ундан фойдаланувчи шахслар, учувчисиз учадиган аппаратларининг техник хусусиятлари ва тасвирга олиш жойлари ва вақти тўғрисидаги маълумотларни илова қилади.


11. Ваколатли давлат органи илтимоснома олинган кундан бошлаб икки кун ичида ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатларни кўриб чиқади.

Илтимосномани кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ ваколатли давлат органи учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича хат шаклида рухсатнома беради ёки беришни рад этади.

Ваколатли давлат органлари қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида илтимосномани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида илтимоснома киритувчи органни ягона идоралараро электрон платформа орқали хабардор қилиши лозим.

Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рухсатнома беришни рад этиш асосли бўлиши керак.


12. Илтимоснома киритувчи органга учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.


13. Илтимоснома киритувчи орган учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича рад жавоб олинган кундан эътиборан ўн кун ичида рад этиш сабабларини бартараф қилишга ва такроран илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда такрорий илтимоснома ваколатли давлат органлари томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган муддатда кўриб чиқилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган топшириқлар асосидаги илтимосномалар бир кун ичида кўриб чиқилади.


15. Ваколатли давлат органлари учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш учун йиғим олмайди.


16. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсатнома олингандан сўнг илтимоснома киритувчи орган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ижодий гуруҳлар учувчисиз учадиган аппаратларни фойдаланишидан бир кун олдин ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органини учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш жойи ҳамда вақти ҳақида хабардор қилади.


17. Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби илтимоснома киритувчи органнинг ташаббуси билан ушбу Низомга мувофиқ кўриб чиқилади.



4-БОБ. ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН

УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРНИ

САҚЛАШ ТАРТИБИ


18. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш тартиби учувчисиз учиш аппаратларни ишлаб чиқарувчининг (етказиб берувчининг) сақлаш бўйича кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади.


19. Учувчисиз учадиган аппаратлар оператори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратларнинг тўғри сақланишини ташкил этади ва таъминлайди.



5-БОБ. ХОРИЖИЙ ИЖОДИЙ ГУРУҲЛАРНИНГ

УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТ ОПЕРАТОРИ


20. Хорижий ижодий гуруҳларнинг учувчисиз учадиган аппаратлар операторларининг таркиби илтимоснома киритувчи орган билан келишилган ҳолда хорижий ижодий гуруҳлар томонидан белгиланади.


21. Учувчисиз учадиган аппарат оператори қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

18 ёшдан кичик бўлмаслиги;

учувчисиз учадиган аппаратлар ишлаб чиқарувчининг (етказиб берувчи) тавсиялари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ишлатиш ва бошқариш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлиши.



6-БОБ. ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН УЧУВЧИСИЗ

УЧАДИГАН АППАРАТ ПАРВОЗЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


22. Вақтинча олиб кириладиган учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

учиш ва қўниш пайтида - ҳар қандай одамдан (учувчисиз учадиган аппарат операторидан ташқари), транспорт воситаси, бино ёки иншоотдан 50 метрдан яқин масофада;

одамлар гавжум жойдан (камида 500 нафар) 150 метрдан яқин;

аэропортлар, темир йўл вокзаллари, электр тармоқлари станциялари парвоз учун тақиқланган ва хавфли зоналардан камида 5 километр масофада, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



7-БОБ. ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН

УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРНИНГ

ПАРВОЗЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


23. Республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видео материаллар тайёрлаш мобайнида юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ижодий гуруҳларга ҳамроҳлик қилиш учун илтимоснома киритувчи орган томонидан вакил ажратилади.


24. Илтимоснома киритувчи орган вакили:

учувчисиз учадиган аппарат операторини Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари тўғрисида хабардор қилиши;

учувчисиз учадиган аппаратдан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиши;

учувчисиз учадиган аппарат оператори ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларини бузган тақдирда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига хабар бериши шарт;

республиканинг туризм салоҳияти ҳақида аэросуратларга олиш ишлари тугагандан сўнг ариза берувчи фото ва видео материалларни Мудофаа вазирлигига юборади ёки уларни мустақил кўриб чиқиб, хулосасини Мудофаа вазирлигига юборади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Ушбу Низомнинг талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 ноябрь




























































Время: 0.0243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск