Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2004 й. 594-сон "Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2004 й.

N 594




МУСО ТОШМУҲАММАД ЎҒЛИ ОЙБЕК

ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган академик адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш мақсадида ҳамда ёзувчи таваллудининг юз йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика "Маънавият ва маърифат" Кенгашининг Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда юбилей тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2005 йилнинг май ойида "Ойбек ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти" мавзусида илмий конференцияни ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий анжуманни ўтказсин.


3. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги адибнинг асарларини саҳналаштириш, Фанлар академияси билан биргаликда Ойбек уй-музейининг экспозициясини бойитиш бўйича ишларни амалга оширсин.


4. Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари Ёзувчилар уюшмаси билан биргалиқда таълим муассасалари ва кутубхоналарда адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, ойбекхонлик кунлари, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Фанлар академияси ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Ойбек асарларини ҳамда "Ойбек замондошлари хотирасида" китобини чоп этишни режалаштирсин.


6. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ойбек ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратсин.


7. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ойбек сиймоси туширилган ва унинг асарлари мавзуси асосида ишланган почта маркалари ва конвертлар туркумини чиқарсин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси ва республика оммавий ахборот воситаларига адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисида туркум кўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш, юбилей тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 декабрдаги

594-сон қарорига

ИЛОВА



Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг

100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Қосимов Р.


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.

Султонов X.


-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


3.

Азизхўжаев А.


-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири


4.

Жўраев Т.


-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


5.

Шоабдураҳмонов Р.


-

Тошкент шаҳар ҳокими


6.

Мурод Муҳаммад Дўст


-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


7.

Шоғуломов Р.


-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


8.

Ҳазратқулов М.


-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


9.

Орипов А.


-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


10.

Йўлдошев Б.


-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


11.

Қўзиев Т.


-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


12.

Кўчимов А.


-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


13.

Аъзамов Қ.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


14.

Избосаров А.


-

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


15.

Ашрафхонов Б.


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


16.

Аҳмедов Ё.


-

Ўзбекистон Миллий академик драма театри даректори


17.

Жабборов А.


-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ташкилий қўмита котиби


18.

Каримов Н.


-

Филология фанлари доктори, ойбекшунос


19.

Ҳабибуллаев Н.


-

"Ўзбекмузей" фонди раиси


20.

Тошмуҳамедова О.


-

Ойбек уй-музейи директори


       




























Время: 0.1711
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск