Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2004 й. 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакиллиги моддий-техник базасини яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2004 й.

N 602




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ

ВАКИЛЛИГИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги томонидан биржа савдоларида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, У.Юсупов кўчаси, 52 уйда жойлашган "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамиятига қарашли бино сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳузурида давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушадиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги биносини реконструкция қилиш ишларига 100 миллион сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушадиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий Вакиллиги биносини реконструкция қилиш ишларига белгиланган тартибда 100 миллион сўм ажратсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, траспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев




























Время: 0.1517
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск