ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2004 й. 606-сон "Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2004 й.

N 606



ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

ҲУЗУРИДА МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИНИ

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Пойтахтнинг бош майдони мақомини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини намунали сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилсин.


2. Мустақиллик майдони ҳудудини ободонлаштириш, майдондаги кўкаламзорлаштириш, ирригация объектларини, суғориш агрегатларини ва қаттиқ қопламни мукаммал, жорий таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.


3. Департаментнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

янгидан ташкил этилаётган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг фойдаланиш ва сақлаш харажатларини 2005 йилда молиялаштиришни ажратилган маблағлар доирасида, Ободонлаштириш бош бошқармаси харажатларини қисқартириш ҳисобига амалга оширсин;

2-иловага мувофиқ махсус автотранспорт ва кичик механизация воситаларини харид қилишни давлат тасарруфидан чиқариш ва давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган ҳокимлик тасарруфида қоладиган маблағлар ҳисобига амалга оширсин;

ўн кун муддатда Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, Департаментга хизмат кўрсатиладиган ҳудудни биркитсин ва маъмурият ва гараж хўжалиги учун бино ажратсин.


5. 2005-2006 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти 2-иловада назарда тутилган четдан келтириладиган махсус автотранспорт ва кичик механизация воситалари учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


6. Давлат солиқ қўмитаси божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз татбиқ этиладиган четдан келтирилган мол-мулкдан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.

Божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ёки уларни бегоналаштириш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда Департаментнинг ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга харажатларни назарда тутсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

606-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш,

ободонлаштириш ва сақлаш департаменти

ТУЗИЛМАСИ





Директор

1 киши










































Бухгалтерия ва режа-иқтисодиёт бўлими

3 киши

Бош мухандис

1 киши


Бош агроном

1 киши


Юридик маслаҳатчи

1 киши
























Техника хавфсизлиги мухандиси

1 киши





Кадрлар бўлими

1 киши


















Жами ходимлар сони - 307 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари- 9 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 декабрдаги

606-сон қарорига

2-ИЛОВА



Харид қилинадиган махсус автотранспорт

ва кичик механизация воситалари

СОНИ

Т/р


Моддалар сони


2005 йил


2006 йил


Жами


сони


сони


сони


1

Тиркамали минитрактор



1

1

2

Сув сепиш машинаси


1


1

3

Супуриш-тозалаш машинаси



1

1

4

Қор юклагич



1

1

5

Самосвал



1

1

6

Бортли машина


1


1

7

Автовишка



1

1

8

Йўлак тозалаш машинаси



1

1

9

Автобус



1

1

10

"Дамас" енгил машинаси


1


1

11

Ассенизация машинаси (АНМ)



1

1

12

Майса ўриш мосламаси


6

7

13

13

Бензин асосида ишлайдиган арра


2


2

14

Бензин асосида ишлайдиган қайчи


2


2

15

Триммер


2


2

16

Шохқирққич


2


2

17

Бутақирққич


4


4

18

Моторли арра


2


2

19

Пуркагич


2


2


ЖАМИ


25

15

40















































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск