Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2022 й. 664-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 ноябрдаги

664-сон қарорига

2-ИЛОВА



Геология, кон-металлургия соҳалари ва

саноатни ривожлантириш масалалари

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш, шунингдек, мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда - Маслаҳатчи) раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Департамент ўз фаолиятини геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш, шунингдек, мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлиги масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИНГ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, саноат тармоқларини ривожлантиришдаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалаларига мутасадди маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

бириктирилган соҳаларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш, шунингдек, мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни кейинчалик Маслаҳатчига тақдим этиш учун тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, Департаментга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Департаментнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчисига таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш, шунингдек, мис саноати кластерини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш учун тайёрлаш;

Департаментга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда олиб бориш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

саноатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

саноат тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиши тартиби ва даражасини аниқ тартибга солиш орқали бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда мис саноати кластерини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлаш;

Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш бўйича масалаларни Маслаҳатчининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) геология ва минерал хомашё базасини ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича:

ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон ҳамда "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон, "Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорларига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

геология соҳаси корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида самарали бошқариш тизимини жорий этиш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишга йўналтирилган геология-қидирув ишлари таннархини пасайтириш, конларни саноат усулида ўзлаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;

геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород хомашё қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда углеводородлар хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари, республиканинг истиқболли минтақаларида уларни қазиб олиш ишлари режалари амалга оширилишини таҳлил қилиш, конларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ўзлаштириш бўйича таклифлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шунингдек, улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

геология тармоғини янада ривожлантириш ва республиканинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш ҳамда саноат хавфсизлиги бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори доирасида ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналари ва усулларини жорий этиш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПҚ-5197-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига мувофиқ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурлари, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурларини ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал хомашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорига мувофиқ фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида кўпайиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ягона техник сиёсатни юритиш, геология корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш соҳасида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилишини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиация авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;

геология тармоғи ташкилотларини ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасида вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, қоғоздаги ҳужжат айланишини қисқартириш;

сувдан махсус фойдаланиш ёки ер ости сувларидан фойдаланиш учун рухсатномалар беришнинг тегишли назоратини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг конларни геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари), минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли назоратни ташкил этиш;


б) Кон-металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари бўйича:

кон-металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;

ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони доирасида 2022-2026 йилларда республикада кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиб бориш;

"хомашёдан тайёр маҳсулотгача" бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган иқтисодиётнинг драйвери сифатида республикада мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича илмий-технологик кластерни (кейинги ўринларда - Мис саноати кластери) ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кон-металлургия саноатини узоқ муддатли истиқболда ишончли ресурс базаси билан таъминлаш учун мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геология фани ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;

ягона техник сиёсатни олиб бориш, кон-металлургия корхоналарини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

мис саноати кластери учун зарур бўлган кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, хомашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш, маҳаллий ихтисослашган ташкилотлар билан кооперация ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш турларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кон-металлургия маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

кон-металлургия саноатида, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли амалга оширилишини ташкил этиш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишини мувофиқлаштириш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда ушбу қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга ошираётган ишларининг натижадорлигини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Махсус комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажариш ҳамда Махсус комиссия йиғилишларида "йўл харитаси" ва қарорда берилган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги муҳокама қилинишини ташкил этиш;

мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибидаги вазирлик ва идоралар вакиллари - мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш;


в) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари бўйича:

технологик етакчилар билан биргаликда юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги техникасига узеллар ва бутловчи буюмларнинг импортнинг ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларни кенгайтиришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш, тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарга сервис хизматларини кенгайтириш;

хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ишларини таҳлил қилиш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш;

фермер хўжаликларини ва бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳамда машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;

технологик етакчилар билан биргаликда автомобилларнинг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришлар ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш, тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, жумладан, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;

туркумли ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларини ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришини таҳлил қилиш;


г) мудофаа саноатини ривожлантириш масалалари бўйича:

"Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги ва "Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш доирасида давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

асосан энергия самарадорлиги юқори ва энергияни тежайдиган замонавий технологиялар негизида тармоқни модернизация қилишга ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган мудофаа саноати комплекси корхоналарини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари яратиш, ушбу соҳадаги ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификация қилиш мақсадида мудофаа саноати комплекси ва улар билан боғлиқ бошқа тармоқлар корхоналараро, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперацияси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармонига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, давлат мудофаа буюртмаси бажарилишини таъминлайдиган юқори технологияли, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

мудофаа саноати комплекси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий этилишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

ҳарбий ва икки томонлама фойдаланиладиган, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд бўлган ва янги, шу жумладан, қўшма, мудофаа саноати комплекси корхоналарини ривожлантириш учун салоҳиятли инвесторларни ҳамда илғор технологияларни жалб этиш бўйича эксперт баҳолашларни чуқур ўрганиш ва амалга ошириш;

мудофаа саноатига хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, бунда хорижий капитал иштирокини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилишини таъминлаш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ мудофаа саноати комплекси корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ишларини мувофиқлаштириш;


д) давлат моддий захиралари масалалари бўйича:

давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга тайёрлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

давлат моддий захираларини жамлаш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозлари бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, "Ўздавзахира" қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлар ва маҳсулотларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлил қилинишини таъминлаш;


8. Департамент унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Бош вазир томонидан минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган саноатни ҳамда мис саноати кластерини ривожлантириш ва саноат хавфсизлигининг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Департаментга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Департамент юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Маслаҳатчининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Маслаҳатчига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Маслаҳатчига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Департаментнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича саноат тармоқларининг Департаментга бириктирилган ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департаментга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчи бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.

Департаментга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

геология, кон-металлургия соҳалари ва саноат тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва маслаҳатчиларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Департамент:

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Маслаҳатчига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Департамент ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Департамент тузилмасига Маслаҳатчи, Департамент бошлиғи, шунингдек,

Департамент бошлиғининг ўринбосари - Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шуъба мудири (автомобиль саноати ва қишлоқ хўжалиги машиносозлигини ривожлантириш масалалари);

мудофаа саноати комплексини ривожлантириш ва давлат моддий захиралари масалалари бўйича бош мутахассис;

Геология соҳасини, металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш масалалари шуъба мудири (қора ва рангли металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари);

геология, саноат хавфсизлиги ва минерал хомашё базаси масалалари бўйича бош мутахассис;

қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

мис саноати кластерларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини юритиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Департамент инспектори киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Департамент ишига бевосита Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.


13. Департамент бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маслаҳатчининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси, Департаментнинг иш режаси, Департамент бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Департамент бошлиғи, Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Маслаҳатчи томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.


15. Департамент бошлиғи:

Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

департаментга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

департаментда тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Маслаҳатчига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Маслаҳатчига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Маслаҳатчининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Маслаҳатчига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Маслаҳатчига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

Маслаҳатчи вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажаради.


16. Департаментнинг (бошлиқ ўринбосари) шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, тахлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг маслаҳатчиси томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий тахлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

давлат бошқаруви органлари, ҳужалик юрутувчи субъектлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йигилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига ўзига бириктирилган масалалар бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.

Вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида шуъба мудири, Департамент бошлиғининг ўринбосари, Департамент бошлиғи ва Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг ҳамда Департаментга юклатилган вазифалар доирасида маҳаллий ижро этувчи хокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади.

Функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь




















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск