Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2022 й. 662-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2022 й.

N 662




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ -

ТУРИЗМ ВА МАДАНИЙ МЕРОС ВАЗИРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ, ТУРИЗМ, МАДАНИЯТ

ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ  ҲАМДА  МАДАНИЙ  МЕРОСНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА"

2022 ЙИЛ 12 МАЙДАГИ 256-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида" 2022 йил 26 октябрдаги 618-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ўн кун муддатда Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

         

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 ноябрдаги

662-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазирининг

функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий

коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси

тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"

2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари тўғрисида низомда:


а) 7-банднинг "д" кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш ишларини назорат қилиш;

чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш ишларини назорат қилиш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;"


б) 8-банднинг йигирма ва йигирма биринчи хатбошиларидаги "Инспекция бошлиғи, шуъба мудири" сўзлари "Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти тўғрисида низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11. Котибият тузилмасига:

Котибият мудири;

Котибият мудирининг ўринбосари шуъба мудири (Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси);

Туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинг масалалари бўйича бош мутахассис;

Инфратузилма объектларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Туристик оқимни ошириш ва тарғибот масалалари бўйича бош мутахассис;

Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Кинематография, ижодий фаолият ва миллатлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Шуъба мудири (Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси);

Давлат органлари ахборот хизматлари билан ишлаш ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича бош мутахассис;

Оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;

Инспектор киради.

Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади."


3. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

"в" кичик бандида:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:

маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;

чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштириш."


б) 11-бандда:

учинчи хатбошидаги "Шуъба мудири (маданий мерос объектлари ва тарихий-маданий ҳудудларни ҳимоя қилиш ҳамда улардан фойдаланишнинг мониторинги масалалари)" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзларига алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хориждаги маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 13-банддаги "шуъба мудирлари" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 15-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "шуъба мудирлари" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 16-банднинг иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "шуъба мудирлари" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 17-банддаги "шуъба мудирларидан бири" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Шуъба мудири" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;"

учинчи хатбошидаги "шуъбага бириктирилган" сўзлари "мутахассислар томонидан тегишли" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "тегишли" сўзи чиқариб ташлансин;


з) 19-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тегишли шуъба мудирига" сўзлари "Инспекция бошлиғи ўринбосарига" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь



























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск