Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2022 й. 656-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2022 й.

N 656




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"БОЖХОНА-СЕРВИС" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

        

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг умумий чекланган штатларидан ташқари намунавий штатлар доирасида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Муассаса) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги "Божхона-сервис" давлат муассасаси ҳудудий бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Муассасанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, давлат божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш;

чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни (сервис хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш) таъминлаш, шунингдек, ушбу воситалардан фойдаланганлик учун пулли хизматлар кўрсатиш;

чегара ўтказиш пунктлари ва уларга туташ ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган консалтинг хизматларини кўрсатиш;

давлат божхона хизмати органларига тегишли бўлган бино ва омборларда шартнома асосида божхона омборлари фаолиятини ташкил этиш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа юк операцияларини амалга ошириш;

божхона назорати зонасида қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат олган ҳолда бошқа ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотиш (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно);

шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этиш, электрон божхона пломбаларини етказиб бериш ҳамда қўллаш, чет эл товарлари божхона назорати остида ташилаётганда, шу жумладан, якка тартибда божхона назорати остида ташилаётганда пулли хизматлар кўрсатиш орқали божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни ташкил этиш.


4. Белгилансинки:

Муассаса марказий аппарати Тошкент шаҳрида ва унинг ҳудудий бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилади;

Муассаса директори ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сақлаш ва сотиш Муассаса марказий аппарати томонидан амалга оширилади;

Муассаса томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

Муассасанинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат меъёрлари ва иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


5. Қуйидагилар Муассаса фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасидан (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) ажратмалар;

Муассасанинг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда пулли хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Муассасага тегишли бўлган бино, иншоотлар ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Муассасанинг марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

а) икки ой муддатда Муассаса уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

б) 2023 йил 1 апрелга қадар давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни:

электрон савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотиш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин;

сотиш учун аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш чораларини кўриб борсин;

қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнларни "онлайн" режимда мониторинг қилиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва ишга тушириш чораларини кўрсин;

в) Махсус жамғарма ҳисобидан Муассаса фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган бино ва иншоотлар қуриш, транспорт воситаси, мебель, офис жиҳозлари, асбоб-ускуналар ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Белгилансинки, Муассаса томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Муассасани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.

           

          

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

   

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 ноябрдаги

656-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск