ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2022 й. 660-сон "Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2022 й.

N 660



ФУҚАРО ҲАВО КЕМАЛАРИ БИЛАН

СОДИР БЎЛГАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТЕКШИРИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини такомиллаштириш ҳамда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти стандарт ва тавсияларига мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Транспорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тармоғида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича миллий қонунчиликни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда - ИКАО) стандартлари ва тавсиялари асосида такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

текширув ўтказиладиган авиация ҳодисалари таснифи ва рўйхати;

ҳар бир авиация ҳодисаси юзасидан комиссия ташкил этиш тартиби, комиссиянинг таркиби ва ваколатлари;

комиссия томонидан ҳар бир авиация ҳодисаси бўйича текширув ўтказиш тартиби;

текширувни ўтказиш учун ташкил этиладиган кичик комиссиялар ҳамда гуруҳларнинг вазифа ва функциялари;

текширув жараёнида авиация ҳодисаси билан боғлиқ ахборотни жамоатчиликка тақдим этиш тартиби;

текширув давомида тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, натижаларни умумлаштириш ҳамда муҳокама қилиш, шунингдек, якуний ҳисоботни шакллантириш тартиби.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги авиация ҳодисалари текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича ваколатли органга Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенцияга мувофиқ текширув ўтказишда мустақиллик берилади;

оғирлиги 2250 килограммдан юқори бўлган ҳаво кемалари (учувчисиз учиш аппаратлари) билан содир бўлган авиация инциденти ва жиддий авиация инцидентларининг текшируви ўтказилади;

глобал аҳамиятга эга бўлган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия, тегишлилигидан қатъи назар, ИКАОга юборилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 ноябрдаги

660-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2005 йил 5 декабрдаги 268-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 12 майдаги 283-сон қарори.

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь

         

        



































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск