Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2022 й. 671-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2022 й.

N 671




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ - ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ САНОАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИ

МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

           

         

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ва "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўн кун муддатда котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 12 майдаги 254-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 ноябрь





























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск