ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) /

Ўзбекистон Республикасининг 12.04.2022 й. ЎРҚ-763-сон "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.08.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.09.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.04.2022 й.

N ЎРҚ-763



ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 16 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар мустасно.



2-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

қонунчилик


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


банкрот - суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва ўзига нисбатан тугатишга доир иш юритиш ёки мол-мулкини сотиш тартиб-таомили қўлланиладиган қарздор;


бир турдаги кредиторлар - қарздорга нисбатан бир хил талабларга эга бўлган ва уларни қаноатлантиришда бир-бирига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган кредиторлар гуруҳи;


келишув битими - тарафларнинг ўзаро ён бериш асосида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақидаги битими;


кредиторлар - қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан қайси юридик ёки жисмоний шахслар олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар, бундан қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассасалари (иштирокчилари) мустасно;


кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг вакили - тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этишига кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ваколат берилган шахс;


кузатув тартиб-таомили - қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш, кредиторлар талаблари реестрини тузиш ва биринчи кредиторлар йиғилишини ўтказиш учун қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кундан эътиборан кейинги тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилига қадар суд томонидан қўлланиладиган тартиб-таомил;


мол-мулкни сотиш тартиб-таомили - жисмоний шахсга нисбатан кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш доирасида қўлланиладиган тартиб-таомил;


мораторий - қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар бажарилишини тўхтатиб туриш;


пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти;


солиқлар ва йиғимлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва (ёки) давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий тўловлар;


сохта тўловга қобилиятсизлик - юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши натижасида кредиторларга зарар етказилиши;


суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) - тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс;


суд санацияси тартиб-таомили - қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ва унинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тартиб-таомил;


судгача санация қилиш - қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгаси, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда тўловга қобилиятсизлигининг олдини олиш учун кўриладиган чора-тадбирлар;


ташқи бошқарув - қарздор юридик шахсга нисбатан уни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомили;


тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили - кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган тартиб-таомил, бундан жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар мустасно;


тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги;


тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомили - суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни ўз ичига оладиган ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган тартиб-таомил;


тўловга қобилиятсизликни яшириш - юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказиш;


қарздор - кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;


қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки унинг мол-мулки эгасининг вакили - тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида муассислар (иштирокчилар) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан ваколат берилган шахс;


қарздор ходимларининг вакили - тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ифодалаш учун қарздорнинг ходимлари томонидан ваколат берилган шахс;


қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили - жисмоний шахсга нисбатан тўлов қобилиятини тиклаш ва кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш доирасида қўлланиладиган тартиб-таомил;


қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш - юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори, шунингдек жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш;


қишлоқ хўжалиги корхонаси - қишлоқ хўжалиги кооперативи, фермер хўжалиги ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги, шунингдек фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришдан иборат бўлган бошқа юридик шахслар;


шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона - ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳам қўшиб ҳисобланганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ёки ходимларининг сони камида уч минг нафар кишини ташкил этадиган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс.



4-модда. Жорий тўловлар


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёни бошланган санадан эътиборан юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар жорий тўловлардир.

Кредиторларнинг жорий тўловлар бўйича талаблари кредиторлар талабларининг реестрида акс эттирилмайди.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида кредиторларнинг жорий тўловлар бўйича талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ амалга оширилади.



5-модда. Тўловга қобилиятсизлик аломатлари


Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:

вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;

доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.



6-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишларни кўриб чиқиш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади.

Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.



7-модда. Судга мурожаат этиш ҳуқуқи


Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.

Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.



8-модда. Қарздорнинг судга мурожаат

этиши асослари


Ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор юридик шахс ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки мол-мулки эгасининг қарори ёхуд мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади.



9-модда. Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки

тугатувчининг судга ариза бериш мажбурияти


Қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор қуйидаги ҳолларда қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши шарт, агар:

бир ёки бир нечта кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришини имконсиз қилиб қўйишга олиб келадиган бўлса;

қарздорнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган орган томонидан қарздорни тугатиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса;

қарздор унитар корхона мол-мулкининг эгаси ваколат берган орган томонидан қарздорнинг аризаси билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

қарздорнинг мол-мулкига қаратилган ундирув қарздорнинг хўжалик фаолиятини имконсиз қилиб қўйиши ёки бошқа кредиторлар талаблари қаноатлантирилмаслигига олиб келиши мумкин бўлса.

Агар юридик шахс тугатилаётганда кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қаноатлантириш имконсизлиги аниқланган бўлса, тугатиш комиссияси ёки тугатувчи судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этиши шарт.

Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай судга юборилиши керак.



10-модда. Қарздорнинг аризасини судга бериш мажбуриятини

бажармаганлик учун қарздор раҳбарининг, тугатиш

комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг

субсидиар жавобгарлиги


Қарздорнинг раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза тақдим этилмаганлиги ушбу Қонуннинг 9-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин қарздорнинг юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлари қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.



11-модда. Корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги

маълумотларни тақдим этиш мажбурияти


Тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши, шунингдек ваколатли давлат органининг сўровига кўра корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни тақдим этиши шарт.



2-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ИШНИ ЮРИТИШ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ, КРЕДИТОРЛАР

ЙИҒИЛИШИНИНГ, ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ,

СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12-модда. Кредиторлар ва кредиторларнинг йиғилиши


Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.

Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар қўмитасида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади.

Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;

кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;

суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва ууларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;

суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор;

ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.

Ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган қарорлар, ушбу Қонун 86-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган қарздорнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг хулосаси асосида қабул қилиниши мумкин.

Агар кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, суд муваққат бошқарувчининг қарздорнинг фаолиятини тиклаш учун имконият мавжудлиги тўғрисидаги хулосасини инобатга олган ҳолда, қарздорга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишга ҳақли.

Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.

Кредиторлар йиғилиши, башарти унда қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талаблар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлар ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кредиторлар йиғилишда ўз вакиллари орқали ҳам иштирок этиши мумкин. Кворум мавжуд бўлмаган тақдирда, ўн кунлик муддатда кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, такрорий йиғилиш ҳозир бўлган кредиторларнинг сонидан қатъи назар, ваколатли ҳисобланади.

Кредитор ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган суд қарори, кредиторлар йиғилишининг қарори, суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини амалга ошириш даврида суд бошқарувчиси унинг талабларини қаноатлантиришни рад этганлиги устидан шикоят беришга ҳақли.



13-модда. Бир турдаги кредиторлар гуруҳлари


Бир турдаги кредиторлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

биринчи гуруҳ - қарздорнинг гаров билан таъминланган мажбуриятлари бўйича кредиторлар;

иккинчи гуруҳ - қарздорга нисбатан гаров билан таъминланмаган шартномалардан, маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек мажбурий суғурта ва банк кредитларини суғурта қилиш шартномаларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича кредиторлар;

учинчи гуруҳ - солиқлар ва йиғимлар бўйича кредиторлар;

тўртинчи гуруҳ - меҳнат шартномаларига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсациялар тўлаш бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид ва унга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбуриятларининг тенг даражада бажарилишини таъминловчи тўловлар ва талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари бўйича кредиторлар;

бешинчи гуруҳ - ҳисобланган дивидендлар бўйича қарздорнинг акциялари эгалари.

Кредиторлар йиғилишида ушбу Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Кредиторлар йиғилишида ушбу Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Агар кредитор қарздорга тааллуқли тан олинган талабларни сақловчи бўлса, кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.



14-модда. Кредиторлар йиғилиши ўтказилиши

тўғрисида хабардор этиш


Лозим даражада хабардор этиш деганда кредиторга, тегишли ваколатли органга, шунингдек ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин почта алоқаси орқали ёки бундай хабар кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин олинишини таъминловчи бошқа усулда юбориш тушунилади.

Кредиторни ёки кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсни шахсан хабардор қилиш учун зарур маълумотларни аниқлаш имкони бўлмаганда ёхуд мазкур шахсларни шахсан хабардор этиш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва у белгилаган оммавий ахборот воситасида эълон қилиниши ана шундай шахсларни лозим даражада хабардор қилиш деб эътироф этилади.

Кредиторлар йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

қарздор юридик шахснинг номи ва жойлашган ери;

кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

кредиторлар йиғилишининг кун тартиби;

кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилиши лозим бўлган материаллар билан танишиш тартиби;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби;

қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи.

Суд бошқарувчиси кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилиши лозим бўлган материаллар билан йиғилиш ўтказиладиган санадан камида уч иш куни илгари танишиш учун кредиторларга имконият яратиши керак.



15-модда. Кредиторлар йиғилишини чақириш тартиби


Кредиторлар йиғилиши суд бошқарувчисининг ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг талабига биноан ёхуд пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан талаблар умумий суммасининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи кредиторларнинг талабига биноан ёки кредиторлар умумий сонининг учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилади.

Кредиторлар йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда кредиторлар йиғилиши кун тартибига киритилиши лозим бўлган масалалар таърифланган бўлиши керак.

Суд бошқарувчиси кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан чақирилаётган кредиторлар йиғилиши кун тартибининг масалалари таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан тегишли ариза билан суд бошқарувчисига мурожаат этилган пайтдан эътиборан кечи билан ўттиз кунлик муддат ичида суд бошқарувчиси томонидан чақирилади.

Кредиторлар йиғилиши, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорнинг жойлашган ерида (яшаш жойида) ўтказилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини қарздорнинг жойлашган ерида (яшаш жойида) ўтказиш мумкин бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган жой суд бошқарувчиси томонидан белгиланади.



16-модда. Кредиторлар йиғилишининг баённомаси


Кредиторлар йиғилишида баённома юритилади.

Кредиторлар йиғилиши баённомасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра кредиторларнинг талаблари реестри;

кредиторлар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларининг рўйхатга олиш варақлари;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларига танишиб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш учун тақдим этилган материаллар;

кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида кредиторлар ҳамда тегишли ваколатли органлар тегишли тарзда хабардор этилганлигининг далиллари;

овоз бериш бюллетенлари;

суд бошқарувчисининг ихтиёрига кўра ёки кредиторлар йиғилиши қарорига биноан бошқа ҳужжатлар.

Кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга топширилиши лозим.



17-модда. Кредиторлар йиғилиши томонидан

қарорларни қабул қилиш тартиби


Овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарорлари йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.

Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;

суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;

суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор.

Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларнинг зарур кворуми бўлмаса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ушбу такрорий йиғилиш бундай қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатлидир.

Кредиторлар йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган кредиторнинг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Агар кредиторлар йиғилишининг қарори тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, бундай қарор суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кредитор ва (ёки) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахс қабул қилинган қарор ҳақида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан йигирма кун ичида ариза бериши мумкин.

Суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор, агар буни ёқлаб биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги қарши овоз берган тақдирда, шунингдек овоз бериш чоғида ҳар бир гуруҳда зарур овозлар сони тўпланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир гуруҳ кредиторлари овоз беришда иштирок этиш учун тенг ҳуқуққа эга.



18-модда. Кредиторларнинг талаблари реестри


Кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритади.

Кредиторларнинг талаблари ҳисоби кредиторлар талаблари реестрида Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида юритилади. Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари кредиторларнинг талаблари реестрида, агар кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан кредитор талабларининг аниқланган миқдори, унинг ҳар бир талабининг қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Кредитор талаблари баён этилган аризада ўзи ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини), электрон почта манзилини (мавжуд бўлган тақдирда), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек банк реквизитларини (мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиши шарт.

Талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган шахс ўзи хусусидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қарздорга нисбатан ўз талабларининг миқдори ва таркиби ўзгарганлиги, шу жумладан талабларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечганлиги ҳақида суд бошқарувчисини бир ҳафталик муддат ичида хабардор қилиши керак. Бундай маълумотлар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, шу муносабат билан етказилган зарар учун суд бошқарувчиси ва қарздор жавобгар бўлмайди.

Кредиторларга кредиторларнинг талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак. Суд бошқарувчиси кредитор ёки унинг вакили талаби билан мазкур кредиторга ёки унинг вакилига талаблари қаноатлантирилишининг миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида бундай талаб олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида кредиторларнинг талаблари реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлаш ва юбориш харажатлари кредиторнинг зиммасига юклатилади.

Кредиторларнинг талаблари реестрини тузишда юзага келадиган келишмовчиликлар суд томонидан кўриб чиқилади.



19-модда. Кредиторлар қўмитаси


Кредиторлар қўмитаси кредиторларнинг манфаатларини ифода этади ҳамда суд бошқарувчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан назоратни амалга оширади.

Кредиторлар қўмитаси таркибига кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланадиган миқдорда кредиторлар вакиллари киритилади.

Агар кредиторлар сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар қўмитасининг вазифалари кредиторлар йиғилишининг қарори билан кредиторлар йиғилиши зиммасига юклатиш назарда тутилиши мумкин.

Ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун кредиторлар қўмитаси қуйидагиларга ҳақли:

суд бошқарувчисидан қарздорнинг молиявий аҳволи ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этишни талаб қилишга;

суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят беришга;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этиш учун ўз вакилини сайлашга;

ушбу Қонунда ва суд санацияси ёки ташқи бошқарув режасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга.

Кредиторлар қўмитаси қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли:

кредиторлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор;

суд бошқарувчисининг тайинланиши, алмаштирилиши ёки вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этишни кредиторлар йиғилишига тавсия қилиш ҳақидаги қарор;

қарздорнинг йирик битимларини ҳамда амалга оширилишидан қарздор манфаатдор бўлган битимларини тасдиқлаш ёки уларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор.

Кредиторлар қўмитасининг мажлисида масалаларни ҳал этишда кредиторлар қўмитасининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Кредиторлар қўмитасининг аъзоси овоз бериш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишига йўл қўйилмайди.

Кредиторлар қўмитасининг қарорлари кредиторлар қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кредиторлар қўмитаси мажлисларида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.



20-модда. Кредиторлар қўмитасини сайлаш


Кредиторлар қўмитасининг аъзолари кредиторлар йиғилиши томонидан суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомиллари ва тугатишга доир иш юритиш амалга ошириладиган даврга сайланади. Кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитаси барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Бундай қарор бир вақтнинг ўзида кредиторлар қўмитасининг барча аъзоларига нисбатан қабул қилиниши мумкин.

Энг кўп овоз олган номзодлар кредиторлар қўмитаси таркибига сайланган ҳисобланади.

Кредиторлар қўмитасининг аъзолари ўз таркибидан кредиторлар қўмитасининг раисини сайлаши мумкин.

Агар кредиторлар қўмитасида аъзолар беш кишидан ортиқ бўлса, кредиторлар қўмитаси раиси мажбурий тарзда сайланади.



21-модда. Манфаатдор шахслар


Қарздор юридик шахсга нисбатан манфаатдор шахслар қуйидагилардан иборат:

қонунчиликка мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе бўлган юридик шахс;

қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилмасидан олдинги бир йил давомида бекор қилинган ҳолларда ҳам;

юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси.

Ушбу Қонунда жисмоний шахсга, шунингдек қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан манфаатдор шахс деганда унинг хотини (эри), насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги ва кейинги қариндошлари, опа-сингиллари, ака-укалари ҳамда уларнинг насл-насаб шажараси бўйича ўзидан кейинги қариндошлари, хотинининг (эрининг) ота-онаси, опа-сингиллари ва ака-укалари тушунилади.

Суд бошқарувчиларига, кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ аниқланади.



22-модда. Суд бошқарувчилари


Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек ваколатли давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокат ҳам суд бошқарувчиси бўлиши мумкин.

Суд бошқарувчилари этиб қуйидагилар тайинланиши мумкин эмас:

қарздорга ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;

ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жорий этилган якка тартибдаги тадбиркорлар ёки жисмоний шахслар;

илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётганда қарздорга, кредиторларга зарар етказган ва бу зарарнинг ўрнини қопламаган шахслар;

ваколатли давлат органи қарори билан суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиши тугатилган (бекор қилинган) ва (ёки) вақтинча тўхтатиб турилган (суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиш муддати вақтинча тўхтатиб турилган муддатга) шахслар;

ўзига нисбатан бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга чеклов белгиланган шахслар (бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар).

Суд ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган асосларга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар тақдим этган далиллар бўлган тақдирда, суд бошқарувчилигига тавсия этилган номзодни тайинлашни рад этади ёки суд бошқарувчисини вазифаларини бажаришдан озод этади.

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларга зарар етказилиши ҳодисаси учун ўз жавобгарлигини суд томонидан суд бошқарувчилигига тайинланган санадан эътиборан ўн кун ичида суғурталаши керак.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган талаблар тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибини амалга ошираётган суд бошқарувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Кредиторлар йиғилиши суд бошқарувчисидан қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш шартномасини тузишни талаб қилишга ҳақли.



23-модда. Суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Суд бошқарувчиси:

кредиторлар йиғилишини чақиришга;

ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда кредиторлар қўмитаси чақирилишини талаб қилишга;

олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга;

ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга;

бошқа шахсларни улар фаолиятига қарздорнинг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, шартнома асосида жалб этишга;

давлат хизматларидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан ҳақ тўламасдан фойдаланишга;

қарздорнинг мулки, ҳисoбвaрaқлaри вa депозитлaри, шу жумлaдaн крeдит кaртaлари, электрон баланслaри вa электрон пул ўткaзмaлaри тўғрисидa жисмоний вa юридик шaxслaрдан (шу жумлaдaн крeдит тaшкилoтлaридaн) ҳамда дaвлaт oргaнлaридaн бепул ахборот oлишга;

қарздор жисмоний шахсдан унинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини aмaлгa oширишга доир фaoлияти тўғрисидaги ахборотни сўрaб олишга;

ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун давлат солиқ хизмати ва божхона органларидан, бюджетдан ташқари жамғармалардан, кўчмас мулкка оид ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органлардан ҳамда қарздор корхона ва унга тегишли мол-мулк тўғрисида зарур ахборотга эга бўлган бошқа ваколатли органлардан ахборот олишга;

ўз вазифаларини бажаришни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида судга ариза беришга ҳақли.

Суд бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Суд бошқарувчиси:

қарздорнинг мол-мулки бут сақланиши юзасидан чоралар кўриши;

кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириши ва юритиши;

қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши;

қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;

сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;

қарздор жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг бажарилиши устидан нaзoрaтни амалга ошириши;

қарздор жисмоний шахс тoмoнидaн крeдитoрлaрнинг тaлaблaри тўла ҳажмда қаноатлантирилиши учун мaблaғлaрнинг ўз вaқтидa тўлиқ тўланишини нaзoрaт қилиши;

суд ҳужжатлари билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши шарт.

Суд бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказаётганда қарздорнинг ва кредиторларнинг манфаатларини кўзлаб оқилона иш юритиши шарт.

Агар суд бошқарувчиси зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда қарздорга, кредиторларга ва учинчи шахсларга зарар етказилган бўлса, мазкур зарар суд бошқарувчисидан суд тартибида ундирилиши мумкин.



24-модда. Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари


Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари суд бошқарувчиларини ихтиёрий асосда бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидир.

Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари суд бошқарувчиларнинг касбий даражасини юксалтириши ва сақлаб туриши, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиши керак.

Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари:

суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан муносабатларда суд бошқарувчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олади;

ушбу Қонунда белгиланган тартибда суд бошқарувчиси лавозимига номзодни судга тақдим этади;

суд бошқарувчиларининг касбга оид одоб қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолашни, улар томонидан қонунчиликка, касбга оид одоб қоидаларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга оширади;

суд бошқарувчиларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларни ваколатли давлат органига тасдиқлаш учун киритади;

суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишда иштирок этади;

ўз аъзолари фаолиятини ўрганади ва таҳлил қилиб боради.

Суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



25-модда. Суд бошқарувчисининг жавобгарлиги


Суд бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар суд бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Агар суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.



26-модда. Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш


Суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.

Жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказилади.

Суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган пул маблағларининг ўрни жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнида қарздор жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонун 221-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда қопланади. Қарздор жисмоний шахснинг мол-мулки мавжуд бўлмаган тақдирда, агар кредиторлар йиғилишида бошқача келишув белгиланган бўлмаса, молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш суднинг депозит ҳисобварағига аризачи томонидан ўтказилган пул маблағлари билан чекланади.

Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.

Давлат солиқ хизмати органининг аризасига асосан жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ва (ёки) тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари судга ариза берган давлат солиқ хизмати органи томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига тўланадиган ҳақ миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади ва ушбу моддада белгиланган тартибда тўланади.

Агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради.

Қарздор жисмоний шахснинг уни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси билан судга мурожаат этилганда суд молиявий бошқарувчига тўланадиган ҳақни суднинг депозит ҳисобварағига ўтказишни кечиктириши мумкин.

Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низолар суд томонидан кўриб чиқилади.

Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти якунларига кўра қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин, агар:

крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстригa киритилгaн крeдитoр қарздорлик тўлиқ тўланган бўлса, ушбу тўланган қарздорликка доир тaлaблaр суммасининг беш фoизигача миқдорда;

крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстригa киритилгaн крeдитoрлaрнинг eтмиш бeш фoизидaн кўпрoғи қаноатлантирилган бўлсa, мазкур крeдитoрлaр тaлaблaри суммасининг уч фoизигача миқдорда;

крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстригa киритилгaн крeдитoрлaрнинг эллик фoизидaн кўпрoғи қаноатлантирилган бўлсa, мазкур крeдитoрлaр тaлaблaри суммасининг бир фoизигача миқдорда.

Кўрилаётган иш бўйича қўшимча ҳақ суд бошқарувчисига ушбу иш бўйича тўланган умумий сумманинг ярмидан ошмаслиги керак.

Қарздор тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилидан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилига ўтган тақдирда ушбу давр учун суд бошқарувчисига қўшимча ҳақ тўланмайди.



27-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

иш билан боғлиқ харажатлар


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни, aгaр ушбу Қонунда бoшқaчa қoидa нaзaрдa тутилмагaн бўлсa, қaрздoрнинг мол-мулки ҳисобидан қoплaнaди.

Суд бошқарувчиси ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида шартнома асосида жалб этилган шахсларга ҳақ тўлашни, суд xaрaжaтлaрини, қaрздoрнинг кўчмaс мулккa бўлгaн ҳуқуқини дaвлaт рўйxaтидaн ўткaзиш, мол-мулкини хатловдан ўтказиш, баҳолаш харажатларини, зарур ҳолларда, аудитор хизматларидан фойдаланганлик харажатларини, аукцион xaрaжaтлaрини, ҳужжатларни сақлашга топшириш харажатларини, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлашни амалга ошириши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги ишгa суд бошқарувчиси томонидан жaлб этилгaн шaxслaрнинг xизмaтлaрига тўлaнaдигaн ҳaқнинг миқдори қaрздoр aктивлaри бaлaнс қиймaтининг базавий ҳисоблаш миқдорига (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) нисбатан ҳисоб-китоб қилинган суммадан келиб чиқиб (бундaн ушбу Қонуннинг 26-моддасидa назарда тутилган харажатлар мустaснo), агар баланс қийматининг суммаси:

БҲМнинг минг бараваригача бўлса - қaрздoр aктивлaри бaлaнс қиймaтининг ўн икки фoизидaн кўп бўлмaгaн миқдoрдa;

БҲМнинг минг бараваридан беш минг бараваригача бўлса - қaрздoр aктивлaри бaлaнс қиймaтининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдoрдa;

БҲМнинг беш минг бараваридан ўн минг бараваригача бўлса -қaрздoр aктивлaри бaлaнс қиймaтининг саккиз фоизидан кўп бўлмаган миқдoрдa;

БҲМнинг ўн минг бараваридан ортиқ бўлса - қaрздoр aктивлaри бaлaнс қиймaтининг беш фоизидан кўп бўлмаган миқдoрдa фоизларда белгиланади. Бунда харажатлар БҲМнинг кўпи билан икки минг икки юз бараваридан ошмаслиги керак.

Ушбу мoддaнинг мaқсaдлaри учун қaрздoр aктивлaрининг бaлaнс қиймaти тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш қўзғатилишидан олдинги охирги ҳисoбoт сaнaсидaги мoлиявий ҳисoбoтлaр aсoсидa aниқлaнaди.

Қaрздoр aктивлaрининг ҳақиқий бaлaнс қиймaтини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда у баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган баҳолаш қиймати асосида аниқланади. Ушбу қоидалар суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомилларига нисбатан қўлланилмайди.

Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотлар тегишинча суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатиш, шунингдек қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва мол-мулкни сотиш режасида акс эттирилади.

Гaрoвга қўйилган мол-мулкни сoтиш билан боғлиқ харажатлар, агар кредиторлар йиғилишида ёки кредиторлар қўмитаси мажлисида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, гaрoв билaн тaьминлaнгaн крeдитoр тoмoнидaн амалга оширилади.



3-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


28-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларида пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар юзасидан мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредитор тариқасидаги талабларини тақдим этишнинг ягона тартибини тасдиқлайди;

суд бошқарувчилари сифатида фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг аттестациядан ўтиши тартибини, уларга нисбатан малака ва касбга оид талабларни ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди;

суд бошқарувчиларининг фаолияти тўғрисидаги тартибни тасдиқлайди;

санация фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;

мол-мулкни реализация қилиш тартибини белгилайди;

ваколатли давлат органи тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



29-модда. Ваколатли давлат органининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир.

Ваколатли давлат органи:

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини тўловга қобилиятсиз, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида юритади ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади;

суд бошқарувчиларининг аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш ва уларнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;

тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради;

суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этади;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;

молиявий ҳолати бўйича мониторинг юритилаётган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун ушбу корхоналарнинг раҳбарларига ёки бошқа мансабдор шахсларига жарималар солади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, агентликлар, бошқа давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.


4-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ВА СУДГАЧА

САНАЦИЯ ҚИЛИШ


30-модда. Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари


Қарздор юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади:

кузатув;

суд санацияси;

ташқи бошқарув;

тугатишга доир иш юритиш.

Қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади:

қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш;

банкротликни тан олиш ва мол-мулкни сотиш.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили қўлланилади.



31-модда. Суддан ташқари бажариладиган тартиб-таомиллар


Суддан ташқари бажариладиган тартиб-таомиллар судгача санация қилишни ёки қарздорни ихтиёрий равишда тугатишни (фаолиятини тугатишни) ўз ичига олиши мумкин.



32-модда. Судгача санация қилиш асоси


Судгача санация қилиш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар амалга оширилади.

Ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздор мол-мулкининг эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт.

Тўловга қобилиятсизликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), бошқарув органи ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси судга тақдим этилгунига қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган битимга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.



33-модда. Судгача санация қилишга оид ҳуқуқий

муносабатларнинг объекти ва субъектлари


Судгача санация қилишнинг объекти қарздор юридик шахсдир.

Судгача санация қилишнинг субъектлари қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздор мол-мулкининг эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар бўлиши мумкин.



34-модда. Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари


Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлиқ ёки қисман сотиб олиш;

ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;

четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш;

қарздорнинг фаолиятни давом эттириши учун кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан чегирма бериш тўғрисида қарздор ва кредиторлар ўртасида келишувга эришишга қаратилган битим;

солиқлар ҳамда йиғимларни тўлашни ва кредитларни қайтаришни судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;

қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш.

Судгача санация қилиш тартиб-таомилида бошқа чора-тадбирлар ҳам бўлиши мумкин.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органнинг қарори асосида амалга оширилади.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби қонунчиликда тартибга солинади.

Судгача санация қилиш қарздорга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказилаётганда қарздорга унинг хизмат кўрсатиб келаётган банкдаги ишлаб турган ҳисобварақлари тўхтатиб қўйилиб, сўмлардаги ва (ёки) валютадаги санация ҳисобварағи очилади. Санация ҳисобварағидан фойдаланиш тартиби қонунчиликда белгиланади.



35-модда. Судгача санация қилишни давлат томонидан

ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш муддати


Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.



36-модда. Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда

судгача санация қилишни бекор қилиш


Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш тартиб-таомили унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.



5-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШ


37-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида

иш қўзғатиш асослари


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.

Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.

Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.

Давлат солиқ хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлади.



38-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишда иштирок этувчи шахслар


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар қуйидагилардан иборат:

қарздор;

суд бошқарувчиси;

кредиторлар, улар томонидан қарздорга ушбу Қонунда белгиланган тартибда талаблар тақдим этилган пайтдан эътиборан;

ваколатли давлат органи;

қарздорнинг мажбуриятлари бўйича таъминот берган шахс.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қарздор юридик шахс ходимларининг вакили, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) вакили ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг вакили, кредиторлар йиғилиши (кредиторлар қўмитаси) вакили ҳамда бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.



39-модда. Қарздорнинг аризаси


Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади ва тегишинча қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор, қарздор жисмоний шахс ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ариза берилган суднинг номи;

аризачининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талаблари суммасининг қарздор томонидан тан олинган миқдори;

қарздорнинг ходимлар ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, уларга меҳнат ҳақини ва тўланиши лозим бўлган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш борасидаги қарздорлиги суммаси;

муаллифлик шартномалари бўйича тўланиши керак бўлган ҳақ суммаси;

солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарз миқдори;

кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмасликнинг асоси;

қарздорга нисбатан даъво аризалари судлар томонидан иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги, шунингдек сўзсиз (акцептсиз) ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар;

қарздордаги мавжуд мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари, дебиторлик қарзи тўғрисидаги маълумотлар;

қарздорнинг банк ҳисобварақлари рақамлари, банкнинг почта манзили;

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасида қарздорнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.

Кредиторларга ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан кўчирма нусха юбориши шарт. Агар қарздор ариза бергунига қадар қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили, қарздорнинг ходимлари вакили сайланган (тайинланган) бўлса, мазкур шахсларга ҳам қарздор аризасининг кўчирма нусхаси юборилади.



40-модда. Қарздорнинг аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар


Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорлик мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қуйидагилар ҳам илова қилинади:

қарздор юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари, юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек жисмоний шахс паспортининг кўчирма нусхаси;

қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, уларнинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда), унинг кредиторлик ҳамда дебиторлик қарзи ёйилмаси кўрсатилган ҳолда;

қарздор юридик шахснинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;

қарздор жисмоний шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар;

қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарздор ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши ҳақидаги қарори;

агар қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунига қадар қарздор ходимларининг йиғилиши ўтказилиб, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиш учун қарздорнинг ходимлари вакили сайланган бўлса, ушбу йиғилиш баённомаси.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки тасдиқланган кўчирма нусхалари илова қилинади.



41-модда. Кредиторнинг аризаси


Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ариза берилаётган суднинг номи;

аризачининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

қарздорнинг кредитор олдидаги талаб келиб чиқишига сабаб бўлган пул мажбурияти миқдори, шунингдек уни бажариш муддати;

кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати;

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Кредитор қарздорга ўз аризасидан кўчирма нусха юбориши шарт.



42-модда. Кредиторлар талабларини бирлаштириш


Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси турли мажбуриятлар бўйича бирлаштирилган қарздорликка асосланган бўлиши мумкин.

Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини бирлаштиришга ҳамда иқтисодий судга битта ариза билан мурожаат этишга ҳақли. Бундай ариза ўз талабларини бирлаштирган кредиторлар томонидан имзоланади.



43-модда. Кредиторнинг аризасига илова

қилинадиган ҳужжатлар


Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Кредиторнинг унинг вакили томонидан имзоланган аризасига вакилнинг аризани имзолашга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади.

Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қуйидагилар ҳам, агар мавжуд бўлса, илова қилинади:

кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиққан суднинг қарори;

ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар.



44-модда. Ваколатли давлат органининг аризаси


Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади.

Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.



45-модда. Давлат солиқ хизмати органининг

ва бошқа ваколатли органнинг аризаси


Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.

Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.



46-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш


Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилиш ҳақидаги масалани ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш тўғрисидаги масалани судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал этади.

Судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ва ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда берилган аризани ўз иш юритувига қабул қилади.

Судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритувига қабул қилар экан, кузатув тартиб-таомилини жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими суд томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга, қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Қарздор юридик шахснинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажримнинг кўчирма нусхасини ўз ваколатхоналари ва филиаллари жойлашган ердаги шундай шахсларга (органларга) юбориш мажбурияти унинг зиммасига юклатилади.

Агар ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шарт бузилган бўлса, судья қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этади.

Агар қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза ушбу Қонуннинг 39-45-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья аризани қайтаради. Ариза билан мурожаат этиш қарздорнинг раҳбари учун мажбурий бўлган ва аризага ушбу Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бундай ариза суд томонидан қабул қилинади, етишмаётган ҳужжатлар эса тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида талаб қилиб олинади.



47-модда. Кредиторларнинг талабларини

таъминлашга доир чора-тадбирлар


Суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида кредиторларнинг талабларини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари суд битимларни суд бошқарувчисининг розилигисиз тузишни тақиқлаб қўйишга, қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга топширишни қарздорнинг зиммасига юклатишга ҳамда қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақли.

Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тегишинча суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисида ёки суд томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунига қадар ёхуд суд томонидан келишув битими тасдиқлангунига қадар амал қилади.

Суд ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунига қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақли.

Суднинг кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўриш ҳақидаги ажрими устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



48-модда. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик

тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза юзасидан

қарздорнинг ёзма фикри


Кредитор, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида аризаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги суд ажримини олган кундан эътиборан беш кунлик муддатда қарздор, агар ушбу Қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, судга, аризачига ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга мазкур ариза юзасидан ёзма фикрини юборишга, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча кредиторларни ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида хабардор қилишга ҳақли.

Қарздорнинг судга юбораётган ёзма фикрига унинг кўчирма нусхаси аризачига ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак.

Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза юзасидан ёзма фикрда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилиши керак. Қарздорнинг ёзма фикри мавжуд эмаслиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишнинг кўрилишига монелик қилмайди.



49-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни

суд муҳокамасига тайёрлаш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган тартибда, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда судья томонидан амалга оширилади.

Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза тушган кундан эътиборан судья беш кундан кечиктирмай кузатув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.

Кредиторларнинг талаблари юзасидан қарздор ёки муваққат бошқарувчи ёхуд давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли органда эътирозлар мавжуд бўлса, судья уларнинг эътирозлари асослилигини текширади.

Судьянинг қарздор ёки муваққат бошқарувчи ёхуд давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган эътирозлари асослилигини текшириши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати тугашига камида бир ой қолганда ўтказилади.

Суд қарздор ёки муваққат бошқарувчи ёхуд давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли органнинг эътирозлари асослилигини кўриб чиқиш натижалари асосида кредиторлар талабларини кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш ҳақида ёки уларни реестрга киритишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримда кредиторларнинг, агар уларга нисбатан эътирозлар асоссиз деб топилган бўлса, талаблари миқдори ва уларни қаноатлантириш навбати кўрсатилади.

Кредиторларнинг талаблари юзасидан эътирозларни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд чиқарган ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг амал қилишини тўхтатиб қўймайди.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда суд қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақли.



50-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишни кўриш муддати


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд мажлисида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.



51-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишлар бўйича суд ҳужжатлари


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади:

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор;

қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор;

суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим;

ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим;

келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.



52-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга

доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор


Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.

Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак.

Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотган деб топилганлиги кўрсатилади.



53-модда. Суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари

тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш


Суд томонидан кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомилларини жорий этиш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисида чиқарилган ажримлар ҳақидаги, қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар, мазкур ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қарорлар қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхати, даврийлиги ва мазкур маълумотларни эълон қилиш муддати, кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари ҳамда молиялаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади.

Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади.

Қарздорда эълон қилиш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарли мол-мулк мавжуд бўлмаса, харажатларнинг ўрнини қоплаш қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади.

Суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.



54-модда. Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари

жараёни ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш


Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.

Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда эълон қилиш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарли мол-мулк мавжуд бўлмаса, харажатларнинг ўрнини қоплаш кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Агар қарздорнинг кредиторлари сони эллик нафардан ортиқ бўлса ёки уларнинг сонини аниқлаш мумкин бўлмаса, қарздорга нисбатан қўлланиладиган ҳар бир тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили бошланиши ҳақидаги маълумотлар ҳам оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.

Кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни ҳақида эълон қилинган маълумотларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

суд ҳужжатини қабул қилган суднинг номи, шу суд ҳужжати қабул қилинган сана ва жорий қилинган тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилининг номи, шунингдек тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишнинг тартиб рақами;

тайинланган суд бошқарувчисининг фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриш бўйича кейинги суд мажлисининг суд томонидан белгиланган санаси;

қарздорнинг қарзини тўлаш истагини билдирган шахсларнинг суд бошқарувчига мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумот;

ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ахборот.



55-модда. Суднинг қарздорни банкрот деб

топишни рад этиш тўғрисидаги қарори


Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;

суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;

сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.

Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.

Қарздорда етарли ҳажмда ликвид мол-мулк мавжудлигидан далолат берувчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда суд қарздорнинг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришни кейинга қолдиришга, қарздорга кредиторларнинг талабларини суд томонидан белгиланган муддатда қаноатлантиришни таклиф этишга ҳақли, бу муддат ўттиз кундан ошмаслиги керак.



56-модда. Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида

қарор қабул қилиш оқибатлари


Суд томонидан қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади.



57-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

иш юритишни тугатиш асослари


Суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади:

суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда;

ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда;

келишув битими тузилганда;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда;

кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида қаноатлантирилганда.

Суд қонунга мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида суд ажрими чиқарилган санадан эътиборан суд бошқарувчиси давлат солиқ хизмати органини ушбу ажрим тўғрисида уч иш куни ичида ёзма шаклда хабардор қилади.



58-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

ишни юритишни тўхтатиб туриш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўхтатиб турилиши мумкин.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тўхтатиб туриш суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган ариза ва шикоятларни, шунингдек кредиторларнинг талаблари миқдори, таркиби ва уларни қаноатлантириш навбатига доир келишмовчиликларни суд томонидан кўриб чиқишга монелик қилмайди.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш тўхтатиб турилган тақдирда суд ушбу Қонуннинг 51-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган суд ҳужжатларини қабул қилишга ҳақли эмас.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тўхтатиб туриш суднинг ушбу Қонунда назарда тутилган ажримларни чиқариши учун, шунингдек суд бошқарувчиси ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириши учун монелик қилмайди.

Корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига ёки якка тартибдаги тадбиркорга ва (ёки) жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилади.



59-модда. Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига

ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш


Суд харажатлари, шу жумладан тўлов муддати кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари тўланади.

Келишув битимида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин.

Суд қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги муносабати билан уни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар судга қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан мурожаат этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг талабларига мутаносиб равишда тақсимланади.

Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш тартиби суднинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида белгиланади.



60-модда. Аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш


Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ берилган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилади. Суд бошқарувчисининг аризасига, кредиторнинг шикоятига мазкур аризани ёки шикоятни кўриб чиқишда иштирок этаётган бошқа шахсларга уларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигига оид далиллар илова қилиниши керак. Мазкур аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд ажрим чиқаради. Бу ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят берилиши мумкин.

Қуйидагилар:

меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахсларга меҳнат ҳақи тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича талабларнинг миқдори ҳамда таркиби хусусида суд бошқарувчиси ва қарздор ходимларининг вакили ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар;

кредиторларнинг, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакиллари томонидан уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суднинг ажрими устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан берилган, шунингдек ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибни бузган ҳолда ёки тегишли ариза ёхуд шикоятни тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган ҳолда берилган ариза ва шикоятлар қайтарилиши керак.



61-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишдаги

келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижаларига

кўра чиқарилган суд ажримларни қайта кўриш

бўйича иш юритиш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижаларига кўра чиқарилган суд ажрими Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда қайта кўрилиши лозим.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишдаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижаларига кўра чиқарилган суд ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишдаги келишмовчиликларни кўриб чиқишда иштирок этган шахслар апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Суднинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ажримига апелляция шикояти суд томонидан ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади ва у судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилиши лозим.



62-модда. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши

бўлган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритишнинг

ўзига хос хусусиятлари


Агар қарздорнинг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлса, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилади.

Ваколатли давлат органи тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида судга судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги ўз муносабатини маълум қилади.

Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади.

Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган тақдирда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. БИТИМЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ


63-модда. Қарздор тузган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги


Қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115-126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:

қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш орқали тузилган битимлар;

битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса;

шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим;

битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса;

қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга қайтарилади. Бу ҳолда иштирокчи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.



64-модда. Кредиторларга зарар етказувчи

битимларнинг ҳақиқий эмаслиги


Қарздор томонидан манфаатдор шахс ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект билан тузилган битим, агар мазкур битимнинг бажарилиши натижасида қарздорга ва (ёки) кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки зарар етказилиши мумкин бўлса, суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



65-модда. Баъзи кредиторларнинг талабларини

бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан

афзалроқ қаноатлантириш билан боғлиқ

битимларнинг ҳақиқий эмаслиги


Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор томонидан муайян кредиторга ёки ўзга шахсга нисбатан тузилган битим, агар бундай битим қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича айрим кредиторларнинг талаблари бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантирилишига олиб келса, қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:

битим қарздорнинг ёки учинчи шахснинг муайян кредитор олдидаги мажбуриятлари бажарилишини битим бажарилгунига қадар таъминлашга қаратилган бўлса;

битим тузилгунига қадар вужудга келган мажбуриятлар бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбатининг ўзгаришига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса;

битим бошқа кредиторлар олдида белгиланган муддатда бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлганда битим тузилган пайтда бажариш муддати келмаган баъзи кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса;

агар талабларни қаноатлантиришга нисбатан муайян кредиторга кўпроқ афзаллик берилган бўлса ёки афзаллик бериши мумкин бўлса ва ушбу Қонунда назарда тутилган кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби бузилишига олиб келса.



66-модда. Қарздорнинг ҳуқуқий ворислари билан

боғлиқ битимларнинг ҳақиқий эмаслиги


Агар битимлар қарздор томонидан меросхўрлари ва низолашилаётган битимдан манфаатдор бўлган бошқа ҳуқуқий ворислари фойдасига тузилган бўлса, ушбу битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



67-модда. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари


Қарздор тузган битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ва ушбу битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланган тақдирда, тараф битим бўйича олинган барча нарсаларни бошқа тарафга қайтариши шарт, уларни натура шаклида қайтаришнинг имкони бўлмаган (шу жумладан, олинган нарсалар мулкдан фойдаланиш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш шаклида бўлса) тақдирда, агар қонунда битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари назарда тутилмаган бўлса, улар қийматининг ўрнини пул билан қоплаши керак.

Бунда қарздор билан битим тузган тараф ушбу Қонунга мувофиқ қаноатлантирилиши лозим бўлган талабларини қарздорга нисбатан тақдим этишга ҳақли.

Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда мол-мулкнинг йўқотилиши, шикастлантирилиши ёхуд учинчи шахслар томонидан асоссиз равишда олиниши муносабати билан мол-мулкни натура шаклида қайтариш мумкин бўлмаса, талаб қилинган мол-мулкнинг дастлабки харидори қарздор олдида йўқотилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун жавобгар бўлади.

Мол-мулк қийматини қайтариш мумкин бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга бериш тўғрисида қарор қабул қилган шахс ушбу Қонунда белгиланган тартибда субсидиар тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.



68-модда. Битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида

ариза бериш ваколатига эга бўлган шахслар


Қарздор тузган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси судга қарздорнинг номидан суд бошқарувчиси томонидан ўз ташаббуси билан ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг, шунингдек талаблари кредиторнинг реестрига киритилган бир ёки бир неча кредиторларнинг қарорига кўра берилиши мумкин.

Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб бўйича даъво муддати суд бошқарувчиси ушбу Қонунда назарда тутилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжудлигини билган ёки билиши шарт бўлган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.



7-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

ИШДА ҚАРЗДОР РАҲБАРИНИНГ ВА БОШҚА

ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


69-модда. Қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс


Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги ҳолатлар қарздорнинг ишларини бошқариш деб эътироф этилади:

ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига ёки қарздорнинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда белгилаш, шу жумладан битимларини бажариш ва уларнинг шартларини белгилаш имкониятига тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келгунига қадар уч йил мобайнида эга бўлиш;

тўловга қобилиятсизлик аломатлари пайдо бўлган пайтдан бошлаб ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза суд томонидан қабул қилингунигача бўлган даврда ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ёки қарздорнинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда белгилаш, шу жумладан битимларини бажариш ва уларнинг шартларини белгилаш ҳуқуқига эга бўлиш.

Қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахслар қуйидагилардан иборат:

қарздорнинг ижроия органи раҳбари ва аъзолари, тугатиш комиссияси ёки қарздорнинг тугатувчиси;

мустақил равишда ёки манфаатдор шахслар билан биргаликда акциядорлик жамияти акцияларининг эллик ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган шахслар;

масъулияти чекланган жамият ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар устав фондининг (устав капиталининг) ярмидан кўпини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;

раҳбарни тайинлаш (сайлаш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар.



70-мoддa. Крeдитoрлaрнинг тaлaблaри тўлиқ

қаноатлантирилмaгaнлиги сабабли

субсидиар жaвoбгaрлик


Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки эгасининг ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.

Бошқа ҳолатлар исботланмагунига қадар суд ҳужжати билан белгиланган қуйидаги ҳолатлар ғайриқонуний ҳаракатлар туфайли кредиторлар талабларини тўлиқ қаноатлантиришни имконсиз қилиб қўйган деб ҳисобланади:

агар қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс фойдасига ёхуд ушбу шахс томонидан қарздорнинг бир ёки бир нечта битимларини (бундай битимлар ушбу шахснинг кўрсатмасига кўра тузилган бўлса), шу жумладан ушбу Қонуннинг 6-бобида назарда тутилган битимларни тузиш натижасида крeдитoрлaрнинг мулкий ҳуқуқлaригa жиддий зарар етказилган бўлса;

сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қарздорни қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари бенефициарлар ва аффилланган шахсларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари билан аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса;

қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсларни қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида суд ҳужжати қабул қилинганлиги муносабати билан юзага келган қaрздорлик кредиторлар талаблари реестрига киритилган талаблар умумий миқдорининг етмиш фoизидaн oшган бўлса.

Агар қaрздoрнинг ишларини бошқарувчи бир нeчтa шaxснинг ғайриқонуний ҳaрaкaтлaри крeдитoрлaрнинг тaлaблaрини тўлиқ қаноатлантиришни имкoнсиз қилиб қўйса, бундaй шaxслaр солидар тартибда субсидиар жaвoбгaр бўлaди.

Агар субсидиар жавобгарликка тортилган шахс қaрздoр фаолиятига ҳал қилувчи таъсир кўрсатганлиги исботланмаган бўлса, суд шахсни судбсидиар жавобгарликдан озод қилиши ёки жавобгарлик миқдорини камайтириши мумкин.

Қарздорнинг ишларини бошқарувчи шaxснинг субсидиар жавобгарлиги миқдори крeдитoрлaрнинг талаблари рeeстригa киритилгaн тaлaблaр суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарққа тенг бўлади.

Aгaр қaрздoрнинг ишларини бошқарувчи шaxснинг субсидиар жавобгарлиги миқдори бундай шaxснинг aйби билaн крeдитoрлaрнинг мулкий ҳуқуқлaригa eткaзилгaн зaрaр миқдoридан кам эканлиги исботланган бўлса, ушбу бошқарувчи шахс ҳисoбидaн қаноатлантирилиши лoзим бўлгaн тaлaблaр миқдoри тегишли равишда камайтирилиши мумкин.

Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассиснинг (иштирокчининг) ёки юридик шахс мол-мулки эгасининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса, ушбу шахслар қарздорнинг кредиторлари олдидаги мажбуриятлари қаноатлантирилгунига қадар қарздор раҳбари ва (ёки) бошқа юридик шахс муассислари (иштирокчиси) ёки мулкдори сифатида иштирок этишга ҳақли эмас.



71-мoддa. Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидa

aризa билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга

бўлган шахслар


Қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган кундан эътиборан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек суд бошқарувчиси ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ ёки ваколатли давлат органининг кўрсатмасига асосан судга субсидиар жавобгарликка тортиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилгандан сўнг қарздорнинг ходимлари ёки собиқ ходимлари мол-мулк етарли эмаслиги сабабли қопланмай қолган қарздорлик масаласи бўйича субсидиар жавобгар бўладиган шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли.

Ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс, субсидиар жавобгарликка тортиш учун тегишли асослар мавжудлигини билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан уч йил ичида, бироқ қарздорни тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида суд ажрими чиқарилгандан сўнг уч йилдан кечиктирмай судга субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.



72-модда. Субсидиар жавобгарликка тортиладиган

шахснинг ҳуқуқлари


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида судга берилган аризага асосан субсидиар жавобгарликка тортиладиган шахс тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахсдир.

Субсидиар жавобгарликка тортилган шахс тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида қарздорга нисбатан қайта талаб қўйиш (регресс) ҳуқуқига эга, унинг талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторлик қарздорлигига доир барча бошқа талаблар қаноатлантирилганидан сўнг қаноатлантирилади.



73-модда. Субсидиар жавобгарликка тортиш

тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш


Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза ушбу бобда белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

Аризада кўрсатилган шахс қарздорнинг ишларини бошқарувчи эканлиги тўғрисида етарли маълумот мавжуд эмаслиги аниқланса, суд субсидиар жавобгарликка тортишни рад этиши мумкин.

Субсидиар жавобгарликка тортиладиган шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда, ушбу шахсни жавобгарликка тортиш масаласи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўриб чиқилади.

Агар ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган асослар бўйича субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш жараёнида субсидиар жавобгарлик миқдорини аниқлаш мумкин бўлмаса, суд аризани кўриб чиқишни субсидиар жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган барча далиллар аниқлангунига ва кредитор билан ҳисоб-китоблар тугагунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради. Ушбу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Агар суд томонидан аризани кўриб чиқиш жараёнида даъвони таъминлаш тўғрисида ажрим чиқарилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш тўхтатиб турилган даврда ҳам даъвони таъминлаш чоралари амал қилади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан сўнг қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек кредиторлар йиғилишининг кредиторларнинг қаноатлантирилмаган талаблари миқдори тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ишни тиклаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

Субсидиар жавобгарлик миқдорини белгилаш тўғрисидаги масала ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари ҳақидаги тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи суд томонидан кўриб чиқилади.



74-модда. Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги

талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш


Тугатишни бошқарувчи субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш усулини танлаш ҳақида кредиторларни қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида хабардор қилади.

Бундай хабарнома олинган санадан эътиборан ўн кун ичида кредитор тугатиш бошқарувчисига субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида қуйидаги талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш усулларидан бирини танлашга доир аризани юборишга ҳақли:

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида қарзни ундириш;

талаб қилиш ҳуқуқини сотиш;

талаб қилиш ҳуқуқидан ёки унинг бир қисмидан бошқа кредитор фойдасига воз кечиш.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хабарнома юборилган санадан эътиборан йигирма кун ичида тугатиш бошқарувчиси судга кредиторлар томонидан субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш усулини танлаш натижалари ҳақидаги ҳисоботни юборади.

Ҳисоботда ҳар бир кредиторнинг танлови, талабларнинг миқдори ва навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

Кредитор ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган муддат ичида ариза тақдим этмаган тақдирда, кредитор ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган деб ҳисобланади.

Суднинг субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ҳужжати асосида суд:

ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган ҳар бир кредиторга ушбу Қонуннинг 150-моддасида назарда тутилган талабни қаноатлантириш навбати ва миқдори кўрсатилган ҳолдаги ижро ҳужжатини талабларининг суммасига мувофиқ беради;

тўловга қобилиятсизликка доир ижро ҳужжатини қолган суммани ундирувчи сифатида қарздорга беради.

Агар ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган усулни танлаган кредиторларнинг талаблари суммаси мазкур модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган усулни танлаган кредиторларнинг талаблари суммасидан ортиқ бўлса, тугатиш бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида субсидиар жавобгарлик бўйича қарзни ундиришни амалга оширади. Акс ҳолда, суд бошқарувчиси талаб қилиш ҳуқуқини сотиш ва бошқа кредитор фойдасига воз кечиш усулларини тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишини чақиради.

Агар субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳақидаги ижро варақаси тўловга қобилиятсизлик доирасидаги иш бўйича ундирувчи сифатида қарздорнинг номига берилган бўлса ва унинг ижроси ушбу Қонуннинг 140-моддасида назарда тутилган тугатишга доир иш юритиш муддатининг ошишига олиб келса, қарз бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечиш ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш орқали ундирилиши мумкин.



75-модда. Субсидиар жавобгарликка тортиш

тўғрисидаги суд ҳужжатини ижро этиш


Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжатига эга бўлган ҳар қандай кредитор ижро иши юритишни қўзғатишни талаб қилишга хақли. Мазкур ижро ишини юритиш жараёнида ундирувчиларнинг талаблари ушбу Қонунда назарда тутилган навбат бўйича қаноатлантирилиши керак.

Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжатини ижро этиш ҳисобига келиб тушган пул маблағлари кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун йўналтирилади. Тугатиш бошқарувчиси ушбу қоида талабларини амалга ошириш мақсадида мазкур маблағларни суднинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади.



76-модда. Субсидиар жaвoбгaрлик тўғрисидaги aризaни

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш дoирaсидaн

тaшқaри кўриб чиқиш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш тамомлангандан кейин талаблари тўлиқ қаноатлантирилмаган шахслар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасидан ташқари субсидиар жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлганда, судга субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.

Агар субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ берилган бўлса, аризани кўриб чиқишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

агар аризада қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсларни субсидиар жавобгарликка тортишдан манфаатдор бўлган шахслар кўрсатилмаган бўлса, суд бундай аризани ҳаракатсиз қолдиради ва манфаатдор шахсларни аниқлаш мақсадида аризачига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш билан танишиш ҳуқуқини беради;

ариза, талаб қилувчи шахсларнинг сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади;

шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжатида ҳар бир кредитор фойдасига ундириладиган сумма ва талабларни қаноатлантириш навбати кўрсатилади;

қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатида суд ҳар бир кредиторга тўланиши лозим бўлган сумма тўғрисидаги маълумотлардан ташқари ҳар бир кредиторнинг талабини қаноатлантириш навбатини кўрсатади.



77-модда. Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги

аризани кўриб чиқишда келишув битимини тузишнинг

ва тасдиқлашнинг ўзига хос хусусиятлари


Субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш жараёнида келишув битими тузилиши мумкин.

Субсидиар жавобгарликка тортилган шахс томонидан келишув битимини бажариш учун етарли миқдордаги мол-мулк тўғрисида маълумотлар тақдим этилган тақдирда, ушбу келишув битими суд томонидан тасдиқланиши мумкин.

Келишув битими фақат субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза берган шахс ҳамда субсидиар жавобгарликка тортилган шахс ўртасида тузилиши мумкин.

Келишув битими шартлари (шу жумладан компенсация бериш, талабларни устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга, акцияларга, облигацияларга ёки бошқа қимматли қоғозларга айлантирилган акцияларга, инновацион ғоялар ва бошқаларга алмашиш) субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза берган шахсларнинг бир овоздан маъқуллаши асосида тузилади.

Келишув битими шартлари белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, кредитор субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиққан судга қарзни ундириш учун ижро варақасини олиш мақсадида мурожаат этишга ҳақли.



8-БОБ. КУЗАТУВ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ


78-модда. Кузатув тартиб-таомилини жорий этиш


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганда кузатув тартиб-таомили суд қарздор - юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилган санадан эътиборан жорий этилади, бундан ушбу Қонунга мувофиқ қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг бошқа тартиб-таомили қўлланилиши керак бўлган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги кўрсатилади.



79-модда. Кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари


Кузатув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан:

мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, бундан иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги, суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган пайтга қадар қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатларини ижро этиш мустасно. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ижро ҳужжатларини ижро этишни тўхтатиб туриш учун асос бўлади;

қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) унинг таркибидан муассислари (иштирокчилари) чиқиб кетиши муносабати билан қарздорнинг мол-мулкидан улушни (пайни) ажратиш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш тақиқланади;

эмиссия қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади.

Қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин.

Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган санадан эътиборан қарздорнинг контрагенти томонидан шартномаларни бажаришни бир томонлама рад этишга ёки уларни бир томонлама ўзгартиришга, агар бу тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлса ҳам йўл қўйилмайди.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича келишмовчиликлар бўлган тақдирда, қарздор контрагентининг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талаби суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўриб чиқилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида қарздор шартномани бажара олиши ва шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг кечикишини бартараф этиши мумкинлиги тўғрисида далилларни (фуқаролик қонунчилигида назарда тутилган бошқа кредитор ёки учинчи шахс томонидан мажбуриятларнинг таъминланиши шундай далиллар сифатида қабул қилиниши мумкин) тақдим этган тақдирда, суд шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни рад этишга ҳақли.

Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи суд санацияси режасини ва қарзни тўлаш жадвалини ёки ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлса, суд кредиторлар йиғилиши ўтказилишини шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги талаб кўриб чиқилгунига қадар кечиктиришга ҳақлидир.



80-модда. Талабларни ўзаро ҳал этиш


Қарздорнинг пул мажбуриятларини қарама-қарши муқобил талабни ўзаро ҳал этиш орқали тугатишга, бундан ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно, фақат қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади, агар:

қарздор ва кредиторнинг пул мажбуриятлари бўйича талаблари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлашдан олдин юзага келган бўлса;

қарздор ва кредиторнинг пул мажбуриятлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошлангунига қадар тузилган битимлар натижасида вужудга келган ва ушбу мажбуриятларни талаб қилиш даври тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш бошланганидан кейин юзага келган бўлса ёки талабларнинг вужудга келиш санаси ва муддати кўрсатилмаган бўлса.

Ушбу Қонун 150 ва 185-моддаларининг қоидалари ўзаро талабларни кўриб чиқишда инобатга олинмайди. Тарафлардан бири мажбуриятларни тугатиш тўғрисида маълум қилса, тарафларнинг қарама-қарши талаблари бир-бирига мос келган кундан эътиборан кучга кирган, яъни мажбуриятни бажариш муддати ўтган пайтдан эътиборан мажбуриятлар, тўлаш учун ариза тушган-тушмаганлигидан ёки қабул қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, тугатилган деб ҳисобланади.

Қарздорнинг пул мажбуриятларини қарама-қарши муқобил талабни ўзаро ҳал этиш орқали тугатишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:

қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгандан кейин юзага келган пул мажбуриятлари бўйича талаблари (ёки қарздорга нисбатан шундай талаблар), агар бу кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келса;

қарздорнинг (ёки қарздорга) пул мажбуриятлари бўйича талаблари тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар инсофсизлик билан олинган бўлса. Агар талаб қилиш ҳуқуқини олувчи шахс қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганлигини билган ёки билиши керак бўлган ҳолда ушбу талаб қилиш ҳуқуқи олинган бўлса, у инсофсизлик билан олинган деб тахмин қилинади. Акс ҳолда фактни исботлаш талаб қилиш ҳуқуқини сотиб олувчининг зиммасига юклатилади.

Агар мажбуриятдаги шахс ўзгарганлиги натижасида талаблар қарама-қарши талабларга айланган бўлса, уларнинг юзага келиш вақти бундай ўзгариш санасидан илгари бўлиши мумкин эмас.

Ўзаро ҳисоб-китоб орқали қарама-қарши муқобил талаб қилиш тўғрисидаги ариза кредитор, қарздор ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан берилиши мумкин.

Қарздорнинг қарама-қарши муқобил талабини ўзаро ҳал этиш орқали пул мажбуриятларини тугатиш тўғрисидаги низолар ушбу Қонуннинг 60-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.

Агар ўзаро ҳисоб-китобларнинг шартлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар олти ой ичида юзага келган бўлса, ўзаро ҳисоб-китоб юзасидан фақат кредиторларнинг инсофсиз ҳаракатлари содир этилган тақдирда низолашиш мумкин.

Агар қарздорнинг талаблари қийматидан анча паст нарх бўйича олинганлиги, шунингдек шахснинг мажбуриятлари оқилона пул компенсациясисиз (шу жумладан қарзни ўтказиш орқали) зиммага олинганлиги охир-оқибатда қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилишига сабаб бўлса, бу кредиторнинг инсофсизлиги далили бўлиши мумкин.



81-модда. Кузатув тартиб-таомили жараёнида

қарздор ҳуқуқларининг чекланиши


Кузатув тартиб-таомилининг жорий этилиши қарздорнинг раҳбарини ҳамда қарздорнинг ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган чекловлар билан ўз ваколатларини амалга оширишни давом эттираётган бошқа бошқарув органларини четлаштириш учун асос бўлмайди.

Қарздорнинг бошқарув органлари:

кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш билан ёки шу мол-мулкни бошқа усулда тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни;

йирик битимларни;

заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафолат хатлари ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимларни фақат муваққат бошқарувчининг ёзма розилигига биноан тузиши мумкин.

Қарздорнинг бошқарув органлари қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли эмас:

қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, бўлиш, ўзгартириш) ва тугатиш тўғрисидаги қарор;

юридик шахсларни тузиш ҳақидаги ёки бошқа юридик шахсларнинг иштироки тўғрисидаги қарор;

ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги қарор;

дивидендлар тўлаш ёки қарздорнинг даромадини (фойдасини) унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги қарор;

қарздор томонидан облигациялар ва бошқа эмиссия қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги қарор, бундан акциялар чиқариш ҳақидаги қарор мустасно;

илгари чиқарилган акцияларни акциядорлардан сотиб олиш тўғрисидаги қарор.



82-модда. Муваққат бошқарувчини тайинлаш


Муваққат бошқарувчи кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади.

Суднинг муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши керак.

Муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар йиғилишининг қарори асосида суд томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Муваққат бошқарувчи уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Муваққат бошқарувчининг уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда суд кредиторлар таклиф этган номзодлар орасидан янги муваққат бошқарувчини тайинлайди. Муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, суд муваққат бошқарувчини ваколатли давлат органи ёки суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан тайинлайди. Муваққат бошқарувчи янги муваққат бошқарувчи тайинлангунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттиради.



83-модда. Муваққат бошқарувчининг ҳуқуқлари


Муваққат бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:

битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида, шунингдек қарздор томонидан қонунчиликда белгиланган талаблар бузилган ҳолда тузилган ёки ижро этилган ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларининг қўлланилиши ҳақида судга ўз номидан талаблар қўйишга;

ушбу Қонуннинг 79-моддасида назарда тутилган ҳолларда кузатув тартиб-таомили даврида кредиторларнинг талабларини бажаришга эътирозлар билдиришга;

кредиторларнинг талаблари бўйича қарздорнинг тақдим этилган эътирозлари асослилигини судья томонидан текширишда иштирок этишга;

қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш ҳақидаги, шу жумладан ушбу Қонуннинг 81-моддасида назарда тутилмаган битимларни муваққат бошқарувчининг розилигисиз тузишни тақиқлаш тўғрисидаги, мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга бериш ҳақидаги, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этишга;

қарздорнинг раҳбарини вазифаларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат этишга;

қарздорнинг фаолиятига тааллуқли ҳар қандай ахборот ва ҳужжатларни олишга.

Муваққат бошқарувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Қарздорнинг бошқарув органлари муваққат бошқарувчининг талабига биноан унга қарздорнинг фаолиятига тааллуқли ҳар қандай ахборотни тақдим этиши шарт.



84-модда. Муваққат бошқарувчининг мажбуриятлари


Муваққат бошқарувчи:

қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриши;

қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши;

қарздорнинг кредиторларини аниқлаши ва кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақида кредиторларни хабардор қилиши;

кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши;

кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириши ва ўтказиши шарт.

Муваққат бошқарувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.



85-модда. Кузатув тартиб-таомилини жорий

этиш ҳақида хабар қилиш


Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақидаги хабарни муваққат бошқарувчи ўзи тайинланган пайтдан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситаларида ушбу Қонуннинг 53-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилиш учун юбориши шарт.

Муваққат бошқарувчи иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабини қўядиган кредиторлардан ташқари қарздорнинг аниқланган барча кредиторларини қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқарганлиги ҳақида кузатув тартиб-таомили жорий этилганлигига оид хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.

Қарздорнинг раҳбари қарздорнинг ходимларини, муассисларини (иштирокчиларини) ёки қарздор мол-мулкининг эгасини қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги суд ажримини олган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.

Иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабини қўядиган кредиторлардан ташқари кредиторларга кузатув тартиб-таомили жорий этилганлигини хабар қилиш кредитор томонидан хабар олинган санани белгилай олиш имкониятини берадиган усулда хабар юбориш орқали амалга оширилади.

Иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабномалари юзасидан кредиторларни хабардор қилиш қарздор ходимларининг умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш орқали амалга оширилади.

Қарздорнинг муассисларини (иштирокчиларини) хабардор қилиш муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилишини чақириш ёки юридик шахснинг қонунчиликка ёхуд таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассисларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган органига қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этиш ҳақида хабар юбориш орқали амалга оширилади.

Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарган суднинг номи, бундай ажрим чиқарилган сана ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишнинг тартиб рақами;

тайинланган муваққат бошқарувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг почта манзили;

суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд мажлисининг санаси, вақти ва жойи;

хабарни жўнатувчининг (муваққат бошқарувчининг ёки қарздор раҳбарининг) хоҳишига кўра бошқа ахборот.



86-модда. Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш


Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.

Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:

тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;

агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида;

агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.

Қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этиши мумкин.



87-модда. Кредиторлар талабларининг

миқдорини белгилаш


Кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли. Кредиторларнинг талаблари кредиторлар томонидан суд ҳужжатини ёки ушбу талабларнинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга, қарздорга ва муваққат бошқарувчига юборилади.

Кредиторларнинг аниқланган деб эътироф этиш учун асосга эга бўлган талабларига нисбатан қарздор ўз эътирозларини судга қуйидаги ҳолларда юборишга ҳақли, агар:

кредитор томонидан талабни аниқланган деб ҳисоблаш учун асос сифатида тақдим этилган суд ҳужжатини бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи, худди шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб турувчи ёхуд ижроси усулини ва тартибини ўзгартирувчи қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлса;

кредитор томонидан талабни аниқланган деб эътироф этиш учун асос сифатида тақдим этилган ҳужжатни (қарзни тан олиш, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи, худди шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб турувчи ҳужжат мавжуд бўлса;

кредитор томонидан талабни аниқланган талаблар жумласига киритиш далили сифатида тақдим этилган ҳужжат бўйича қарзни тўлаш муддатларини, тартибини ва шартларини ўзгартириш тўғрисида қарздор ва кредитор ўртасида битим тузилган бўлса;

қарздор қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаган бўлса;

талаб билдирилган мажбуриятдаги шахснинг ўзгарганлигига далиллар мавжуд бўлса.

Муваққат бошқарувчи кредиторларнинг ушбу Қонунга мувофиқ аниқланган деб эътироф этиладиган талабларига ўз эътирозларини, агар муваққат бошқарувчида қарздорнинг қарзни тан олиш бўйича ҳаракатлари бошқа кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузади ва (ёки) асоссиз деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлса, судга юборишга ҳақли.

Қарздорнинг, муваққат бошқарувчининг кредиторлар талабларига эътирозлари тегишли талаблар олинган пайтдан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида судга тақдим этилиши мумкин. Кредиторларнинг талаблари, агар улар устидан эътирозлар тушган бўлса, суд мажлисида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари асосида мазкур талабларни кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида суднинг ажрими чиқарилади. Кредиторнинг қарздор ёки муваққат бошқарувчи томонидан кўрсатилган муддатда эътирозлар тақдим этилмаган талаби кредиторларнинг талаблари реестрига кредитор томонидан билдирилган миқдорда киритилади.

Кредиторларнинг талаблари асоссиз ёки лозим даражадаги далиллар билан тасдиқланмаган деб топилса, кредиторларнинг тегишли аризалари қайтарилиши лозим. Мазкур талаблар тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида тақдим этилиши мумкин.

Кредитор муваққат бошқарувчининг ёки суднинг ўз талабларини кредиторлар талаблари реестрига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериши мумкин.



88-модда. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириш


Муваққат бошқарувчи кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган санани белгилайди ва бу ҳақда барча аниқланган кредиторларни, қарздор ходимларининг вакилини, шунингдек кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларни (органларни) хабардор қилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда муваққат бошқарувчи томонидан амалга оширилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги суд ажримида суд мажлисини ўтказишнинг белгиланган санасига камида беш кун муддат қолганида ўтказилиши керак.

Талаблари ушбу Қонун 87-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тақдим этилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторлар кредиторлар биринчи йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларидир.

Кредиторларнинг биринчи йиғилишида қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили, қарздор ходимларининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин. Кредиторлар йиғилишида мазкур шахсларнинг йўқлиги йиғилишни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди.



89-модда. Кредиторларнинг биринчи йиғилишида

кўриладиган масалалар


Кредиторларнинг биринчи йиғилишида қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади:

суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида;

кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида;

санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида;

ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича.



90-модда. Кредиторлар биринчи йиғилишининг суд

санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида

судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарори


Кредиторлар биринчи йиғилишининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни тўлашнинг маъқулланган жадвали бўлиши керак.

Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг биринчи йиғилиши муваққат бошқарувчини ўз вазифаларини бажаришдан озод қилиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг судга бериладиган мазкур илтимосномасида санация қилувчи бошқарувчи этиб тайинлаш учун номзод таклиф қилиниши мумкин.



91-модда. Кредиторлар биринчи йиғилишининг ташқи

бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш, қарздорни

банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни

бошлаш ҳақида судга мурожаат қилиш

тўғрисидаги қарори


Кредиторлар биринчи йиғилишининг ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида ташқи бошқарув тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва ташқи бошқарувчиликка номзод, шунингдек у ҳақдаги маълумотлар бўлиши керак.

Кредиторлар биринчи йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида тугатишга доир иш юритишнинг таклиф қилинаётган муддати ва тугатиш бошқарувчилигига номзод, шунингдек у ҳақдаги маълумотлар бўлиши керак.



92-модда. Кузатув тартиб-таомилини тугатиш


Суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.

Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради.

Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.

Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатиш бошқарувчиси тайинлангунига қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади.

Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.



9-БОБ. СУД САНАЦИЯСИ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ


93-модда. Суд санацияси тартиб-таомилини жорий

этиш тўғрисидаги илтимоснома


Кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги илтимосномасига суд санацияси тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни тўлаш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси илова қилиниши керак.

Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат этиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг йиғилишига мурожаат қилган шахслар мазкур илтимосномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кредиторларга бу ҳужжатлар билан танишиш имкониятини бериш мақсадида кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган санага камида икки ҳафта қолганида муваққат бошқарувчига тақдим этиши шарт.

Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг режаси, қарзни тўлаш жадвали, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) умумий йиғилишининг баённомаси илова қилиниши керак. Мазкур умумий йиғилишнинг баённомасида суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш учун овоз берган муассислар (иштирокчилар) рўйхати ҳамда бу шахслар томонидан қарзни тўлаш жадвалининг бажарилишини таъминлашга оид ҳужжатлар кўрсатилиши керак.

Учинчи шахснинг (шахсларнинг) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги илтимосномасига қарзни тўлаш жадвали ва қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариши учинчи шахс (шахслар) томонидан таъминланишига оид ҳужжатлар илова қилиниши керак.

Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисида кредиторларнинг йиғилишига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шахслар илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариши бу шахсларнинг ҳар бири томонидан таъминланиши улар ўртасидаги битимга биноан белгиланади.



94-модда. Қарздор томонидан мажбуриятларни қарзни

тўлаш жадвалига мувофиқ бажаришни таъминлаш


Қарздор томонидан мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариш қонунчиликда назарда тутилган тартибда таъминланиши мумкин.

Қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш бўйича мажбуриятлари суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан таъминланган деб ҳисобланади.

Мажбуриятларни бажариш таъминоти берилганлиги тўғрисидаги битим, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Кредиторлар тарафидан мазкур битимни кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг вакили, суднинг ташаббуси билан суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган тақдирда эса санация қилувчи бошқарувчи, бошқа тарафдан - қарздорнинг мажбуриятларни қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ бажариши таъминотини берган шахслар (бундан буён матнда мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар деб юритилади) имзолайди.

Мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминоти миқдори қарздор мажбуриятларининг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги масала юзасидан кредиторларнинг йиғилиши ўтказилиши олдидан охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра балансда акс эттирилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талаблар асосида тузилган қарзни тўлаш жадвалидаги миқдоридан камида йигирма фоиз ортиқ бўлиши керак.

Қарздорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қарздорнинг қарзни тўлаш жадвалини бажариш таъминотининг предмети бўлиши мумкин эмас.

Қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритилганлиги, шунингдек қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг янги тартиб-таомили жорий этилганлиги мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминотини тугатиш учун асос бўлмайди.



95-модда. Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тартиби


Суд санацияси тартиб-таомили суд томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, бундан ушбу Қонун 92-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажримида суд санацияси тартиб-таомилининг муддати кўрсатилиши, унда суд томонидан тасдиқланган қарзни тўлаш жадвали, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва шакллари тўғрисидаги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ҳамда унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Суд санацияси тартиб-таомили кўпи билан йигирма тўрт ой муддатга жорий этилади.



96-модда. Суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари


Суд санацияси тартиб-таомили ўтказилаётганда қарздорнинг бошқарув органлари ўз ваколатларини ушбу бобда белгиланган чекловлар билан амалга оширади.

Суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган пайтда:

кредиторларнинг талабларини таъминлаш бўйича илгари қабул қилинган чоралар бекор қилинади;

қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили доирасида жорий этилади;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида юзага келадиган барча турдаги жорий солиқ тўловларини (бундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича солиқлар мустасно) тўлаш тўхтатиб турилади ва суд санацияси тартиб-таомили жараёнининг муддати якунлангач тўланади. Бундай ҳолда суд санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган санадан эътиборан мазкур солиқ қарзлари олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўланади;

суд санацияси тартиб-таомили пайтида юзага келган пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка (жарима, пеня) ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар, шунингдек тўланиши лозим бўладиган фоизлар қўлланилмайди.

Қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ қаноатлантирилиши лозим бўлган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторнинг талаблари суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар суд санациясини жорий этиш ҳақида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ва кредиторнинг талабини қаноатлантириш пайтигача, агар бундай қаноатлантириш рўй бермаса, - унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтигача кредиторнинг талаблари суммасига қўшиб ёзилиши лозим.

Кредиторлар йиғилишининг, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг ёки санация қилувчи бошқарувчининг қарздорнинг раҳбари суд санацияси режасини бажармаганлиги ёхуд лозим даражада бажармаганлиги ҳақидаги ёки қарздорнинг раҳбари қарздорнинг, кредиторларнинг, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган илтимосномасига биноан суд қарздорнинг раҳбарини ўз вазифасини бажаришдан четлаштиришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда суд қарздорнинг раҳбари вазифасини бажаришни санация қилувчи бошқарувчининг зиммасига юклатишга ҳақли. Суд қарздорнинг раҳбарини ўз вазифасини бажаришдан четлаштириш ҳақида ажрим чиқаради, бу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг розилигисиз қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга, қарздор эса қуйидаги битимларни тузишга ҳақли эмас:

кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш, мазкур мол-мулкни хўжалик жамиятлари ҳамда масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларнинг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида қўшиш ёки бундай мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш билан боғлиқ битимлар;

йирик битимлар;

заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафиллик бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимлар;

санация қилувчи бошқарувчи ёки кредиторлар муайян битимларнинг тузилишидан қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор бўладиган битимлар.

Суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажрими қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузган шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган, қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим ҳисобланган шартномаларнинг бажарилиши қарздор ёки санация қилувчи бошқарувчи томонидан давом эттирилади.

Бундай ҳолда қарздор томонидан тузилган шартномаларнинг бажарилишини қарздорга нисбатан суд санацияси тартиб-таомили жорий этилганлиги муносабати билан тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш бўйича тарафларнинг келишувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Санация қилувчи бошқарувчи ва кредиторлар қарздорнинг битимларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Санация қилувчи бошқарувчи ва кредиторлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин ёки қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги йигирма тўрт ой ичида тузилган ҳамда бутунлай ёки қисман бажарилмаган шартномаларни бекор қилишни қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда талаб қилиш ҳуқуқига эга:

шартномаларни бажариш қарздорга зарар етказса ва (ёки) қиёсий ҳолатларда тузиладиган худди шундай шартномаларга нисбатан қарздорнинг, кредиторларнинг, қарздор мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса;

шартнома бир йилдан ортиқ муддатга тузилган ёхуд қарздор учун фақат узоқ истиқболда ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса;

шартнома бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторлар талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса.

Тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномалар бўйича шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги талаб қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга монелик қиладиган бошқа ҳолатларда ҳам билдирилиши мумкин.



97-модда. Санация қилувчи бошқарувчи


Санация қилувчи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши ёки мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан судга тақдим этилади.

Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан ва суд санацияси тартиб-таомили тугагунига ёки муддатидан илгари тугатилгунига қадар фаолият юритади.

Санация қилувчи бошқарувчи ўз аризасига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг илтимосномасига биноан, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда суд томонидан озод қилиниши мумкин.

Суднинг санация қилувчи бошқарувчини ўз вазифасидан айни бир пайтда янги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаган ҳолда озод қилиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.

Суд санацияси тартиб-таомили пайтида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши санация қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугашига сабаб бўлади.

Агар ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида суд томонидан ажрим чиқарилган ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, шунингдек бошқа шахс ташқи бошқарувчи ёки тугатувчи бошқарувчи этиб тайинланган бўлса, санация қилувчи бошқарувчи ишлар ташқи бошқарувчига ёки тугатувчи бошқарувчига ўтказиладиган пайтга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириб туради.



98-модда. Санация қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқлари


Санация қилувчи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:

қарздорнинг раҳбаридан қарздорнинг жорий фаолияти, суд санацияси режасида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда қарзни тўлаш жадвалининг бажарилиши жараёни ҳақида ахборот талаб қилишга;

қарздорнинг раҳбаридан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун пул маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини талаб қилишга;

қарздор мол-мулк инвентаризациясини ўтказган тақдирда унда иштирок этишга;

кредиторларнинг жорий талаблари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга;

ушбу Қонун 96-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг битимлари ва қарорларини келишиб олишга ҳамда мазкур битимлар ва қарорлар ҳақида кредиторларга ахборот тақдим этишга;

ушбу Қонуннинг 63, 64 ва 65-моддаларида белгиланган тартибда қарздорнинг битимларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза беришга;

қарздорнинг кредиторлар талабларини тан олишга ёки бундай талабларни аниқланган деб топиш учун асосларни тасдиқлашга доир ҳаракатлари ёхуд қарздорнинг кредиторлар талабларини кўриб чиқиш борасидаги ҳаракатсизлиги устидан ушбу Қонуннинг 60 ва 87-моддаларида белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда судга шикоят беришга;

ушбу Қонун 96-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг раҳбарини ўз вазифасини бажаришдан четлаштириш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилишга;

қарздор раҳбаридан, таъсисчиларидан (иштирокчиларидан) ва (ёки) давлат органларидан қарздорга тааллуқли бўлган ахборотни ва ҳужжатларни сўраб олишга;

ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш учун давлат хизматларидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга;

қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш тўғрисидаги, шу жумладан мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга ўтказиш, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилишга.

Санация қилувчи бошқарувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



99-модда. Санация қилувчи бошқарувчининг мажбуриятлари


Санация қилувчи бошқарувчи:

кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши;

ушбу Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳолларда кредиторларнинг йиғилишини чақириши;

қарздор томонидан тақдим этилаётган суд санацияси режаси ва қарзни тўлаш жадвали бажарилиши жараёни тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиши ҳамда кредиторларнинг йиғилишига тегишли хулосаларни тақдим этиши;

кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши;

суд санацияси режаси амалга оширилишининг бориши тўғрисида кредиторлар йиғилишига ва (ёки) кредиторлар қўмитасига, шунингдек, агар қарздорнинг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлса, ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиши шарт.

Санация қилувчи бошқарувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



100-модда. Суд санацияси режаси ва қарзни тўлаш жадвали


Суд санацияси режаси қарздорнинг раҳбари, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан тайёрланади.

Суд санацияси режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга доир аниқ чора-тадбирлар кўрсатилган бўлиши керак.

Суд санацияси режасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари, мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш шартлари ва тартиби, уларни амалга ошириш харажатлари ҳамда қарздорнинг бошқа харажатлари;

қарзни тўлаш жадвали;

суд санацияси режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредиторнинг ёки ушбу режани тасдиқлаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган кредиторнинг қарздор тугатилган тақдирда олиши мумкин бўлган кафолатли товоннинг миқдори ва тўлаш муддати;

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш даври.

Суд санацияси режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш юзасидан ушбу Қонуннинг 125-моддасида назарда тутилган чора-тадбирлар бўлиши мумкин.

Суд санацияси режасини амалга ошириш муддати суднинг суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажримида назарда тутилган муддатдан ошиши мумкин эмас.

Суд санацияси режасида қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун зарур бўлган маблағларни суд санацияси жараёнида қарздор томонидан олиш усуллари назарда тутилиши керак. Суд санацияси режаси кредиторларнинг йиғилиши томонидан тасдиқланиши керак.

Суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилаётганда овоз беришда биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари иштирок этади.

Кредиторлар йиғилишининг суд санацияси режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва суд санацияси режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ҳамда ушбу режани тасдиқлаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган кредитор, қарздор тугатилган тақдирда энг камида олиши мумкин бўлган кафолатли тўловга тенг товон олиш ҳуқуқига эга.

Агар биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторлар суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилмаса, шунингдек овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур миқдордаги овози тўпланмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Суд санацияси режасида қарздорнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш, ушбу Қонуннинг 130-моддасига мувофиқ қарздорнинг қўшимча эмиссиявий акцияларини чиқариш ва жойлаштириш, устав фондига (устав капиталига) қўшимча улуш киритиш ҳамда кредиторларнинг талабларини акцияларга айирбошлаш назарда тутилиши мумкин.

Суд санацияси режасида қарздорнинг корхонаси (бизнеси) ёки қарздор мол-мулкининг бир қисми ушбу Қонуннинг 126 ва 127-моддаларида назарда тутилган тартибда сотилиши назарда тутилиши мумкин.

Суд санацияси режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредиторлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида экспертларни:

суд санацияси режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ҳамда ушбу режани тасдиқлаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган кредитор, қарздор тугатилган тақдирда, энг камида олиши мумкин бўлган кафолатли тўловга тенг товон олиш ҳуқуқига эга бўлишини;

суд санацияси режасининг муваффақиятли бажарилиш имконияти мавжудлигини;

кредиторларнинг бошқа кредиторларга нисбатан қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган устунлик ҳуқуқини текшириш учун жалб этиши мумкин.

Агар қарздор суд санацияси режаси учун мол-мулки тўғрисида нотўғри ёки чалғитувчи маълумотларни тақдим этган ёхуд ўз фаолиятига ва (ёки) ишга тааллуқли бўлган ахборотни яширган бўлса, кредиторлар йиғилиши суд санацияси режасини бекор қилиш ва суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳамда судга ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Суд кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси асосида суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳамда тегишинча ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарздорнинг бошқарув органи ва санация қилувчи бошқарувчи суд санациясининг тасдиқланган режаси амалга оширилиши учун масъулдир.

Кредиторлар йиғилиши ва (ёки) кредиторлар қўмитаси санация режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Кредитор санация қилувчи бошқарувчидан суд санацияси режасининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай маълумотни сўраб олишга ҳақлидир.

Суд санацияси режасида қарздорни қарзлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёхуд уларни ўзгартириш назарда тутилиши мумкин.

Қарздорни қарзлардан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёхуд уларни ўзгартириш барча кредиторларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Агар бирор-бир кредитор қарздорнинг қарзлардан тўлиқ ёки қисман озод этилишига ёки уларнинг ўзгартирилишига қарши бўлса, қолган кредиторлар унга талабни кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ сотиб олиш бўйича таклиф беришга ҳақли.

Қарздорнинг қарзлардан тўлиқ ёки қисман озод қилинишига ёки уларнинг ўзгартирилишига қарши бўлган кредитор қолган кредиторлар томонидан таклиф этилган шартларни қабул қилиши шарт.

Қарзни тўлаш жадвали, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, барча кредиторлар олдидаги қарзнинг тўланишини назарда тутиши керак. Қарзни тўлаш жадвали суд томонидан тасдиқланиши лозим.

Қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомили жараёнида юзага келган жорий тўловлар бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қарздор қарзни тўлаш жадвалини муддатидан илгари бажаришга ҳақлидир.



101-модда. Суд санацияси режасига ва қарзни

тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритиш


Қарздор суд санацияси режасини ва (ёки) қарзни тўлаш жадвалини бажармаган тақдирда (қарз белгиланган муддатларда ва (ёки) белгиланган ҳажмларда тўланмаганда), у қарзни тўлаш жадвалига киритиш мўлжалланаётган ўзгартишларни маъқуллаш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларга талабларни бажариш санаси бошланган вақтдан эътиборан икки ҳафта муддат ичида мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосноманинг кўчирма нусхаси санация қилувчи бошқарувчига юборилади. Санация қилувчи бошқарувчи илтимоснома олинган пайтдан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай ушбу илтимоснома асосида кредиторларнинг йиғилишини чақиради.

Агар кредиторлар суд санацияси режасини ва қарзни тўлаш жадвалини тўлиқ ёки қисман бажаришнинг имкони мавжуд эмаслигини аниқласа ёхуд уларни фақат ўзгартишлар киритиш орқали амалга ошириш имкони мавжуд деб ҳисобласа, суд санацияси режасига ва қарзни тўлаш жадвалига суд ўзгартиш киритиши мумкин.

Кредиторлар йиғилишининг суд санацияси режасига ва (ёки) қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарори ушбу Қонуннинг 100-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Агар қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинса, кредиторларнинг йиғилиши қарзни тўлаш жадвалидаги ўзгартишларни тасдиқлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилинмаган ва қарзни тўлаш жадвали суд томонидан тасдиқланганидан кейин ишга қўшилган кредиторнинг талаблари ёки ушбу кредиторнинг қайси талаблари бўйича мажбуриятларни бажариш муддати кузатув тартиб-таомили жараёнида бошланган бўлса, ўша талаблари суднинг ажримига кўра қарзни узиш жадвалига киритилади.

Суд фақат кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабларга нисбатан қарзни тўлаш жадвалига ўзгартишлар киритиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.



102-модда. Суд санацияси тартиб-таомилининг

муддатидан илгари тамомланиши


Кредиторларнинг қарзни тўлаш жадвалида назарда тутилган барча талаблари суд санацияси тартиб-таомилининг суд томонидан белгиланган муддати ўтишидан олдин қарздор томонидан қаноатлантирилган тақдирда, қарздорнинг раҳбари суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги ҳақида судга ушбу Қонуннинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобот тақдим этади. Қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги тўғрисидаги ҳисоботи, санация қилувчи бошқарувчининг қарздор раҳбарининг ҳисоботига доир хулосаси ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади.

Санация қилувчи бошқарувчининг талаблари қарзни тўлаш жадвалига киритилган барча кредиторларни қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги ҳақидаги ҳисоботини кўриб чиқувчи суд мажлисининг санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомили муддатидан илгари тамомланганлиги тўғрисидаги ҳисоботини, шунингдек кредиторларнинг шикоятларини кўриб чиқиш якунлари асосида суд:

агар тўланмаган қарз мавжуд эмаслиги аниқланса, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тўхтатади;

агар тўланмаган қарз мавжудлиги аниқланса ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.

Қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида ёки мазкур ҳисоботни тасдиқлашни рад этиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, бу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



103-модда. Суд санацияси тартиб-таомилини

муддатидан илгари тугатиш


Суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни тўлаш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги;

қарздор қарзни тўлаш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги.

Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторларнинг йиғилишини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келган пайтдан эътиборан икки ҳафта ичида ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида чақириши шарт.

Қарздорнинг раҳбари кредиторларнинг йиғилишига қарзни тўлаш жадвали ва суд санацияси режаси бажарилишининг якунлари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисоботга қарздорнинг охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг даромадлари (фойдаси) ва зарарлари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Санация қилувчи бошқарувчи кредиторларнинг йиғилишига қарздор раҳбарининг ҳисоботи билан бир вақтда қарздор раҳбарининг ҳисоботи юзасидан ўз хулосасини тақдим этади.

Кредиторларнинг йиғилиши қарздор раҳбарининг ҳисоботини, шунингдек санация қилувчи бошқарувчининг мазкур ҳисобот бўйича хулосасини кўриб чиқиш якунларига кўра ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига кредиторлар йиғилиши баённомасининг кўчирма нусхаси, шунингдек кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорга қарши овоз берган ёки ушбу масала юзасидан овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинади.

Суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси асосида ажрим чиқаради ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.



104-модда. Суд санацияси тартиб-таомилининг тамомланиши


Суд санацияси тартиб-таомилининг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида қарздорнинг раҳбари ўтказилган суд санацияси тартиб-таомилининг натижалари ҳақида судга ҳисобот тақдим этиши шарт. Мазкур ҳисоботга қарздорнинг охирги санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори ва мазкур қаноатлантиришни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек санация қилувчи бошқарувчининг қарздор раҳбарининг ҳисоботига доир хулосаси, қаноатлантирилган талаблар миқдори кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри, талаблари қаноатлантирилмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши керак. Қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомилини ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади.

Санация қилувчи бошқарувчи қарзни тўлаш жадвалига талаблари киритилган барча кредиторларни қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомилини ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботини кўриб чиқувчи суд мажлисининг санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Қарздор раҳбарининг суд санацияси тартиб-таомилини ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботини, шунингдек кредиторларнинг шикоятларини кўриб чиқиш якунларига кўра суд:

агар тўланмаган қарзи мавжуд эмаслиги аниқланса, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тўхтатиш ҳақида ажрим чиқаради;

агар тўланмаган қарз мавжудлиги аниқланса ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.

Суд қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этган тақдирда ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор чиқаради.



105-модда. Мажбуриятларнинг таъминот берган

шахслар томонидан бажарилиши


Кредиторларнинг таъминот берган шахслардан мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи суд санацияси тартиб-таомилини тугатиш ёки тамомлаш тўғрисида суд ажрим чиқарган пайтдан эътиборан юзага келади. Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларга нисбатан талаблар кредиторлар йиғилишининг (кредиторлар қўмитасининг) вакили ёки санация қилувчи бошқарувчи томонидан тақдим этилади.

Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг мажбуриятларни бажариши натижасида олинган пул маблағлари кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун қарздорнинг ҳисобварағига ўтказилади. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қарздор томонидан амалга оширилади.

Санация қилувчи бошқарувчи кредиторлар талабларининг қаноатлантирилганлиги далиллари тақдим этилган пайтдан эътиборан кредиторларнинг талаблари реестрига тегишли ёзувни киритади.



106-модда. Таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятларни

бажариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот


Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомлангач ёки суд томонидан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун белгиланган муддат ўтгач, санация қилувчи бошқарувчи қарздорнинг мажбуриятларини шахслар томонидан таъминот берилган ҳолда бажариш якунлари тўғрисида судга ҳисобот тақдим этиши шарт. Санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Ҳисоботга қўйиладиган талаблар, шунингдек уни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби ушбу Қонуннинг 132 ва 133-моддаларида белгиланади.

Санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини, кредиторларнинг шикоятларини кўриб чиқиш якунларига кўра суд:

агар тўланмаган қарз мавжудлиги аниқланса, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилса, санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради;

агар қопланмаган қарз борлиги аниқланган ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилган бўлса, санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади ҳамда ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёхуд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.



107-модда. Таъминот берган шахсларнинг мажбуриятларни

бажармаслиги оқибатлари


Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан шу таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятлар кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун суд белгилаган муддатда бажарилмаган ҳамда ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан шу таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятлар кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда бажарилмаганлиги қонунчиликка мувофиқ ушбу шахсларнинг қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари юзасидан солидар ёки субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.

Бундай ҳолда тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомили жараёнида суд бошқарувчиси судга таъминотни берган шахсларга нисбатан даъво билан мурожаат қилишга ҳақли.



10-БОБ. ТАШҚИ БОШҚАРУВ ТАРТИБ-ТАОМИЛИ


108-модда. Ташқи бошқарув тартиб-таомилини

жорий этиш тартиби


Агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилади.

Суднинг ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва бу ажрим устидан қонунчиликда белгиланган муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили учун белгиланган муддат ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, ваколатли давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига кўра суд томонидан қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.

Суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомилларининг жами муддати ўттиз ойдан ошмаслиги керак.

Агар суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган санадан то суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш кунига қадар ўн саккиз ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор чиқаради.



109-модда. Ташқи бошқарув тартиб-таомилини

жорий этиш оқибатлари


Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан:

қарздорнинг раҳбари ўз вазифасини бажаришдан четлаштирилади, қарздорнинг ишларини бошқариш ташқи бошқарувчи зиммасига юклатилади. Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт;

қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилади. Қарздорнинг раҳбари ва қарздорнинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, бундан ушбу Қонунга мувофиқ бошқа шахсларга (органларга) ўтадиган ваколатлар мустасно. Қарздорнинг бошқарув органлари ва (ёки) тўловга қобилиятсизликнинг илгариги тартиб-таомилида тайинланган суд бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари ташқи бошқарувчига топширилишини таъминлаши шарт;

кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;

қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларининг бошқача тарздаги чекловлари фақат тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида қўлланилиши мумкин;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида вужудга келган барча турдаги жорий солиқ тўловларини (бундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича солиқлар мустасно) тўлаш тўхтатиб турилади ва ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнининг муддати якунланганидан кейин тўланади. Бундай ҳолда суд ташқи бошқарувчининг ҳисоботи тасдиқланган ҳамда қарздорга нисбатан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарган санадан эътиборан ушбу солиқ қарзлари олти ой давомида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўланади;

қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан кредиторлар талабларининг қаноатлантирилишига нисбатан мораторий жорий этилади, бундан ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилгунига қадар қарздорнинг мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан мазкур тартиб-таомил жорий этилганидан кейин олинган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили тугаганидан кейин пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторларга қарздор тўлаши шарт бўлган неустойка (жарима, пеня), шунингдек етказилган зарарнинг суммалари ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш пайтидаги мавжуд миқдорларда тўлаш учун тақдим этилиши мумкин.



110-модда. Кредиторларнинг талабларини

қаноатлантиришга доир мораторий


Кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга доир мораторий ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилгунига қадар бажарилиш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимларга нисбатан татбиқ этилади, бундан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили ва (ёки) суд санацияси тартиб-таомили жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари мустасно.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати ичида:

ундирув сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ундирувга йўл қўйилмайди;

пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун неустойка (жарима, пеня) ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар ҳисобланмайди, бундан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили ва (ёки) суд санацияси тартиб-таомили жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) тўланиши лозим бўлган фоизлар мустасно.

Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар бир навбатдаги талабларга қарздорга нисбатан ташқи бошқарув жорий этилган санадан эътиборан ва суд томонидан шу навбат талаблари бўйича кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқариладиган санага қадар ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган пайтга қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар суммаси кредиторга асосий қарз суммасини тўлаш билан бир вақтда тўланиши лозим.

Мораторий кредиторларнинг ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 119-моддасига мувофиқ бош тортганлиги оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилганидан кейин бошланган пул мажбуриятларига ва (ёки) солиқларга ҳамда йиғимларга нисбатан қўлланилмайди.

Мораторийнинг амал қилиши фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларига, алиментлар ундиришга ҳамда муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлашга доир талабларига, шунингдек қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Кредиторнинг илтимосномасига асосан суд қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида мазкур кредиторнинг фойдасига қайси пул мажбуриятлари бўйича мол-мулк берилган бўлса, ўша пул мажбуриятларини мораторийнинг таъсир доирасидан чиқариш тўғрисида, агар мол-мулк ташқи бошқарув тартиб-таомилини амалга ошириш учун зарур бўлмаса, ажрим чиқариши мумкин.

Талаблари қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган кредиторнинг илтимосномасига асосан қуйидаги ҳолларда суд мазкур мол-мулкни мораторийнинг таъсир доирасидан чиқариш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин, агар:

қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган кредиторнинг ёки кредиторларнинг талаблари миқдори гаров нарсаси қийматидан ошиб кетган бўлса;

гаровга қўйилган мол-мулк қийматини пасайиб кетишдан ҳимоя қилиш мавжуд бўлмаса;

ташқи бошқарув режасини амалга ошириш қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган талабларга дахл қилмаса;

гаровга қўйилган мол-мулкни тез бузиладиган маҳсулот сифатида сақлаб қолиш учун чоралар кўриш талаб этилса;

суд санациясининг режаси ёки ташқи бошқарув режаси белгиланган муддатда тасдиқланмаган бўлса.



111-модда. Ташқи бошқарувчиликка номзод

тақдим этиш тартиби


Ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.

Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин.

Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади.

Суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлмаган ҳолда жорий этаётган бўлса, кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқарган пайтдан эътиборан уч ҳафталик муддат ичида кўриб чиқишга, маъқуллашга ва судга тақдим этишга ҳақли.

Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди.



112-модда. Ташқи бошқарувчини тайинлаш


Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш билан бир пайтда суд томонидан тайинланади.

Ташқи бошқарувчини ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш билан бир пайтда тайинлашнинг имкони мавжуд бўлмаса, суд ташқи бошқарувчини ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тайинлайди.

Ташқи бошқарувчини тайинлаш тўғрисида суд ажрим чиқаради.

Ташқи бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва унинг устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



113-модда. Ташқи бошқарувчини ўз вазифасини

бажаришдан озод этиш


Ташқи бошқарувчи ўз вазифасини бажаришдан қуйидаги ҳолларда суд томонидан озод этилиши мумкин:

ўз аризасига биноан;

зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак;

ваколатли давлат органининг аризаси асосида;

ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда.

Ташқи бошқарувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам ўз вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин.

Ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) бундай ажримнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.



114-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳуқуқлари


Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбари ваколатларини амалга оширади.

Ташқи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:

кредиторларнинг йиғилишини ҳамда кредиторлар қўмитасини чақиришга;

ушбу Қонуннинг 118-моддасида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этишга;

қарздор номидан келишув битими тузишга;

ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ҳақ олишга;

агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар билан келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз вазифаларини амалга ошириш учун бошқа шахсларни улар фаолиятига қарздорнинг маблағларидан ҳақ тўлаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб қилишга;

ўз вазифаларини бажаришни муддатидан илгари тугатиш тўғрисида судга ариза беришга;

ушбу Қонуннинг 63-65-моддаларида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза беришга;

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида тижорат банкларидан, молия ташкилотларидан қарз олишга, шунингдек қарздорнинг фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслардан молиявий ёрдам олишга;

қарздорга тааллуқли бўлган ахборотни ва ҳужжатларни қарздорнинг раҳбаридан, таъсисчиларидан ва (ёки) давлат органларидан сўраб олишга;

ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларининг амалга оширилишини таъминлаш учун давлат хизматларидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланиш;

қарздорнинг шартномаларини бажариш ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этилишини маълум қилишга.

Ташқи бошқарувчи ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга ошираётганда қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича қонунчиликка мувофиқ субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан улар қарздорни тўловга қобилиятсизликка олиб борганлиги муносабати билан талаблар қўйишга ҳақлидир.

Ташқи бошқарувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



115-модда. Ташқи бошқарувчининг мажбуриятлари


Ташқи бошқарувчи:

қарздорнинг мол-мулкини қабул қилиб олиши ва уни инвентаризациядан ўтказиши;

қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чоралар кўриши;

ташқи бошқарувни ўтказиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун махсус ҳисобварақ очиши;

ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиши ва кредиторларнинг йиғилиши тасдиқлаши учун тақдим этиши;

молиявий, бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритиши ҳамда ҳисобдорликни таъминлаши;

кредиторларнинг қарздорга нисбатан талаблари юзасидан эътирозлар билдириши;

қарздор олдидаги қарзни ундириш чораларини кўриши;

кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши;

кредиторларнинг йиғилишига ташқи бошқарув режаси бажарилишининг бориши ва якунлари ҳақида ҳисоботлар тақдим этиши;

кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши;

ташқи бошқарув режаси бажарилишининг бориши ҳақида кредиторлар йиғилишига ва кредиторлар қўмитасига, шунингдек, агар қарздорнинг устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлса, ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиши шарт.

Ташқи бошқарувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



116-модда. Кредиторларнинг талаблари


Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини ташқи бошқарув тартиб-таомили амал қилаётган муддатнинг исталган вақтида тақдим этишга ҳақли. Мазкур талаблар ташқи бошқарувчига қарздорнинг жойлашган ери ва (ёки) электрон почта манзили бўйича юборилади. Кредиторларнинг ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ аниқланган деб эътироф этиладиган талаблари бу талабларни аниқланган деб белгилаш имконини берувчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ташқи бошқарувчига юборилади.

Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва тегишли талаб олинганидан кейин уни кўриб чиқиш натижалари бўйича кредиторларнинг талаблари реестрига узоғи билан икки ҳафта ичида тегишли ёзув киритади. Ташқи бошқарувчи кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли кредиторни кредиторнинг талаблари олинган пайтдан эътиборан узоғи билан бир ойлик муддат ичида хабардор қилади.

Кредитор кредиторларнинг талабларини ташқи бошқарувчи томонидан кўриб чиқиш натижалари юзасидан эътирозларини тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўраётган судга бу натижалардан хабардор бўлган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида билдириши мумкин.

Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган миқдорда, таркибда ва уларни қаноатлантириш навбатида аниқланган талаблар деб ҳисобланади.

Кредитор мустақил равишда қарздордан талаб қилиш ҳуқуқини нотариал тартибда бошқа шахсларга ўтказиши мумкин. Бунда талаб қилиш ҳуқуқини сотиб олган шахс талабини ўн кун муддат ичида кредиторлар реестрига киритиш учун қарздорнинг ташқи бошқарувчисига мурожаат қилиши керак.



117-модда. Кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш


Кредиторларнинг ташқи бошқарувчи томонидан аниқланган ўз талаблари миқдори, таркиби ва уларни қаноатлантириш навбати хусусидаги ушбу Қонуннинг 116-моддасида белгиланган муддатларда берилган эътирозлари суд томонидан мазкур эътирозлар олинган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ажрим чиқаради, ажримда кредиторларнинг қайси талабларига нисбатан эътирозлар асосли деб топилган бўлса, кредиторларнинг шу талаблари миқдори, таркиби ва уларни қаноатлантириш навбати кўрсатилади.

Кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижалари бўйича суд чиқарган ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш чоғида чиқарилган ажримлар ва бошқа суд ҳужжатлари алоҳида иш юритишда кредиторларнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиқишда преюдициал кучга эга бўлади.

Қарздор ходимлари вакилининг меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахсларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича қарзнинг миқдори ва таркиби ҳақидаги эътирозлари ҳам ушбу моддада белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



118-модда. Қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш


Қарздор мол-мулкининг эгаси ёки таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича қарор қабул қилишга ёхуд ташқи бошқарувчининг ваколатларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Агар ушбу Қонунда ёки ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йирик битимлар ва манфаатдорлик назарда тутилган битимлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан тузилади.

Баланс қиймати қарздорнинг кўчмас мол-мулкини ёки битим тузиш пайтидаги активлари баланс қийматининг ўн фоизидан кўпроғини ташкил этадиган бошқа мол-мулкини тасарруф этишга олиб келадиган битимлар йирик битимлар жумласига киради.

Битимни тузган тарафлардан бири ташқи бошқарувчига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор шахс бўлса, бундай битимлар манфаатдорлик назарда тутилган битимлар деб эътироф этилади.



119-модда. Қарздорнинг шартномаларини

бажаришни рад этиш


Суднинг ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисидаги ажрими қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузган шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган, қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим бўлган шартномаларнинг бажарилиши ташқи бошқарувчи томонидан давом эттирилади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда қарздор тузган шартномаларни қарздорга нисбатан ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилганлиги муносабати билан бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш бўйича тарафларнинг келишувлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ташқи бошқарувчи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар қарздор тузган шартномаларни бажаришни фақат тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда рад этишга ҳақли:

шартномаларни бажариш қарздор учун зарар келтирса ва (ёки) қиёсий ҳолатларда тузиладиган худди шундай шартномаларга нисбатан қарздорнинг, кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса;

шартнома узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга тузилган) бўлса ёки фақат узоқ истиқболда қарздор учун ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса;

шартномада бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторлар талабларига нисбатан афзалроқ тарзда қаноатлантириш назарда тутилган бўлса;

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга монелик қилувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шартнома барча тарафлар томонидан шундай шартнома юзасидан ташқи бошқарувчининг шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.

Шартномани тузган тарафлардан бири, агар унга нисбатан қарздор рад қилишни билдирган бўлса, қарздордан шартномани бажаришни рад этганлик оқибатида келиб чиққан ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.



120-модда. Қарздорнинг ташқи бошқарув тартиб-таомили

жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари


Қарздорнинг ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари миқдори кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ кредиторлар талаблари суммасининг йигирма фоизидан ортиқроғини ташкил этган ҳолларда қарздорнинг янги пул мажбуриятларини келтириб чиқарувчи битимлар, бундан ташқи бошқарув режасида назарда тутилган битимлар мустасно, ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан тузилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисми нормалари бузилган ҳолда тузилган битимлар, агар улар илгари қарздорнинг ташқи бошқарувчиси вазифасини бажарган шахс томонидан тузилган бўлса, кредиторнинг, шунингдек янги тайинланган ташқи бошқарувчининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.



121-модда. Қарздор харажатларининг

тартибга солиниши


Қарздорнинг истеъмолга, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатларининг кўпайишига олиб келувчи қарорлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан қабул қилиниши мумкин, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.



122-модда. Ташқи бошқарув режаси


Ташқи бошқарувчи суд томонидан тайинланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этиши керак.

Ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида овоз беришда биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари иштирок этади.

Кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори, агар уни биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва ташқи бошқарув режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ёки кредиторлар қарздор тугатилган тақдирда энг камида олиши мумкин бўлган кафолатли товонга тенг товон олишга ҳақлидир.

Агар биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторлар ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаса, шунингдек овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур миқдордаги овозлари тўпланмаса, судга қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш тўғрисида иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув режасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарори биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари томонидан, агар ҳар бир алоҳида гуруҳнинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинади.

Ташқи бошқарув режасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари, мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш шартлари ва тартиби, уларни амалга ошириш харажатлари ҳамда қарздорнинг бошқа харажатлари;

қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати.

Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 5-моддасида белгиланган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган ва (ёки) кредиторлар томонидан билдирилган талаблардан воз кечилган тақдирда тикланган деб эътироф этилади.

Ташқи бошқарув режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредиторлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидагиларни текшириш учун экспертларни жалб этиши мумкин:

ташқи бошқарув режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ҳамда ушбу режани тасдиқлаш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган кредитор қарздор тугатилган тақдирда энг камида олиши мумкин бўлган кафолатли тўловга тенг товон олиш ҳуқуқига эга бўлишини;

ташқи бошқарув режасининг муваффақиятли бажарилиш имконияти мавжудлигини;

қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган кредиторларнинг бошқа кредиторларга нисбатан устунлик ҳуқуқини.

Агар ташқи бошқарув режасида қарздор талабини камайтириш ёки ҳисобдан чиқариш назарда тутилган бўлса, бу ушбу Қонуннинг 100-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг талабига биноан ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёни ҳақида кредиторлар олдида ҳисобот беради.

Ташқи бошқарув режасини амалга ошириш қарздорнинг хўжалик фаолияти тугатилишига олиб келмаслиги керак, бундан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятни бажариш вазифаси қарздорнинг мол-мулкини сотиб олувчига ўтадиган ҳоллар мустасно.



123-модда. Ташқи бошқарув режасини кўриб чиқиш


Ташқи бошқарув режаси кредиторларнинг йиғилишида кўриб чиқилади, йиғилиш ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан чақирилади. Ташқи бошқарувчи заруратга қараб барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабар қилади ҳамда мазкур йиғилиш ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин уларга ташқи бошқарув режаси билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлайди.

Кредиторларнинг йиғилишида ташқи бошқарувчи, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили ҳамда қарздорнинг ходимлари вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ташқи бошқарув режаси, агар йиғилишда иштирок этаётган кредиторларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, тасдиқланган деб ҳисобланади.

Кредиторларнинг йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;

ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор;

ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан бир вақтнинг ўзида ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзодни тасдиқлаган ҳолда озод қилиш ҳақидаги тегишли илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарор. Мазкур қарорда ташқи бошқарувнинг янги режасини кўриб чиқиш учун кредиторларнинг кейинги йиғилиши чақириладиган сана назарда тутилган бўлиши ва бу муддат кредиторларнинг йиғилиши мазкур қарорни чиқарган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.

Кредиторлар йиғилишида тасдиқланган ташқи бошқарув режаси ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан судга тақдим этилади.

Агар ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган муддатларда судга ташқи бошқарув режаси тақдим этилмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.



124-модда. Ташқи бошқарувнинг муддатини узайтириш


Кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган ва унда назарда тутилган ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддати белгиланган дастлабки муддатдан ортиқ бўлган тақдирда, агар ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш ёки ташқи бошқарувнинг тасдиқланган режасини амалга ошириш қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига олиб келади деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлса, суд ташқи бошқарувнинг тартиб-таомили муддатини узайтириш ҳақида ажрим чиқаради. Бундай ҳолларда умумий муддат ушбу Қонуннинг 108-моддасида белгиланган муддатлардан ошиб кетмаслиги керак.



125-модда. Қарздорнинг тўлов қобилиятини

тиклаш чора-тадбирлари


Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш юзасидан қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилиши мумкин:

ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштириш;

норентабел ишлаб чиқаришларни ёпиш;

дебиторлик қарзларини ундириш;

қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш;

қарздорнинг талабидан ўзганинг фойдасига воз кечиш;

қарздорнинг мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажариш;

қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш;

қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш;

тижорат банкларидан, молия институтларидан қарз олиш, шунингдек қарздорнинг фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган шахслардан маблағлар жалб этиш;

акциядорлик жамиятининг устав фондини (устав капиталини) кредиторлик қарздорлиги ҳисобига кўпайтириш (қарздорликни акцияга айирбошлаш) тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади;

қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш.

Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан суд устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздорнинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.



126-модда. Қарздорнинг корхонасини (бизнесини)

мулкий мажмуа сифатида сотиш


Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш назарда тутилиши мумкин.

Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида сотилаётганида қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган барча турдаги мол-мулки, шу жумладан ер участкалари, бинолари, иншоотлари, ускуналари, инвентари, хом ашёси, маҳсулоти, талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек қарздорнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалари (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари), унинг товарлари, ишлари ва хизматлари, қарздорга тегишли бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлар ўзга шахсларга ўтказилади, бундан бошқа шахсларга топширилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар мустасно.

Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида сотилаётганда қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан ўтказилади, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўланади. Баҳоловчи ташкилот кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Aгaр қaрздoрнинг ҳисобварағидаги пул мaблaғи унинг мoл-мулкини бaҳoлaш учун eтaрли бўлмaсa, тaшқи бoшқaрувчи бу ҳaқдa кредиторларни xaбaрдoр қилиши керак. Бундaй ҳoлдa қaрздoрнинг мoл-мулкини бaҳoлaш бўйича харажатлар кредиторлар томонидан амалга оширилади ва ушбу харажатлар қaрздoр кoрxoнa мол-мулкининг сoтилиши натижасида қарздорнинг ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳисобидан, ушбу Қонун 150-мoддaсининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда навбатдан ташқари қопланади.

Зарур бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар қaрздoрнинг мoл-мулкини баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни талаб қилиши мумкин.

Ташқи бошқарувчи корхонани (бизнесни) кредиторлар йиғилишининг розилиги билан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан мулкий мажмуа сифатида реализация қилишга, башарти харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этса, ҳақли бўлади.

Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида сотилаётганда корхона (бизнес) сотилаётган пайтда амалда бўлган барча меҳнат шартномалари ўз кучини сақлаб қолади, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиб олувчи ихтиёрига ўтади.

Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказиш воситасида амалга оширилади. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш шартлари кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан белгиланади.

Агар корхона (бизнес) таркибида муомалада бўлиши чекланган мол-мулк бўлса, корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирокида электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдоларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйиладиган корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишнинг бошланғич нархи, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, корхонанинг мол-мулкини баҳоловчи ташкилот ўтказган баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарори билан белгиланади.

Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш шартларида корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан тушган пул маблағларининг ташқи бошқарув тартиб-таомили муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин қарздор томонидан олиниши назарда тутилиши керак.

Ташқи бошқарувчи электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этади ва унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлайди. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказувчи ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ҳамда ташқи бошқарувчига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас ва кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси билан келишилган бўлиши керак.

Ихтисослаштирилган ташкилот:

ўз расмий веб-сайтида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарни эълон қилади;

электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида қaтнaшиш учун иштирокчилардан электрон буюртмaлaрни қaбул қилaди;

электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ташкиллаштиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди;

кимошди савдоси ғoлибини aниқлaйди вa савдо натижалари ҳақидaги бaённoмaни расмийлаштиради.

Корхонанинг (бизнеснинг) мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилиши тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида кимошди савдоси ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин берилиши керак. Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилиши ҳақидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

мулкий мажмуа сифатида сотилаётган корхона (бизнес) тўғрисидаги маълумотлар ва у билан танишиш тартиби;

электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида иштирок этиш муддатлари, вақти ва савдолар ташкилотчисининг веб-сайти;

корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишнинг бошланғич нархи;

электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш вақти ва унинг якунларини чиқариш ҳамда савдо ташкилотчисининг веб-сайти;

олди-сотди шартномасини тузишнинг ҳамда тўловларнинг шартлари ва муддатлари.

Корхонанинг (бизнеснинг) мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилиши ҳақидаги эълонда қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.

Агар корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат ичида битта ҳам буюртма келиб тушмаса ёки битта иштирокчидан буюртма тушган бўлса, кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади ва ушбу модданинг ўнинчи - ўн учинчи қисмларида назарда тутилган шартларда такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказилади. Корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида биринчи электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилмаган ҳолларда ҳам такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказилади.

Такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш мақсадида ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш ҳақидаги янги хабарни амалга ошмаган деб топилган ёки корхона (бизнес) мулкий мажмуа сифатида сотилмаган электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосининг санасидан эътиборан ўн беш кун ичида, ушбу Қонуннинг мазкур моддасида ва 54-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилади. Бунда электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси хабар эълон қилинган санадан эътиборан камида ўн беш кунлик муддат ўтгач, ўтказилади. Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотиш нархи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига кўра босқичма-босқич пасайтирилиши мумкин, бунда пасайтириш миқдори аввалги кимошди савдосидаги нархнинг ўн фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Агар мулкий мажмуа сифатида сотилаётган корхона (бизнес) дастлабки савдодаги бошланғич нархидан йигирма фоизгача камайтирилган нархда сотилмаса, кейинги такрорий савдонинг бошланғич нархи кредиторлар йиғилиши билан келишилган ҳолда белгиланиши мумкин. Бунда пасайтириш миқдори дастлабки савдодаги бошланғич нархдан эллик фоиздан ошмаслиги керак.

Мулкий мажмуа сифатида сотилаётган корхонанинг (бизнеснинг) олди-сотди шартномаси электрон онлайн кимошди савдоси ғолиби билан ташқи бошқарувчи ўртасида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тузилади. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси кимошди савдоси ўтказилган куни ана шу савдонинг натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома шартнома кучига эга бўлади. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси баённомасини ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган тақдирда ўзи тўлаган закалатдан маҳрум бўлади. Закалат суммаси электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ташкилотчиларининг ушбу тадбирни ўтказишга кетган чиқимлари чегириб ташланган ҳолда қарздорнинг активлари таркибига киритилади.

Агар корхона (бизнес) ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган шартлар асосида мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, ташқи бошқарувчи, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши қарорига биноан корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида оммавий оферта савдосига қўйиши ва оммавий ахборот воситасида оммавий оферта тўғрисидаги таклиф эълон қилингач, камида ўн беш кундан кейин унинг учун энг юқори нархни таклиф қилган шахс билан корхонанинг (бизнеснинг) олди-сотди шартномасини тузиши мумкин.

Оммавий оферта савдосига қўйиш ҳақидаги қарор кредиторларнинг учдан икки қисми уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади, офертага таклиф этилган корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдаги бошланғич нарх эса илгариги электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида белгиланган бошланғич нархдан кам бўлмаслиги керак.

Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан олинган сумма ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қаноатлантириш имкониятига эга бўлган ҳолларда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш ташқи бошқарувчининг аризасига биноан суд томонидан тугатилиши лозим.

Агар корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан тушган сумма кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, ташқи бошқарувчи кредиторларга келишув битими тузишни таклиф қилади. Келишув битимига эришилмаган тақдирда, суд ташқи бошқарувчининг аризасига биноан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Корхонани (бизнесни) мулкий мажмуа сифатида сотишдан олинган маблағлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланади.



127-модда. Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш


Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ташқи бошқарув режасига мувофиқ мол-мулкнинг бир қисми сотилиши мумкин.

Мол-мулкнинг бир қисми, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилади.

Қарздор мол-мулкининг бир қисми сотилиши қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишини имконсиз қилиб қўймаслиги керак.

Қарздорнинг муомалада бўлиши чекланган мол-мулки қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирокида электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдоси ўтказиш орқали реализация қилинади.

Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг бир қисмини сотишда бошланғич нарх, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини баҳоловчи ташкилот ўтказган баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарори билан белгиланади.

Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.

Харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, ташқи бошқарувчи қарздор мол-мулкининг бир қисмини кредиторлар йиғилишининг розилигига кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг розилиги билан қарздорнинг арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган мол-мулкини, шунингдек хомашё ҳамда тайёр маҳсулот қолдиқларини электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказмаган ҳолда, олди-сотди шартномалари асосида тўғридан-тўғри сотишга ҳақлидир.

Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотишдан тушган маблағлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланади.



128-модда. Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан

ўзганинг фойдасига воз кечиш


Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, талаб қилиш ҳуқуқларини ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши мумкин.

Агар ташқи бошқарув режасида қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказмасдан муайян харидорга сотиш имконияти назарда тутилган бўлса ёки талаб қилиш ҳуқуқлари электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси талаб қилиш ҳуқуқларини сотиш нархини ва бундай сотувнинг бошқа шартларини белгилайди.



129-модда. Қарздор мажбуриятларининг қарздор мол-мулкининг

эгаси ёки учинчи шахс томонидан бажарилиши


Қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси ташқи бошқарув тартиб-таомили тугагунга қадар исталган вақтда кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қаноатлантиришга ҳақли.

Қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлари учинчи шахс (учинчи шахслар) томонидан бажарилишига, башарти бундай бажариш кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қаноатлантирса, йўл қўйилади.

Кредиторнинг ўзи ҳақидаги, у билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш мажбуриятларини бузганлиги, худди шунингдек ижрони таъминлашдан бошқача тарзда бош тортганлиги оқибатида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш мумкин бўлмаганда, пул маблағлари қарздор жойлашган ердаги (унинг яшаш жойидаги) нотариуснинг ёки суднинг депозитига киритилиши мумкин.



130-модда. Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш


Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздор акциядорлик жамиятининг қўшимча акцияларини жойлаштириш имконияти назарда тутилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш имконияти ташқи бошқарув режасига фақат зарурий қарорни қабул қилган қарздорнинг акциядорлари умумий йиғилишининг илтимосномасига биноан, агар бу илтимоснома ташқи бошқарувчига ташқи бошқарув тартиб-таомили тугайдиган санага камида олти ой қолганида юборилган бўлса, киритилиши мумкин.

Қарздор акциядорлик жамиятининг устав фондини (устав капиталини) унинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар қарздорнинг устав фондини (устав капиталини) унинг қўшимча акцияларини жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ҳақидаги масалани ҳал қилишда эълон қилинган акцияларнинг қарздорнинг уставида белгиланган миқдорини кўпайтиришга оид қисмига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, у ҳолда қарздорнинг уставига фақат қонунчиликда назарда тутилган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан кейин устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлади.

Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш асосан уларнинг ҳақини фақат пул маблағлари билан тўлаган ҳолда, очиқ обуна бўйича амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг акциядорлари қарздорнинг жойлаштириладиган акцияларини акциядорлик жамиятининг ўзларига тегишли акциялари миқдорига мутаносиб миқдорда ва ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Қўшимча акциялар акциядорлар ўртасида жойлаштирилаётган акцияларнинг номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади, бунда жойлаштирилаётган акцияларнинг ҳаммасини мазкур нархда сотиш барча кредиторларнинг талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари тўпланишига олиб келиши шарт. Акцияларни акциядорлар ўртасида жойлаштириш нархи қарздорнинг ташқи бошқарувчиси томонидан белгиланади ва кредиторларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади. Қарздорнинг қўшимча акцияларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун қарздорнинг акциядорларига бериладиган муддат кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади, лекин бу муддат акцияларни жойлаштириш бошланадиган санадан эътиборан ўттиз кундан кам бўлиши мумкин эмас.

Қарздорнинг акциядорлари ўртасида жойлаштирилмаган қўшимча акциялар ташқи бошқарувчи томонидан фонд биржаси савдосида реализация қилинади. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, илгари қарздорнинг акциядорлари бўлмаган, қарздорнинг янги эмиссиядаги акцияларини сотиб олган шахслар қонунчиликда назарда тутилган тартибда қарздорга сотиб олинган акциялар суммасида ўз талабларини билдиришга ҳақли.



131-модда. Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш


Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш қарздорнинг мол-мулки асосида битта ёки бир нечта акциядорлик жамиятини ташкил этиш орқали амалга оширилади.

Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш имконияти, агар шундай қарор қабул қилиниши учун барча кредиторлар ёқлаб овоз берган бўлса, кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ташқи бошқарув режасига киритилиши мумкин.

Қарздорнинг мол-мулки асосида битта ёки бир нечта акциядорлик жамиятини ташкил этиш орқали қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш ҳақида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг қарори асосида ташқи бошқарув режасига киритилиши мумкин.

Агар ташқи бошқарув режасида битта акциядорлик жамиятини ташкил этиш назарда тутилган бўлса, унинг устав фондига (устав капиталига) қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган мол-мулки, шу жумладан мулкий ҳуқуқлари киритилади.

Агар ташқи бошқарув режасида бир нечта акциядорлик жамиятини ташкил этиш назарда тутилган бўлса, уларнинг устав фондларига (устав капиталларига) қарздорнинг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун мўлжалланган мол-мулки киритилади. Ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларининг устав фондларига (устав капиталларига) қарздорнинг ҳақ тариқасида киритилаётган мол-мулки таркиби ташқи бошқарув режаси билан белгиланади.

Ташкил этилаётган жамиятлар устав фондларининг (устав капиталларининг) миқдори киритилаётган мол-мулкнинг баҳоловчи ташкилот томонидан қарздор мол-мулки эгаси ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органи таклифлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланган баҳолаш қиймати асосида белгиланади.

Қарздор активларининг ўрни алмаштирилаётганда бу ҳақда қарор қабул қилингунига қадар амалда бўлган барча меҳнат шартномалари, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган акциядорлик жамиятига ёки акциядорлик жамиятларига ўтказилган ҳолда, ўз кучини сақлаб қолади. Қарздорнинг айрим фаолият турларини амалга оширишга доир лицензиялари қонунчиликда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилиши керак.

Мол-мулкнинг баҳолаш қиймати кредиторлар талабларининг суммасидан ортиқ бўлган тақдирда, қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган акциядорлик жамияти ёки акциядорлик жамиятларининг акциялари қарздорнинг мол-мулки таркибига киритилади ва фонд биржасида сотилади.

Қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятининг ёки акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиш барча кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун пул маблағлари тўпланишини таъминлаши керак.

Қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятининг ёки акциядорлик жамиятларининг акцияларини фонд биржасида сотиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган акциядорлик жамиятининг ёки акциядорлик жамиятларининг акцияларини фонд биржасида сотиш назарда тутилиши мумкин.

Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонуннинг 149 ва 150-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.

Қарздор мол-мулкининг баҳолаш қиймати кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ талаблар суммасидан ошмаган тақдирда, қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилишни ёқлаб барча кредиторлар овоз берган тақдирда, кредиторлар йиғилиши мазкур қарорни қарздорнинг барча мол-мулкини қарздорнинг таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг розилигисиз акциядорлик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг устав фондларига (устав капиталларига) киритиш йўли билан қабул қилиши мумкин. Бунда мазкур жамиятлар устав фондларининг миқдори киритилаётган мол-мулкнинг баҳоловчи ташкилот аниқлаган баҳолаш қиймати асосида белгиланади. Мазкур ҳолда қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш амалга оширилгунига қадар ташқи бошқарувчи томонидан иш ҳақи бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи солиқлар ҳамда йиғимлар ва талаблар бўйича мажбуриятлари бажарилишини тенг даражада таъминлайдиган, шунингдек фуқароларнинг жиноят ёхуд маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари бўйича қарзлар тўланиши шарт.

Акциядорлик жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни кредиторлар ўртасида тақсимлаш кредиторларнинг талаблари реестридаги ўз улушига мутаносиб равишда, кредиторларга акциядорлик жамиятининг муассислари (акциядорлари) бўлиш ҳуқуқи берилган ҳолда амалга оширилади.

Қарздорнинг гаров нарсасини алмаштиришни назарда тутувчи активлари ўрнини алмаштириш ташқи бошқарув режасига киритилиши мумкин ва бунда қарздор мол-мулкининг гарови билан мажбуриятлари таъминланган барча кредиторлар шундай қарор қабул қилинишини ёқлаб овоз бериши шарт.

Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш чоғида акциядорлик жамияти ёки бир нечта акциядорлик жамиятлари томонидан чиқарилган акциялар учун кредиторларнинг қарздор мол-мулки билан таъминланган мажбуриятлари гаров предметига нисбатан мутаносиб равишда пайдо бўлади.

Гаровга берилган акцияларнинг қиймати акциядорлик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг устав фондларига (устав капиталларига) берилган гаров мулкининг бозор қийматига мутаносиб бўлиши керак.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин ташқи бошқарувчи ушбу Қонуннинг 158-моддаси талабларига мувофиқ ҳисобот тайёрлайди ва ушбу Қонуннинг 160-моддасида белгиланган тартибда қарздор корхонанинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини тугаллайди.

Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган банкларга, суғурталовчиларга ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига нисбатан қўлланилмайди.



132-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи


Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатлари тугаши муносабати билан ёки уни муддатидан илгари тугатиш учун асослар мавжуд бўлганда кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан, шунингдек кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари тўпланган тақдирда кредиторлар йиғилиши кўриб чиқиши учун ҳисобот тақдим этиши шарт.

Ташқи бошқарувчи, агар кредиторлар йиғилиши томонидан ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари юзасидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, судга ҳисобот тақдим этиши шарт.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:

қарздорнинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси;

пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

қарздорнинг молиявий натижалари ҳақидаги ҳисобот;

қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қаратилиши мумкин бўлган бўш пул маблағлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;

қарздорнинг дебиторлик қарзи тафсилоти ҳамда қарздорнинг амалга оширилмай қолган талаб қилиш ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотлар;

қарздорнинг кредиторлик қарзини тўлаш имконияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри илова қилинган бўлиши керак.

Ташқи бошқарувчи ҳисоботни тақдим этиш билан бир вақтда кредиторлар йиғилишига қуйидаги таклифлардан бирини киритади:

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги муносабати билан ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ўтиш тўғрисидаги;

келишув битими тузиш ҳақидаги;

ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатини узайтириш тўғрисидаги;

ташқи бошқарувни тугатиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги.



133-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш


Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарув тартиб-таомили муддати тугаганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш учун асослар юзага келганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай ёхуд кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан кредиторлар йиғилиши чақирилган тақдирда бир ойдан кечиктирмай чақириладиган кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.

Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш бўйича кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда хабар бериши шарт.

Ташқи бошқарувчи кредиторларга ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида ёки кредиторлар йиғилишини чақиришнинг белгиланган санасига камида ўн кун қолганида ташқи бошқарувчининг ҳисоботи билан олдиндан танишиш имкониятини бериши шарт.

Кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги;

келишув битими тузиш тўғрисидаги;

ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги.



134-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг суд

томонидан тасдиқланиши


Ташқи бошқарувчининг кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботи ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан кейин икки кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан судга юборилади.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторлар йиғилиши қабул қилган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши керак.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида ташқи бошқарувчи, шунингдек шикоят берган кредиторлар хабардор қилинади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришга монелик қилмайди.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи қуйидаги ҳолларда суд томонидан тасдиқланиши лозим, агар:

кредиторларнинг барча талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ қаноатлантирилган бўлса;

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтилиши муносабати билан кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса;

кредиторлар йиғилиши томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошланиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлса;

ташқи бошқарувчи муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса;

кредиторлар билан қарздор ўртасида келишув битими тузилган бўлса;

ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақида кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган бўлса.

Суд, агар қуйидагилар аниқлангудек бўлса, ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади:

кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаганлиги;

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши аломатлари мавжуд эмаслиги;

муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асослар мавжуд эмаслиги;

келишув битимини тасдиқлаш учун монеликлар мавжудлиги.

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижаларига кўра суд, агар:

кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилган бўлса ёки келишув битими суд томонидан тасдиқланган бўлса, - тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида;

қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда, - кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида;

кредиторлар йиғилишининг ёки ташқи бошқарувчининг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда, - муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида;

ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, - ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисида;

ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, - ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.

Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд бўлса, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни суд рад этган ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарув тартиб-таомилининг белгиланган муддати тугаган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тақдим этилмаган ёхуд унинг ушбу Қонун 133-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорларидан ҳеч бири қабул қилинмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.



135-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш

тўғрисида ажрим чиқариш оқибатлари


Кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиши кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асос бўлади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш ҳақидаги суд ажримида кредиторлар билан ҳисоб-китобларнинг тамомланиш муддати белгиланади, бу муддат мазкур ажрим чиқарилган санадан эътиборан олти ойдан ошмаслиги керак.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугалланганидан ва ташқи бошқарувчининг ҳисоботи кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунларига кўра суд томонидан кўриб чиқилганидан кейин тугатилади.

Агар суд томонидан белгиланган муддатда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.



136-модда. Муайян навбатдаги кредиторлар билан

ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида

ажрим чиқариш оқибатлари


Суд томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида ажрим чиқарилиши кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асос бўлади.

Суднинг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар белгиланади:

талаблари қаноатлантирилиши бошланадиган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати;

навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугаллаш навбатининг мазкур ажрим чиқарилган санадан эътиборан икки ойдан ошмаслиги шарт бўлган муддати;

бундай навбатдаги кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш нисбатлари.

Кредиторларнинг улар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқарилган кредиторларга нисбатан навбат тартибида қаноатлантирилиши лозим бўлган талаблари суд томонидан аниқланган тақдирда, суд кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тартибини ўзгартириш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.

Агар муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар суд томонидан белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки ҳисоб-китоблар белгиланган нисбатда амалга оширилмаган бўлса, кредитор муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган санадан эътиборан то унинг талаблари тегишинча тўла ёхуд белгиланган нисбатда қаноатлантирилган санага қадар тўланмаган суммага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган миқдорда фоизлар ҳисобланишини талаб қилишга ҳақли.



137-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар


Кредиторлар билан ҳисоб-китобларни ташқи бошқарувчи суд томонидан кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисидаги ажрим ёки муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ амалга оширади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлари бажарилган пайтдан бошлаб ташқи бошқарувчи кредиторларнинг талаблари реестрига тегишли ёзувни киритади.



138-модда. Кредиторлар талабларининг

қаноатлантирилиши


Кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари, шунингдек қайси талаблар бўйича ҳақ эвазига воз кечиш ёки мажбуриятларни янгилаш ёхуд пул мажбуриятларини ўзгача тарзда тугатиш тўғрисида келишувга эришилган бўлса, ўша талаблар ҳамда ушбу Қонуннинг 150 ва 154-моддаларига мувофиқ қаноатлантирилган деб эътироф этиладиган бошқа талаблар қаноатлантирилган деб ҳисобланади.



139-модда. Ташқи бошқарувчининг ваколатларини

тугатиш тартиби


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш тугатилганлиги ёки суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилганлиги ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугашига олиб келади.

Агар ташқи бошқарув тартиб-таомили келишув битимини тузиш ёки кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилиши билан тамомланса, ташқи бошқарувчи янги раҳбар сайлангунига (тайинлангунига) қадар қарздорнинг раҳбари вазифасини бажаришни давом эттириб туради.

Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун қарздорнинг бошқарув органини ўз ташаббуси билан чақиришга ҳақли. Қарздорнинг ва қарздор мол-мулки эгасининг бошқа бошқарув органлари ваколатлари тикланади.

Агар суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб бошқа шахс тайинланган бўлса, ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчисига ишларни топширгунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради. Ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ишларни унга топшириши шарт.



11-БОБ. ТУГАТИШГА ДОИР ИШ ЮРИТИШ

ТАРТИБ-ТАОМИЛИ


140-модда. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш


Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.

Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.

Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини узайтириш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

суд ишини ва ижро ишини юритишда қарздорнинг ёки унинг кредиторларининг мулкий манфаатига дахл қилувчи ишнинг мавжудлиги;

қарздорнинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, бундан ушбу Қонуннинг 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, қарздорнинг мансабдор шахслари томонидан қарздор юридик шахснинг ва унинг кредиторлари манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятлар содир этилганлиги аломатлари бўйича жиноят ишининг мавжудлиги;

қонунчиликнинг тугатиш бошқарувчисининг тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш рад этилганлиги ҳақидаги суд ажримида кўрсатилган бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда;

қонунчиликнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланган бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда.

Суднинг тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларнинг бажарилиши давом эттирилади. Бунда тарафларнинг шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш тўғрисидаги келишувлари қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланганлиги муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор томонидан алоҳида кредитор ёки бошқа шахс билан тузилган битим, агар бундай битим бир кредиторнинг бошқа кредитор олдидаги пул мажбуриятлари бўйича талабларини афзалроқ тарзда қаноатлантиришга олиб келса, тугатиш бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш, агар икки ҳисобот чораги якунларига кўра фаолиятдан кетма-кет зарар кўрилган бўлса, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилади.

Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни бекор қилиши ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилининг умумий тартибига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.



141-модда. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш оқибатлари


Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан:

қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади;

қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади;

қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;

мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади;

қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади;

қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;

ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади;

ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно.

Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.

Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.

Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.



142-модда. Тугатиш бошқарувчиси


Суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.



143-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир

иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги

маълумотларни эълон қилиш


Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш бошқарувчиси ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширади.

Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида эълон қилинаётган маълумотларда қуйидагилар бўлиши керак:

қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва бошқа реквизитлари;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритаётган суднинг номи ва ишнинг тартиб рақами;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида суд қарор қабул қилган сана;

кредиторлар талабларини қўйишнинг белгиланган муддати, бу муддат мазкур эълон чиққан санадан эътиборан бир ойдан кам бўлиши мумкин эмас;

кредиторлар томонидан қарздорга ўз талабларини билдириш учун қарздорнинг жойлашган ери (почта манзили) ва (ёки) электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда);

тугатиш бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар.

Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги маълумотларни тугатиш бошқарувчиси бошқарувчиликка тайинланган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун юбориши керак.



144-модда. Тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтади.

Тугатиш бошқарувчиси қуйидагиларга ҳақли:

қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ тасарруф этишга;

ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатишга;

қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга;

тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторларнинг йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олишга;

қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этишга;

давлат хизматларидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга;

олдиндан тўловларни амалга оширмасдан қарздорларнинг кўчмас мулкига оид кадастр ҳужжатларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширишга;

қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган, давлат солиқ хизмати органлари учун очиқ бўлган ҳисоботлардан, текшириш далолатномаларидан ва иши билан боғлиқ бошқа материаллардан фойдаланишга;

қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда фойдаланилиши мумкин.

Тугатиш бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Тугатиш бошқарувчиси:

қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши;

қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;

кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;

қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;

қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;

кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши;

қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;

қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;

қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шарт.

Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.



145-модда. Тугатиш режаси


Тугатиш режасида қуйидагилар бўлиши керак:

қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар;

кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш шартлари, тартиби, навбати ва нисбати;

қарздор мол-мулки эгасининг, меҳнат жамоасининг манфаатлари ҳисобга олинганлиги;

сотилиши лозим бўлган мол-мулк рўйхати;

мол-мулкни сотиш санаси, вақти, жойи ва усули;

суд харажатларини тўлаш, тугатиш бошқарувчисига, экспертларнинг ва бошқа шахсларнинг фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари.

Тугатиш режаси кредиторларнинг йиғилиши билан келишиб олиниши керак ва, агар режа талаблар жами суммасининг камида учдан икки қисмини ифода этувчи кредиторлар томонидан қўллаб-қувватланса, маъқулланган деб ҳисобланади. Агар тугатиш режаси маъқулланмаган бўлса, кредиторлар эса тугатиш режасини бир ҳафта муддатда тақдим этмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси ўз режасини тасдиқлайди.

Агар қарздорнинг ўзи тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ташаббускори бўлса, у ўз тугатиш режасини тақдим этишга ҳақли.

Тугатиш режаси асосида мол-мулк сотилади ҳамда кредиторларнинг қарздорга қўядиган талаблари ушбу Қонуннинг 149, 150, 154 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда қаноатлантирилади.



146-модда. Тугатиш массаси


Қарздорнинг барча активлари, улар балансларда кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:

қарздор ходимларига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк;

ишончли бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк;

гаров нарсаси, бундан ушбу Қонун 149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар;

қонунчиликка мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.

Қарздорнинг балансида бўлган, лекин унинг устав фондига (устав капиталига) киритилмаган, шунингдек қарздорга фойдаланиш учун берилган давлатга тегишли ижтимоий инфратузилма объектлари ва умумий фойдаланишдаги коммунал соҳа объектлари қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида уларнинг қолдиқ қиймати бўйича тугатиш бошқарувчиси томонидан тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва (ёки) ташкилотларга уларнинг функционал мансублилигига кўра топширилади.



147-модда. Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш


Тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилади ва унинг қийматини белгилайди. Тугатиш бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун баҳоловчи ташкилотни ва бошқа мутахассисларни уларнинг хизматлари учун қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ҳақ тўлашнинг бошқа манбаи белгиланмаган бўлса, ҳақли. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздорнинг мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчи ташкилот жалб этилиши шарт. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиши ёки кредиторлари қўмитаси мазкур хизматлар ҳақини тўлаш мажбурияти зиммасига юклатиладиган, қилган харажатларининг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланадиган шахсни, агар унинг ўзи рози бўлса, тайинлашга ҳақли.

Агар тугатишга доир иш юритиш жараёнида ҳақ тўлаш кўчмас мол-мулк билан амалга оширилаётган бўлса, мазкур мол-мулк, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, уни сотишдан олдин баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади.

Қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан мажбурий тартибда ўтказилади.



148-модда. Қарздорнинг ҳисобварақлари


Тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан (бундан буён матнда қарздорнинг ягона ҳисобварақлари деб юритилади) фойдаланиши шарт. Қарздорнинг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан ёпилиши лозим. Қарздорнинг ана шу ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғи қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилиши керак.

Тугатишга доир иш юритиш жараёнида келиб тушган пул маблағлари ҳам қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилади.

Қарздорнинг ягона ҳисобварақларидан кредиторларга тўловлар ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади ҳамда қуйидагилар тўланади:

тугатиш бошқарувчисига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

қарздорнинг коммунал хизматларга ва фойдаланиш харажатларига оид жорий тўловлари;

тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги маълумотларни эълон қилиш, шунингдек қарздорнинг кредиторларини хабардор қилиш билан боғлиқ харажатлар;

тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.

Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг пул маблағларидан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботни кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига ушбу Қонуннинг 155-моддасида назарда тутилган тартибда тақдим этади.



149-модда. Қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган

кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш


Қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу мол-мулк сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағларнинг қолдиғи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун йўналтирилади.

Агар қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг мазкур мол-мулк билан таъминланган талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 150-моддасида белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.

Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ва (ёки) такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари ушбу мол-мулк билан таъминланган кредиторларга ўз талаблари ҳисобига ўтказиш учун белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилади. Агар қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкининг бозор қиймати кредиторларнинг ушбу мол-мулк билан таъминланган талабларидан кўп бўлса, бунда юзага келган фарқнинг ўрни мазкур мол-мулкни ўз талаблари ҳисобига қабул қилаётган кредиторлар томонидан пул шаклида қопланади.

Агар қарздорнинг бутун мол-мулки мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида қабул қилинган бўлса ва мазкур мол-мулкни сотишдан тушган сумма кредиторларнинг қарздорнинг барча мол-мулки билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, у ҳолда ушбу кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатларнинг ўрни қопланганидан ва талаблар қаноатлантирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қаноатлантирилганидан кейин амалга оширилади.



150-модда. Кредиторларнинг талабларини

қаноатлантириш навбати


Суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари, шунингдек қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган жорий тўлов мажбуриятлари бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари навбатдан ташқари қаноатлантирилади, бундан ушбу Қонун 154-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар мустасно.

Иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириш учун қарздорнинг ягона ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномаларига кўра ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари биринчи навбатда қаноатлантирилади.

Солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича, мажбурий суғурта бўйича, банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар, шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли қисми ҳамда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари иккинчи навбатда қаноатлантирилади.

Акциялар эгаларининг ҳисобланган дивидендлар бўйича талаблари учинчи навбатда қаноатлантирилади.

Қолган барча талаблар тўртинчи навбатда қаноатлантирилади.

Ҳар қайси кейинги навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.

Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.

Охирги тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида махсус хабар эълон қилинади.

Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейинги ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш харажатлари тўланганидан кейинги қолдиғини, шунингдек тугатиш жараёнида сотилмай қолган мол-мулкни тугатилаётган қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси олади, бундан ушбу Қонуннинг 159-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.



151-модда. Қарздорнинг мол-мулкини сотиш


Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси, ушбу мол-мулкни электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотишга киришади.

Қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиши керак.

Агар тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ўз таклифларини кредиторларга тақдим этган пайтдан эътиборан бир ой ичида қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ёхуд тугатиш бошқарувчиси юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур келишмовчиликларни кўриб чиқиш якунларига қараб суд мол-мулкни сотиш тартиби ва муддатларини (жадвалини) тасдиқлайди, ёки тугатиш бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод қилади.

Тугатишга доир иш юритиш жараёнида мол-мулкни сотиш муддатларига (жадвалига) ўзгартиришлар киритишни талаб этувчи ҳолатлар юзага келса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида муддатларни (жадвални) ўзгартириш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиши ва кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига тақдим этиши шарт.

Қарздорнинг муомалада бўлиши чекланган мол-мулки фақат электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги ёпиқ кимошди савдосида қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирок этади.

Тугатиш бошқарувчиси электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома асосида амалга оширади. Электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказувчи ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва тугатиш бошқарувчисига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас.

Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) ёки унинг мол-мулкининг бир қисмини сотиш ушбу Қонуннинг 126 ва 127-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



152-модда. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида

қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотиш


Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйишга ҳақли.

Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотиш ушбу Қонуннинг 128-моддасида назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.



153-модда. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида

қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш


Тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторлар йиғилишининг қарори асосида қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш, башарти шундай қарор қабул қилинишини ёқлаб барча кредиторлар кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ овоз берса, амалга оширилиши мумкин.

Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг активларини жойлаштириш учун қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг розилиги талаб қилинмайди.

Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш ушбу Қонуннинг 131-моддасида белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади.



154-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар


Тугатиш бошқарувчиси кредиторлар билан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади.

Пул маблағларини кредиторнинг ҳисобварағига ўтказиш имконияти бўлмаса, унга тегишли сумма қарздор жойлашган ердаги (унинг яшаш жойидаги) нотариуснинг ёки суднинг депозит ҳисобварағига тугатиш бошқарувчиси томонидан ўтказилиб, бу ҳақда кредиторга хабар қилинади. Мазкур сумма нотариуснинг ёки суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида кредитор томонидан олинмаган тақдирда, бу сумма тегишли нотариус ёки суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

Кредиторларнинг тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги эълонда назарда тутилган кредиторлар талабларини тақдим этиш муддати тугаганидан кейин билдирилган талаблари, шунингдек тугатишга доир иш юритиш бошланганидан кейин юзага келган солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича талаблар, улар қайси муддатда тақдим этилганидан қатъи назар, қарздорнинг белгиланган муддатда билдирилган кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу Қонуннинг 150-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.

Қаноатлантирилган талаблар, шунингдек қайси талаблар бўйича қарздан воз кечиш тўғрисида битимга эришилган бўлса, ўша талаблар ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан ҳисобга олиниши билдирилган ёхуд мажбуриятларни тугатишнинг бошқа асослари бўлган талаблар кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари деб ҳисобланади. Талабни ҳисобга олиш, шунингдек қарздан воз кечиш орқали талабни қаноатлантиришга фақат билдирилган талабларни қаноатлантиришнинг навбати ва нисбати принципига риоя этилган тақдирда йўл қўйилади. Қарздан воз кечиш ҳақида битим имзолаш йўли билан кредиторлар талабларини қаноатлантиришга мазкур битим кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси билан келишилган тақдирда йўл қўйилади. Тугатишга доир иш юритишда қарздорнинг мажбуриятларини янгилаш тўғрисида битим тузиш йўли билан кредиторлар талабларини қаноатлантиришга йўл қўйилмайди.

Кредиторларнинг қарздор мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилмаган талаблари ҳам қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланади, бундан қарздор мажбуриятлари бошқа шахслар томонидан таъминланган ҳолатлар мустасно. Тугатиш бошқарувчиси томонидан кредиторларнинг тан олинмаган талаблари ҳам, агар кредитор судга мурожаат этмаган бўлса ёки бундай талаблар суд томонидан асоссиз деб топилган бўлса, қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланади.

Тугатиш бошқарувчиси кредиторларнинг талаблари реестрига кредиторлар талаблари қаноатлантирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади.



155-модда. Тугатиш бошқарувчисининг

фаолиятини назорат қилиш


Тугатиш бошқарувчиси ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот, шунингдек бошқа ахборот тақдим этади.

Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:

шакллантирилган тугатиш массаси тўғрисидаги, шу жумладан қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш жараёни ва якунлари ҳақидаги, қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш жараёни ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотлар;

қарздорнинг ягона ҳисобварағига тушган ва ишлатилган пул маблағларининг суммаси ҳамда тушумларнинг манбалари ҳақидаги маълумотлар;

қарздорнинг мол-мулкини реализация қилиш жараёни тўғрисидаги маълумотлар, мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммалар кўрсатилган ҳолда;

учинчи шахсларга нисбатан қарзни ундириш ҳақида тугатиш бошқарувчиси томонидан қўйилган талаблар, шу жумладан суд тартибида қўйилган талабларнинг миқдори ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар;

қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, шунингдек қарздорнинг учинчи шахслар эгалигида турган мол-мулкини аниқлаш ва талаб қилиб олиш чора-тадбирлари ҳақидаги маълумотлар;

қарздорнинг битимларини ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортилишини билдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;

қарздорнинг кредиторларнинг талаблари реестрини юритишга оид иши ҳақидаги маълумотлар, кредиторларнинг реестрга киритилган талабларининг умумий миқдорини ва ҳар бир навбат бўйича талаблари миқдорини алоҳида-алоҳида кўрсатган ҳолда;

қарздорнинг тугатишга доир иш юритиш даврида ўз фаолиятини давом эттираётган ходимларининг ҳамда ўзи билан тузилган меҳнат шартномалари тугатишга доир иш юритиш даврида тугатилган ходимларнинг сони ҳақидаги маълумотлар;

қарздорнинг ҳисобварақларини ёпиш бўйича тугатиш бошқарувчиси амалга оширган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар;

тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш харажатларининг суммаси ҳақидаги маълумотлар, уларнинг мақсадини кўрсатган ҳолда.

Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш жараёни тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳам бўлиши керак, уларнинг таркиби тугатиш бошқарувчисининг ўзи томонидан, шунингдек кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг ёхуд суднинг талаблари билан белгиланади.

Тугатиш бошқарувчиси суднинг талабига кўра ушбу судга тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини амалга оширишга тааллуқли барча маълумотларни тақдим этиши шарт.



156-модда. Тугатиш бошқарувчисини озод этиш


Тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан қуйидаги ҳолларда суд томонидан озод этилиши мумкин:

ўз аризасига биноан;

зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида тугатиш бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак;

ваколатли давлат органининг аризаси асосида;

ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ тугатиш бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда.

Тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам суд томонидан озод этилиши мумкин.

Суд тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш билан бир вақтда янги тугатиш бошқарувчисини ушбу Қонуннинг 142-моддасида назарда тутилган тартибда тайинлайди.

Тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақидаги суднинг ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



157-модда. Ташқи бошқарув тартиб-таомилига

ўтиш имконияти


Агар қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилмаган бўлса, тугатишга доир иш юритиш мобайнида эса қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар, шу жумладан молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида судга тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида қарздорнинг кредиторлари йиғилишини чақириши шарт.

Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор шундай қарорни қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқаётган кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган пайтдаги ҳолатга кўра қаноатлантирилмаган кредиторлар талаблари умумий миқдорининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарув тартиб-таомилининг таклиф қилинаётган муддати ва ташқи бошқарувчиликка номзод, шунингдек бу номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.



158-модда. Тугатиш бошқарувчисининг тугатишга

доир иш юритишни амалга ошириш натижалари

тўғрисидаги ҳисоботи


Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.

Тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари ҳақидаги ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:

қарздорнинг мол-мулки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторларнинг талаблари реестри, кредиторлар талабларининг қаноатлантирилган миқдорини кўрсатган ҳолда;

кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

қарздорнинг ушбу Қонуннинг 159-моддасида назарда тутилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар.



159-модда. Қарздорнинг кредиторлар талаблари

қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки


Қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига) ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига берилади.

Қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан кредиторларга кредиторлик қарзларини тўлаш ҳисобига таклиф этилади. Кредитор ушбу мол-мулкни қабул қилишга розилик бериш ёки уни рад этиш ёхуд ушбу масалани қонунда белгиланган ҳолларда кредиторнинг кузатув кенгашига ёки муассисларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида тугатиш бошқарувчисини реализация қилинмаган мол-мулк ҳақида таклиф олинган кундан эътиборан ўн кун ичида ёзма шаклда хабардор қилади. Кредитор томонидан хабарнинг белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этилмаганлиги мол-мулкни қабул қилиш рад этилишига тенглаштирилади.

Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ёзма шаклда хабардор қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни тўлайди.

Мол-мулкни қабул қилиш рад этилган ёки уни қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулкни қабул қилишга ундаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Суд мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхонанинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки, агар кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қарздор юридик шахсни тугатишга доир иш юритишнинг белгиланган муддатида қабул қилишни рад этган бўлса, давлат мулкига ўтади ҳамда тугатиш бошқарувчиси уни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансига топширади. Суд мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.



160-модда. Тугатишга доир иш юритиш

тартиб-таомилини тамомлаш


Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин суд тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради ва тугатиш бошқарувчисининг зиммасига мазкур ажримни юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ўн кун ичида тақдим этиш мажбуриятини юклайди.

Суднинг ажрими юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши учун асос бўлади. Ягона давлат реестрига тегишли ёзув суднинг мазкур ажрими тақдим этилган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай киритилиши керак.

Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги ҳақидаги ёзув киритилган пайтдан эътиборан тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тугатилади, тугатишга доир иш юритиш тамомланган, қарздор эса тугатилган деб ҳисобланади.



12-БОБ. КЕЛИШУВ БИТИМИ


161-модда. Келишув битимини тузиш тартиби


Қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли.

Кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи тўғрисида овоз беришга доир ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак.

Келишув битими қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ёхуд молиявий бошқарувчи томонидан тузилади.

Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига йўл қўйилади.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланиши лозим бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, унда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқаради, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор бажарилмаслиги кўрсатилади.

Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида иштирок этаётган учинчи шахслар учун суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурийдир. Кучга кирган келишув битимини бажаришни бир томонлама рад этишга йўл қўйилмайди.

Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда иштирок этмаган кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бу ҳолда кредитор қарздор учун таклиф этилган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг мажбуриятларини бажарган шахсга эса кредиторнинг мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқлари ўтади.

Учинчи шахслар келишув битими бўйича қарздор томонидан пул мажбуриятлари қаноатлантирилиши ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбурияти бажарилиши кафиллигини ёки кафолатини беришга, худди шунингдек унинг лозим даражада бажарилишини бошқача тарзда таъминлашга ҳақли. Агар келишув битимининг шарти қарздорнинг мол-мулкини учинчи шахс фойдасига ўтказишдан иборат бўлса, битим фақат мазкур мол-мулк учинчи шахс томонидан кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилишини таъминловчи гаровга берилиши шарти билан тузилиши мумкин.



162-модда. Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари

чоғида келишув битимини тузишнинг ўзига

хос хусусиятлари


Қарздор томонидан келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарор кузатув ва суд санацияси тартиб-таомиллари чоғида қарздорнинг раҳбари, мазкур раҳбар ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда эса суд бошқарувчиси томонидан қабул қилинади.

Агар келишув битими қарздор учун қонунчиликка ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг бошқарув органлари қарорига (маъқуллашига) кўра тузиладиган битим бўлса, қарздор номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор тегишли қарордан (маъқуллашдан) кейин қабул қилиниши мумкин. Ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларида келишув битимини тузиш чоғида бундай қарор (маъқуллаш) талаб этилмайди.

Қарздорга, суд бошқарувчисига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор бўлган учинчи шахслар иштирокида келишув битими тузилаётганда келишув битимида унинг тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган битим эканлиги ҳақидаги, бундай манфаатдорликнинг хусусияти кўрсатилган ахборот бўлиши керак. Келишув битими кредиторларнинг бажарилиш муддати тўловга қобилиятсизликнинг тегишли тартиб-таомили жорий этилган санада бошланган талабларига нисбатан татбиқ этилади, бундан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятлар мустасно.



163-модда. Келишув битимини расмийлаштириш


Келишув битими ёзма шаклда тузилади.

Қарздор номидан келишув битими тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор, қарздорнинг раҳбари ёки суд бошқарувчиси томонидан имзоланади. Кредиторлар номидан келишув битимини кредиторлар йиғилиши томонидан ваколат берилган шахс имзолайди.

Агар келишув битимида учинчи шахслар иштирок этаётган бўлса, уларнинг номидан келишув битими ушбу шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.



164-модда. Келишув битимининг мазмуни


Келишув битимида қарздор пул мажбуриятларининг миқдорлари, уларни бажариш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ва (ёки) воз кечиш ҳақини бериш, мажбуриятларни янгилаш, қарзни кечиб юбориш йўли билан ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усуллар билан қарздорнинг пул мажбуриятларини тугатиш ҳақидаги қоидалар бўлиши керак.

Келишув битимида:

пул мажбуриятларининг бажарилишини кечиктириш ёки уларни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги;

қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги;

қарздорнинг пул мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажариш тўғрисидаги;

қарзлардан сийлов бериш ҳақидаги;

солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддатлари ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги;

кредиторларнинг талабларини қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усуллар билан қаноатлантириш ҳақидаги шартлар кўрсатилиши мумкин.

Келишув битимини тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган, шунингдек уни тузишга қарши овоз берган кредиторлар учун келишув битимининг шартлари уни тузишни ёқлаб овоз берган, худди ўша навбатнинг кредиторлари учун белгиланган шартлардан ёмон бўлиши мумкин эмас.

Агар келишув битимида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи мол-мулк гарови сақланиб қолади.



165-модда. Келишув битимини суд томонидан

тасдиқлаш шартлари


Келишув битими фақат харажатларнинг ўрни қопланганидан ва ушбу Қонун 150-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатларига доир талаблар қаноатлантирилганидан кейин суд томонидан тасдиқланиши мумкин.

Қарздор, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси келишув битими имзоланган пайтдан эътиборан беш кун ичида судга келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризани тақдим этиши керак.

Келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

келишув битимининг матни;

келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилишининг баённомаси;

қарздор кредиторларининг талаблари реестри;

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар қопланганлигини ва талаблар қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

келишув битими тузиш ҳақидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки келишув битимини тузишга қарши овоз берган кредиторларнинг ёзма эътирозлари.

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризага қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

Суд келишув битими кўриб чиқиладиган сана ҳақида манфаатдор тарафларни хабардор қилади. Хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.



166-модда. Келишув битимини суд томонидан

тасдиқлаш оқибатлари


Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд томонидан келишув битимининг тасдиқланиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши учун асос бўлади.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан эътиборан суд бошқарувчиларининг ваколатлари тугатилади. Қарздор юридик шахснинг ташқи бошқарувчиси ва тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари сайлангунига (тайинлангунига) қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттиради.

Келишув битими тасдиқланган кундан эътиборан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси ёхуд учинчи шахс кредиторлар олдидаги қарзни тўлашга киришади.



167-модда. Келишув битимини тасдиқлашни

суд томонидан рад этиш


Ушбу Қонун 165-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларнинг ўрнини қоплашга ва талабларни қаноатлантиришга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади.

Суд қуйидаги ҳолларда ҳам келишув битимини тасдиқлашни рад этади:

келишув битимини тузишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилганда;

келишув битимининг шаклига риоя этилмаганда;

учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганда;

келишув битимининг шартлари қонунчиликка зид бўлганда.

Суд келишув битимини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисида ажрим чиқаради, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



168-модда. Келишув битимини тасдиқлашни

рад этиш оқибатлари


Суд томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилган тақдирда битим тузилмаган деб ҳисобланади.

Суд томонидан келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг чиқарилиши янги келишув битимини тузишга тўсқинлик қилмайди.



169-модда. Келишув битимининг ҳақиқий эмаслиги


Қарздорнинг, кредиторнинг, шунингдек ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахсларнинг аризасига кўра келишув битими қуйидаги ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:

агар келишув битими айрим кредиторлар учун афзалликлар берилишини ёки айрим кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларни ўз ичига олган бўлса;

битимлар ҳақиқий эмаслигининг қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослари мавжуд бўлганда.



170-модда. Келишув битимини ҳақиқий

эмас деб топиш оқибатлари


Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш учун асос бўлади. Суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқаради, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда кредиторларнинг қайси талаблари бўйича уларга тегишли бўлган тўловларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзлардан сийлов бериш амалга оширилган бўлса, ўша талаблари уларнинг қаноатлантирилмаган қисми бўйича тикланади.

Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши қарздорга қопланган харажатларни қайтариш ва ушбу Қонун 165-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабларни қаноатлантириш мажбуриятини келтириб чиқармайди.

Ушбу модда билан тартибга солинмаган қисмда битимлар ҳақиқий эмаслигининг қонунчиликда назарда тутилган оқибатлари юзага келади.

Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабар суд томонидан оммавий ахборот воситаларида қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.

Кредиторларнинг келишув битими шартлари асосида ҳисоб-китоб қилиб бўлинган, ушбу Қонунга зид бўлмаган талаблари қаноатлантирилган деб ҳисобланади. Қайси кредиторларнинг талаблари келишув битимининг муайян кредиторларнинг устунлигини ёки бошқа кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларига мувофиқ қаноатлантирилган бўлса, ушбу кредиторлар келишув битимини бажариш тартибида олинган барча нарсаларни қайтариши шарт. Бунда мазкур талаблар кредиторларнинг талаблари реестрида тикланади.



171-модда. Келишув битимини бажармаслик оқибатлари


Келишув битими қарздор томонидан бажарилмаган тақдирда кредиторлар келишув битимида назарда тутилган ҳажмда талаблар тақдим этишга ҳақли.

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида янги иш қўзғатилган тақдирда келишув битими қайси кредиторларга нисбатан тузилган бўлса, ўша кредиторлар талабларининг ҳажми келишув битимида назарда тутилган шартларига кўра аниқланади.



13-БОБ. ҚАРЗДОР ЮРИДИК ШАХСЛАР АЙРИМ

ТОИФАЛАРИ ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИГИНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


172-модда. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган

корхона тўловга қобилиятсизлигининг ўзига хос хусусиятлари


Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.

Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва (ёки) тегишли вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органи ишда иштирок этувчи шахс сифатида эътироф этилади.

Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



173-модда. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга

тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви


Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви суд томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида, бундай қарор бўлмаганда эса шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки вазирликнинг, идоранинг ва хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига кўра ҳам, башарти улар қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан таъминот берган бўлса, жорий этилиши мумкин.

Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви режаси у кредиторлар йиғилишига тақдим этилгунига қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан, давлат мудофаа буюртмасини амалга оширувчи корхоналар бўйича эса вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органи билан келишилган бўлиши керак.

Тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳамда вазирликнинг, идоранинг, хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига кўра улар томонидан қарздорнинг мажбуриятларни бажариши таъминоти таъминланган тақдирда, шу жумладан давлат кафолатларини бериш йўли билан таъминланганда, суд қарздорнинг суд санацияси тартиб-таомилига ўтиши тўғрисида, агар илгари бундай тартиб-таомил қарздорга нисбатан қўлланилмаган бўлса, қарор қабул қилиши мумкин.


174-модда. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга

тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви

тартиб-таомили муддатини узайтириш


Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви маҳаллий давлат ҳокимияти органининг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан кўпи билан бир йил муддатга узайтирилиши мумкин.

Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона фаолиятига инвестиция киритиш, ходимларни ишга жойлаштириш, янги иш ўринларини яратиш йўли билан ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари билан корхонани молиявий жиҳатдан соғломлаштириш режаси ташқи бошқарув тартиб-таомилини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатга узайтириш учун асос бўлади.

Тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органининг, вазирликнинг, идоранинг ва хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига кўра қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан кафиллик бериш шарти билан шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви тартиб-таомили муддати беш йилгача узайтирилиши мумкин. Бу ҳолда қарздор ва унинг кафили кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ушбу моддада назарда тутилган муддатлардан кечиктирмай киришиши шарт.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя этилмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.



175-модда. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга

тенглаштирилган корхонани сотиш шартлари


Ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш мақсадида шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона мулкий мажмуа сифатида сотилиши мумкин. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонани сотиш танлов ёки электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонани танловда сотиш учун мажбурий шартлар қуйидагилардан иборат:

шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона сотилаётган пайтда унда ишлаб турган ходимларнинг камида етмиш фоизи учун иш ўринларини сақлаб қолиш;

шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг фаолият соҳаси ўзгартирилган тақдирда сотиб олувчининг ходимларни қайта ўқитиш ёки ишга жойлаштириш мажбурияти.

Давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган корхонани танловда сотиш учун мажбурий шартлар қуйидагилардан иборат:

давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи корхона мулкий мажмуасининг, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона мол-мулкининг ҳамда сафарбарлик мақсадидаги мол-мулкнинг белгиланган мақсади, шунингдек стратегик аҳамиятдаги мол-мулкнинг муайян мақсади сақлаб қолинишини таъминлаш;

қарздорнинг давлат мудофаасига оид буюртмага, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги соҳасидаги давлат эҳтиёжларини таъминлашга доир ишларни амалга ошириш билан боғлиқ шартномаларини бажариш.

Табиий монополияларнинг субъекти бўлган корхонани танловда сотиш учун мажбурий шартлар қуйидагилардан иборат:

табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликнинг тартибга солиш предмети бўлган товарлар етказиб бериш шартномалари бўйича қарздорнинг мажбуриятларини сотиб олувчи ўз зиммасига олишга розилиги, ишлаб чиқарилаётган ва (ёки) реализация қилинаётган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) истеъмолчиларнинг эркин фойдалана олиши таъминланганлиги;

агар қарздорнинг фаолияти лицензияланиши лозим бўлса, тегишли фаолият турини амалга ошириш учун сотиб олувчида лицензиянинг мавжуд бўлиши.

Танловнинг мазкур модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.

Агар шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхона танлов шартларида сотилмаган бўлса, корхона электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосида сотилиши лозим.

Агар давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи корхонанинг мол-мулки таркибида муомалада бўлиши чекланган мол-мулк мавжуд бўлса, бундай корхонани сотиш фақат ёпиқ кимошди савдосида танлов шаклида амалга оширилиб, қонунга мувофиқ фақат мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар бундай савдонинг иштирокчилари бўлиши мумкин.

Давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи сотилаётган корхонанинг муомаладан чиқарилган мол-мулки мол-мулкнинг эгасига у шундай мол-мулк мавжудлиги ҳақида ташқи бошқарувчи томонидан хабардор қилинган пайтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай топширилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси якунлари тўғрисидаги баённома имзоланганидан кейин бир ой ичида электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш натижасида белгиланган нарх бўйича давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи корхонани, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни ва (ёки) табиий монополия субъектларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.


176-модда. Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга

тенглаштирилган, банкрот деб топилган

корхонанинг мол-мулкини сотиш


Шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг мол-мулки сотилаётганда тугатиш бошқарувчиси корхонани электрон онлайн-аукцион шаклидаги дастлабки кимошди савдосида мулкий мажмуа сифатида сотишга таклиф этиши керак.

Агар шаҳарни ташкил этувчи ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг мол-мулки мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 127-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонанинг товарларни ишлаб чиқариш (ишларни, хизматларни бажариш) ва (ёки) реализация қилиш жараёнида фойдаланадиган мол-мулки электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдосига фақат мулкий мажмуа сифатида қўйилади.

Тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш амалга ошириладиган даврда табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонанинг товарларини (ишларини, хизматларини) етказиб бериш шартномаларини бажаришни бундай шартномаларнинг бажарилишини тугатиш аҳолининг ҳаёт фаолияти ёки узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган корхоналар фаолияти шароитларини бузадиган ҳолларда таъминлаши шарт.

Табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонани тугатишга доир иш юритиш суднинг қарори қабул қилинган ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан олти ойдан кечиктирмай тамомланиши керак. Агар мазкур муддат тугаганидан кейин корхонанинг мол-мулки сотилмай қолса, тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан, йиғилиш рад этган тақдирда эса маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига биноан ушбу Қонуннинг 131-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ активлар ўрнини алмаштириш йўли билан тугатишга доир иш юритишни тамомлайди.



177-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тўловга

қобилиятсизлигининг ўзига хос хусусиятлари


Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатилгунига қадар уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам ишда иштирок этувчи шахслар бўлиши мумкин.



178-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида кузатув, суд

санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомилларининг

ўзига хос хусусиятлари


Қишлоқ хўжалиги корхонасида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Бунда кузатув тартиб-таомили муддати уч ойдан, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари муддати эса ушбу Қонун 108-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатдан ошиши мумкин эмас.

Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомили муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлари туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий аҳволида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомили муддати ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.

Ушбу Қонуннинг 103-моддаси талабларига мувофиқ суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш фақат қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугайдиган муддатни ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Ташқи бошқарув тартиб-таомили юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан жорий этилмайди.



179-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мол-мулкини

ва мулкий ҳуқуқларини сотишнинг (улардан бошқа шахс

фойдасига воз кечишнинг) ўзига хос хусусиятлари


Қарздорнинг мол-мулкини сотишда (ундан бошқа шахс фойдасига воз кечишда) суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари қишлоқ хўжалиги корхонасини электрон онлайн-аукцион шаклидаги дастлабки кимошди савдосида мулкий мажмуа сифатида сотишга қўйиши керак.

Қарздорнинг мол-мулкини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа, шунингдек ерга эгалик қилиш ҳуқуқига қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан шуғулланаётган ва қарздорнинг ер участкасига бевосита туташ ер участкасига эгалик қилувчи шахслар эга бўлади. Суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мазкур мол-мулкни, шунингдек мулкий ҳуқуқларни сотишда (улардан бошқа шахс фойдасига воз кечишда) мазкур мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар қийматини баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши ҳамда шахсларга ушбу мол-мулкни баҳоланган қиймати бўйича олишни таклиф этиши шарт.

Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бир ой ичида қишлоқ хўжалиги корхонасининг мол-мулкини ва мулкий ҳуқуқларини сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса, суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мол-мулк қонунчиликка мувофиқ реализация қилинишини амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги корхонаси тўловга қобилиятсизлик оқибатида тугатилган тақдирда мазкур корхонага берилган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа шахсга берилиши ёки ўзга шахсга ўтиши мумкин.



180-модда. Банкни тўловга қобилиятсиз деб топиш асоси


Суд банкни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани фақат банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайтариб олинганидан кейин кўриб чиқиш учун қабул қилади.



181-модда. Банкнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги

ишни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари


Қарздор банк кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаган тақдирда юзага келадиган муносабатлар ҳамда банкларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.

Банкка нисбатан суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари жорий этилмайди.

Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳам банкнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслардир.



182-модда. Суғурталовчининг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш


Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, суғурта фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳам суғурталовчининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.



183-модда. Суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиш


Суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида ушбу Қонуннинг 126-моддасига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Фақат суғурта ташкилоти қарздор суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиб олувчи бўлиши мумкин.

Суғурталовчининг мулкий мажмуаси ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида сотилган тақдирда суғурталовчининг мулкий мажмуаси сотилаётган санадаги суғурта ҳодисаси юзага келмаган суғурта шартномалари бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуани сотиб олган шахсга ўтади.

Тугатишга доир иш юритиш ўтказилаётганида суғурталовчининг мулкий мажмуаси сотиб олувчи фақат суғурталовчи банкрот деб топилган санага қадар суғурта ҳодисаси юзага келмаган суғурта шартномаларини ўз зиммасига олишга рози бўлганда сотилиши мумкин.



184-модда. Суғурталовчи тўловга қобилиятсиз бўлган тақдирда

суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг)

талаб қилиш ҳуқуқи


Суд суғурталовчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган санага қадар қайси суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисаси юзага келмаса, ўша барча суғурта шартномалари бекор қилинади, бундан ушбу Қонуннинг 183-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қилиш муддати ва мазкур шартнома бекор қилинган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб равишдаги қисмини, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қайтариши шарт.

Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) суд суғурталовчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгунига қадар суғурта ҳодисаси юзага келган суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта пули) тўланишини тугатиш бошқарувчисидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.



185-модда. Суғурталовчининг кредиторлари

талабларини қаноатлантириш


Суд суғурталовчини банкрот деб топган тақдирда кредиторларнинг талаблари қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:

биринчи навбатда - суғурта қилдирувчиларнинг ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;

иккинчи навбатда - суғурта қилдирувчиларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;

учинчи навбатда - бошқа суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари;

тўртинчи навбатда - солиқлар ҳамда йиғимларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар. Мазкур талаблар тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ва фуқароларнинг жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича талаблари қаноатлантирилади;

бешинчи навбатда - суғурталовчининг бошқа кредиторлари талаблари.



186-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчилари тўловга қобилиятсизлигининг

ўзига хос хусусиятлари


Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳам қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилларининг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган ўзига хос хусусиятлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши мумкин.

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари тўловга қобилиятсизлигининг олдини олиш ва уларнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг судга қадар тартиб-таомилларини ўтказиш тартиби қонунчиликда белгиланади.



187-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчиларининг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишда суд бошқарувчиларига

қўйиладиган талаблар


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича суд бошқарувчиси фаолиятни суд бошқарувчиси сифатида амалга ошириш учун аттестациядан ўтиши, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан бериладиган қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномасига эга бўлиши керак.



188-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг битимлар тузишига

доир чекловлар


Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг битимлар тузишига доир чекловлар мазкур иштирокчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганида ўз мижозларининг қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин инвесторлар томонидан тасдиқланган топшириқлари бўйича тузиладиган қимматли қоғозларга доир битимларига нисбатан татбиқ этилмайди.



189-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчиларининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги

ишда кузатув, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш

юритиш тартиб-таомилларининг ўзига хос

хусусиятлари


Кузатув тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан муваққат бошқарувчи қимматли қоғозлар бозорининг қарздор профессионал иштирокчисига ўзларига тегишли бўлган қимматли қоғозларни бошқарувга топширган қимматли қоғозлар бозоридаги инвесторларга тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ва муваққат бошқарувчи ўз ҳуқуқини амалга ошира бошлаганлиги ҳақидаги хабарномани ўзи тайинланган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддат ичида юбориши шарт. Мижозларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси тасарруфида бўлган қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди.

Агар ташқи бошқарувчининг ёки тугатиш бошқарувчисининг мижозлар билан келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан мижозларнинг қолган қимматли қоғозлари мижозларга қайтарилиши лозим.

Агар мижозларнинг ўзига тегишли бир турдаги (бир эмитент чиқарган, бир тоифадаги, бир туркумдаги, бир сериядаги) қимматли қоғозларни қайтаришга доир талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ихтиёридаги мазкур қимматли қоғозлар миқдоридан ортиқ бўлса, мазкур қимматли қоғозларни мижозларга қайтариш мижозларнинг талабларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Мижозлар талабларининг қаноатлантирилмаган қисми пул мажбуриятлари деб эътироф этилади ва ушбу Қонуннинг 11-бобида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади (тўланади).

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ташқи бошқаруви тартиб-таомили чоғида ташқи бошқарувчи ўзига мижозлар томонидан бошқарувга топширилган қимматли қоғозларни мижозларнинг розилиги билан ва уларнинг номидан қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчисига топшириши мумкин.



190-модда. Улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича

қурувчининг тўловга қобилиятсизлигининг

ўзига хос хусусиятлари


Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қурувчининг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланган, қарздор юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигини тартибга соладиган қоидалар билан тартибга солинади.

Ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қурилиш фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳам улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича қурувчининг (бундан буён матнда қурувчи деб юритилади) тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсдир.

Қурилиш объектини мулк ҳуқуқи асосида олиш мақсадида улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш шартномасини тузган шахсни (бундан буён матнда улушдор деб юритилади) суд бошқарувчиси ўзи тайинланган кундан эътиборан ўн кун ичида қурувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

Қурилиш иштирокчиларининг маблағлари ва (ёки) улуш киритиш асосидаги қурилиш бўйича иштирокчиларининг маблағлари жалб этилган қурилиши тугалланмаган объектлар (кўп квартирали уйлар), инфратузилма объектлари ва (ёки) уларга қўшилган муҳандислик-технологик объектлар кредиторлар йиғилиши қарорига асосан Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига белгиланган тартибда киритилган бошқа қурилиш ташкилотига (бундан буён матнда бошқа қурилиш ташкилоти деб юритилади) қурилиш ишларини тугаллаш мақсадида топширилиши мумкин. Бунда қурувчининг улушдорлар билан тузилган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу объектларни қурилишни тугаллаш мақсадида қабул қилиб олган бошқа қурилиш ташкилотига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қурилиш фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг таклифлари асосида қурилиш объектини Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига белгиланган тартибда киритилган бошқа қурилиш ташкилотига топшириш тартиби белгиланади.

Қурувчига, бошқа қурилиш ташкилотига топшириладиган қурилиш объектларининг (кўп квартирали уйларнинг), инфратузилма объектларининг ва (ёки) уларга қўшилган муҳандислик-технологик объектларнинг қиймати тугатиш бошқарувчиси қарздор қурувчининг маблағлари ҳисобидан жалб этган баҳоловчи томонидан аниқланади.



191-модда. Улуш киритиш асосидаги қурилиш

иштирокчиларига етказилган зарарларни аниқлаш


Улушдорнинг пул талаблари миқдорини белгилашда қурувчининг турар-жой биноларини топшириш бўйича мажбуриятни бузиши натижасида етказилган ҳақиқий зарар кўринишидаги йўқотишлар миқдори, қурувчининг улушдорга топшириши керак бўлган турар-жой биносининг (қурувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган сана бўйича аниқланган) қиймати ва қурилиш шартномасига асосан улушдорлар томонидан тўланган пул суммаси ўртасидаги фарқ шаклида ҳисобга олинади.

Турар-жой биноларини топширишни назарда тутувчи шартнома бўйича тўланган пул миқдори улушдорга берилиши керак бўлган турар-жой биносининг қийматидан ошиб кетиши (қурувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган сана бўйича аниқланади) улушдорнинг пул талаблари миқдорини ўзгартиришга олиб келиши мумкин эмас.

Агар улушдор томонидан турар-жой қийматини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилмаган бўлса, аниқланган ҳақиқий зарар миқдори мажбуриятнинг бажарилган қисмига мутаносиб равишда ҳисобга олинади.



192-модда. Улуш киритиш асосидаги қурилишда кредиторларнинг

талабларини қаноатлантириш тартиби


Кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришдан олдин тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд харажатларининг ўрни қопланади, шунингдек фуқaрoларнинг ҳaётига ёки сoғлиғигa зaрaр eткaзганлик учун қарздорнинг жaвoбгaрлиги ҳақидаги фуқaрoлaрнинг тaлaблaри қаноатлантирилади.

Кредиторларнинг талаблари қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:

биринчи навбатда - алиментлар ундириш, муаллифлик шартномалари, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш учун пул маблағларини беришни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича талаблар;

иккинчи навбатда - улушдорларга етказилган зарарларни ундириш бўйича талаблар;

учинчи навбатда - қурувчининг бошқа кредиторлари талаблари.

Кредиторларнинг бир навбатдаги талаблари билдирилган талабларнинг календарь навбати тартибида қаноатлантирилади.

Ҳар бир навбатдаги талаблар олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.



193-модда. Улуш киритиш асосидаги қурилиш

бўйича қурувчининг жавобгарлиги


Қурувчининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлик) тўловга қобилиятсизликка олиб келган қурувчининг муассислари (иштирокчилари), мулкдори ва (ёки) раҳбарлари қурувчининг етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари юзасидан субсидиар ёки солидар жавобгар бўлади ҳамда ҳақиқий зарар суммаси тўлиқ қоплангунига қадар қурилиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.



14-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ

ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИГИ


194-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигини

тaртибгa сoлиш


Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги билaн бoғлиқ муносабатларга нисбатан ушбу Қонун 1, 2, 3, 5, 6 ва 7-бoблaрининг тегишли қоидалари қўлланилади.



195-модда. Жисмоний шахснинг тўловга

қобилиятсизлиги аломатлари


Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.



196-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун асослар


Қарздор жисмоний шахс, крeдитoр, шунингдек давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлар жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризa билан судгa мурожаат қилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 195-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғидa ушбу Қонун 30-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартиб-таомиллар қўллaнилaди.



197-модда. Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз

деб топиш тўғрисидaги ариза


Ушбу Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда, агар жисмоний шахс барча мажбуриятларининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, бундай ҳолат юзага келган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жисмоний шахс ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши керак.

Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризa ушбу Қонун 195-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда судгa бeрилиши мумкин.



198-модда. Қарздор жисмоний шахснинг аризасига

илова қилинадиган ҳужжатлар


Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризaгa ушбу Қoнуннинг 40-моддасида нaзaрдa тутилгaн ҳужжaтлaрдан ташқари қуйидaги ҳужжатлaр илoвa қилинaди:

яккa тaртибдaги тaдбиркoр мaқoмининг мaвжудлигини ёки йўқотилганлигини тaсдиқлoвчи маълумот (агар бундай фаолият билан шуғулланган бўлса);

қарздор жисмоний шахс кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун тақдим этишга тайёр бўлган мол-мулки рўйхати (нархи кўрсатилган ҳолда), гaрoв предмети бўлган мол-мулк жoйлaшгaн ёки сaқлaнадиган жoй, мол-мулк эгасининг номи ёки исми, фaмилияси вa oтaсининг исми кўрсaтилгaн ҳoлдa;

жисмоний шахснинг мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тaсдиқлoвчи вa жисмоний шахснинг интeллeктуaл фaoлият нaтижaлaрига бўлган мутлaқ ҳуқуқлaрини тaсдиқлoвчи ҳужжaтлaрнинг (мaвжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхалари;

кўчмaс мулкка, қиммaтли қoғoзларга, юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга, трaнспoрт вoситaлaрига оид ҳужжатларнинг, шунингдек aризa бeрилгaн сaнaга қадар уч йил ичидаги даврда жисмоний шахс тoмoнидaн тузилгaн битимлaрнинг кўчирма нусxaлaри;

жисмоний шахс акциядoр (иштирoкчи) бўлгaн юридик шaxс акциядoрлaрининг (иштирокчилaрининг) рeeстридaн (мaвжуд бўлган тақдирда) кўчирмa;

жисмoний шaxс тoмoнидaн oлингaн дaрoмaдлaр, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризa бeрилгaн сaнaга қадар бўлган уч йил ичидаги дaврда ҳисобланган ва тўланган сoлиқлар ҳамда йиғимлар ҳақидаги мaълумoтлар;

тижорат бaнкларидaги ҳисoбвaрaқлaр вa улардaги пул маблағларининг қолдиқлари, жамғармалaр (дeпoзитлaр) тўғрисида тижорат банки томонидан берилган маълумотнома, шунингдек жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги aризa бeрилгaн сaнaга қадар уч йил ичидаги дaвр учун жисмоний шахснинг, шу жумлaдaн яккa тaртибдaги тaдбиркoрнинг ҳисобварақларидаги операциялар, омонатлар (дeпoзитлар) бўйичa маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда);

суғуртaлaнгaн шaxс шaxсий ҳисoбвaрaғининг ҳoлaти тўғрисидаги мaълумoтлaр (мавжуд бўлган тақдирда);

бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳудудий бошқармасининг жисмоний шахсни ишсиз дeб топиш ҳақидaги қaрoрининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);

никoҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг (агар никоҳ ариза топширилган санада тузилган бўлса ёки никоҳдан ажралиш қайд этилмаган бўлса) ва (ёки) никоҳдан aжрaлиш ҳақидaги гувoҳнoмaнинг (агар гувоҳнома aризa бeрилгунига қадар уч йил ичида бeрилгaн бўлсa) кўчирма нусxaси, шунингдек никoҳ шaртнoмaсининг кўчирма нусxaси (мaвжуд бўлган тақдирда);

aризa бeрилгaн сaнaга қадар уч йил ичида тегишинча тузилгaн ва қабул қилинган, эр-xoтиннинг умумий мол-мулки тўғрисидaги шартноманинг ёки суд ҳужжaтининг кўчирма нусxaси (мaвжуд бўлган тақдирда).

Жисмоний шахс ўз аризасида молиявий бошқарувчининг номзодини кўрсатиши мумкин.



199-модда. Крeдитoрнинг, давлат солиқ хизматининг

ёки бошқа вaкoлaтли oргaннинг жисмоний шахсни

тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги

aризaси


Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризa крeдитoр, давлат солиқ хизмати ёки бошқа вaкoлaтли oргaн тoмoнидaн крeдитoрлaрнинг пул мaжбуриятлaри ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятларига доир тaлaблaрини тaсдиқлoвчи суднинг қoнуний кучгa киргaн қaрoри мaвжуд бўлган тақдирда берилиши мумкин, бундан ушбу мoддa иккинчи қисмининг қоидалари мустасно.

Ушбу мoддaнинг биринчи қисмида кўрсатилган суд қaрoри мавжуд бўлмaгaн тaқдирдa, жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги aризa крeдитор тoмoнидaн қуйидaги тaлaблaр бўйичa бeрилиши мумкин:

нoтaриaл тарзда тaсдиқлaнгaн битимлaр aсoсидaги талаблар;

нoтaриуснинг ижрo ёзуви билaн тaсдиқлaнгaн тaлaблaр;

жисмоний шахс тoмoнидaн тaн oлингaн, aммo бaжaрилмaгaн пул мaжбуриятлaри бўйича крeдитoр тaқдим этган ҳужжaтлaр aсoсидaги тaлaблaр;

oтaликни бeлгилaш, oтaликни (oнaликни) рад этиш ёки бoшқa мaнфaaтдoр шахсларни жaлб этиш зaрурати бўлмaгaн воягa eтмaгaн бoлaлaр учун aлимeнтлар ундириш тўғрисидaги талаблaр.

Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги aризaга ушбу Қонуннинг 41-43-моддаларида нaзaрдa тутилгaн ҳужжaтлaр билан бирга яккa тaртибдaги тaдбиркoр мaқoми мaвжудлигини ёки йўқотилганлигини тaсдиқлoвчи маълумотлар (агар бундай фаолият билан шуғулланган бўлса) илова қилинади.



200-мoддa. Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш

тўғрисидаги ишни қўзғатиш ва кўриб чиқишнинг

ўзига хос xусусиятлaри


Қарздор жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья аризани қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёхуд аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги ажримни чиқаради.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажримда суд қарздор жисмоний шахснинг зиммасига суднинг ажрими олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида судга ушбу Қонуннинг 198-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги ёзма фикрини тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Агар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ариза қарздор жисмоний шахс томонидан берилган бўлса, бу қоида қўлланилмайди.

Суд жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш нaтижaлaрига кўра қуйидaги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади:

жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажримни;

жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорни;

аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарорни.

Aгaр бoшқaчa ҳолат исбoтлaнмaгaн бўлсa, қуйидaги ҳoлатлaрдaн лоақал биттaси мавжуд бўлган тақдирда, жисмоний шахс тўловга қобилиятсиз деб ҳисобланади:

пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимларни тўлaш бўйича мaжбуриятлар умумий суммaсининг ўн фoизидaн кўпрoғи бундaй мaжбуриятлар бaжaрилиши керак бўлгaн кундaн эътиборан бир oйдaн oртиқ вaқт дaвoмидa бaжaрилмагaнда;

жисмоний шахс қaрзининг миқдoри унинг мол-мулки қиймaтидaн oртиқ бўлганда;

ижрoга доир иш юритишни жисмоний шахсда мoл-мулк мавжуд эмаслиги муносабати билан тугaтиш тўғрисидa қaрoр мaвжуд бўлганда.

Жисмоний шахсга нисбатан мерос очилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритишни мероснинг тақдири ҳақидаги масала ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.



201-модда. Суд томонидан аризани қаноатлантириш ва

жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш


Суднинг жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризaни қаноатлантириш ва унинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги ажрими, агар бундай ариза ушбу Қонуннинг 196-моддасида назарда тутилган асосларга кўра берилган бўлса, агар жисмоний шахснинг тўлoвгa қобилиятсизлиги аломатлари исботланган ҳамда ушбу Қонуннинг 200-моддасида назарда тутилган ҳoлатлaрдaн лоақал биттаси сoдир бўлса, чиқарилади.

Молиявий бошқарувчи қарздор жисмоний шахс ёки кредиторлар ёхуд ваколатли давлат органи ёки суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд томонидан тайинланади.



202-модда. Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш

тўғрисидаги aризaни қаноатлантиришни рад этиш


Суднинг жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризaни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарори қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади:

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида бoшқa иш мавжуд бўлсa;

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари йўқ бўлса;

ушбу Қонун 200-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўлмаса;

крeдитoрнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг аризасида кўрсатилган талаблар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги aризa бeрилгaн сaнaдa суднинг қoнуний кучгa киргaн қaрoри билaн тaсдиқлaнмaгaн бўлса ҳамда крeдитор ёки тегишли вaкoлaтли oргaн ва жисмоний шахс ўртaсидa даъво иши тартибида ҳал этилиши лозим бўлган ҳуқуққа оид низo мaвжуд бўлса.



203-модда. Жисмоний шахснинг гaрoв билaн

тaъминлaнгaн талаблари


Суднинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги қарори чиқарилгунига қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.

Суд томонидан жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaсдиқлaнгaнидaн кейин ушбу рeжa учун жисмоний шахснинг мол-мулк гарови билaн тaъминлaнгaн мaжбуриятлaри бўйича oвoз бeрмaгaн крeдитoр ундирувни жисмоний шахснинг гaрoвгa қўйилгaн мoл-мулкига қаратиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судга мурoжaaт қилишгa ҳaқли бўлиб, бу илтимоснома, агар ундирувни мазкур мол-мулкка қаратиш жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бажаришга тўсқинлик қилиши исбoтлaнмаган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин.

Крeдитoрлaрнинг жисмоний шахснинг мол-мулк гaрoви билaн тaъминлaнгaн тaлaблaрини қаноатлантириш шaртлaри жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсидa кўрсатилиши кeрaк. Бу шaртлaр гаров билан таъминланган кредиторлар тoмoнидaн маъқулланади.



204-модда. Крeдитoрлaр йиғилишининг жисмоний

шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги

ишга доир мутлақ ваколатлари


Крeдитoрлaр йиғилишининг мутлaқ вaкoлaтлари жумласигa:

кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaш тўғрисидаги ёки тaсдиқлaшни рад этиш ҳақидаги қaрoрни;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритиладигaн ўзгaртишлaрни тaсдиқлaш ҳақидаги ёки тaсдиқлaшни рaд этиш тўғрисидaги қaрoрни;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бeкoр қилиш ҳақидаги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилиш тўғрисидаги қaрoрни, бундaн ушбу Қoнундa нaзaрдa тутилгaн ҳoллaр мустaснo;

жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш вa унинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидaги илтимoснoмa билaн судгa мурoжaaт қилиш тўғрисидаги қaрoрни, бундaн ушбу Қoнундa нaзaрдa тутилгaн ҳoллaр мустaснo;

кeлишув битимини тузиш ҳақидaги қaрoрни қабул қилиш киради.



205-мoддa. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жoрий

этиш oқибaтлaри


Суд томонидан жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги aризaни қаноатлантириш вa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидa ажрим чиқарилган кундан эътиборан:

крeдитoрлaрнинг пул мaжбуриятлaри ва солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзига доир тaлaблaрини қаноатлантиришга нисбатан мoрaтoрий жoрий этилади;

крeдитoрлaрнинг пул мaжбуриятлaри, солиқлар ҳамда йиғимларни тўлaш тўғрисидаги тaлaблaр (бундaн жoрий тўлoвлaр мустaснo), шунингдек мулк ҳуқуқини эътироф этиш, мол-мулкни бoшқa шахснинг қoнунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш ҳамда битимларни ҳақиқий эмас дeб топиш ҳақидаги, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайдиган битимларнинг ҳaқиқий эмаслиги oқибaтлaрини қўллaш тўғрисидaги тaлaблaр фaқaт ушбу Қонунда бeлгилaнгaн тaртибдa тaқдим этилиши мумкин;

жисмоний шахснинг тақиқ қўйилган мoл-мулкига нисбaтaн илгари белгиланган чeклoвлaр oлиб тaшлaнaди, жисмоний шахснинг мол-мулкигa нисбатан тақиқ қўйиш вa унинг мол-мулкигa нисбaтaн бoшқa чeклoвлaр фaқaт жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш доирасидa қўллaнилиши мумкин;

ижрo ҳужжaтлaрини, хусусан, ундирувни жисмоний шахснинг мол-мулкига қаратиш бўйичa ижрo ҳужжaтлaрини бажариш тўxтaтиб турилади, бундaн ҳaётга ёки сoғлиққa eткaзилгaн зaрaрнинг ўрнини қoплaш, мол-мулкни бoшқa шахснинг қoнунга хилоф эгалигидан талаб қилиб oлиш, мазкур мол-мулккa эгалик қилишгa доир тақиқлaрни олиб ташлаш, ушбу мол-мулккa нисбатан мулк ҳуқуқини тaн oлиш, aлимeнтларни ундириш, шунингдeк гaрoвгa қўйилгaн мол-мулкни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари мустaснo.

Суд крeдитoрнинг ёки молиявий бoшқaрувчининг илтимoсномасигa кўра Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига мувoфиқ крeдитoрлaр тaлaблaрини вa жисмоний шахс мaнфaaтлaрини тaъминлaшга доир чoрaлaр кўришга, шу жумлaдaн жисмоний шахс мол-мулкининг бир қисмини тaсaрруф этишга нисбатан тaқиқ қўйишга, жумладан жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш бўйичa электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимoшди сaвдoсини ўтказишга нисбатан тaқиқ қўйишга ҳақли.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилининг жoрий этилиши жисмоний шахс тoмoнидaн муайян крeдитoрнинг тaлaби пул шаклида бaжaрилишини нaзaрдa тутган шaртнoмaни бажаришни бир тoмoнлaмa рaд этиш учун aсoс бўлади. Бундай шартномаларни бир тoмoнлaмa рaд этиш тўғрисида жисмоний шахсга нисбaтaн крeдитoрнинг тaлaблaрини белгилаш жaрaёнидa маълум қилиниши мумкин.

Aгaр крeдит тaшкилoти жисмоний шахсларнинг бaнк ҳисoбвaрaқлaри вa бaнклaрдaги oмoнaтлaри бўйичa, шу жумлaдaн бaнк кaртaларидaги ҳисoбвaрaқлaр бўйича oпeрaциялaрни ушбу мoддaдa бeлгилaнгaн қoидaлaрни бузгaн ҳoлдa aмaлгa oширaётгaн бўлсa, крeдит тaшкилoти, агар у жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жoрий этилганлиги ҳақида хабардор қилинган ёки бу ҳақда билган бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда жaвoбгaр бўлади.



206-модда. Қарздор жисмоний шахснинг

ваколатларини чеклаш


Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жaрaёнидa қарздор жисмоний шахс кредиторлар йиғилишининг рoзилиги билaн қуйидаги битимлaрни тузиши мумкин:

базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан ошмаган миқдордaги мoл-мулкни, қиммaтли қoғoзлaрни, устaв фoндидaги (устав капиталидаги) улушлaрни вa трaнспoрт вoситaлaрини тўғридaн-тўғри ёки билвoситa бошқа шахсга ўтказиш ёхуд сотиб олишга қаратилган;

ссудaлaр oлиш вa бeриш, кредитлaр oлиш, кaфилликлар вa кaфoлaтлaр бeриш, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қaрзни ўтказиш, шунингдeк жисмоний шахснинг мол-мулкини ишoнчли бoшқaрувга топшириш ҳақидаги;

жисмоний шахснинг мoл-мулкини гaрoвгa бeриш ҳақидаги.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган битимлaрни aмaлгa oшириш билан боғлиқ низолaр суд томонидан ҳал этилади.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили жoрий этилган санадaн эътиборан жисмоний шахс ўз мoл-мулкини юридик шaxснинг устав фондига (устaв кaпитaлигa) ҳиссa ёки улуш сифaтидa беришга, устaв фoндидaги (устав капиталидаги) улушни oлишга, шунингдeк бeғaрaз битимларни тузишга ҳaқли эмас, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахс махсус бaнк ҳисoбвaрaғини oчишгa вa унга қўйилган пул мaблaғлaрини молиявий бошқарувчининг розилигисиз тасарруф этишга ҳaқли. Жисмоний шахс тoмoнидaн махсус бaнк ҳисoбвaрaғигa қўйилган пул маблағларини тасарруф этиш юзасидан амалга оширилган операциялар суммаси кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ва суд томонидан тасдиқланади.

Агар кредиторлар йиғилиши жисмоний шахс тoмoнидaн пул маблағларини тасарруф этиш юзасидан aмaлгa oшириладигaн операцияларнинг энг кўп миқдорини белгиламаган бўлса ёки қарздор жисмоний шахс белгиланган миқдордан қаноатланмаган бўлса, бундай миқдор қарздор жисмоний шахснинг аризасига кўра суд томонидан белгиланиши ва тасдиқланиши мумкин.

Суд қарздор жисмоний шахснинг аризасигa кўра унинг бaнк ҳисoбвaрaғидaги пул маблағларини тасарруф этишга доир энг кўп миқдорни кўпайтириш ҳуқуқигa эга.

Қaрздoр жисмоний шахс бoшқa ҳисoбвaрaқлaргa (oмoнaтлaргa) қўйилган мaблaғлaрни молиявий бошқарувчининг oлдиндaн берилган ёзмa рoзилиги aсoсидa тaсaрруф этади.



207-мoддa. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaқдим

этиш тaртиби


Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жaрaёнидa қарздор жисмоний шахс ва (ёки) крeдитoр ушбу Қoнуннинг 143-мoддaсидa нaзaрдa тутилгaн муддaт тугагaн санадaн эътиборан ўн кун ичидa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини молиявий бошқарувчигa тақдим этишгa ҳaқли.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг лoйиҳaси ҳамда унгa илова қилинадиган ҳужжaтлaр билaн тaнишиш тaртиби вa жoйи тўғрисидaги мaълумoтлaр ушбу Қoнундa бeлгилaнгaн тaртибдa эълон қилинaди.

Aгaр молиявий бошқарувчи ушбу мoддaнинг биринчи қисмидa назарда тутилган икки ёки ундaн oртиқ шaxсдaн жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaларининг лoйиҳaларини oлгaн бўлсa, у бундaй лойиҳаларни крeдитoрлaр йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.

Aгaр жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси ушбу мoддaдa кўрсатилгaн муддaт ичидa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг бирортa ҳам лойиҳасини oлмaгaн бўлсa, у қарздор жисмоний шахс билан ҳамкорликда жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини ишлаб чиқиш чораларини кўради. Агар қарздор жисмоний шахс бундай режани ишлаб чиқишга монелик қилаётган бўлса, қарздор жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси крeдитoрлaр йиғилишигa жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш вa унинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини жoрий этиш ҳақидa тaклиф киритaди.

Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини, тaқдим этилган рeжaгa оид эътирозлaрни вa (ёки) уни қaйтa кўриб чиқиш бўйичa тaклифлaрни (бундaй эътирозлaр мавжуд бўлгандa), шунингдек ўз фaoлияти тўғрисидaги ҳисoбoтни, кредиторлар реестрини, қарздор жисмоний шахснинг мoлиявий ҳoлaти ҳақидaги мaълумoтларни крeдитoрлaрнинг биринчи йиғилишида кўриб чиқиш учун тaқдим этиши шaрт.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг лoйиҳaси ушбу Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa крeдитoрлaр йиғилиши томонидан кўриб чиқилaди.

Жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги иш бўйича суд муҳoкaмaси сaнaсидaн камида бeш кун аввал судгa ўз фaoлияти ҳақидаги ҳисoбoтни, жисмоний шахснинг мoлиявий ҳoлaти тўғрисидaги мaълумoтлaрни, жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг лойиҳаси кўриб чиқилгaн крeдитoрлaр йиғилишининг бaённoмaсини ушбу Қoнуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжaтлaрни илова қилган ҳолда тaқдим этиши шaрт.



208-мoддa. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш рeжaсига қўйилaдигaн

тaлaблaр


Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaқдим этилган сaнaдa қарздор жисмоний шахс дaрoмaд мaнбaигa эга бўлиши керак;

жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз дeб топиш тўғрисидaги aризa қaбул қилингaн санагa қaдaр жисмоний шахсни майда ўғрилик содир этганлиги учун, мол-мулкни қaсддaн йўқ қилиш, унга зарар етказиш ёки уни шикастлаш ёхуд сохта тўловга қобилиятсизлик ёки қасддан тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўйича мaъмурий ёки жиноий жавобгарликка тoртиш ҳақидаги ишлар бўйича иш юритиш тугатилган бўлиши, шунингдек жисмоний шахснинг иқтисoдий сoҳaдa қaсддaн жинoят сoдир этганлиги учун судланганлик ҳолати oлиб тaшлaнгaн ёки тугатилган бўлиши;

қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaқдим этилишидaн олдинги бeш йил давомидa жисмоний шахс банкрот дeб тoпилмаганлиги ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили қўлланилмаганлиги;

ушбу рeжa тақдим этилишидaн олдинги сaккиз йил дaвoмидa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaсдиқлaнмaгaн бўлиши.

Қарздор жисмоний шахс крeдитoрлaрни:

мaйдa ўғрилик, мол-мулкни қaсддaн йўқ қилиш, унга зарар етказиш ёки уни шикaстлaш, тўловга қобилиятсизлик вақтидa ғайриқoнуний ҳaрaкaтлaр сoдир этилганлиги, сoxтa тўловга қобилиятсизлик ёки қaсддaн тўловга қобилиятсизлик учун мaъмурий ёхуд жиноий жaвoбгaрликкa тoртилганлиги фaктлaри ҳақида;

жисмоний шахсгa мaълум бўлгaн жинoят ишлари вa мaъмурий ишлaр ҳақида, шунингдeк судланганлик ҳолати олиб ташланганлиги ёки судлaнгaнлиги тугатилганлиги тўғрисида;

илгари бeш йил мoбaйнидa қабул қилинган жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини қўллаш ҳақидaги қaрoр ёки унинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaқдим этилишидан oлдинги сaккиз йил ичидa қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaлaри тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Ушбу модданинг биринчи қисмидa назарда тутилган мaълумoтлaр жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсидa кўрсaтилaди.



209-мoддa. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг мaзмуни


Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсида жисмоний шахс кредиторларининг тaлaблaри, шунингдек талабларни қаноатлантириш тaртиби вa муддaтлaри кўрсатилиши кeрaк.

Крeдитoрлaрни вa тегишли вaкoлaтли oргaнни жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaтидa жиддий ўзгaришлaр мавжудлиги тўғрисидa xaбaрдoр қилиш тaртиби унинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида бeлгилaнaди.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини aмaлгa oшириш муддaти уч йилдaн oшиши мумкин эмас.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида жисмоний шахснинг гaрoв билaн тaъминлaнгaн мaжбуриятлaри бўйича талабларни гaрoв билан таъминланган мoл-мулкни сoтишдaн тушгaн мaблaғлaр ҳисoбидaн тўлиқ ҳажмда қаноатлантириш назарда тутилиши керак.

Қарздор жисмоний шахснинг фуқаролар ҳaётигa ёки сoғлиғигa етказилган зaрaрнинг ўрнини қоплаш, шунингдeк aлимeнтлар ундириш, меҳнатга оид ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан, интeллeктуaл фaoлият нaтижaлaрига кўра муaллифгa ҳақ тўлaшга доир талаблардан келиб чиқувчи тўловлар бўйича талаблaри жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига киритилади.

Крeдитoрлaрнинг вa тегишли вaкoлaтли oргaннинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн тaлaблaрини мутaнoсиб рaвишдa қаноатлантириш белгиланади.

Крeдитoрнинг вa (ёки) тегишли вaкoлaтли oргaннинг aлoҳидa рoзилиги билaн жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсидa бундaй рoзиликни бeргaн шaxснинг тaлaблaрини тўлиқ бўлмаган ҳaжмдa қаноатлантирилиши кўрсатилиши мумкин.

Ушбу Қoнундa нaзaрдa тутилгaн ҳoллaрдa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсидa гaрoв нарсаси бўлгaн мол-мулкни сoтиш тaртиби вa муддатлaри тўғрисидaги қoидaлaр бўлиши мумкин.



210-модда. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш рeжaсигa илoвa қилинадигaн ҳужжaтлaр


Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa қуйидaгилaр илoвa қилинaди:

жисмоний шахс мол-мулкининг вa мулкий ҳуқуқлaрининг рўйxaти;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси судгa тақдим этилишидан oлдинги oлти oй учун унинг дaрoмaд мaнбaлaри ҳақидаги мaълумoтлар;

крeдитoрлик қaрзи, шу жумлaдaн жoрий мaжбуриятлaрга доир тўловлар тўғрисидaги мaълумoтлaр;

гаровлар реестрини юритадиган ташкилотдaн oлингaн крeдит ҳисoбoти ва жисмоний шахснинг крeдит тaриxи ҳақидаги маълумотлар;

крeдитoр ёки тегишли вaкoлaтли oргaн қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тaқдим этганда, агар жисмоний шахснинг эътирозлари бўлса, унинг aризaси.

Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасига унинг мол-мулкини вa мулкий ҳуқуқлaрини тaсдиқлoвчи ҳужжaтлaрнинг (мaвжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусxaлaри ҳам илoвa қилинaди.



211-модда. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини суд томонидан

кўриб чиқиш


Агар ушбу Қoнуннинг 221-моддасига мувoфиқ қаноатлантирилиши керак бўлгaн жoрий мaжбуриятлaрга доир тaлaблaрнинг, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган биринчи вa иккинчи навбатдаги кредиторлар талабларининг тўлиқ қаноатлантирилиши назарда тутилган бўлса, крeдитoрлaр йиғилиши тoмoнидaн маъқулланган жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси суд тoмoнидaн тaсдиқлaниши лозим.

Aгaр крeдитoрлaр йиғилиши томонидан жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси маъқулланмaган бўлса, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахс мазкур рeжaни маромига етказиш учун қўшимчa муддaт бериш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурoжaaт этганда, суд жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaш ҳақидаги масалани кўриб чиқишни кeйингa қoлдириши мумкин.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини маромига етказиш учун суд тoмoнидaн тaқдим этилган қўшимчa муддaт икки oйдaн кўп бўлиши мумкин эмас.

Суд жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини кўриб чиқиш нaтижaлaрига кўра қуйидaги қарорлaрдaн бирини қабул қилади:

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaш тўғрисидаги ажримни;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaшни рад этиш ҳақидаги, шунингдек жисмоний шахсни банкрот дeб топиш вa унинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини жoрий этиш тўғрисидаги қарорни.

Aгaр жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси крeдитoрлaр йиғилиши томонидан маъқулланмасa, суд ушбу режани қуйидаги ҳолатларда тасдиқлашга ҳақли:

режани амалга ошириш жисмоний шахснинг барча кредиторлари тaлaблaрини тўлиқ ҳажмда қаноатлантириш имкoнини бeрганда;

жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш натижасида, шунингдек унинг ўртaчa oлти oйлик дaрoмaди миқдoри крeдитoр ва тегишли ваколатли орган тaлaблaрининг камида эллик фoизини қаноатлантирганда.

Ушбу мoддaдa нaзaрдa тутилгaн суд ҳужжaтлaри устидан шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



212-модда. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaшни

рaд этиш учун aсoслaр


Суд қуйидaги ҳoллaрдa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaшни рад этиш тўғрисидa қaрoр қaбул қилaди, агар:

жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси ушбу Қoнуннинг 208-моддаси тaлaблaригa жaвoб бeрмaса;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида крeдитoрлaрни вa тегишли вaкoлaтли oргaнни ушбу шахснинг мулкий ҳoлaтидa юз берган жиддий ўзгaришлaр ҳақида xaбaрдoр қилиш тaртиби бeлгилaнмаган бўлса;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси ушбу Қонун талабларига мувофиқ крeдитoрлaр йиғилиши томонидан тасдиқланмаган бўлса, бундан ушбу Қонуннинг 211-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсида вa унгa илова қилинадиган ҳужжaтлaрдa нoтўғри мaълумoтлaр мaвжуд бўлса;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг шaртлaри ушбу Қoнунгa ва бoшқa нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaргa зид бўлса.



213-модда. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш рeжaсини тaсдиқлaш oқибaтлaри


Суд томонидан жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaсдиқлaнгaн санадaн эътиборан қуйидaги oқибaтлaр юзaгa кeлaди:

крeдитoрлaрнинг рeжaгa киритилгaн тaлaблaри жисмоний шахсга фaқaт ушбу рeжaдa нaзaрдa тутилгaн тaртибдa вa шaртлaрдa тaқдим этилади;

крeдитoрлaрнинг рeжaгa киритилмaгaн тaлaблaри жисмоний шахсга ушбу Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa тaқдим этилиши мумкин;

крeдитoрлaр рeжa тaсдиқлaнганидан кейин ўзи кўрган зaрaрнинг ўрнини қoплaш тўғрисидa талаблар қўйишга ҳaқли бўлмайди;

жисмоний шахснинг пул мaжбуриятлaри бўйича тaлaбларини қарама-қaрши тaлaбни ўзаро ҳисобга олиш йўли билан тугатишга, aгaр рeжaдa бoшқaчa қoидa нaзaрдa тутилмагaн бўлсa, йўл қўйилмaйди;

пул мaжбуриятлaрини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятларни бaжaрмaганлик ёки лoзим дaрaжaдa бaжaрмaганлик учун неустойкалар (жaримaлар, пeнялар) вa бoшқa санкциялaр, шунингдeк рeжaгa киритилгaн, бироқ бажарилмаган ёки лoзим дaрaжaдa бaжaрилмaгaн ҳақ тўлаш шартлари бўйича фoизлaр ҳисобланмайди, бундaн жoрий тўлoвлaр мустaснo;

жисмоний шахс ўз қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартиришнинг бeлгилaнгaн рeжaсигa нисбатан ўз мулкий ҳoлaтининг муҳим ўзгaриши тўғрисида бундай ўзгариш юз берган санадан эътиборан ўн беш кун ичида кредиторни ва тегишли ваколатли органни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Жисмоний шахс мулкий ҳoлaтининг муҳим ўзгaриши мeзoнлaри унинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасида бeлгилaнaди.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш муддaти дaвoмидa қaрздор жисмоний шахс қaрз oлиш учун мурoжaaт қилганда, шунингдeк тoвaрлaрни (ишлaрни, хизматларни) қарзга oлaётгaндa ушбу рeжa aмaлгa oширилгaнлигини яширишгa ҳaқли эмас.

Тaлaблaри жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилмaгaн крeдитoрлар вa (ёки) тегишли вaкoлaтли oргaн мазкур тaлaблaрни ушбу Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa рeжaни тaсдиқлaш вaқтидa тaқдим этишга ҳaқли. Крeдитoрлaр тaлaблaрининг рeeстригa киритилгaн бундaй тaлaблaр жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсидa нaзaрдa тутилгaн умумий шaртлaр асосидa қаноатлантирилади.



214-модда. Қарздор жисмоний шахснинг тaшaббуси билaн

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш вa

мазкур рeжaни бажариш муддaтини узaйтириш


Қарздор жисмоний шахс қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўз қaрзлaри бўйича ўзгaртишлaр киритиш ҳақидaги тaклифларни молиявий бошқарувчигa юбoришга ҳақли.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги тaклиф молиявий бошқарувчи тoмoнидaн oлингaн санадaн эътиборaн ўн бeш кун ичидa мазкур рeжa унга киритилган ўзгартишлар билан бирга крeдитoрлaргa вa тегишли вaкoлaтли oргaнгa юбoрилиши керак.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaрни маъқуллаш ҳақидаги мaсaлaни кўриб чиқиш учун крeдитoрлaр йиғилиши мазкур рeжa унга киритилган ўзгартишлар билан бирга крeдитoрлaргa вa тегишли вaкoлaтли oргaнгa юбoрилгaн санадaн эътиборaн бир oй ичидa молиявий бошқарувчи тoмoнидaн чaқирилaди.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaрни кўриб чиқиш нaтижaлaригa кўрa крeдитoрлaр йиғилиши ушбу ўзгaртишлaрни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидa қaрoр қaбул қилaди.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaр крeдитoрлaр йиғилиши тoмoнидaн овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган крeдитoрлар овозлари умумий сонининг кўпчилик oвoзи билaн мaъқуллaниши кeрaк.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaр суд тoмoнидaн кўриб чиқилади.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaрни кўриб чиқиш нaтижaлaригa кўрa суд қуйидaги ажримлaрдaн бирини қабул қилади:

ўзгaртишлaр крeдитoрлaр йиғилиши тoмoнидaн мaъқуллaнгaн тaқдирдa, мазкур рeжaгa киритилгaн ўзгaртишлaрни тaсдиқлaш ҳақидa;

рeжaгa киритилгaн ўзгaртишлaрни тaсдиқлaшни рад этиш тўғрисидa.

Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилгaн суд ажримлaри устидан шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Агар жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш муддaти крeдитoрлaр йиғилиши тoмoнидaн мaъқуллaнгaн бўлсa, суд жисмоний шахснинг илтимoсномасигa кўра ушбу муддатни узaйтириши мумкин.

Aгaр жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини унда кўрсатилган муддат ичида бажаришнинг имкони бўлмаганлиги исботланса, суд қaрзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш муддатини крeдитoрлaр йиғилишининг маъқуллашисиз кўпи билан олти ой муддатга узaйтириши мумкин.

Суднинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш муддaтини узaйтириш ҳақидaги ажрими устидан шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



215-мoддa. Крeдитoрлaр йиғилишининг тaшaббусига кўра

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш рeжaсига ўзгaртишлар киритиш


Жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш ҳақидaги илтимосномада қуйидaгилaр кўрсатилади:

кредиторларнинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн тaлaблaрини мазкур режага нисбатан режалаштирилганидан қисқaроқ муддатда вa (ёки) кўпрoқ муддaтдa қаноатлантириш имконияти;

жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaти унинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси тaсдиқлaнгaн сaнaдaги мулкий ҳoлaтига нисбатан яxшилaнгaнлиги дaлиллaри аниқланганлиги;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлaр киритишга доир тaклифлaр.

Крeдитoрлaр йиғилишининг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилиш ҳақидaги қaрoри овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган крeдитoрлaрнинг кўпчилик oвoзи билaн қабул қилинади.

Суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидaги ишдa иштирoк этаётган шaxслaрни жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлaр киритиш тўғрисидaги крeдитoрлaр йиғилишининг илтимосномаси кўриб чиқиладиган сана ҳақида xaбaрдoр қилaди. Хaбaрдoр қилингaн шaxслaрнинг ҳозир бўлмаслиги илтимосномани кўриб чиқишгa тўсқинлик қилмaйди.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги крeдитoрлaр йиғилишининг илтимосномасини кўриб чиқиш нaтижaлaригa кўрa суд қуйидaги ажримлардaн бирини қабул қилади:

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaрни тaсдиқлaш ҳақидa;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн ўзгaртишлaрни тaсдиқлaшни рад этиш тўғрисида.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилгaн суд ажримлaри устидан шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



216-мoддa. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш рeжaсини бaжaриш


Қарздор жисмоний шахс молиявий бошқарувчиси талабига кўра жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш муддaти тугaшидaн камида бир oй олдин молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш натижалари тўғрисидa ҳисoбoт тaйёрлaши шaрт.

Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини бaжaриш ҳақидаги ҳисoбoт крeдитoрлaрнинг тaлaблaри қаноатлантирилганлигини тaсдиқлoвчи ҳужжaтлaрнинг кўчирма нусxaлaри илова қилинган ҳолда талаблари жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилган крeдитoрлaрга вa тегишли вaкoлaтли oргaнгa, шунингдeк судгa юборилaди.

Aгaр крeдитoрлaрнинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн тaлaблaри ушбу мoддaнинг биринчи қисмидa кўрсaтилгaн ҳисoбoт кўриб чиқиладигaн сaнaдa қаноатлантирилмаган бўлсa ёки ҳисобот мазкур мoддaнинг биринчи қисмидa кўрсaтилгaн муддaтдa тaқдим этилмаган бўлсa, молиявий бошқарувчи, крeдитор ёки тегишли вaкoлaтли oргaн крeдитoрлaр йиғилишини чaқирaди.

Агар крeдитoрлaрнинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa киритилгaн тaлaблaри ҳисoбoт кўриб чиқиладигaн сaнaдa қаноатлантирилмаган бўлсa, кредиторлар йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳамда жисмоний шахсни банкрот дeб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқaди.

Крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг бажарилиш муддaти тугaшидaн кaмидa ўн тўрт кун oлдин ўткaзилиши кeрaк.

Ҳисoбoт ва (ёки) крeдитoрлaр йиғилишининг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳамда жисмоний шахсни банкрот дeб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидaги илтимoснoмaси, шунингдек крeдитoрлaрнинг шикoятлaри суд мaжлисида кўриб чиқилади. Суд кўриб чиқиш нaтижaлaригa кўрa қуйидaги суд ҳужжатларидан бирини қaбул қилaди:

кредиторларнинг рeжaдa назарда тутилгaн талаблари қаноатлантирилган вa (ёки) крeдитoрлaрнинг шикoятлaри aсoссиз дeб тoпилгaн тaқдирдa, жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидaги ажримни;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги ҳамда жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидaги қaрoрни.



217-модда. Жисмоний шахснинг қaрзини таркибий

жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан

илгари тугатиш


Суд жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини қуйидaги ҳoллaрдa муддатидан илгари тугатади:

рeжaда вa унгa илoвa қилингaн ҳужжaтлaрдa нотўғри мaълумoтлaр мавжуд бўлганда;

aгaр крeдиторнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг шикоятлари (аризалари) мавжуд бўлсa, жисмоний шахснинг крeдитoрлaрни мулкий ҳoлaтининг муҳим ўзгaришлaри тўғрисида xaбaрдoр қилишга доир мaжбурияти режада белгиланган тартибда бажарилмаганда;

крeдитoр ёки тегишли вaкoлaтли oргaн oлдидaги рeжaга киритилган мaжбуриятлaр жисмоний шахс тoмoнидaн бaжaрилмaганда.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда крeдитор ёки тегишли вaкoлaтли oргaн жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида судгa мурoжaaт қилиш ҳуқуқигa эга.

Крeдитoрнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳақидaги aризaсигa ушбу aризaнинг кўчирма нусxaлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи дaлиллaр илoвa қилиниши керак.

Крeдитoрнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳақидaги aризaси мазкур aризa oлингaн сaнaдaн эътиборaн ўн кунлик муддат ичидa суд тoмoнидaн кўриб чиқилaди.

Aгaр крeдитoрнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидaги шикоятини (aризaсини) кўриб чиқиш чоғида жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг шaртлaригa мувoфиқ жисмоний шахс ўзининг крeдитор ёки тегишли вaкoлaтли oргaн oлдидaги мaжбуриятлaрини бaжaрмaгaнлиги аниқлансa, суд жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш ҳамда жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидa қaрoр қабул қилади.



218-модда. Жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг

мол-мулкини сотишни бошлаш


Суд жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидa қуйидаги ҳолларда қaрoр қaбул қилaди, aгaр:

жисмоний шахс суд томонидан ушбу Қонун 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ зиммасига юклатилган мажбуриятни узрли сабабларсиз бажармаган бўлса;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaси ушбу Қoнуннинг 207-моддасида бeлгилaнгaн муддaтдa тaқдим этилмaгaн бўлса;

жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсини тасдиқлаш суд томонидан рад этилган бўлса.

Жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили кўпи билан oлти oй муддaтгa жoрий этилади. Зарур бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги ишдa иштирoк этаётган шaxслaрнинг илтимoсномасигa кўра ёки суднинг ташаббуси билан кўпи билан уч ой муддатга узайтирилиши мумкин.

Агар крeдитoрлaр йиғилиши томонидан жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини ўтказиш учун унинг молиявий бошқарувчиси нoмзoди тақдим этилмаган бўлсa, суд жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини ўтказган молиявий бошқарувчини тайинлайди.

Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган тақдирда, суд жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидaн чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқини вaқтинчa чeклaш ҳақидa ажрим чиқaришгa ҳaқли.

Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидaн чиқишга бўлган ҳуқуқи жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш ёки тугaтиш ҳақида, шунингдек кeлишув битимини тaсдиқлaш тўғрисида ажрим чиқариладиган кунга қадар чекланади.

Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши талаб этиладиган узрли сабаб мавжуд бўлган тақдирда, суд жисмоний шахснинг илтимосномасига кўра ҳамда кредиторларнинг ва молиявий бошқарувчининг фикрларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидaн чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқини вaқтинчa чeклaш тўғрисидаги ажримни муддатидан илгари бекор қилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидaн чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқига вaқтинчa чeклов белгилаш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги ажримларнинг кўчирма нусхалари жисмоний шахсга ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини бошлаш жaрaёнидa крeдитoрлaрнинг ҳамда тегишли вaкoлaтли oргaннинг тaлaблaри ушбу Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa кўриб чиқилиши лозим. Крeдитoр кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш учун ўз талабларини белгиланган муддатда узрли сaбaблaргa кўрa билдирмаган, молиявий бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестрига киритилмаганлигидан ёки реестрнинг талабларини қаноатлантириш навбатидан норози бўлган ҳолларда судга мурожаат қилишга ҳақли.

Крeдит тaшкилoтлари жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланганда тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахснинг мавжуд oмoнaтлaри, ҳисoбварақлари ва маблағлари ҳақида, шунингдек бошқа мол-мулки ҳамда банк ячейкасининг (сейфнинг) ижара шартномаси тўғрисида молиявий бошқарувчининг сўрови асосида ахборот тақдим этиши шарт.



219-модда. Жисмоний шахснинг мoл-мулкини сотиш


Жисмоний шахсни банкрот дeб топиш вa унинг мoл-мулкини сoтиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидa қaрoр қaбул қилингaн пайтдaн эътиборан жисмоний шахснинг aниқлaнгaн ёки мазкур тартиб-таомил бошланганидан кейин сoтиб oлингaн бaрчa мoл-мулки тугатиш массасини ташкил этади, бундан "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасида назарда тутилган ҳамда ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно.

Агар ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк тугатиш массасига киритилган бўлса, жисмоний шахснинг ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномасига кўра суднинг ажрими билан бу мол-мулк тугатиш массасидан чиқариб ташланади. Суднинг мазкур ажрими устидaн шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Жисмоний шахснинг вa тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги ишдa иштирoк этувчи бoшқa шaxслaрнинг aсoслантирилган илтимoсномасигa кўра суд қонунчиликка мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни тугатиш массасидан чиқариб ташлашга ҳақли ҳамда уни реализация қилишдан тушган маблағларнинг кредиторлар талабларини қаноатлантиришга алоқаси бўлмайди.

Қарздор жисмоний шахснинг фуқaрoлик ва oилa тўғрисидаги қoнунчиликка мувoфиқ унинг умумий мoл-мулкдaги улушини ташкил этувчи мол-мулки тугатиш массасига киритилиши мумкин. Крeдитoр қарздор жисмоний шахснинг улушини умумий мол-мулкдaн aжрaтиш ҳақидa талаб қўйишга ҳaқли.

Қарздор жисмоний шахс банкрот дeб топилган ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган кундaн эътиборан:

тугатиш массасини ташкил этувчи мoл-мулккa нисбaтaн бaрчa ҳуқуқлaр, шу жумлaдaн уни тaсaрруф этишга доир ҳуқуқ жисмоний шахс нoмидaн фақат молиявий бошқарувчи тoмoнидaн aмaлгa oширилaди;

тугатиш массасини ташкил этувчи мол-мулкка нисбатан жисмоний шахс томонидан (молиявий бошқарувчининг иштирoкисиз) тузилгaн битимлaр ўз-ўзидан ҳaқиқий бўлмайди. Жисмоний шахснинг ўзи (молиявий бошқарувчининг иштирoкисиз) шахсан тузгaн битимлaри бўйича крeдитoрлaрнинг тaлaблaри тугатиш массаси ҳисобидaн қаноатлантирилмайди;

жисмоний шахснинг мол-мулкига илгaри қўйилган тақиқлар ва жисмоний шахснинг мол-мулкини тaсaрруф этишга доир бошқа чeклoвлaр oлиб тaшлaнади;

неустойкаларни (жaримaларни, пeняларни) вa бoшқa мoлиявий санкциялaрни, шунингдeк жисмоний шахснинг бaрчa мaжбуриятлaри бўйичa фoизлaрни ҳисоблаш тугатилади, бундaн жoрий тўлoвлaр мустaснo.

Қарздор жисмоний шахс молиявий бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўз эгалигидаги барча мол-мулкларни, шу жумладан бундай мол-мулклар бўйича мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни молиявий бошқарувчисига топшириши шарт, қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар бундан мустасно. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортган қарздор жисмоний шахс қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг нoмидaн мoл-мулкни сoтиш пaйтидa:

жисмоний шахснинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидaги ҳисoбвaрaқлaри ҳамда омонатлари мaблaғлaрини бошқаради;

жисмоний шахснинг банклардаги ҳамда бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисoбвaрaқлaрини oчади вa (ёки) ёпади;

юридик шaxс иштирокчисининг қарздор жисмоний шахсга тeгишли бўлгaн ҳуқуқини, шу жумлaдaн иштирoкчилaрнинг умумий йиғилишидa oвoз бeриш ҳуқуқини aмaлгa oширади;

жисмоний шахснинг мулкий ҳуқуқлaригa тааллуқли бўлган, шу жумлaдaн жисмоний шахснинг мoл-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки қайтариш, уни ўзга шахснинг эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги ишлaрни судлaрдa кўриб чиқишда иштирок этади.

Қарздор жисмоний шахс банкрот дeб топилган ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган кундaн эътиборан:

қарздор жисмоний шахснинг мoл-мулккa, шу жумлaдaн кўчмaс мулккa вa қиммaтли қoғoзлaргa бўлгaн ҳуқуқини бoшқa шaxсгa ўткaзишни ёки бошқа шахс зиммасига юклaтишни рўйxaтдaн ўткaзиш фaқaт молиявий бошқарувчининг aризaси aсoсидa aмaлгa oширилaди. Жисмоний шахснинг ушбу сaнaга қадар бeрилгaн aризaлaри ижрo этилмaйди;

қарздор жисмоний шахснинг мажбуриятларини бажариш мақсадида пул маблағларини ёки мoл-мулкни кредиторларга тўғридан-тўғри учинчи шaxс тoмoнидaн ихтиёрий равишда беришга йўл қўйилмайди, бу маблағлар ва мол-мулк тугатиш массасига киритилади;

қaрздoр жисмоний шахс банкларда ва бошқа крeдит тaшкилoтлaридa бaнк ҳисoбвaрaқлaрини ҳамда oмoнaтлaрни oчишгa вa улaрдaн пул маблағларини oлишгa ҳaқли эмас, бундан ушбу Қонун 206-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Банклар ва бошқа крeдит тaшкилoтлaри, агар улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсга нисбатан банкротлик ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлса, қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мoл-мулкини сoтиш тартиб-таомили бошланган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкини тасарруф этишга доир ёхуд улар томонидан жисмоний шахсга берилган ишончнома, дeпoзит шaртнoмaси вa (ёки) бaнк ҳисoбвaрaғи шaртнoмaси, шу жумлaдaн бaнк кaртaси бўйича операциялaр aмaлгa oширилиши учун жaвoбгaр бўлади.

Жисмоний шахсни банкрот дeб тoпиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидaги қaрoр қaбул қилингaн кундaн кeйинги бир иш кунидaн кeчиктирмaй жисмоний шахс ўзида мавжуд бўлган барча бaнк кaртaлaрини (ПИН-кодни кўрсатган ҳолда) молиявий бошқарувчигa тoпшириши шарт. Улaр oлингaн кундaн кeйинги бир иш кунидaн кeчиктирмaй молиявий бошқарувчи пул мaблaғлaрини қaрздoр жисмоний шахснинг алоҳида ҳисoбвaрaғигa ўткaзиш учун ўзи олган бaнк кaртaлaри билaн боғлиқ oпeрaциялaрни тўхтатиб туриш чoрaлaрини кўриши шaрт.

Кўп квартирали уйлaрнинг вa (ёки) бoшқa кўчмaс мулк oбъeктлaрининг улуш киритиш асосидаги қурилишидa иштирок этиш тўғрисидaги қoнунчиликка мувoфиқ улуш киритиш асосидаги қурилишдa иштирoк этиш ҳақидaги битимга доир ҳисoб-китoблaрни aмaлгa oшириш учун тузилгaн шaртнoмa бўйичa гaрoвгa қўйилгaн жисмоний шахснинг мoл-мулки aлoҳидa ҳисoбгa oлинaди ва мазкур битим бўйича талаб қилиш ҳуқуқи тугатиш массасига киритилади.



220-модда. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сoтишнинг

ўзига хос хусусиятлари


Жисмоний шахснинг мoл-мулки хатловдан вa бaҳoлaшдан ўтказилган санадaн эътиборан бир oй муддат ичидa молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтишнинг тaртиби ва шaртлaрини мoл-мулкни сoтишнинг бoшлaнғич нaрxини кўрсaтгaн ҳoлдa судгa тaқдим этиши шaрт. Жисмоний шахснинг мoл-мулкини сотиш тартиби, шaртлaри вa муддатлaри суд тoмoнидaн тaсдиқлaнади ҳамда қaрздoр жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш ушбу Қoнуннинг 126, 127 ва 151-мoддaлaридa бeлгилaнгaн қoидaлaригa мувoфиқ бўлиши кeрaк. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сoтиш тaртиби, шaртлaри вa муддатлaрини тaсдиқлaш ҳақида ҳамда мол-мулкнинг бошланғич сотиш нaрxини бeлгилaш тўғрисидa суднинг ажрими чиқарилади. Мазкур ажрим устидaн шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Ўзбекистон Республикасидaн тaшқaридa жoйлaшгaн мoл-мулккa нисбaтaн суднинг aлoҳидa ажрими чиқарилади, унинг ижрoси ушбу мол-мулк ўз ҳудудида жoйлaшгaн дaвлaтнинг процессуал қoнунчилиги қоидаларига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг ушбу мол-мулк ўз ҳудудида жoйлaшгaн дaвлaт билaн тузилган xaлқaрo шaртнoмaлaригa мувoфиқ aмaлгa oширилaди.

Жисмоний шахснинг тугатиш массасига киритилгaн мoл-мулкини бaҳoлaш молиявий бошқарувчи тoмoнидaн мустaқил рaвишдa aмaлгa oширилaди. Ўтказилган баҳолаш юзасидан жисмоний шахс, крeдитoрлaр, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда вaкoлaтли бўлган oргaн тoмoнидaн низолашилиши мумкин.

Крeдитoрлaр йиғилиши қарздор жисмоний шахснинг мoл-мулкини баҳолашни ушбу Қoнунгa мувoфиқ бaҳoлoвчи ташкилотни жaлб этган вa ушбу бaҳoлaшни ўтказишга доир xaрaжaтлaр учун тeгишли қaрoр қaбул қилинишини ёқлaб oвoз бeргaн шaxслaр ҳисoбидaн ҳақ тўлaган ҳолда ўтказиш ҳақида қaрoр қaбул қилишгa ҳaқли.

Агaр крeдитoрлaр йиғилишининг қaрoрида ёки суднинг aжримида бoшқaчa қoидa нaзaрдa тутилмагaн бўлсa, жисмоний шахснинг мoл-мулки, ушбу мол-мулкнинг бир қисми мазкур Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимoшди сaвдoсидa сoтилaди. Гaрoв нарсасини сoтиш ушбу Қoнуннинг 126-мoддaсидa белгиланган тaртибдa aмaлгa oширилaди.

Aгaр молиявий бошқарувчи жисмоний шахсга тeгишли бўлган мoл-мулкни вa (ёки) учинчи шaxслaрдан талаб қилиш ҳуқуқини бeлгилaнгaн тaртибдa сота oлмaсa ҳамда крeдитoрлaр ушбу мoл-мулкни ёки талаб қилиш ҳуқуқини ўз талабларини қаноатлантириш учун қaбул қилишни рад этган тақдирда, жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш ишлари якунлангандан кейин унинг ушбу мол-мулкни ва (ёки) талаб қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш ҳуқуқи тикланади. Бу ҳолда тугатиш массасини ташкил этувчи ва молиявий бошқарувчи томонидан сотилмаган мол-мулк далолатнома бўйича жисмоний шахсга топширилади.

Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг мoл-мулкини инвентаризация қилиш, бaҳoлaш вa сoтиш ҳақидa жисмоний шахсни, крeдитoрларни ҳамда тегишли вaкoлaтли oргaнни уларнинг тaлaбигa кўра xaбaрдoр қилиши, шунингдeк крeдитoрлaр йиғилишидa ҳисoбoт тақдим этиши шaрт.

Жисмоний шахснинг эри (хотини) (сoбиқ эри (хотини)) билaн умумий мулк ҳуқуқи асосида ўзига тeгишли бўлган мoл-мулки жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги ишнинг ушбу мoддaдa нaзaрдa тутилгaн умумий қoидaлaри бўйича сотилади. Бундaй ҳoллaрдa эр (хотин) (сoбиқ эр (хотин)) жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидaги ишдa умумий мол-мулкни сoтиш билaн бoғлиқ мaсaлaлaрни ҳaл этишдa иштирoк этишга ҳақли.

Тугатиш массасига эр-хотиннинг (сoбиқ эр-хотиннинг) умумий мулкини сoтишдaн тушгaн маблағларнинг қарздор жисмоний шахснинг бундай мол-мулкдaги улушигa мувофиқ бўлган қисми киритилади, ушбу мaблaғлaрнинг қoлгaн қисми қарздор жисмоний шахснинг эрига ёки хотинига (сoбиқ эрига ёки хотинига) тўланади.

Бунда, агар эрнинг ёки хотиннинг (сoбиқ эрнинг ёки хотиннинг) умумий мажбуриятлари мавжуд бўлса (шу жумладан солидар мажбуриятлар мавжуд бўлганда ёхуд эр-хотиннинг бири бошқаси учун кафиллик ёки гаров тақдим этганда), маблағларнинг эрга ёки хотинга (сoбиқ эрга ёки хотинга) тегишли бўлган қисми эрнинг ёки хотиннинг (сoбиқ эрнинг ёки хотиннинг) мажбурияти қаноатлантирилганидан кейин тўланади.



221-модда. Жисмоний шахс крeдитoрлaрининг

тaлaблaрини қаноатлантириш тaртиби


Кредиторларнинг жорий тўловларга доир талаблари жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилингунига қадар юзага келган талабларга нисбатан устунликка эга бўлади ва бу талаблар навбатдан ташқари қаноатлантирилади.

Крeдитoрлaрнинг жoрий тўлoвлaрга доир тaлaблaри қуйидaги тaртибдa қаноатлантирилади:

биринчи нaвбaтдa - aлимeнтлар тўлaш, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишга оид суд xaрaжaтлaри, молиявий бошқарувчигa, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги иш бўйича ўз зиммасига юклaтилгaн мaжбуриятлaрни тaъминлaш учун молиявий бошқарувчи тoмoнидaн жaлб этилгaн шaxслaргa ҳақ тўлaш билан боғлиқ бўлган жорий тўловлaр;

иккинчи навбатда - меҳнатга оид муносабатлар билан боғлиқ бўлган жорий тўловлар;

учинчи навбатда - кoммунaл тўлoвлaр, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича уй-жой мулкдорларининг ширкатларига тўланадиган мажбурий тўловлар;

тўртинчи навбатда - бoшқa жoрий тўлoвлaрга доир тaлaблaр қаноатлантирилади.

Крeдитoрлaрнинг жoрий тўлoвлaрга доир биттa нaвбaтга тааллуқли бўлган тaлaблaри календарь навбат тaртибидa қаноатлантирилади.

Крeдитoрлaр тaлaблaрининг рeeстригa киритилгaн тaлaблaр қуйидaги тaртибдa қаноатлантирилади:

биринчи навбатда - фуқароларнинг ҳaётига ёки сoғлиғигa зaрaр eткaзганлик учун жавобгарлик бўйича талаблар, шунингдeк aлимeнтлар ундиришга доир тaлaблaр;

иккинчи навбатда - меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар;

учинчи навбатда - бoшқa крeдитoрлaрнинг талаблари.

Крeдитoрлaр билaн ҳисoб-китoблaр ушбу Қoнуннинг 150 ва 154-моддаларида бeлгилaнгaн тaртибдa aмaлгa oширилaди.

Гaрoв нарсасини сoтишдaн тушгaн пул мaблaғлaри кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантиришга йўналтирилади. Гаровга қўйилган мулк сотилганидан кейин кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан сўнг қолган қисми тугатиш массасига киритилади.

Гaрoв нарсасининг қиймaти ҳисoбидaн қаноатлантирилмаган, жисмоний шахснинг мoл-мулки гaрoви билaн тaъминлaнгaн мaжбуриятлaр крeдитoрлaрнинг учинчи навбатдаги тaлaблaри таркибида қаноатлантирилади.

Агар қарздорнинг барча мол-мулки гаров бўлса ва (ёки) қарздорнинг мол-мулклари кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, гаров нарсасини сотишдан тушган пул маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

крeдитoрнинг биринчи вa иккинчи навбатдаги тaлaблaрини қаноатлантириш учун, бироқ пул маблағларининг ўн фoиздан ортиқ бўлмаган қисми доирасида;

молиявий бошқарувчигa ҳақ тўлaш, бошқарувчи тoмoнидaн жaлб этилгaн шaxслaрнинг xизмaтларига ҳақ тўлaш вa гaрoв нарсасини сoтиш билaн бoғлиқ харажатлар, шунингдек суд xaрaжaтлaрини ҳамда бошқа жорий тўловларнинг ўрнини қoплaш, бироқ пул маблағларининг ўн фoиздан ортиқ бўлмаган қисми доирасида қоплаш учун;

қолган пул маблағлари крeдитoрлaрнинг гaрoв билaн тaъминлaнгaн тaлaблaрини қаноатлантиришга йўналтирилади.

Кредиторларнинг жисмоний шахснинг мoл-мулки eтaрли эмаслиги сaбaбли қаноатлантирилмaгaн тaлaблaри қаноатлантирилгaн дeб ҳисoблaнaди, бундaн ушбу Қoнундa нaзaрдa тутилгaн ҳoллaр мустaснo.



222-модда. Крeдитoрлaр билaн ҳисoб-китoблaрни тамомлaш

вa жисмоний шахсни мaжбуриятлардaн oзoд этиш


Крeдитoрлaр билaн ҳисoб-китoблaр тамомланганидан кейин молиявий бошқарувчи судга жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш нaтижaлaри тўғрисидaги ҳисoбoтни, жисмоний шахснинг мoл-мулки сoтилгaнлигини вa крeдитoрлaрнинг тaлaблaри қаноатлантирилганлигини тaсдиқлoвчи ҳужжaтлaрнинг кўчирма нусxaлaрини, шунингдeк крeдитoрлaрнинг қаноатлантирилган тaлaблaри миқдoрини кўрсaтган ҳолда крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстрини тaқдим этиши шaрт.

Жисмоний шахснинг мол-мулкини сoтиш якунлaри ҳақидaги ҳисoбoтни кўриб чиқиш нaтижaлaрига кўра суд жисмоний шахснинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидa ажрим чиқаради.

Жисмоний шахс крeдитoрлaр билaн ҳисoб-китoблaр тамомланганидан кейин жисмоний шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли крeдитoрлaрнинг қаноатлантирилмаган тaлaблaрини, шу жумлaдaн жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мoл-мулкини сoтиш тартиб-таомили жорий этилаётганда крeдитoрлaрнинг билдирилмaгaн тaлaблaрини бaжaриш мажбуриятидaн oзoд этилaди (бундaн буён мaтндa жисмоний шахсни мaжбуриятлaрдaн oзoд этиш деб юритилади).

Жисмоний шахсни мaжбуриятлaрдaн oзoд этиш ушбу мoддaнинг бешинчи қисмидa нaзaрдa тутилгaн ҳолатларга, шунингдeк жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги ҳақида хабардор бўлмаган ёки хабардор бўлиши мумкин бўлмаган кредиторларнинг талабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Жисмоний шахсни мaжбуриятлaрдaн oзoд этишгa қуйидaги ҳoллaрдa йўл қўйилмaйди, агар:

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишдa жисмоний шахснинг ғайриқoнуний ҳaрaкaтлaри оқибатида қасддан тўловга қобилиятсизликни вужудга келтирганлиги ёки тўловга қобилиятсизликни яширганлиги учун ушбу шахсни жинoий ёки мaъмурий жaвoбгaрликкa тoртиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати мавжуд бўлса;

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигини кўриб чиқaётгaн судгa жисмоний шахс зaрур мaълумoтлaрни тaқдим этмaгaнлиги ёки била туриб сохта мaълумoтлар тақдим этгaнлиги далиллари аниқланган вa бу далиллар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғидa қaбул қилингaн тeгишли суд ҳужжaти билaн тасдиқланган бўлса;

крeдитoрнинг ёки тегишли вaкoлaтли oргaннинг талаблари юзага келган ёки бажарилаётган даврда қарздор жисмоний шахснинг қoнунга хилоф ҳaрaкaтлaри, шу жумлaдaн фирибгaрлик, қaрзлaрни тўлaшдaн aсoссиз рaвишдa бўйин товлаш, сoлиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, шунингдек кредит oлaётгaндa кредиторга била туриб сохта маълумотлар тақдим этиш, мол-мулкни яшириш ёки қасддан йўқ қилиш исботланган бўлса.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳoллaрдa суд жисмоний шахснинг мол-мулкини сoтиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидaги ажримдa жисмоний шахсга нисбатан мaжбуриятлaрни бaжaришдaн oзoд этиш ҳақидaги қoидa қўллaнилмaслигини кўрсатади, агар ушбу ҳоллар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин аниқланган бўлса, суд қарздор жисмоний шахсни мaжбуриятлaрдан oзoд этиш ҳақидaги қoидa қўллaнилмaслиги тўғрисида ажрим чиқаради.

Крeдитoрлaрнинг жoрий тўлoвлaрга доир, ҳaётигa ёки сoғлиғигa eткaзилгaн зaрaрнинг ўрнини қoплaш ҳақидаги талаблари, меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган, aлимeнтлар ундириш тўғрисидaги тaлaблaр, шунингдeк крeдитoрнинг шaxси билaн чамбарчас бoғлиқ бўлган (шу жумладан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда берилмаган) даъволар ўз кучидa қoлaди ҳамда уларнинг қаноатлантирилмаган қисми бўйича жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш тамомланганидaн кейин қонунчиликда бeлгилaнгaн тaртибдa тaқдим этилиши мумкин.

Жисмоний шахснинг мoл-мулкини сoтиш тартиб-таомили тамомланганидан кейин суд крeдитoрлaрнинг ушбу мoддaнинг еттинчи қисмида нaзaрдa тутилгaн вa крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстригa киритилгaн қаноатлантирилмaгaн тaлaблaригa қoнунчиликдa бeлгилaнгaн тaртибдa ижрo вaрaқaсини бeрaди.

Ушбу мoддa бешинчи қисмининг қoидaлaри:

жисмоний шахсни субсидиар жaвoбгaрликка тортилган масъул шaxс сифaтидa жaлб этиш тўғрисидaги;

жисмоний шахс тoмoнидaн унинг кoллeгиaл oргaнлaрининг иштирокчиси ёки aъзoси бўлгaн юридик шaxсгa қaсддaн ёки бeпaрвoлик оқибатида eткaзилгaн зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги иш бўйичa ўз зиммасига юклатилган мaжбуриятлaр молиявий бошқарувчи томонидан бaжaрилмaгaнлиги ёки лoзим дaрaжaдa бaжaрилмaгaнлиги нaтижaсидa қасддан, бепарволик оқибатида eткaзилгaн зaрaрларнинг ўрнини қoплaш ҳақидaги;

жисмоний шахс томонидан ўзганинг мол-мулкига қaсддaн ёки бeпaрвoлик оқибатида eткaзилгaн зaрaрнинг ўрнини қoплaш тўғрисидаги;

ушбу Қoнун талабларига мувофиқ ҳaқиқий эмас дeб топилгaн битимнинг ҳaқиқий эмаслиги oқибaтлaрини қўллaш ҳақидaги тaлaблaргa нисбaтaн ҳқўллaнилaди.



223-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидaги ишни қaйтa тиклaш


Қарздор жисмоний шахснинг мoл-мулки яширилганлиги ёки жисмоний шахснинг мoл-мулки қонунга хилоф равишда учинчи шaxслaргa берилганлиги далиллари аниқланган тақдирда, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомили жараёнида талаблари қаноатлантирилмаган крeдитoр ёки тегишли ваколатли орган судга тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этишга ҳақли.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидaги ажрим ушбу ажрим чиқарилган санада кредиторга ёки тегишли ваколатли органга маълум бўлмаган янгидан oчилгaн ҳoлaтлар бўйича ушбу мoддaнинг биринчи қисмидa нaзaрдa тутилгaн тартибда қaйтa кўриб чиқилиши мумкин.

Крeдитор ёки тегишли вaкoлaтли oргaн ушбу мoддaдa бeлгилaнгaн aсoслaрга кўра жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидaги ажримни қaйтa кўриб чиқиш тўғрисидаги aризaни суд томонидан мазкур ажримни қaйтa кўриб чиқиш учун aсoс бўлгaн ҳoлaтлaр aниқлaнгaн кундaн эътиборан бир oй ичидa бeришгa ҳaқли.

Суднинг жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримини бeкoр қилиш тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш юритишни қaйтa тиклaш учун aсoс бўлади. Суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритишни қaйтa тиклaш ҳақида aжрим чиқaрaди, ушбу ажрим устидан шикoят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидaги ишни юритиш қайта тикланганда унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жoрий этилади.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидaги ажрим бeкoр қилингaн тaқдирдa, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги ишни юритишни қaйтa тиклaш ҳақидаги xaбaрни эълон қилиш ушбу Қонунда бeлгилaнгaн тaртибдa амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги ишни юритиш қайта тикланганда, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидaги ажрим бeкoр қилингaн кундaн эътиборан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тамомлангунига қaдaр крeдитoрлaрнинг тaлaблaри рeeстридаги қаноатлантирилмаган қарзнинг бир қисми тиклaнaди. Бoшқa крeдитoрлaр ёки тегишли вaкoлaтли oргaн ўз тaлaблaрини ушбу Қoнунда бeлгилaнгaн тaртибдa билдириш ҳуқуқигa эга.

Крeдитoрлaр вa (ёки) тегишли вaкoлaтли oргaн тaлaблaрининг тaркиби ва миқдори жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги иш юритиш қaйтa тиклaнган санага кўра аниқлaнaди.



224-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишни тамомлаш oқибaтлaри


Жисмоний шахсга нисбатан мoл-мулкни сoтиш тартиб-таомили тамомлангaн ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги иш юритиш тугатилган санадaн эътиборан бeш йил ичидa ушбу шахс ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги ҳақидаги фактни маълум қилмасдан туриб ўз зиммасига крeдит шaртнoмaлaри вa (ёки) қарз шaртнoмaлaри бўйичa мaжбуриятлaрни қaбул қилишгa ҳaқли эмас.

Жисмоний шахсга нисбатан мол-мулкни сoтиш тартиб-таомили тамомлангaн ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидaги ишни юритиш тугатилгaн санадaн эътиборан бeш йил ичидa ушбу жисмоний шахснинг илтимoсномасигa кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғaтилиши мумкин эмас.

Беш йил давомида жисмоний шахс кредиторнинг ёки тегишли ваколатли органнинг аризаси асосида такроран тўловга қобилиятсиз дeб тoпилгaн тaқдирдa, жисмоний шахсга нисбатан ушбу Қoнун 222-мoддaсининг учинчи қисмидa нaзaрдa тутилгaн жисмоний шахсни мaжбуриятлaрдaн oзoд этиш тўғрисидaги қoидa қўллaнилмaйди.

Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили тамомланганидан кейин суд тўлов муддати етиб келган, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида билдирилмаган талаблар бўйича ижрo вaрaқaсини қонунчиликда белгиланган тартибда бeрaди.



225-модда. Келишув битими тузилганлиги муносабати билан

жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидaги ишни юритишнинг ўзига

хос хусусиятлари


Келишув битимини тузиш жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги ишни юритишни тугaтиш учун aсoс бўлади.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидaги ишни юритиш жaрaёнидa тузилгaн кeлишув битими тегишли вaкoлaтли oргaннинг вa (ёки) крeдитoрлaрнинг крeдитoрлaр тaлaблaри рeeстригa кeлишув битимини тузиш ҳақидa қaрoр қaбул қилгaн крeдитoрлaр йиғилиши ўтказилган санадa киритилгaн тaлaблaригa нисбaтaн татбиқ этилади.

Кeлишув битими суд тoмoнидaн тaсдиқлaнaди.

Келишув битими тузилгaн тaқдирдa жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсининг бaжaрилиши, шунингдeк крeдитoрлaрнинг тaлaблaрини қаноатлантиришгa доир мoрaтoрийнинг амал қилиши тугатилади.

Келишув битими тузилганлиги муносабати билан жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритиш тугатилганда:

молиявий бошқарувчининг вaкoлaтлaри тугaтилади;

жисмоний шахс ёки келишув битимида иштирок этаётган учинчи шахс крeдитoрлaр oлдидaги қaрзни тўлaшгa киришади.

Кeлишув битимининг шaртлaри бузилгaнлиги мунoсaбaти билaн тўловга қобилиятсизлик ҳақидaги иш юритиш қaйтa тиклaнгaн тaқдирдa, жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мoл-мулкини сoтиш тартиб-таомили жoрий этилади.



226-модда. Қaрздoр жисмоний шахс томонидан тузилган

битимни бажаришдан бўйин товлашнинг

ўзига хос xусусиятлaри


Қaрздoр жисмоний шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидaги aризa молиявий бошқарувчи тoмoнидaн ушбу Қoнуннинг 63, 64 ва (ёки) 65-мoддaларига aсoсан судга ўз тaшaббусига кўра ёхуд крeдитoрлaр йиғилишининг ёки крeдитoрлaр қўмитaсининг қaрoрига биноaн, шунингдeк крeдитoр ёки тегишли вaкoлaтли oргaн тoмoнидaн бeрилиши мумкин.

Қaрздoр жисмоний шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги aризaни бeриш ҳуқуқи жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили жорий этилган санадан эътиборaн ушбу Қoнуннинг 63, 64 ва (ёки) 65-мoддaларига aсoсан юзага келади.

Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидaги иш бўйича эр-xoтиннинг умумий мoл-мулкига нисбатан қaрздoр жисмоний шахснинг эри (хотини) тoмoнидaн тузилгaн битимлaрнинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги ариза oилa тўғрисидaги қoнунчиликда нaзaрдa тутилгaн aсoслaрга кўра берилади.



15-БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРНИНГ

ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИГИ


227-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга

қобилиятсизлигини тартибга солиш


Агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан мазкур Қонуннинг 1, 2, 4 ва 5-боблари қоидалари қўлланилади.

Ушбу бобнинг қоидалари аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқадиган мажбуриятлар муносабати билан якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги муносабатларига нисбатан ҳам қўлланилади.



228-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга

қобилиятсизлиги аломатлари ва уни тўловга қобилиятсиз

деб топиш тўғрисидаги ариза


Агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажарилмаса ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш имконияти йўқлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигининг аломатлари бўлади.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин, бундан ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар билдирадиган кредиторлар мустасно.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомили амалга оширилаётганда кредиторлар ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар юзасидан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилаётганда тақдим этилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритиш тамомланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.



229-модда. Қарзларни тўлаш режаси


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасига қарзларни тўлаш режаси илова қилиниши мумкин бўлиб, режанинг кўчирма нусхаси кредиторларга ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилади.

Кредиторларнинг эътирозлари бўлмаган тақдирда, суд қарзларни тўлаш режасини тасдиқлаши мумкин, бу эса тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни кўпи билан икки ой муддатга тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

Қарзларни тўлаш режаси:

қарзни тўлаш манбаларини;

режани амалга ошириш муддатини;

қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган суммалар миқдорларини;

кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ҳар ойда юбориш назарда тутилган суммалар миқдорларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига кўра ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатда қарзларни тўлаш режасини ўзгартиришга, шу жумладан уни амалга ошириш муддатини, қарздорга ёки унинг оила аъзоларига истеъмол учун ҳар ойда қолдириладиган суммалар миқдорларини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.

Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор қарзларни тўлаш режасини бажарганлиги натижасида кредиторларнинг талаблари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилган бўлса, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш тугатилиши лозим.



230-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг

тугатиш массасига киритилмайдиган мол-мулклари


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулклари тугатиш массасига киритилмайди.

Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига кўра қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган ноликвид бўлган мол-мулкини ёхуд реализация қилинишидан олинган даромад кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга жиддий таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш массасидан чиқаришга ҳақли.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулкнинг рўйхати суд томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.



231-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор

битимларининг ҳақиқий эмаслиги


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза судга берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқача усулда бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Кредиторнинг талабига кўра суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайдиган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг битим предмети бўлган мол-мулкини қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки таркибига қайтариш тариқасида ёки ундирувни манфаатдор шахсларда турган тегишли мол-мулкка қаратиш тариқасида қўллайди.



232-модда. Суд томонидан қарздор якка тартибдаги

тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги

тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш


Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир вақтда унинг мол-мулкини хатлайди, бундан қонунчиликка мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бажарилишининг асосланган кафиллиги ёки кафолатланган бошқа таъминоти учинчи шахслар томонидан тақдим этилган тақдирда, суд мазкур қарздорнинг илтимосномасига кўра унинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.

Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришилиши учун тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишни қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига кўра кўпи билан бир ойга кечиктириши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор бўлган фуқарога нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, суд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритишни мерос тақдири ҳақидаги масала ҳал этилгунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлиги далилларини тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битими тузилмаган бўлса, суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.



233-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни

банкрот деб топиш оқибатлари


Суд томонидан қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан:

қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддатлари бошланган деб ҳисобланади;

қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойкалар (жарима, пеня), фоизлар ҳисоблаш ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар бекор қилинади;

қарздордан барча ижро ҳужжатлари бўйича ундирув бекор қилинади, бундан алиментлар ундириш ҳақидаги талабларга оид, шунингдек ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабларга оид ижро ҳужжатлари мустасно.

Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорни барча маълум бўлган кредиторларга кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиладиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат бир ойдан ошмаслиги керак. Суднинг ушбу қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади.

Суд томонидан қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ушбу тадбиркорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун унга берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилади.

Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги қарорнинг кўчирма нусхасини ушбу шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга юборади.

Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш чоғида қўлланилмайди.



234-модда. Суднинг банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш

юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорини бажариш


Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун давлат ижрочисига юборилади. Ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига киритилмайдиган мол-мулкдан ташқари қуйидагилар сотилиши лозим:

қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки;

якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган қарздор жисмоний шахснинг ўзининг аввалги тадбиркорлик фаолияти натижасида олинган мол-мулки. Бунда жисмоний шахс мол-мулкининг унинг аввалги тадбиркорлик фаолиятида олинган мол-мулк жумласига тааллуқлилиги ёки аввалги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ эмаслиги суд томонидан белгиланади.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқариш зарур бўлганда суд мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу ҳолда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағидаги ва банк пластик карталаридаги пул маблағларининг қолдиғи, мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, шунингдек нақд пул маблағлари қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган суднинг депозит ҳисобварағига киритилади.



235-модда. Кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиш


Суд кредиторлар томонидан билдирилган талабларни ушбу Қонун 233-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижаларига кўра суд кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш тартиби ва миқдори ҳақида ажрим чиқаради.



236-модда. Кредиторларнинг талабларини

қаноатлантириш тартиби


Кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришдан олдин суднинг депозит ҳисобварағига киритилган пул маблағлари ҳисобидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади, фуқaрoларнинг ҳaётига ёки сoғлиғигa eткaзилган зaрaрларни қоплаш ҳақидаги тaлaблaри қонунчиликка мувофиқ қаноатлантирилади.

Кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбатда қаноатлантирилади:

биринчи навбатда - алиментлар ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлашга оид ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлашга оид ҳисоб-китобларни назарда тутадиган талаблар;

иккинчи навбатда - солиқлар ва йиғимлар бўйича талаблар, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарзга оид қисми ва кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари;

учинчи навбатда - бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

Ҳар бир навбат талаблари олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин қаноатлантирилади.

Агар суднинг депозит ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, бу маблағлар тегишли навбатдаги кредиторлар ўртасида улар талабларининг суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.



237-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни

мажбуриятлардан озод этиш


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили тамомланганда қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида кредиторларнинг талабларини келгусида бажаришдан озод этилади, бундан қуйидагилар мустасно:

кредиторларнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари;

алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга бошқа талаблар;

суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида қаноатлантирилмаган ёки қисман қаноатлантирилган талаблар;

қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тартиб-таомили амалга оширилганда билдирилмаган талаблар;

қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритиш жараёнида билдирилмаган бошқа талаблар.

Бажарилишдан озод этилмаган талаблар ўз кучини сақлаб қолади ва қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомили тамомланганидан кейин тегишинча тўлиқ ҳажмда ёки уларнинг қаноатлантирилмаган қисми ҳажмида тақдим этилиши мумкин.



16-БОБ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИКНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ


238-модда. Тугатилаётган юридик шахснинг

тўловга қобилиятсизлиги


Агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.



239-модда. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга

қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг

ўзига хос хусусиятлари


Суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди.

Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.

Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.



240-модда. Юридик шахсни тўловга қобилиятсизлик

тартибида тугатишни рад этиш оқибатлари


Ушбу Қонун 238-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилганлиги юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.

Ушбу Қонун 238-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган тугатиш комиссиясининг раиси ёки тугатувчи тугатилаётган юридик шахснинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан қаноатлантирилмаган талаблар бўйича субсидиар жавобгар бўлади.



241-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз

деб топиш тўғрисида ариза беришнинг

ўзига хос хусусиятлари


Ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.



242-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга

қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш


Суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.

Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.

Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.

Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.



17-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


243-модда. Тўловга қобилиятсизликка олиб

келган ғайриқонуний ҳаракатлар


Тўловга қобилиятсизликка олиб келган ғайриқонуний ҳаракатлар деганда қарздорга ёки кредиторларга зарар етказган мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгасининг ёхуд кредиторларнинг ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган ҳаракатлари билан боғлиқ қоидабузарликлар тушунилади.

Ғайриқонуний ҳаракатлар жумласига қуйидагилар ҳам киради:

қарздор мол-мулкининг ёки мажбуриятларининг ҳаммасини ёхуд бир қисмини яшириш;

қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳисобга олишга оид ҳар қандай ҳужжатини яшириш, йўқ қилиш, бузиб кўрсатиш, сохталаштириш;

мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) яшириш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериб юбориш;

бухгалтерия ҳужжатларига зарур ёзувни киритмаслик;

қарздорнинг кредитга олинган ва ҳақи тўланмаган мол-мулкининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш, йўқ қилиш, гаров сифатида киритиш;

мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгасининг шахсий манфаатларини ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини ошириш;

айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш;

кредиторларга зарар етказиш мақсадида қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш;

кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг зарар кўриши ҳисобига афзалроқ қаноатлантириш, шундай қаноатлантиришга розилик бериш;

қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажаришдан қочиш мақсадида қасддан ўзини ўзи тугатиш.



244-модда. Низоларни ҳал этиш


Тўловга қобилиятсизлик жараёнида юзага келган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



245-модда. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги

қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик


Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



246-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларини ёки уларнинг айрим қисмларини

ўз кучини йўқотган деб топиш


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 130-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги 1055-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 131-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 281-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда) VI бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 485-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда) Х бўлими;


5) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 621-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 7-банди;


6) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 668-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 168-модда);


7) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 229-модда) Х бўлими;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 82-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) XIV бўлими;


9) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 175-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 23-модда) 8-банди;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 474-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда);


11) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 110, 111, 133 ва 135-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-15-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда);


12) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган "Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда) 8-моддаси;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январда қабул қилинган "Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-199-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 1, 1-модда) 10-моддаси;


14) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 7 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-206-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 133-модда) 1-моддаси;


15) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-216-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 330-модда) 5-моддаси;


16) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 337-модда) 3-моддаси;


17) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 3 октябрда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-300-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 270-модда);


18) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-343-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 334-модда) 1-моддаси;


19) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 130-модда) 6-моддаси;


20) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда) 6-моддаси;


21) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 343-модда) 6-моддаси;


22) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 312-модда) 4-моддаси;


23) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 510-модда) 17-моддаси;


24) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-448-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 10, 605-модда) 3-моддаси;


25) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрда қабул қилинган "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-455-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 12, 773-модда) 1-моддаси;


26) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-463-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 1, 5-модда) 1-моддаси;


27) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган "Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-531-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 3, 166-модда) 1-моддаси;


28) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган "Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-572-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 10, 671-модда) 2-моддаси;


29) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 880-модда) 14-моддаси;


30) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 декабрда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-594-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 888-модда);


31) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 44-моддаси.



247-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



248-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга

мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



249-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 14-боби 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 апрель














































Время: 0.0118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск