ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2022 й. 717-сон "Яратилган янги иш ўринларини хисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2022 й.

N 717



ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорида:

хизматлар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини 2022 йилда 1,5 бараварга ошириш ҳамда қўшимча 1,5 миллионта янги иш ўринларини яратиш имкониятлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилганлиги;

яратилган иш ўринларини ҳисобга олишнинг янги методологиясини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботига мувофиқ жорий ҳисобот йилида яратилган янги ва мавсумий иш ўрнини ҳисобга олиш тартиби;

давлат хизматлари марказлари томонидан янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уста ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари бўйича давлат солиқ органларига электрон каналлар орқали тақдим этилган маълумотлари асосида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби;

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида яратилган янги ва мавсумий иш ўринлари бўйича кўрсаткичлар тўғри акс этирилиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 декабрдаги

717-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 30 октябрдаги 486-сон қарорининг 7-бандидаги "23210-сон ҳисобварақ бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Банк инжиниринг компаниясининг айланма маблағларини тўлдириш мақсадида банк билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида инжиниринг компаниясининг молиялаштириш депозит ҳисобварағига банкнинг маблағларини ўтказади.

Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса, алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир.

30. Уй-жой ёки арзон уй-жой қуришни молиялаштириш инжиниринг компаниясининг маблағлари депозит ҳисобрақамидан пудратчининг депозит ҳисобрақамига ўтказиладиган инжиниринг компаниясининг аванси (объект қийматининг камида 15 фоизи) ҳисобига амалга оширилади, бунда бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгачаси берилган аванс мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда ҳар ойда жорий молиялаштирилади ҳамда объект қийматининг 5 фоиз миқдоридаги қолган қисми инжиниринг компаниясининг филиали томонидан тасдиқланган тақдирда, кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўланади.

Уй-жойлар ёки арзон уй-жойларни қуришни ҳар ойда жорий молиялаштириш амалда бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади";


б) 31-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда дастлабки бадал маблағларини, ипотека кредити маблағларини, шунингдек қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматининг қолган қисмига тенг миқдорда омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган маблағларни инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига ўтказиш банк филиали томонидан якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда қарз олувчининг ёзма топшириғи асосида амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан ўз ходимлари учун уй-жой ёки арзон уй-жой қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ҳақ тўлаш учун ўтказилган маблағлар ҳам инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобрақамига йўналтирилади.

Якка тартибдаги қурувчи томонидан қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қийматига ўз маблағлари ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳақ тўланган тақдирда, инжиниринг компанияси томонидан туман ҳокимининг турар жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси тақдим этилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи омонат қўйилма ҳисобрақамида тўпланган қурилаётган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг қийматига тенг миқдордаги маблағни якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси филиали ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда инжиниринг компаниясининг депозит ҳисобварағига ўтказади";


в) 32 ва 32-1-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-илованинг 4.3-бандидаги "22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 3-илованинг 6.2-бандидаги "22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 3а-илованинг 6.2-бандидаги "22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг 2-иловаси 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ва божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришга зарур пул маблағларини жамлаш мақсадида ижро этувчи агентликлар, шунингдек ичимлик сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотлари хизмат кўрсатувчи банкларда ҳисобварағини очадилар";


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Сув таъминоти (канализация) корхоналари ҳар куни олдинги иш куни учун сув таъминоти (канализация) бўйича кўрсатилган хизматлар учун уларнинг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига тушган умумий суммадан фоизларда маблағларни (ўзининг ёки юқори ташкилоти) ҳисобварағига ўтказадилар. Ҳисобварағидаги мақсадли маблағлар қарз маблағлари тўлиқ қайтарилиши пайтигача жамланади".


в) 6-банддаги "жамғариладиган" сўзи чиқариб ташлансин.


г) иловадаги "22626-сон жамғариладиган", "махсус" ва "жамғариладиган" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7 ва 8-бандлардаги "22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари қурилишни молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 15-банддаги "махсус" сўзи чиқариб ташлансин.


в) 25-банддаги "22626-сон Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари қурилишни молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори билан тасдиқланган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 12-банднинг учинчи хатбошисидаги "махсус ҳисобварағига (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "махсус ҳисобварағига (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварғига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 21-банддаги "махсус ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 51-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "махсус ҳисобварақлар (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварақлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "махсус ҳисобварағига (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварағига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 52-банддаги "махсус ҳисобварағига (22626 - Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари)" сўзлари "депозит ҳисобварағига сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 18-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲЭТК томонидан янги абонент рақами электр таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун - СТИРни, жисмоний шахслар учун - паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқланиши мумкин".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 21-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган далолатномаларда ва счёт-фактураларда кўрсатилган маблағлар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан фермер хўжаликларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобрақамларга ўтказиб берилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 12-банднинг "д" кичик бандидаги "мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 15-банддаги "бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш," сўзлари "йиғимларни ҳамда пеняни ҳисоблаш," сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида:


а) 3-илованинг 6-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Солиқ органларининг ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади";

учинчи хатбоши "раҳбарлик" сўзидан кейин "ҳамда инспекторлик" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 8-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-илованинг "VI-босқич" позицияси "Чора-тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Далолатнома асосида белгиланган суғурта товони 5 иш куни ичида суғурта қилдирувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҲФга оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақти тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақлаш ҳамда тўлиқ маълумотларни Роуминг операторига узатиш";


б) 9-банддаги "тасдиқланган ЭҲФлар камида 5 йил давомида сақланишини ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"операторларда ЭҲФ га оид фақат ID рақами, сотувчи, харидор, сана ва вақт тўғрисидаги маълумотлар сақланишини назорат қилиш ҳамда ўз ахборот тизимида ЭҲФ га оид тўлиқ маълумотлар сақланишини таъминлаш".


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги 666-сон қарорида:


а) Муқаддимадан "ҳамда фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизми тартиботини соддалаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 3-банд "а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланилмаётган объектлар бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш";


г) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлигининг ҳисобини юритиш вазифалар юкланади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (кейинги ўринларда фойдаланилмаётган объектлар деб аталади) сифатида эътироф этилади;

давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади;

фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммалари хўжалик фаолиятига жалб этилган объект мулкдорига тегишли миқдорда қайтарилади. Бунда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш 2-ишчи гуруҳнинг хулосаси асосида охирги 12 ой учун татбиқ этилади";


д) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        

          

"Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

666-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда

хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

       


      

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

       


       

Ижро муддати

         








           

I. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ АНИҚЛАШ

ВА ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИ ҚЎЛЛАШ

           








1-босқич


1-ишчи гуруҳ


      

Фойдаланилмаётган объектларни ўрганиш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш.

       


Ҳар чоракда








2-босқич


1-ишчи гуруҳ


         

Объектдан ҳақиқатдан фойдаланилмаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида уларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим этиш.

        


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида








             

II. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ ВА УЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

           








3-босқич


1-ишчи гуруҳ


Хулоса қилинган объектлар тўғрисидаги маълумотларни 2-ишчи гуруҳга тақдим этиш.


       

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида

         








4-босқич


2-ишчи гуруҳ


        

Фойдаланилмаётган объектларни ишга туширишдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, бартараф қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда уларнинг мулкдорларига кўмаклашиш.

           


Хулоса келиб тушгандан кейин, доимий








5-босқич


2-ишчи гуруҳ


      

Фойдаланилмаётган объектларнинг ишга туширилиши ва у билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш.

          


Лойиҳа ишга тушгунга қадар, доимий








6-босқич


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


          

Фойдаланилмаётган объектлар ишга туширилганлиги ҳисобини юритиш.

          


Доимий








            

III. ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИ ҚЎЛЛАНИЛГАН

ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ОШИРИЛГАН СТАВКАЛАРДА

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚ СУММАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ

           








7-босқич


2-ишчи гуруҳ


         

Хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги сабабли таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдорларининг ёзма аризаси келиб тушганда, жойига борган ҳолда ўрганиш.

       


Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида








8-босқич


2-ишчи гуруҳ


           

Фойдаланилмаётган объект ҳақиқатда ишга туширилиб, хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги аниқланган тақдирда, таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан объект мулкдори ҳамда давлат солиқ хизмати органига хулоса тақдим этиш.

         


Икки иш кунида








9-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


        

Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисидаги хулоса асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш ва солиқ тўловчининг шахсий карточкасига тегишли ёзувларни киритиш, мажбурий ундирув чораларини тўхтатиш.

          


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида








10-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


         

Оширилган ставкаларни қўллаш натижасида охирги 12 ойлик давр учун ундирилган ер ва мол-мулк солиғи суммаларини хулоса асосида таъсирчан солиқ механизми бекор қилинган объект мулкдорига қайтариш.

         


Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунда








            

IV. ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

(МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҚЛАРИ ТЎЛОВЧИСИ БЎЛМАГАН)

АНИҚЛАШ ҲАМДА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИШ

              








11-босқич


Туман (шаҳар)

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиаллари, қурилиш бўлимлари, фойдаланилмаётган объектни балансда сақловчилар, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари


Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш.


2019 йил

1 октябрга қадар,

кейинчалик доимий








12-босқич


        

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

       


Хатлов жараёнида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.


Хатлов якуни бўйича

уч кун ичида








13-босқич


Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


Фойдаланилмаётган объектни хўжалик фаолиятига жалб қилиш юзасидан балансда сақловчи ва унинг юқори ташкилотига тақдимнома юбориш.


Хатлов натижаси бўйича

3 кун ичида








14-босқич


Объектни балансда сақловчилар


           

Фойдаланилмаётган объектни давлат мулки сифатида сақлаш заруратини асослантириш, мазкур объектнинг хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш.

          


Тақдимнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида








15-босқич


         

Ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, объектни балансда сақловчи

         


Объект бир ой ичида хўжалик фаолиятига жалб қилинмаган тақдирда, объектни ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфига ўтказиш чораларини кўриш.


Белгиланган тартибда








16-босқич


Ваколатига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги


                

Фойдаланилмаётган объектнинг белгиланган тартибда хўжалик фаолиятига жалб қилинишини таъминлаш ёки объектни хусусий мулк сифатида сотиш, ижарага, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

           


Заруратга кўра

          

".

     

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқ текшируви ўтказилмайди";

иккинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) илованинг "6 босқич" "Тадбирлар устуни" қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришиш, йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотлардан (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчи бундан мустасно) ташқари".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 24-бандидан "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2 босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 июлдаги 427-сон қарорининг 3-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "22626-сон "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" молиялаштириш махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида:


а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқ тўловчиларга солиқ ҳисобини юритиш бўйича хизматлар доирасида тақдим этилган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ таваккалчилигини баҳолаш чоғида солиқ органлари томонидан қабул қилинади";


б) 2-илова 17-бандининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ текширувини ўтказиш чоғида ёки унинг натижаси бўйича асоснома сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқ маслаҳатига оид ҳисоботини ва/ёки хулосасини тақдим этиш".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган солиқ тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи фақатгина белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва фаол гувоҳномага эга бўлган етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича ҳисобга олиниши мумкин";


б) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Солиқ кодекси талабларига мувофиқ қуйидаги солиқ тўловчиларга қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади";


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан мониторинг қилиб борилади ва мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади";


г) 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Асл белгиси" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ёки фойдаланишга ҳамда реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламашга оид лицензия талаблари бузилганда";

ўн тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 17-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда;

ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда:

- истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари;

- бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари;

ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда;

ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда";


е) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Солиқ тўловчининг солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги тўғрисидаги хабарнома гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишидан беш иш куни олдин юборилади";


ж) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши бу ҳақда солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади (амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мувофиқ келмаслиги ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари бундан мустасно)";


з) 4-илованинг тўртинчи графаси учинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Беш иш кунидан олдин".

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомда:


а) 17 ва 26-бандлардаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги "махсус (22626)" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида:


а) Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 2-қисмидан "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Субсидия лойиҳа ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилади";


1-илова билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари ҳисобидан янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш" схемасининг "Чора тадбирлар" устуни "5-босқич" қаторидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 7-илованинг 9-банди қуйидаги мазмундаги "т" кичик банди билан тўлдирилсин:

"т) алкоголь маҳсулотларига нисбатан рўйхатдан ўтказилган товар белгиларини қўллаш ва (ёки) патентланган саноат намуналаридан фойдаланиш, шу жумладан тегишли лицензия шартномалари асосида*".


26. Вазирлар Маҳкамасининг "2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорида:


а) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади";


б) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ҳамда вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағларининг ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин";


в) 3-илованинг 6-7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдой сотиб олиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.

7. Жамғарма тижорат вакили томонидан тақдим этилган буюртманома асосида Жамғарма номидан товар буғдой сотиб олиш учун тижорат вакилининг махсус мақсадли ҳисобварағига белгиланган тартибда фоизсиз маблағларни ўтказади".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида:


а) Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


13-банддаги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банддаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


12-банддаги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банддаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-иловадаги "Тижорат банки номи: "___________" АТБ ________ филиали ва" сўзларидан кейинги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


10-банддаги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банддаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


10-банддаги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банддаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


д ) Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:


12-банддаги "22626-махсус" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банддаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-илованинг "5-босқич" "Тадбирлар" устунидаги "махсус 22626" сўзлари чиқариб ташлансин.

             

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 21 декабрдаги

717-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Солиқ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва унинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 14 сентябрдаги 359-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда) 1-илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 22-сон, 223-модда) 2-илованинг 9-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 43-сон, 456-модда) 3-илованинг 10-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати аъзолари тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги 58-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 2-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 мартдаги 55-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини киритиш тўғрисида" 2007 йил 28 июндаги ПҚ-661-сон қарори)" 2007 йил 8 августдаги 168-сон қарорига 1-илова.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 17-сон, 294-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)" 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг янги формали кийим-боши ва фарқловчи белгиларини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги 545-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 августдаги 570-сон қарори.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармони)" 2017 йил 18 октябрдаги 847-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 242-модда) илованинг 1-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 28-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" АЖ ташкилотларининг активларини молиявий соғломлаштириш ва улардан самарали сарфланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 июлдаги 515-сон қарори.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 274-сон қарори)" 2018 йил 27 июлдаги 585-сон қарорига илованинг 2-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 894-сон қарори.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарори.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" АЖ ташкилотларининг активларини молиявий соғломлаштириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 июлдаги 515-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги 147-сон қарори.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 2, 3, 8-бандлари.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 22-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2019 йил 17 сентябрдаги 782-сон қарори.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низомнинг 34-банди.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарори)" 2020 йил 27 апрелдаги 261-сон қарорига илованинг 1-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "2021 йилда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 29 мартдаги 162-сон қарорининг 8-банди.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2021 йил 15 декабрдаги 754-сон қарори.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 28, 426-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 декабрь






































































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск