язык интерфейса

Моҳир тахлам

Моҳир тахлам/ Электрон хизматлар/ E-commerce: хорижий тажрибани жорий этиш керакми (СБХ, 52-сон 2022 йил 27 декабрь)

Полный текст документа доступен в платной версии.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



E-COMMERCE: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ КЕРАКМИ*


Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишни якунлаймиз. Муаллиф - Музаффар Аъзамов, Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси.

Кўп мамлакатлар фаолияти давлат иқтисодий барқарорлигининг негизини ташкил этадиган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича турли чора-тадбирларни кўрадилар. Бу борада Қирғизистон тажрибаси эътиборга молик, уни Тожикистонда ҳам қўллашни режалаштирмоқдалар.


Чунончи, ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2022 йил июль ойида Қирғизистоннинг Солиқ кодексига 61-боб "Электрон савдо соҳасидаги фаолиятга солинадиган солиқ" қўшилди. Чунончи, 443-моддада қуйидагилар белгиланган: "электрон савдо соҳасидаги фаолият учун солиқ тўловчилар ушбу фаолият бўйича барча операцияларга доир ҳисоб-китобларни банкда очилган махсус ҳисобрақам орқали, шу жумладан ушбу ҳисобрақамга боғланган электрон ҳамён ва бошқа виртуал тўлов дастаклари воситасида амалга оширишлари шарт".

Электрон савдо соҳасидаги фаолиятга солинадиган солиқ қуйидагилар ўрнига электрон савдо соҳасидаги фаолият учун солиқ тўлашни назарда тутади:

фойда солиғи;

солиқ солинадиган етказиб беришларга ҚҚС;

савдодан солиқ

...