ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 й. ПҚ-452-сон "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2022 й.

N ПҚ-452



ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА МАҲАЛЛИЙ ЗАРГАРЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда заргарлик санъати анъаналарини қайта тиклаш, маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг сифатли заргарлик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатимизда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, хомашё хариди, ишлаб чиқарилган маҳсулот савдосининг катта қисми яширин тарзда амалга оширилмоқда ва ташкил этилган янги ишлаб чиқариш қувватлари тўлақонли фаолият кўрсатмаяпти.

Заргарлик соҳасини маҳаллий саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда савдосини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг хомашёга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4998-сон қарорига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибининг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

2023 йил 1 февралдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотганда:

сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятларини "Ўзмиллийбанк" АЖнинг кафолати билан бир қаторда бошқа банкларнинг кафолатлари ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кафиллиги билан ҳам таъминлашга;

банк кафолатини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам беришга;

тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдордаги суммада белгилашга рухсат этилади.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг 2023 йил 1 февралдан бошлаб 2026 йил 1 февралга қадар "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга - 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга - 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга - 4 фоизи миқдорида чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритсин ва зарур ҳолларда уларни янгилаб борсин.

Белгилансинки, ушбу чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади:

а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони.

Бунда, ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизини Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК - 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этиши лозим;

б) яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;

в) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин.

3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг хомашёга бўлган эҳтиёжини қоплаш ва фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 февралдан бошлаб:

а) тижорат банкларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга кредитлар ҳамда банк кафолатларини револьвер тарзда тақдим этиш;

б) "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан товар-хомашё биржаси орқали 100 фоиз олдиндан тўлов ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металларни "Ўзмиллийбанк" АЖ орқали етказиб бериш ва товар юкхатлари асосида ажратиш;

"Ўзмиллийбанк" АЖнинг Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари омборхоналарида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун қулай бўлган шакл ва миқдорларда қимматбаҳо металлар захираларини яратиш тавсия этилсин.


4. 2023 йил 1 февралдан бошлаб қуйидагиларга:

резидент ва норезидент жисмоний шахсларга - қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга - заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат этилсин.


5. Белгилансинки:

а) 2023 йил 1 февралдан бошлаб аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳолларда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади:

қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда;

б) 2026 йил 1 январга қадар марварид, олмос, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга (ТИФ ТН нинг 7101-7104 позициялари) импорт божхона божлари 0 фоиз этиб белгиланади.


6. Савдо-саноат палатаси Божхона қўмитаси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистонда ташкил қилинадиган халқаро заргарлик кўргазма-савдолари иштирокчиларининг вақтинча олиб кирадиган товарларини уларнинг хоҳишига кўра, Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенция (1990 йил 26 июнь, Истанбул) талабларига мувофиқ А.Т.А. карнетлари асосида расмийлаштириш чораларини кўрсин.


7. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудлардаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида хорижий давлатлардан (Италия, Туркия ва бошқалар) малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, заргарлик иши йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашга оид махсус ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун ўрнатилган тартибда 50 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни лизинг асосида беришни йўлга қўйсин.


9. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг уюшмаган ҳолда фаолият юритаётган заргарлар ишини тизимли ташкил қилиш мақсадида 2023 йил якунига қадар Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида заргарлик йўналишидаги савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини (кейинги ўринларда - мажмуалар), шу жумладан кооперация усулида ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида мажмуалар фаолиятини йўлга қўйиш учун:

а) 2023 йил 1 мартга қадар давлат мулкидаги бино ва иншоотларни танласин, уларни лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлсин ҳамда ижарага беришдан олдин маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга оширсин;

б) 2023 йил 1 сентябрга қадар белгиланган тартибда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали:

Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз ва Қўқон шаҳарларида жойлашган давлат мулкидаги бино ва иншоотларни лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда кейинчалик заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сон Фармонига асосан "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига бепул фойдаланиш учун берилган "2-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси бино ва иншоотларини лотлар (қисмлар ва хоналарга)га бўлган ҳолда кейинчалик заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга белгиланган тартибда хусусийлаштириб бериш учун оммавий савдоларга чиқарилишини таъминласин.

Бунда, онлайн-аукцион ва оммавий савдоларга чиқариладиган объектлардан келгусида фойдаланиш шартлари сифатида уларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ҳамда мазкур буюмларнинг чакана савдосини амалга ошириш белгилансин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда товар-хом ашё биржаси орқали қалай маҳсулотлари сотувини йўлга қўйиш имкониятларини ўргансин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин.


11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:

заргарлик саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, миллий заргарлик брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш мақсадида хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш;

маҳсулотни чет эл харидорининг манзилигача етказиб бериш хизматларини кўрсатадиган компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, ушбу ташкилотларга қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида Ўзбекистон заргарлик саноати салоҳиятини илгари суриш, шу жумладан мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларга бағишланган тақдимотлар ўтказиш орқали хорижий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда Наманган шаҳрида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг асиллик даражасини белгилаш фаолияти билан шуғулланадиган ҳудудий филиалини ташкил қилсин.


13. 2023-2024 йилларда заргарлик саноатининг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлақонли фойдаланиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 декабрдаги

ПҚ-452-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2024 йилларда заргарлик саноатининг ишлаб

чиқариш қувватларидан тўлақонли фойдаланиш ва

экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати

Масъул

ижрочилар


I. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ

ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБИНИ ҚОНДИРИШ

ВА ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ ЭКСПОРТИ ҲАЖМИНИ ОШИРИШ

1.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг талаблари асосида ҳудудларни етарлича миқдорда қимматбаҳо металлар хомашёси билан таъминлаш.

1. Товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга "Ўзмиллийбанк" АЖнинг минтақавий филиаллари орқали етказиб бериш ва товар юкхатлари асосида ажратиш.


2023 йил

1 февраль


"Олмалиқ кон- металлургия комбинати" АЖ (кейинги ўринларда - "ОКМК" АЖ), "Ўзмиллийбанк" АЖ


2. "Ўзмиллийбанк" АЖнинг Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари омборхоналарида қимматбаҳо металларнинг етарлича захирасини ташкил қилиш.


2023 йил

1 февралдан

бошлаб

доимий


"ОКМК" АЖ, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, "Ўзмиллийбанк" АЖ

3. Ҳудудларда, шу жумладан заргарлик савдо марказларида қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар сотувини ташкил этиш.


2023 йил

1 март

"ОКМК" АЖ,

Марказий банк, тижорат банклари


2.

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш тартибини соддалаштириш.

Қонунчилик ҳужжатларига жисмоний шахслар томонидан тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларида резидент ва норезидент жисмоний шахсларга қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат беришни назарда тутиш.


2023 йил

1 февраль


Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги

3.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан заргарлик буюмлари экспорт қилиниши учун қулай шароитлар яратиш.


1. Қонунчилик ҳужжатларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат беришни назарда тутиш.


2023 йил

1 февраль


Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 март

4.

Олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари экспортини кенгайтириш.


Ўзбекистондаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини экспорт қилишда "GSP" имтиёзларидан тўлақонли фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш масаласида ваколатли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.


2023 йил

1 июль


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси


5.

Қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган лицензия талабларини соддалаштириш.

Қонунчилик ҳужжатларига аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган лицензия талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни:

қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёнинг қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқишда лицензия олишдан озод этишни назарда тутиш.


2023 йил

1 февраль


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


6.

Халқаро заргарлик кўргазма-савдолар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Ўзбекистонда ташкил қилинадиган халқаро заргарлик кўргазма-савдолари иштирокчиларининг вақтинча олиб кирадиган товарларини уларнинг хоҳишига кўра, Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенция (1990 йил 26 июнь, Истанбул) талабларига мувофиқ А.Т.А карнетлари асосида расмийлаштириш.


2. Халқаро заргарлик кўргазма-савдоларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан вақтинча олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун А.Т.А карнетлари расмийлаштирилиши ва божхона тўловлари тўланишини кафолатлаш.


Талабга

мувофиқ


Савдо-саноат палатаси, Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


7.

Маҳаллий заргарларнинг халқаро заргарлик кўргазмаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш.

1. Заргарлик саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, миллий заргарлик брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш мақсадида хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш.


2. Маҳсулотни чет эл харидорининг манзилигача етказиб бериш хизматларини кўрсатадиган компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, ушбу ташкилотларга қулай инвестицион муҳит яратиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.


4. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида Ўзбекистон заргарлик саноати салоҳиятини илгари суриш, шу жумладан мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларга бағишланган тақдимотларни ўтказиш орқали хорижий инвесторларни жалб қилиш.


2023 йил

1 февралдан

бошлаб

доимий


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


II. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ САЛОҲИЯТИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

8.

Заргарлик саноатида мутахассисларни тайёрлаш ва уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш.

1. Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида заргарлик иши йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга оид махсус ўқув курсларини (кейинги ўринларда - махсус ўқув курслар) ташкил этиш.


2023 йил

1 март


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Италия ва Туркиядаги элчихоналари, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Тошкент шаҳар, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари


2. Махсус ўқув курсларига заргарлик саноати ривожланган (Италия, Туркия ва бошқалар) хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш.


2023 йил

давомида

3. Махсус ўқув курси тингловчиларини заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, уларнинг дизайнини яратиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш.


Доимий

4. Хориждан жалб қилинган мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига виза олиш ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш.


Доимий

9.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш.


1. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида белгиланган тартибда 50 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратишни йўлга қўйиш.


2023-2024

йиллар


Марказий банк, ваколатли тижорат банклари


2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни лизинг асосида беришни йўлга қўйиш.


2023-2024

йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


10.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш.

1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга уларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш учун қонунчиликда назарда тутилган имкониятларни тушунтириш бўйича интенсив ўқув семинарлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларининг медиа-режасини тузиш. Бунда, медиа-режада қуйидагиларни назарда тутиш:

кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятлари барча банкларнинг кафолатлари, шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кафиллиги билан таъминланиши мумкинлигини;

тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам берилишини;

тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати ва кафиллик бўйича хизмат ҳақини қатъий миқдордаги суммада белгилаш мумкинлигини;

ҳудудларда заргарлар учун яратилган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг захиралари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан банкларда кредитлар ҳамда банк кафолатларини револьвер тарзда олиш имконияти мавжудлигини назарда тутиш.


2023 йил

1 февраль


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Республика товар-хомашё биржаси, Экспортни ривожлантириш агентлиги, тижорат банклари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


2. Тасдиқланган медиа-режага асосан интенсив ўқув семинарлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.


Медиа-режага

мувофиқ


III. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА СОТИШНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

11.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг уюшган ҳолда фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш.


1. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз ва Қўқон шаҳарларида кейинчалик заргарлик йўналишидаги савдо ва ишлаб чиқариш мажмуалар (кейинги ўринларда - мажмуалар) фаолиятини йўлга қўйиш учун давлат мулкидаги бино ва иншоотларни танлаш ҳамда уларни ижарага беришдан олдин маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш.


2023 йил

1 март


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси

2. Мажмуалар ташкил қилинадиган бино ва иншоотларни лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда ижарага бериш учун "Е-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштириш.


2023 йил

1 сентябрь

3. "Е-auksion" электрон савдо платформасида ўтказилган аукцион савдоларида ғолиб бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар билан ижара шартномасини тузиш.

Бунда, шартномада аукцион ғолиби томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг чакана савдосини ташкил қилиш каби вазифалар бажарилишини назарда тутиш.


2023 йил

1 ноябрь

12.

"2-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси бино ва иншоотларини лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда оммавий савдоларга чиқариш.


1. "2-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда - бино ва иншоотлар) лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформасида оммавий савдоларга чиқариш.

Бунда, оммавий савдоларга чиқариладиган бино ва иншоотлардан келгусида фойдаланиш шартлари сифатида - уларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ҳамда чакана савдосини амалга оширишни белгилаш.


2023 йил

1 сентябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


2. "E-auksion" электрон савдо платформасида оммавий савдоларни белгиланган тартибда ўтказиш.


2023 йил

1 октябрь


3. Оммавий савдолар натижаларига кўра бино ва иншоотларни хусусийлаштириш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириш.


2023 йил

1 ноябрь

13.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган рангли металлар хомашёсини сотиш тартибини такомиллаштириш.


1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қалай маҳсулотини товар-хомашё биржаси орқали сотишни йўлга қўйиш юзасидан ўрганиш ўтказиш.


2023 йил

1 февраль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Республика товар-хомашё биржаси


2. Ўрганиш натижалари ва ички талабдан келиб чиқиб, қалай маҳсулотини товар-хомашё биржаси орқали сотишни йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 март

14.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари тармоғини кенгайтириш.


1. Наманган шаҳрида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиалини ташкил қилиш.


2023 йил

1 апрель


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, Наманган вилояти ҳокимлиги


2. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Наманган шаҳар ҳудудий филиалининг фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам палатанинг филиалларини очиш бўйича таклиф киритиш.


2024 йил

1 январь

15.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлардан фойдаланишни кенгайтириш.


Ўзбекистон Республикасининг ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан ишлашни тартибга солувчи халқаро умумэътироф қилинган меъёрлар (Кимберли жараёнининг сертификатлаштириш схемаси)га қўшилиш ишларини жадаллаштириш.


2023 йил

1 апрель


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


16.

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирма бериш тартибини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қонун лойиҳасида "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга - 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга - 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринлари яратганларга - 4 фоизи миқдорида чегирма бериш тартибини жорий этишни назарда тутиш.


2023 йил

1 февраль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Республика товар-хомашё биржаси


17.

Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қонун лойиҳасида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутиш.


2023 йил

1 март

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 декабрдаги

ПҚ-452-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида изоҳдаги "до 1 марта 2023 года" сўзлари "до 1 января 2026 года" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4998-сон қарорининг 1-бандида:

биринчи хатбошидаги "2023 йил 1 мартга" сўзлари "2026 йил 1 мартга" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан олинган қимматбаҳо металлар учун тўловни таъминлаш мақсадида "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ билан келишилган ҳолда банк кафолатини ёки Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кафиллигини тақдим этади;

банк ёки Экспортни рағбатлантириш агентлиги товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини (кафилликни) шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади. Бунда, тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати ва кафиллик бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдорларда белгилашга рухсат этилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair-2020" биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 17-сон қарори 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кўргазма доирасида республика ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг рўйхати шакллантирилишини ва ушбу рўйхатда уларнинг номи, ўлчов бирлиги, қиймати, ТИФ ТН коди ҳамда олиб кирувчининг реквизитлари кўрсатилишини;

рўйхатда кўрсатилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқишда идентификация қилинишини";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 январь

































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск