Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2005 й. 13-сон "Ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотини тугатиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2005 й.

N 13



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН "ЎЗАУКЦИОНСАВДО"

ТАШКИЛОТИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА


Маҳсулотларни сотиш бозор принциплари ва механизмларини жорий қилиш жараёнини янада чуқурлаштириш, марказлаштирилган ихтисослаштирилган тақсимот тизимини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси таркибидаги ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун иловага мувофиқ таркибда тугатиш комиссияси ташкил этилсин.

Тугатиш комиссияси ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотини тугатиш билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.


3. Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси икки ҳафта муддатда республика норезидентларига эркин муомаладаги валютага хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар (товарлар) сотиш бўйича биржа савдолари ўтказиш учун савдо майдончаси ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тугатиш комиссияси билан биргаликда ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо" ташкилотининг тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Юқори ликвидли маҳсулотларни ким ошди савдосида сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 12 июлдаги 298-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 40-модда) ҳамда "Маҳсулотларни кимошди савдоларида сотиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 22 апрелдаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 11 январдаги

13-сон қарорига

ИЛОВА



Ихтисослаштирилган "Ўзаукционсавдо"

ташкилотини тугатиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Яковлев И. Г.

- Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Нажимов Н. Э.

- Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари


Тошмуродов Ш. М.

- Марказий банк раисининг ўринбосари


Мусаев Д.А.

- Молия вазирининг ўринбосари


Тўхтабаев Т.Р.

- Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг раиси


Юсупов У.Г.

- "Ўзаукционсавдо" шўъба корхонасининг директори


Ҳикматов С.С.

- "Ўзаукционсавдо" шўъба корхонасининг иқтисодчи-бухгалтери

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 7-модда















































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск